«Саидазиз медгородок» номи билан танилган Саидазиз Саидалиев 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Жазони умумий колонияда ўташ белгиланди.
Читать полностью…Ўзбекистонлик билимдонлар Остонада бўлиб ўтадиган Заковат Халқаро ўйинида жамоаларни қўллаб-қувватлаш учун етиб келишди.
Читать полностью…Қозоғистон Осиёнинг энг кучли билимдонларини ўзида жамламоқда. Остона Заковатнинг йирик халқаро турнирига мезбонлик қилади.
Читать полностью…Тошкент шаҳар ҳокимлиги қарори билан айрим туманларда реновация лойиҳалари амалга ошириладиган ҳудудлар белгиланди:
➖Мирзо Улуғбек туманида 26,71 гектар;
➖Сергели туманида 35,15 гектар;
➖Шайхонтоҳур туманида 36,82 гектар;
➖Чилонзор туманида 5 гектар;
➖Яшнобод туманида 54,67 гектар;
➖Яккасарой туманида 13 гектар.
Қарорга кўра, ушбу ҳудудларда маданий мерос объектлари рўйхати, бузиладиган ёки таъмирланадиган турар ва нотураржойлар хатловдан ўтказилади. Реновация лойиҳасини амалга ошириш учун инвесторларни тан олиш мақсадида эълон берилади.
Ургенч халқаро аэропорти таъмирлашдан сўнг вақтлироқ, аниқроғи 5 август куни очилади.
Аввалроқ аэропорт таъмирлаш ишларидан сўнг 7 август куни ишга тушиши маълум қилинган эди.
1 август куни бош вазир Абдулла Арипов президент топшириғига биноан ёқилғи-энергетика масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Унда метан нархининг юқори чегарасини бекор қилиш масаласи муҳокама қилинди. Эндиликда давлат бу соҳада нарх белгилашга аралашмайди, нархни бозор белгилайди.
Тадбиркорларга нарх белгилашда эркинлик бериш “хоҳлаган ишни қилиш имкониятини” англатмайди.
Президент ҳукуматга бозор механизмларини жорий этиш билан бирга, газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди.
Россия, Америка, Германия ва яна учта мамлакат ўртасида маҳбус алмашинуви бўлиб ўтмоқда. Улар орасида журналистлар, сиёсатчилар ва бошқа таниқли шахслар бор. “Тарихий” деб баҳоланаётган алмашувда 24 киши озод қилиниши айтилмоқда.
Читать полностью…Рақобат қўмитаси товар-хом ашё биржалари орқали реализация қилиниши белгиланган суюлтирилган газ маҳсулотининг (пропан) қўйилиши ва сотилиши юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бормоқда.
Ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
Бугун, 1 августдан «метан» газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг (3 750 сўм) амал қилиш муддати тугади.
Ҳукумат тарафидан 2023 йил октябрдан метан газ учун энг юқори нархлар ўрнатиб келинаётган эди.
Ижтимоий тармоқларда ёзилишича, баъзи ҳудудларда, жумладан, Тошкентда ҳали нархлар ўзгармаган. Лекин жойлардаги айрим “метан заправка”ларда нарх 3950 - 4250 сўмгача ошгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда пропан нархи кўтарилгани таъкидланмоқда. 5800-6500 сўмгача.
Айни вақтда Президентнинг тадбиркорлар билан Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида экспорт билан шуғулланувчи корхона вакиллари иштирокида муаммоли масалалар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
Тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этаётган учрашувни жонли эфирда кузатиб бориш мумкин.
Италия бош вазири Жоржа Мелони Хитойдан қайтаётиб, Тошкент халқаро аэропортида қисқа муддатга тўхтаб ўтди.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов у билан учрашиб, президент саломини етказди
28 нафар ўзбекистонлик немис тили мутахассислари Германияга юборилди
Малака оширишга юборилган номзодлар Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этилган “Касбий таълим ва хорижий тилларни ривожлантириш” нодавлат таълим муассасаси ва немис ҳамкорлари томонидан республика бўйлаб саралаб олинган.
Сараланган ўқитувчилар 8 ҳафта давомида Германияда малака ошириб қайтгач, мамлакат ёшларини немис тилига ўқитиб, уларнинг тил кўникмаларини оширишга ва немис тилини ўқитиш тизимини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Чет тилини ўрганишда, албатта, ана ўша тилнинг ватанига бориб малакa орттириш жуда муҳим. Бу ташаббус соҳада катта натижаларни беришига ишонаман.
Қозоғистон Заковат интеллектуал ўйинига мезбонлик қилади. Бу ҳақда Саида Мирзиёева хабар берди.
Читать полностью…Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарога тарсаки туширган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, ушбу масала вилоят ҳокимлиги аппарат йиғилишида кескин муҳокама қилинган. Туман ҳокими Ф.Юсупов шу ва иш фаолиятида йўл қўйган бошқа камчиликлари учун интизомий жазога тортилган.
Туман ҳокими ҳар бир фуқаро билан хушмуомала ва ҳурмат билан муносабатда бўлиши, мулоқот чоғида одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилиши уқтирилди ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўйган тақдирда тегишли жавобгарликка тортилиши тўғрисида қатъий огоҳлантирилган.
Ookla® Ўзбекистондаги энг яхши мобил интернетга эга мобил операторни маълум қилди
Компания Ўзбекистондаги энг тезкор интернетни аниқлаш учун Speedtest иловасида ўтказила бошланган 500 000 дан ортиқ тест натижаларини солиштирди. Натижалар Ucell’нинг ушбу рейтингдаги етакчи мақомини сўзсиз тасдиқлади.
Ўртача юклаб олиш тезлиги 43,91 Мбит/с, юклаш тезлиги – 13,32 Мбит/с ни ташкил этди, бу эса компанияга 70,30 баллни тўплаш имконини берди.
Шунингдек, Ucell кўрсатган натижа энг тезкор мобил интернетга эга умумжаҳон рейтингида Ўзбекистоннинг 107-ўриндан 77-ўринга силжишига хизмат қилди.
Ucell йирик шаҳарлар ва сайёҳлик марказларида бешинчи авлод 5G мобил қамров зоналарини доимий равишда кенгайтирмоқда. Сифатли овозли хабар ва видео алоқа, интернетнинг ишончли ишлашини таъминлайдиган юқори тезликдаги 4G LTE таянч станцияларини ишга туширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда 9 миллиондан ортиқ абонентлар ушбу телеком операторини афзал кўришмоқда.
Ookla® томонидан 2024-йилнинг 1-2-чораги учун Speedtest Intelligence® маълумотлари таҳлили асосида. Ookla товар белгиларидан лицензия асосида фойдаланилади ва муаллифнинг рухсати билан қайта нашр этилади.
Реклама
Ўзбекистондан чиқмасдан иккита диплом олинг
ЗАРМЕД университети дунёнинг ТОП-1000 та университетлари қаторидан жой олган Томск давлат университети билан қўшма таълим дастури бошланганини эълон қилади.
Сиз Ўзбекистонда барча 4 йиллик таълимни ўтказасиз, Самарқанд ва Бухородаги ЗАРМЕД кампусларига ташриф буюрасиз.
2 та дипломини қўлга киритиб, Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам муваффақиятли мартаба имкониятини сезиларли даражада оширасиз.
Нафақат Россия, балки Жанубий Корея ва Туркиянинг нуфузли университетлари билан ҳам қўшма дастурларимиз бор.
Кириш имтиҳонлари 5-6 ва 19-20 август кунлари ЗАРМЕД университетининг Самарқанд ва Бухоро кампусларида бўлиб ўтади.
👉 Рўйхатдан ўтиш
Шартномани 1-октябргача тўлиқ тўласангиз 10% чегирма оласиз
☎️ Мурожаат учун:
+998 (88) 711-90-90
+998 (88) 932-90-90
Telegram | Facebook | zarmeduni">YouTube | Instagram
Реклама
Президент истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ҳукуматга бозор механизмларини жорий этиш билан бирга газ нархининг асоссиз ошириб юборилишига йўл қўймаслик бўйича топшириқ берди.
Читать полностью…Андижонда “метан газ” нархини 3750 сўмдан оширмаслик бўйича кўрсатма берилибди.
Эски хабар эса ўчирилган.
Узум Банк Узум виртуал картасига олдиндан буюртма беришни ишга туширди.
Виза халқаро тўлов тизимининг виртуал картаси Узум Банкнинг ўз инфратузилмасида амалга оширилган биринчи молиявий маҳсулот бўлади. Август ойи давомида картани олдиндан буюртма қилган ҳар бир киши учун Узкард ва Ҳумо карталари ўртасида бепул ўтказмалар мавжуд бўлади. Бундан ташқари, картани олдиндан буюртма қилиш фоизсиз давр билан микрокредит олиш имкониятини беради. Тасдиқланган кредит суммасидан онлайн ва офлайн харидларни тўлаш учун фойдаланиш, Узум картасига ўтказиш ёки нақд пулда ечиб олиш мумкин.
Шунингдек, Узум картаси эгалари учун Узум Маркет, Узум Тезкор махсус таклифлари ва Узум экотизим сервисларидан бошқа бонусларидан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади.
Батафсил
Реклама
Мактабларда B2 даражадаги сертификатга эга бўлмаган хорижий тил ўқитувчиларига яна бир йил муддат берилади.
Умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган хорижий тил ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши талаби 2025/2026 ўқув йилига қадар узайтирилмоқда.
Soliq мобиль платформасида тадбиркорлик субъектлари учун “Солиқ бизнес” хизмати ишга туширилди.
Читать полностью…MDIST, INHA, SIS ва International Coding Platform ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичга кўтарилиши
Жорий йилнинг 30 июль куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида, Тошкентдаги INHA университети, SIS (Singapore International School) ва International Coding Platform ўртасида имзоланган тўрт томонлама меморандумнинг асосий мақсади, Буюк Британия, Сингапур, Япония ва Жанубий Корея каби Европа ва Осиёнинг ривожланган мамлакатлари таълим методологияси асосида фаолият юритадиган таълим даргоҳлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришдан иборатдир.
Меморандум ўз ичига академик, илмий ва инновацион йўналишлар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни, қўшма ўқув дастурларини ишлаб чиқишни ҳамда ўқитувчилар ва талабалар ўртасида турли соҳаларда билим ва тажриба алмашинувини қамраб олади. Жумладан, ҳамкорлик доирасида Сингапур халқаро мактабининг ўқувчи-ёшлари билимларини мустаҳкамлаш ва ёш авлоднинг имкониятларини ошириш юзасидан тилшунослик, ахборот технологиялари, иқтисодий фанлар ва юмшоқ кўникмаларни ривожлантиришни амалий машғулотларда кенг жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Юқоридаги таълим муассасалари раҳбарлари ўртасидаги музокараларнинг муҳим мавзуларидан яна бири, онлайн курсларни ишлаб чиқиш, интерактив тренинглар, форумлар, муҳокамалар ўтказиш ҳамда ўқув материалларини алмашиш ва талабалар фаолиятини мониторинг қилиш имконини берувчи ягона ўқув жараёнини бошқариш (LMS) тизимини яратишдан иборатдир.
Шунингдек, тадбир доирасида яна бир муҳим келишувга эришилди. Унда Cambridge Learning Center, ТСМРИ ва SIS ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилиб, чет тилларини ўқувчи-ёшларга ўргатишда фаол ҳамкорликни амалга ошириш ҳамда юртимиз равнақи учун ҳисса қўшувчи малакали кадрлар етказиб бериш борасида биргаликда фаолият олиб бориш каби масалалар кўзда тутилган.
Реклама
Тошкентда 20 та ер усти пиёдалар ўтиш жойини қуриш учун 107,2 млрд сўм маблағ талаб этилади.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори билан қурилиш ишларини бошлаш учун 53,6 млрд сўм маблағ ажратилди.
P.S.: Тошкентдаги мавжуд ер усти пиёдалар ўтиш жойлари қулайлиги ва самарадорлиги бўйича саволлар талайгина. Шаҳар маъмурияти яна шундай маъносиз объект қуришдан олдин лойиҳаларни эълон қилиб, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиши керак.
Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ҳунармандчилик соҳасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида ўтказилган давра суҳбатида бўкалик тадбиркор солиқчилардан шикоят қилди.
У тикувчилик цехи очиб, 6 нафар ишчи ёллаган ва уларга маош тўлаб келмоқда. Солиқ идораси ходимлари бир неча бор ундан қонуний рўйхатдан ўтган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни талаб қилган. У эса ўзини ҳунарманд эканини таъкидламоқда.