“Ташаббусли бюджет” бўйича сенат қарори:
➖овоз бериш жараёни давомида фуқаролар томонидан шикоятлар келиб тушса, тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилали ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топганда мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилади.
➖Сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади.
Уйдан чиқмасдан пул ишланг
Open иловасини юклаб олинг, "Дўстингизни таклиф қилинг" бўлимига ўтинг, дўстларингизга ҳавола юборинг ва шартларни бажарган ҳар бир янги фойдаланувчи учун 150 000 СЎМ даромад олинг.
Шунингдек, бошлаш учун Open муддатли тўлов картасини очиш керак эмас.
👉 Батафсил маълумот
📞 71-200-15-45 | Реклама
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 400 млн доллар қарз ажратди. Пуллар мамлакат молия бозорларини мустаҳкамлаш ва барқарор бозорга йўналтирилган энергетика секторини ривожлантириш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев 7-8 август кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради, 9 август куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Остона шаҳридаги маслаҳат учрашувида иштирок этади.
Оқўрда
“Ҳудудий электр тармоқлари” янги дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024 йил 31 июль соат 23:50дан 5 август соат 22:00гача Маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилишини маълум қилди.
Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин.
Қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси охирги уч иш кунида қарийб 93 сўмга пасайиб, 12 минг 634 сўмдан 12 минг 541 сўмга тушди.
Читать полностью…Электр муаммосидан қандай қутилиш мумкин?
Сўнгги йилларда электр тармоғидаги муаммолар кўплаб оилалар учун синовга айланиб қолди. Аномал иссиқ ёки аномал совуқда электр жиҳозлари тез-тез ишламай қолмоқда. Ушбу муаммонинг ечими — стабилизатор.
ТБC Bank билан ҳамкорликда JET Media сизга ушбу мавзуни тезда ўрганишга ва стабилизаторни тўғри танлашга ёрдам берадиган махсус лойиҳа тайёрлади.
Батафсил ушбу ҳаволада ўқинг: https://jet.bank.uz/landing/stabilizator-2
Реклама
2024 йилнинг 26 июлидан Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди.
Читать полностью…2024/2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.
Контракт-тўлов миқдорлари ўртача 15% ошган.
«Афросиёб» электрпоездларининг эрталабки қатновларини бир соат олдинга кўчириш таклиф этилмоқда.
Читать полностью…2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди
Республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68 балл (максимал 189 баллнинг 36 %), тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30 %) этиб белгиланди.
1 августгача TMC Institute’га ҳужжат топширган абитуриентлар учун 10% чегирма
Шу муддатгача ҳужжат топшириб, қабул қилинган талабалар контракт суммасидан 10% чегирма оладилар. Тўловни 100% бир йўла тўлаш шарт эмас. Бу сифатли таълимни арзонроқ нархда олиш учун ажойиб имконият.
• 17 та йўналиш;
• кундузги ва сиртқи таълим шакли;
• контракт миқдори 12 млн сўмдан бошланади;
• тўловни ўқув йили давомида бўлиб тўлаш мумкин.
Шошилинг, имкониятни қўлдан бой берманг ва TMC Institute талабаси бўлинг.
🖥 Рўйхатдан ўтиш: tmci.uz/apply
☎️ Телефон: +998712070032
📍 Yandex жойлашув
✏️ Telegram’дан ёзиш
📄Лицензия (№032937, 21.07.2022 й.)
Telegram | Instagram | Реклама
30 июль куни Air Samarkand A321neo самолётида Самарқанд – Жидда йўналишида биринчи йўловчи рейсини амалга оширди.
Самолёт Самарқанддан Жиддага 188 нафар йўловчини олиб борди. Таъкидлаш жоизки, Air Samarkand авиакомпанияси нафақат Жиддага, балки Мадинага ҳам рейсларни режалаштирган — улар 2024 йилнинг август ойида Самарқанддан Airbus А330 самолётида йўлга қўйилади.
Саудия Арабистонига янги рейслардан ташқари, авиакомпания Airbus А321nео ва А330-300 самолётларида Истанбул, Шарм ал-Шайх ва Нячангга тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади.
Ўзбекистон иқтисодиёти ҳажми 100 млрд доллардан ошибди
Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти қайта ҳисоблаб чиқилибди. Халқаро валюта жамғармаси тадқиқотларига кўра, 2023 йилда Ўзбекистоннинг номинал ЯИМ ҳажми 125,6 триллион сўмга (10,7 миллиард долларга) ошиб, 1 192,2 триллион сўм (101,6 миллиард доллар)ни ташкил этган.
Англашилишича, ушбу корректировка иқтисодиётнинг норасмий ва яширин қисмини ҳисобга олиш эвазига содир бўлган.
Бухоролик мактаб битирувчиси информатика бўйича Европа олимпиадасида бронза медални қўлга киритди.
Ўзбекистонлик иқтидор соҳиблари Ўзбекистоннинг энг йирик уяли алоқа оператори Ucell кўмагида Эйндховен (Нидерландия) Олимпиадасига йўл олдилар.
“Мен 18 ёшдаман, Бухоро вилоятидаги 12-мактабда таҳсил олганман. IТ соҳасида ривожланишимга мени информатика фанлари ўқитувчим илҳомлантирган ва албатта, қариндошларим ҳам қўллаб-қувватлашган. Халқаро олимпиадада иштирок этиб, стереотиплар таъсири остида бўлмаслик кераклигини англадим. Дастурлаш – қизлар учун эмас деган фикр ўта янглиш”. EGOI бронза медали соҳиби Зарнигор Раҳимова
• Қизлар учун информатика бўйича Европа олимпиадаси (EGOI) 21-27 июл кунлари Голландияда бўлиб ўтди.
• Ўзбекистондан ICT4Girls дастурлаш танлови якунига кўра танлаб олинган тўрт нафар мактаб ўқувчиси тақдим этилди.
• Барча қизлар информатика бўйича Олимпиадага кейинги йил қайтиш ва ғалаба қозониш истаги билан қайтиб келишди.
Реклама
Айни вақтда Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида ҳунармандчилик соҳасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
Унда Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Вахабов, «Ҳунарманд» уюшмаси вакиллари ҳамда соҳанинг 400 дан ортиқ ҳунармандлари иштирок этмоқда.
Учрашувни жонли эфирда кузатиб бориш мумкин
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания бугун тонгда Теҳронда ўлдирилган.
Бу ҳақда Эроннинг расмий ахборот агентлиги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотига таяниб хабар бермоқда.
Исмоил Ҳания ва унинг тансоқчиларидан бири Теҳрондаги қароргоҳига қилинган ҳужумдан сўнг ҳалок бўлди.
ҲАМАС лидери Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган президенти Масъуд Пезешкиённинг инаугурациясида қатнашиш учун Теҳронга келган бўлган.
“Ташаббусли бюджет”нинг амалдаги тартибига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилмоқда:
—аҳоли сони кичик бўлган маҳаллаларнинг ғолиб бўлиш имкониятини яратиш мақсадида доимий тарзда ғолиб бўлиб келаётган маҳалла(ташкилот)ларга танаффус эълон қилиш амалиётини жорий этиш;
— ходимларни мажбурий овоз тўплашга жалб этиш ҳолатларини бартараф этиш мақсадида овоз бериш босқичи муддатини 10 кунга камайтириш, мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни ғолиб лойиҳалар рўйхатидан четлатиш амалиётини жорий этиш;
—халқ депутатлари ҳудудий кенгашларининг ваколатларини кенгайтириш мақсадида туман (шаҳар) буджетидан қўшимча маблағ ажратиш ҳисобига ғолиб бўлмаган лойиҳаларни қўшимча ғолиб сифатида эълон қилиш амалиётини жорий этиш назарда тутилмоқда. Ушбу ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун Олий Мажлис Сенатига тақдим этилган.
Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг парламент қуйи палатасига ахборотидан.
Америкага ноқонуний миграция бўйича кўмак берувчи ва ундан фойда кўрувчи шахслар учун виза чеклови жорий қилинди.
Мигрантларнинг АҚШга ноқонуний сафарини режалаштириб, ташкиллаштириб берувчи виза агентликлари, туроператорлар ва туристик ташкилотлар АҚШ визасини олиш имкониятига эга бўлмайдилар.
"Knauf"нинг устун мавқеи эътироф этилди
Рақобат қўмитаси томонидан гипсокартон маҳсулотини ишлаб чиқариш ва сотиш бозорида таҳлил ўтказилди.
Таҳлил натижаларига кўра, “Knauf Gips Buxoro” МЧЖнинг бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил этганлиги муносабати билан "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 13-моддасига асосан устун мавқега эга деб эътироф этилди.
2018-2024 йилларда ишбилармонларнинг 47 мингдан ортиқ лойиҳаларига 17,1 трлн сўм миқдорида молиявий кўмак берилди, дея хабар қилмоқда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси”АЖ.
Ёрдамлар қуйидагича тақсимланган:
— 13,5 мингта лойиҳага жами 10,4 трлн сўмлик кафилликлар;
— 33,5 мингта лойиҳага жами 6,7 трлн сўм компенсациялар;
— 49 та лойиҳага жами 35 млрд сўм миқдорида ресурс;
— 3 та лойиҳага 11,9 млрд сўм хизматлар ипотекаси.
Бунинг натижасида 6,7 трлн сўмга яқин маблағлар тадбиркорларнинг ёнига қолган, босқичма-босқич 379,4 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилмоқда.
Молиявий кўмаклардан 6 мингга яқин тадбиркор аёллар ҳам фойдаланган. Энергия тежовчи лойиҳаларга 2,1 трлн сўм, олис ҳудудлардаги тадбиркорларга эса 3,2 трлн сўм йўналтирилган.
2024 йилда эса тадбиркорларнинг 2,1 минг та лойиҳасини ҳаётга тадбиқ этиш учун 1,4 трлн сўм ажратилиши прогноз қилинмоқда.
36 ойлик фоизсиз муддатли тўлов эвазига JETTA BY VOLKSWAGEN
- Бошланғич тўлов – 35%'дан.
- Ойлик тўлов – 5,5 миллион сўмдан.
- Даромад ҳақида маълумотнома керак эмас.
Максимал фойда билан немис сифатига эга автомобиль эгаси бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг.
Шошилинг, таклиф муддати чекланган.
Қўшимча маълумот учун:
Телефон: +998712070303
Веб-сайт: jetta-auto.uz
Инстаграм: @jettauzbekistan
Реклама
ТСМРИда Ўзсаноатқурилишбанк лидер аёллари учун халқаро таълим дастури иш бошлади
Жорий йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзсаноатқурилишбанк ўртасида тузилган таълим ва тажриба алмашиш соҳасидаги ҳамкорликка мувофиқ, дастлабки ўқув курсларига старт берилди. Унда эса «СҚБ лидер аёллари» клуби аъзолари таълим дастурининг илк иштирокчилари бўлди.
Банкнинг Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти билан имзоланган меморандуми асосида уч модулдан иборат «Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳаси» ишлаб чиқилди. Лойиҳа ходимларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда хорижий давлатларда амалиёт ўташларини қамраб олган. Шунингдек, ўқув дастури лойиҳаларни бошқариш, бизнес таҳлили, банк маҳсулотларини муваффақиятли сотиш жараёнида муҳим бўлган маркетинг сирлари, лидерликни шакллантириш ва ривожлантириш каби модулларни ўз ичига олади.
Айтиб ўтиш керак, бу дастур аёллар ўртасида янги иқтидор эгаларини кашф қилиш, уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва бошқарувда гендер тенгликни таъминлаш каби муҳим вазифалар ижросига хизмат қилади. Шунингдек, ўқув дастурларини муваффақиятли тугатган иштирокчилар Англия, Германия, Швейцария, Сингапур, Корея каби хорижий мамлакатларда тажриба орттириб, юқори малакага эга бўлишади.
Реклама
Янгийўл туманида 5 нафар шахсни қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс ушланди.
Олинган дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи шахс (1995 й.т.) жабрланувчи эркак (марҳум)нинг қариндоши ҳисобланиб, у ушбу жиноятни ўрталарида мавжуд бўлган қарз муносабати сабабли содир этганлиги маълум бўлди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Бош прокуратура
Қозоғистонликлар Тошкентга тиш даволатиш учун кўпроқ кела бошлаган. Асосий сабабларидан бири хизмат арзонлиги, дейишмоқда беморлар ҳам, стоматологлар ҳам.
Мутахассислар фикрича, ушбу соҳада айнан давлат аралашуви камлиги рақобатнинг кучайишига ҳамда хизмат сифати ошишига олиб келган.