davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Бугундан бошлаб Ўзбекистондаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилади.

Энергетика вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Асакабанк балансидаги мол-мулкларни e-auksion орқали бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинг!

Андижон вилояти, Избоскан туманида жойлашган маиший хизмат кўрсатиш биноси 2 млрд 158 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 10 йил муддатга (батафсил).

Андижон вилояти, Асака туманида жойлашган омборхона бино-иншоотлари 2 млрд 535 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).

Андижон вилояти, Асака шаҳрида жойлашган савдо дўкони 58 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 3 йил муддатга (батафсил).

Наманган вилояти, Наманган шаҳрида жойлашган тикув ва тўқув дастгоҳлари 8 млрд 305 млн сўм. Тўлов шакли: 25% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).

Фарғона вилояти, Учкўприк туманида жойлашган нотурар бино-иншоотлар 11 млрд 730 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).

Фарғона вилояти, Учкўприк туманида жойлашган тош майдалаш ускуналари 5 млрд 646 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 5 йил муддатга (батафсил).

Фарғона вилояти, Данғара туманида жойлашган иссиқхона бино-иншоотлари 24 млрд 479 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 10 йил муддатга (батафсил).

Фарғона вилояти, Қувасой шаҳрида жойлашган маданият маркази биноси 2 млрд 321 млн сўм. Тўлов шакли: 25% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).

Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида жойлашган молхона бино-иншоотлари 1 млрд 429 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 5 йил муддатга (батафсил).

Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида жойлашган дам олиш маскани 736 млн сўм. Тўлов шакли: 20% аванс - 3 йил муддатга (батафсил).

Қўқон шаҳрида жойлашган диагностика даволаш соғломлаштириш маркази 9 млрд 325 млн сўм. Тўлов шакли: 15% аванс - 7 йил муддатга (батафсил).

Асакабанк Матбуот маркази

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Пойтахтдаги муаммоли чорраҳаларга ечим таклиф этилди

Тошкент кўчаларидаги автомашиналар учун энг катта муаммо пробкаларнинг ҳаддан ташқари кўплиги. Пробкалар нимага содир бўлаётгани, уларга қанақа ечимлар борлиги ҳақида кўп гапирилган. Лекин, шунақанги чорраҳалар борки, пиёда ҳам, ҳайдовчи ҳам безилларди.

Тошкентдаги ана шунақанги 2 та баҳсли чорраҳалардаги муаммолар бартараф этилган. Энг аввало пиёдалар учун хавфсизликка жиддий эътибор берилган, махсус “хавфсиз оролчалар” қурилган. Иккинчи навбатда жамоат транспорти ҳаракати учун қулайлик инобатга олинган. Шунингдек, ақлли светофорлар ўрнатилган.

Читать полностью…

davletovuz

Ucell алоқа оператори янги – «Katta Doimiy» тарифлар тизимини тақдим этди.

Янги тариф режаларида доимий асосда ва қўшимча шартларсиз икки карра кўп трафиклар тақдим этилади.

Ўзингизга мос келувчи тарифни танлаб, ортиқча ташвишларсиз мобил интернетдан кўпроқ фойдаланишингиз мумкин.

Бaтафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келади - Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Читать полностью…

davletovuz

Сурхондарёда. Дарвоқе, вилоят ҳокими - (собиқ) прокурор.

Читать полностью…

davletovuz

АҚШдан Ўзбекистонга қайтарилган 74 нафар фуқаро ҳақида «Дунё» ахборот агентлигидан видеолавҳа

Читать полностью…

davletovuz

Бола давлат ҳимоясига олинди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ҳолатни ўрганиш ва назоратга олиш мақсадида дарҳол ишчи гуруҳ ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ таркибига маҳалла фуқаролар йиғини раиси, агентликнинг мутасадди ҳодимлари билан бир қаторда вилоят асаб ва руҳий кассалликлар диспансери психиаторлари, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт шифокорлари жалб этилди.

Аниқланишича, 2018 йилда туғилган бола 2020 йилдан ота-онасининг қарамоғисиз қолиб вақтинча бобоси ва бувисининг уйида яшаган. 2023 йил 15 июндаги қарори билан тоғасига васийликга берилади.

Ўрганиш давомида вояга етмаган шахс психиатр ва невропотолог кўригидан ўтказилди ва унинг руҳий ҳолати яхши экани, атрофдагилар билан мулоқотга осон киришаётгани кузатилди.

Аммо шифокорларнинг хулосаларига кўра, унда ситуацион невроз, яъни отаси билан учрашган вақтида боланинг руҳиятида салбий ўзгаришлар содир бўлгани қайд этилди. Юзага келган ҳолатни олдини олиш мақсадида шифокорлар хулосасига таянган ҳолда суд томонидан ота ва боланинг кўришиш ишини вақтинча тўхтатиш таклифи билдирилган.

Ушбу ҳолат агентликнинг вилоят бошқармаси томонидан назоратга олинган. Юзага келган вазият юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Шуҳрат Абдураҳмонов:

“Вилоятнинг ҳокими - вилоятнинг отаси дегани”

Читать полностью…

davletovuz

texnomart'да 1 мартдан 10 мартгача 8 март чегирмалари!
📞 712099944

🌐 texnomart.uz | @texnomart | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

"Ўзбекнефтгаз" АЁҚШлари эгаси ўзгарибди

Ҳозирда "UNG Petro" МЧЖнинг 100% улуши ягона таъсисчи - Камилов Данияр Абдулазизович эгалигидаги "PETROLEUM TECHNOLOGY GROUP" МЧЖга ўтказилган.

Д.Камилов Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биносини сотиб олган “METROPOL GROUP” МЧЖнинг ҳам ягона таъсисчиси ҳисобланади.

Давлат активларини бошқариш агентлиги 2023 йил май ойида 78 та “заправка”га эга бўлган UNG Petro МЧЖ хусусийлаштирилишини эълон қилган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Йиллар давомида ўзбекистонлик муҳожирлар деганда ўзимизнинг ҳам кўз олдимизга чет элда тирикчилик учун қора ишларни бажаришга мажбур бўлган, жисмоний меҳнатда эзилиб келаётган одамлар келар эди. Uzbekistan’s Club жамоаси эса “Ўзбекистонлик” лойиҳасини йўлга қўйиш орқали мана шу тасаввурлар бир мунча ўзгаришига туртки бериб келмоқда.

Илк сонлариданоқ кўплаб ижобий фикрларни олган ва қисқа вақт ичида оммалашиб улгурган “Ўзбекистонлик” лойиҳаси хорижда яшаётган, ўқиётган, йирик компанияларда ишлаётган ўзбеклар ҳаётини ёритиш орқали дунё майдонида ўзбек миллати ҳақидаги қолипланиб қолаётган айрим фикрлар ўзгаришига ҳисса қўшмоқда.

Ҳозирда лойиҳанинг АҚШ мавсуми бошланган бўлиб, у ерда яшаб фаолият юритаётган, ҳаёт қийинчиликларини енгиб муваффақиятга эришган ўзбеклар ва нуфузли университетларда таълим олаётган талабалар ҳаёти ва тажрибалари ёритиб берилади.

“Ўзбекистонлик” бренди остидаги барча премьераларни энди My5, UzReport TV, Zoʻr TV, Sevimli TV, Milliy TV, Renessans TV, Ёшлар ва Маҳалла телеканалларида томоша қилиш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Хоразмга кириш учун янги виза тури жорий қилинади

Сайёҳларга бир йил давомида чекловсиз Хоразмга кириш учун “Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим” виза тизими жорий қилинади - президент

Читать полностью…

davletovuz

Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ҳам HBS академияси курслари ташкил этилади

Айтишларича, учрашувда Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ҳам HBS академияси курсларини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувлар бўлган.

Маълумот учун, HBS компанияси Дубайда ташкил этилган. Компания 4 йилдан буён акция ва крипто шуғулланиб келади. Фаолияти асосан молия дунёси, ундаги фонд ва крипто бозори каби йўналишларни қамраб олади.

ТСМРИ да ташкил этиладиган курсларга ёзилиш учун: +998914818888

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Хоразм ва Қорақалпоғистонни бир-бирига боғлайдиган янги кўприк ҳақида

Читать полностью…

davletovuz

Тайинловлар

➖Ғайратжон Эшпулатов
Жиззах вилояти Зафаробод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У шу вақтгача Пахтакор тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Анваржон Очилов Бухоро тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Ромитан тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағаллликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган. (Собиқ ҳоким Ҳалимжон Сафаров соғлиғи ёмонлашгани туфайли лавозимидан озод этилди).

Жамолиддин Ходжиманов Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Чилонзор туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. (2019 йил февралдан буён Гулистон шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Тўлқинжон Дадабаев жорий йил февраль ойи бошларида соғлиғидаги муаммолар сабаб ўз аризасига биноан лавозимдан озод этилган).

Читать полностью…

davletovuz

Хайрулло Бозоровнинг қарори билан Фарғона шаҳри марказидаги 2 гектарлик кўл 24 кунлик фирмага бериб юборилди.

Қайта-қайта такрорлаш бўлса-да, айтиш керакки, кўл ва парклар хусусий қўлларга берилмаслиги керак, чунки улар ижтимоий неъмат.

Бу жойлар одамларнинг ҳаққи, давлат бу ҳаққа дахл қилмаслиги лозим. Умид қиламизки, Фарғона шаҳридаги Ёшлар кўли ҳам ҳақиқий эгаси - халққа қайтарилади.

Читать полностью…

davletovuz

АҚШ Қирғизистон фуқаролари учун туристик визалар муддатини 5 йилдан 10 йилга узайтирибди.

Читать полностью…

davletovuz

Асака тумани прокурори ўринбосари, ИИБ собиқ терговчиси, туман ҳокими ўринбосари, туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ва Кадастр агентлигининг Асака туман бўлими бошлиқлари ДХХ ўтказган тезкор тадбир давомида қўлга олинди.

Читать полностью…

davletovuz

Абдурасул Абдуҳалилов Абдурашидович Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланди.

У 2023 йилда «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланган.

Абдурасул Абдуҳалилов Heaven's Garden'нинг раҳбари.

Читать полностью…

davletovuz

2023 йил 24 ноябрь.

Читать полностью…

davletovuz

АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Уларнинг кўпчилиги Мексика орқали Америкага ўтишган. Шунингдек, бир қанча бошқа давлатлар орқали АҚШга ўтган фуқаролар ҳам бор.

2023 йилнинг декабрь ойида ҳам 119 нафар ўзбекистонлик ортга қайтарилганди.

Читать полностью…

davletovuz

“Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ ҳам хусусийлаштирилган. Харидор эса яқинда UNG Petro АЁҚШларини харид қилган Petroleum Technology Group МЧЖ. Мазкур компания Камилов Данияр Абдулазизовичга тааллуқлидир.

2016 йилда ишга туширилган Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи 2022 йилда сотувга чиқарилган эди. 2023 йил бошида харидорлардан таклифлар қабул қилинган, бу жараён озгина чўзилган ҳам.

Давлат активларини бошқариш агентлиги хусусийлаштиришнинг кейинги тақдири ҳақида бошқа ахборот тақдим этмаган.

Читать полностью…

davletovuz

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник автомобилга ўтирганда, хавфсизлик камаридан фойдаланиш ЙТҲда йўловчилар ҳаётини сақлаб олишда муҳим эканлигини эслатмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда ота-оналарга болаларни тарбиялашда жисмоний жазо қўллаш тақиқланиши мумкин.

Бу ҳақда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳасида кўзда тутилмоқда. Қонун лойиҳасида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг иштироки ва уларнинг мажбуриятлари белгилаб қўйилмоқда.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёевага кўра, қонуннинг жорий қилиниши профилактика ҳамда зўравонлик қурбонларига комплекс ёрдам кўрсатиш тизимини яратишга ёрдам беради.

Жумладан, ота-оналар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиши, уларга ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиши шартлиги, болаларни тарбиялашда уларни жисмоний жазолаш тақиқланиши назарда тутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Доллар курси кўтарилишда давом этмоқда

Душанба – 4 март санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 514,45 сўм (+17,65 сўм) этиб белгиланди.

Читать полностью…

davletovuz

🔹Туронбанк “Бизнесга биринчи қадам” кредитини таклиф этмоқда!

➖Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар тадбиркорлигига 5 миллион сўмгача ажратилади.

➖Ҳеч қандай бошланғич тўлов ва гаровларсиз 12 ойгача бўлган муддатга.

➖Шунингдек, Туронбанк бизнесни янада ривожлантириш учун 300 млн. сўмгача микрокредит ҳам бермоқда.

➖Шартлар бўйича батафсил маълумот видеода ва www.turonbank.uz сайтида.

➖Боғланиш учун 1220 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг!

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Бухоро шаҳар, Алпомиш кўчасида жойлашган автомобил эҳтиёт қисмлари дўкони ертўласида газ портлаган. Бир нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир киши шифохонага ётқизилган.

Читать полностью…

davletovuz

Пойтахтда юк машиналари ҳаракати бугундан чекланди

Бугундан бошлаб Тошкент шаҳрида юк автомобилларининг тиғиз вақтларда (соат 07:00дан 10:00гача ва кечки пайт 17:00дан 21:00гача) ҳаракатланиши чекланди. Машиналар Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб ҳаракатланмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Наврўз байрами муносабати билан Uzbekistan Airways 21-24 март кунлари амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилди.

Читать полностью…
Подписаться на канал