davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Ички ишлар вазирлиги кеча депутатлар эътиборига ҳавола қилган қонун лойиҳасида яна бир масала кўтарилди.

Қонун лойиҳасига кўра, кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситалари ҳамда индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (скутер, мопед, велосипед ҳайдовчи, индивидуал ҳаракатланиш воситасини, уловли аравани бошқариб борувчи шахс томонидан содир этилиши) бошқариш жараёнида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилмоқда.

Лекин айнан шу моддага киритилаётган тузатишларда иккита нотўғри ёндашув кетмоқда. Биринчиси, индивидуал ҳаракатланиш воситалари пиёда каби талқин этиляпти. Яъни улар пиёдалар каби (пиёдалар йўлагида десаям бўлади) ажратилган жойда, маълум тезликда ҳаракатланиши лозим. Йўлнинг қатнов қисмидан ҳаракатланиши тақиқланяпти экан. Бу нотўғри ёндашув. Улар пиёдалар ҳаёти, соғлиғига таҳдид соляпти. Улар пиёдалар билан тенг кўрилмаслиги керак.

Иккинчи масала эса ушбу моддада кўзда тутилган ҳуқуқбузарликлар бўйича жарималар миқдори кескин оширилмоқда. Жумладан, пиёдаларга ҳам жарима миқдори ошириляпти.

Пиёда йўлда ўлмаслиги учун бирорта иш қилингани йўқ, зарур инфратузилма яратилгани йўқ, балки баттарлашмоқда. Ҳатто индивидуал ҳаракатланиш воситалари ҳам пиёда ҳаққини емоқда, ҳаётини хавфга қўймоқда. Аммо булар пиёдаларга жаримани кўпайтирмоқчи.

Депутатлар ҳукумат киритган қонун лойиҳасини бу тарзда қабул қилмайди, деб умид қилиб қоламиз.

Читать полностью…

davletovuz

Тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув хизматлари ҳайдовчиларига очилган маъмурий ишлар тўғридан-тўғри тугатилади

Маълумки, тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари хизматлари транспорт воситаларининг ҳайдовчилари катта тезликда ёки йўл белгиларига риоя этмай ҳаракатланишларига тўғри келади. Бундай ҳолатлар автоматлаштирилган фото- ва видео техник воситалар орқали қайд этилади.

Амалдаги тартибга кўра, махсус машина ҳайдовчилари хизмат вазифаларини бажарганликларини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этган тақдирдагина, маъмурий иш тугатилаётган эди.

Кеча депутатлар биринчи ўқишда қабул қилган қонун лойиҳаси билан бундай ҳужжатлар тақдим этиши тартиби бекор қилиниб, уларга нисбатан юритилган маъмурий ишлар тўғридан-тўғри тугатилади.

Читать полностью…

davletovuz

Paynet тўлов хизматини бошқарувчи Uzpaynet компанияси таъсисчиси ўзгарди. Давлат активларини бошқариш агентлиги балансидаги 100 фоиз давлат улуши New Industrial Technologies`га ўтказилди. Давактив хусусийлаштириш жараёни бўйича яна расмий хабар бермади.

New Industrial Technologies МЧЖ 2019 йил апрель ойида давлат рўйхатидан ўтган бўлиб, 273,56 млрд сўм устав капиталига эга. Компаниянинг 60 фоиз улуши чет эл фуқароси ҳисобланган Алекс Лига тегишли (июнь ойида у ягона таъсисчи бўлган). 40 фоиз улуш Мустафа Абдураҳмоновга тегишли бўлиб, у айни вақтда Asia Alliance Bank`нинг мажоритар акциядори саналган Asia Alliance Group`нинг ҳам 77,6 фоиз улушига эгалик қилади.

Читать полностью…

davletovuz

Россиянинг Иваново шаҳрида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг савдо уйи очилди. Эндиликда ўзбекистонлик тадбиркорлар ўз маҳсулотларини Ивановода ҳам сотишлари мумкин бўлади. Савдо уйи икки мамлакат ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва саноат кооперациясини яхшилашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТнинг Иқтисодий ва ижтимоий кенгаши Ёшлар форуми ва унинг доирасидаги тадбирларда Ўзбекистон ёшлари делегацияси ҳам иштирок этиб, Ёшлар ишлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дилноза Каттаханова нутқ сўзлабди.

Читать полностью…

davletovuz

Ошпаз Кэмерон

Gazeta.uz

Читать полностью…

davletovuz

Фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди

Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади - қонун лойиҳаси.

Читать полностью…

davletovuz

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш учун 240 млн доллар миқдорида имтиёзли қарз ажратади. 25 йилга берилаётган ушбу маблағлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 840 км ички йўллар барпо этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Президент матбуот хизмати қорақалпоқ тилида ҳам контент тайёрлашни йўлга қўйибди.

Читать полностью…

davletovuz

Долларнинг расмий курси 12700 сўмдан ошди

23 апрелдан АҚШ долларнинг расмий курси 12 711 сўм (+21 сўм) этиб белгиланди.

Йил бошидан бери курс қарийб 360 сўмга кўтарилди.

Читать полностью…

davletovuz

Халқ банки якка тартибдаги тадбиркорлар учун қулай таклиф билан чиқди

Эндиликда:
• ЯТТларга дебет айланма ва нақд пул чиқими учун банк тарифи бепул бўлади*.
• ЯТТлар учун амалдаги кредит фоизлари*:
— 2 нафар қўшимча ишчи ўрни яратилса, 2% бандга 
— 3 ва ундан ортиқ қўшимча ишчи ўрни учун 4% бандга камайтирилади;
— корпоратив карталар бепул расмийлаштирилади.

Батафсил

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Читать полностью…

davletovuz

Энергетика ислоҳоти ҳақида 4-5 йилдан гапириб келинади, неча марта тўхтатилди, неча марта истиснолар қилинди.

Нарх-наводаги ўзгаришлар ҳаммага таъсир кўрсатади. Ҳамма унинг бадалини тўлаши керак бўлади. Модомики нарх-наво орқали вазиятни ўнглаш ҳақида бонг урилаётган экан, жамият бир консенсусда бўлиши, яъни ҳеч кимга осон бўлмаслигини қабул қилиш лозим.

Аҳоли, айниқса, бизнес буёғига имтиёз эмас, кафолатланган таъминот сўраши, тизимни коррупциядан тозалашни талаб қилиши ўринли бўлади. Ёқимсиз нарсани чўзишга, истиснолар қилишга уринмаган яхши.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифига оид Эмомали Раҳмон матбуот хизмати эълон қилган видео.

Қўшиқни Озодбек Назарбеков куйламоқда.

Ўзи умуман, Шавкат Мирзиёвнинг Тожикистонга ташрифи расмий Душанбе учун рамзий аҳамиятга эга эди. Чунки Россиядаги теракт, ундан сўнг Туркия томонидан виза режими бекор қилиниши Тожикистон сиёсий элитаси учун оғир кечаётган эди. Бир ҳафта бурун Арқадағ, куни кеча Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи Эмомали Раҳмонга руҳий далда бўлди, дейиш мумкин.

Концерт тўлиқ

Читать полностью…

davletovuz

Фақат шу дам олиш кунларида барча турларга 10% гача чегирма берамиз!

️✈️ Locas Tour билан ҳамёнбоп нархларда унутилмас саёҳатга отланинг. Узоқ кутилган сафарга ҳамёнбоп нархларда учиш имкониятини бой берманг.

🔥 Шошилинг, чегирма фақат шу ҳафта охири — 20 ва 21 апрел кунлари амал қилади!


787777377 | Telegram: @LocasTourbot

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

🏦 Бизнесни ривожлантириш банки билан тадбиркорликни бошланг ва ривожлантиринг!

🎥 Биз янги видео лойиҳамизни эълон қилишдан мамнунмиз, унда етакчи экспертлар ва муваффақиятли тадбиркорлар турли бизнесларни юритиш бўйича ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашадилар.

Сиз нимага эга бўласиз❔

🔹Турли соҳаларда муваффақиятли бизнесни қандай бошлаш ва ривожлантиришни кўриш;
🔹Стратегия, маркетинг, молия ва менежмент бўйича профессионал маслаҳатлар;
🔹Хатоларни олдини олишга ёрдам берадиган муваффақиятли тадбиркорларнинг фикрлари.

🔗 Бугундан биринчи видеони кўришни бошлаш учун ҳаволага ўтинг ва You tube каналимизга аъзо бўлинг!

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Массачусетс технология институти томонидан Ўзбекистондаги oлий таълим муассасалари раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари учун маҳорат дарслари ташкил этилади.

Читать полностью…

davletovuz

🎓Тошкент шаҳридаги Амити университетида 2024-2025 ўқув йили учун қабул бошланди!

Грант асосида хорижий университет талабаси бўлинг

Имтиҳон санаси: 16 май
Шошилинг, жойлар чекланган

📌 IELTS 5.5+ сертификати ёки ички инглиз тили имтиҳонини топширинг

🔗 RO'YXATDAN O'TING

☎️ +998712079006
📞 @amity_manager

💬 Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺AmityUniversityTashkent">Youtube | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Чорраҳа ичида сариқ рангли чизиқ билан чизилган тўртбурчак нимани англатади?

Тошкент шаҳрида тирбандликнинг олдини олиш мақсадида янги йўл тартиби амалиётда қўллана бошланди.

Читать полностью…

davletovuz

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади. Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Муҳрим тўғри ёзмоқда. “Давлат олдида “Дўстлик” (эски Бобур) паркини инвесторга бериш ва бермасликдан ташқари учинчи йўл – уни худди Экопарк каби аттракционларсиз, Япон боғи каби шовқин-суронсиз, сокин хиёбонга, эҳтимол, улардан-да яхшироқ жамоат маконига айлантириш имкони бор. Кўз-кўз қиларли хизмат кўрсатганларга мошинаю уй совға қилишга қурби етадиган давлат ўзининг халқ хизматкори функциясини эслаб, миллатга камтарона хизмат кўрсатаётганларга мошина ёки уй эмас, ҳеч бўлмаса парк совға қилиши шарт... “Дўстлик” боғи инвесторга эмас, халққа берилиши керак”.

P.S.: Абдулла Қодирий парки ҳам асл эгаси - халққа қайтариб берилиши керак.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан пойтахтда гул кўчатларини харид қилиш ва экиш учун қарийб 8 млрд сўм ажратилибди.

Маблағларнинг 2 млрд 720 млн сўми туманларга берилади, қолгани марказий майдонлар, ҳукумат объектлари ҳамда ирригация хўжалиги бошқармалари ўртасида (расмда) тақсимланади.

Читать полностью…

davletovuz

Ucell абонентлари сизнинг хизматларингиз, акцияларингиз ва маҳсулотларингиз ҳақида хабардор бўлишини истайсизми?

"Промо" тижорат SMS юбориш хизмати ёрдамида Компания абонентлари сизнинг барча маркетинг фаолиятингиз ҳақида хабардор бўлади.

Батафсил | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Телеграмда «Пик Скартариса» тахаллуси билан фаолият олиб борадиган Тимурмалик Элмуродов ўзбек тилида ҳам канал очибди: @beshtorr

Канални тавсия қиламиз, унда Ўзбекистондаги бизнес ҳақида постлар бериб борилади, таҳлиллари қизиқ, сифатли контент.

Читать полностью…

davletovuz

Дамас модели учун аввалги контрактациядан чиқарилган ҳажмлар яна қайта тақдим этилади.

23 апрель куни соат 10:00 да мазкур ҳажм учун онлайн контрактация очилади — UzAutoMotors

Читать полностью…

davletovuz

Буюк Британия ташқи ишлар вазири, лорд Дэвид Кэмерон Марказий Осиё давлатлари ва Мўғулистонга ташриф буюрмоқда. У, жумладан, Ўзбекистонга ҳам келиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрида бўш ер излаб...

Ҳужжат

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентдаги бош саноат кўргазмаси бошланишидан тўрт кун олдин

- 22–24 апрел кунлари
📍 Миллий кўргазмалар мажмуаси«Ўзекспомарказ », Тошкент, Ўзбекистон

«INNОPRОМ.Markaziy Osiyo» — Марказий Осиё минтақасида савдо-саноат ҳамкорлигининг энг муҳим воқеаси. Тадбирда Ўзбекистон, Россия, Белорус, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Туркманистоннинг давлат ҳокимияти органлари, йирик компаниялари ва кичик ва ўрта бизнеснинг кўплаб вакиллари иштирок этмоқдалар.

Сайтда рўйхатдан ўтганингиздан сўнг кўргазмага бепул киришингиз мумкин.

✔️ 10 000 ошиқроқ ташриф этувчилар
✔️ алоқалар биржаси
✔️ тиғ из ишчи дастури
✔️ технологик турлар

Компаниялар ва ҳокимият органларининг раҳбарлари Марказий Осиёнинг жадал ривожланаётган иқтисодиёти учун энг долзарб мавзуларни муҳокама қиладилар: минтақалараро ҳамкорлик, «соф » энергетика, ишлаб чиқаришни рақамлаштириш, саноат инфратузилмасини ривожлантириш, экологик тоза транспорт ва бошқалар.

ИННОПРОМнинг барча янгиликлари ҳақида биринчи бўлиб билиш учун
каналимизга аъзо бўлинг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ва Қарши шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари оширилди.

Читать полностью…

davletovuz

Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Инсонпарварлик ёрдами юкини Президент маслаҳатчиси Т.Худайбергенов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳетказиб беради.

15 та катта юк ҳажмли автоуловлардаги инсонпарварлик ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари, аёллар, болалар ва эркаклар уст-бош кийим-кечаклари, кўрпача, ёпинғич, ёстиқлар, гигиеник воситалар, махсус қурилмали чодирлар, резина қайиқ тўпламлари ва бошқа зарур маҳсулотлар ўрин олган.

Читать полностью…
Подписаться на канал