Mobiuz мобил оператори технологик имкониятларнинг янги даврини очмоқда! Компания 1-сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги муносабати билан VoWiFi хизматини мамкалатимизда илк бор тижорий фойдаланишга топширмокда.
Ушбу технология 2023-йил компания томонидан ICT Expo квргазмасида илк бор намойиш этилганди ва тест режимида ишга туширилганди. Хозир эса VoWiFi тижорий фойдаланишга топширилмокда.
Батафсил маълумот
Реклама
Президент фармони билан бир гуруҳ санъаткорлар Ўзбекистон Республикаси халқ артисти фахрий унвони билан тақдирланди.
Читать полностью…Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзининг твиттердаги саҳифасида Украинани мустақиллик куни билан табриклади.
Читать полностью…Осиё Халқаро Университетида ЎзБМБ (ДТМ) натижаларингиз билан талабалар сафида бўлинг
Сиз учун мандат cўнгги имконият эмас. Cизга Осиё Халқаро Университети яқиндан ёрдам беради. Шунингдек, ДТМда тўплаган балларингиз орқали, халқаро даражадаги Осиё Халқаро Университетида ўқиш имконига эга бўласиз.
Университетда 28 та мутахассислик йўналишлари бўйича қабуллар давом этмоқда.
Конракт нархлари 10 млн сўмдан бошланади.
Лицензия (№ 364928, 10.11.2022)
Ариза топшириш: qabul.oxu.uz
📞 Қўшимча маълумотлар учун биз билан боғланинг: +998553050009
www.oxu.uz | Реклама
Oʻzbekistonlik.Students туркум ҳужжатли филмининг еттинчи эпизоди, АҚШ мавсуми учинчи сони тақдим этилди.
Бу сафарги эпизод қаҳрамонлари Princeton университети талабаси Феруза Муҳаммадиева ва Калифорния университети талабаси Абдиазиз Абдишукуров бўлди. Қаҳрамонлар Америка Қўшма Штатларидаги таълим ва ҳаёт ҳақида барчага қизиқ маълумотларни сўзлаб беришади.
Видеони Uzbekistan’s Club расмий Youtube саҳифаси орқали томоша қилишингиз мумкин:
https://youtu.be/k6yAZe0hgY0
Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидa Иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди.
Россия, Қозоғистон ва Тожикистондан кейин бундай юксак муносабат ўрнатилган тўртинчи мамлакатдир.
Шавкат Мирзиёев Париж шаҳрида бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлади.
Читать полностью…Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари пора олган вақтида қўлга олинди. У шериклари билан Балиқчи тумани ҳокимлиги захирасида бўлган 3,75 гектар ер майдонининг 1,75 гектарини “E-auksion” орқали арзон нархда олиб бериш, қолган 2 гектарини эса 2019 йилдаги сана билан туман ҳокими қарорини тайёрлаб, харидор номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 30 минг доллар олган вақтида ушланди.
Читать полностью…“Ташаббусли буджет”нинг 2024 йилги 2-мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди.
Қайд этилишича, овоз бериш жараёнлари 31 август соат 23:59 га қадар давом этади.
Фуқаролар ўзларига қулай бўлган усуллардан бири орқали, жумладан:
➖ «Очиқ буджет» порталининг веб-саҳифаси;
➖ порталнинг мобил иловаси (Android ва iOS);
➖ Telegram’ даги расмий бот ёрдамида овоз бериши мумкин.
Бузуқ тизим
2023 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар томонидан 707 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган ва бунинг оқибатда 212 нафар шахс ҳалок бўлган. 546 нафари эса турли даражадаги тан жароҳатларини олган - сенат
Бизнинг сотувчиларимиз — бизнинг ғуруримиз ва Тадбиркорлар кунида биз улар ҳақида гапиришга қарор қилдик
Бугунги кунда бизнинг платформамизда ўз маҳсулотларини бутун мамлакат бўйлаб 10 000 дан ортиқ сотувчилар сотмоқда ва Тадбиркорлар кунида биз улар ҳақида бир оз кўпроқ гапиришга қарор қилдик.
— Маркетплейс кичик бизнес учун улкан инфратузилмани яратмоқда — ва тадбиркорлар ундан фаол фойдаланмоқдалар. Шундай қилиб, бизнинг сотувчиларимизнинг деярли 77 фоизи якка тартибдаги тадбиркорлардир.
Сотувчиларимиз туфайли 700 000 дан ортиқ ноёб товар номлари Ўзбекистон бўйлаб ҳатто кичик аҳоли пунктлари яшовчилари учун ҳам мавжуд. Ўз бизнесингизни Узум Маркет билан ривожлантирганингиз учун ташаккур — Тадбиркорлар куни муборак бўлсин!
Батафсил | Реклама
Шавкат Мирзиёев:
➖ 1 январдан умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚСнинг бир қисми тадбиркорга “кэшбек” сифатида қайтариб берилади. Бунда ойлик айланмасининг 60 фоизини нақд пулсиз амалга оширган корхоналарга ҚҚСнинг 40 фоизи тўланган заҳоти қайтарилади. Агар нақд пулсиз айланма 60 фоиздан кам бўлса, “кэшбек” 20 фоиз бўлади.
➖ҚҚС тўлашга ўтган ресторан ва кафеларга фойда солиғи 2 карра камаяди. 1 декабрдан бу корхоналар нақд пулга сотиб олган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кирим қилишда ҳеч қандай ҳужжат талаб қилинмайди.
➖1 октябрдан меҳмонхона ва туроператорларга ҳам тўланган ҚҚСнинг 20 фоизи “кэшбек” қилиб берилади.
Энди тадбиркорлик субъектлари учун электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади - президент
Тадбиркорлар электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлаётган эди.
iHamkor.uz жамоаси барча бизнесменларни Тадбиркорлар куни билан табриклайди. Сизга келгуси фаолиятингизда омад, фаровонлик, бизнесингиз янада ривожланиб, гуллаб-яшнашини тилаб қолади.
Дарвоқе, iHamkor.uz сизга бизнес муҳитда яхшироқ мўлжал олишингизга ёрдам беради. Хизмат тадбиркорларга бозор шароитларини тушуниш ва ўз бизнес стратегиясини уларга мослаштиришга кўмаклашади. У орқали нафақат компанияларнинг эгалари ёки устав капитали ҳақида, балки тушум, даромадлар, соф фойда, тўланган солиқлар, солиқ текширувлари ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин. Яқинда хизматга янгиланишлар киритилиб, сервисда
— шахсий профилга ташкилотларни қўшиш имконияти пайдо бўлди;
— ўз ташкилотингиз ҳақидаги маълумотни бепул олиш имконияти яратилди.
Тез орада iHamkor.uz'га:
— товарлар (нархлар динамикаси ва диапазони, жўнатиш ва қабул қилиш географияси);
— маркировка (унда тўлиқ занжирни кўриш мумкин бўлади);
— Саноат (бозор қамрови, мижозлар сегменти, харидлар модели) ҳақидаги маълумотлар ҳам қўшилади.
Хизмат ҳақида қўшимча саволларни @ihamkor_support да қолдириш мумкин.
Спорт вазири Икрамов Адхам Илхамович «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими» фахрий унвони билан мукофотланибди.
Читать полностью…Ўзбекистон ва Озарбайжон Биринчи хонимлари Кўксаройда учрашишди
Учрашувдан кейин Зироат Мирзиёева ва Меҳрибон Алиевалар "Mehrli maktab" госпитал турдаги мактаб, шунингдек, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур кўргазмасига ҳам ташриф буюришган.
Манба
Олимпиада Чемпиони Диёра Келдиёрова гендер зўравонликка қарши махсус вакил этиб тайинланди
Бу ҳақида 22 август куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида бўлиб ўтган тадбирда, агентлик директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева маълум қилди. “Бизга Диёра сингари кучли ва ақлли, виждонли, уйғоқ ватанпарварлар керак”, деди Ш. Мирзиёева.
Манба
Олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 9 сентябрь, душанба кунидан бошланади.
Бу ҳақда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 21 августдаги 321-сонли буйруғида белгиланди.
Академик лицейларда эса янги ўқув йили 4 сентябрь, чоршанба кунидан бошланади.
ЎзА
Ўзэнергоинспекция Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади
Президент фармони билан Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясини (Ўзэнергоинспекция) Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади.
Ўзэнергоинспекция ёқилғи-энергетика тармоғида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Ўзэнергоинспекциянинг марказий аппарати тузилмасида 30 та штат бирлигидан иборат бўлган Энергия самарадорлигини ошириш департаменти ва Энергетика назорати соҳасини рақамлаштириш бошқармаси ташкил этилади.
2024 йилнинг апрель ойида Oson жамоаси Қозоғистонда электрон пул ва тўлов ташкилоти лицензиясини кўлга киритгани ҳақида эълон қилди. Бу уларнинг Қозоғистон бозорида ўз фаолиятини кенгайтириб бораётганини кўрсатди.
Аввалроқ Ўзбекистонда ўзларининг ҳамёнини реклама қилишни тўхтатишганида, Oson буёғига бутун диққатини Қозоғистонга қаратадигандек туюлганди. Бироқ яқинда компаниянинг акциядорлик жамиятига айланиши ва 5 миллион сўмгача p2p ўтказмалари учун комиссиянинг 0%га туширилгани ҳақидаги реклама кампанияси шуни кўрсатдики, Oson жиддий ўзгаришларга тайёрланмоқда ва халқаро ўйинчи бўлишни режалаштирмоқда.
Мазкур таклиф фойдаланувчилар учун исталган банк карталаридан 5 миллион сўмгача p2p ўтказмалари бепул бўлишини назарда тутади ва уни янада жозибадор қилади.
Тошкентда совуқ сув ўчирилади
Тошкентнинг қатор туманларида 5 сентябрь-3 октябрь кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.
Рўйхат
Қонунчиликка ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимларнинг пенсия олиш учун хизмат муддатини 25 йилга узайтириш бўйича таклиф ёки қўшимчалар киритиш кўзда тутилмаган.
Ички ишлар вазирлиги
Корзинка мактаб бозори бошланганини эълон қилади
Қаламлар, ручкалар, дафтарлар, мактаб сумкалари, қаламдонлар, рангли қоғоз ҳамда фломастерлар... Корзинка дўконларида мактаб учун барчаси арзон нархларда мужассам.
Бундан ташқари, мактаб нонушталари янада чиройли ва лаззатли бўлиши учун эса кенг ассортиментда ланчбокслар ҳам Корзинкада бор.
Харидлар жараёни янада ёрқин ва мароқли ўтиши учун эса Корзинка мижозлар учун совғалар тайёрлаб қўйган:
iPad 9, AirPods Pro 2, PS5, шунингдек, Корзинкага 2000 ваучер ҳамда "Yandex Musiqa", "Кинопоиск" ва "Bookmate" сервисларидан бепул фойдаланиш учун промокодлар!
❗️Совғалар ўйини иштирокчисига айланиш учун мактаб бозори харидларингизга қўшиб 50 000 сўмга "Haribo" маҳсулотини сотиб олиш ва бунда Korzinka Plus картасидан фойдаланиш кифоя.
Энг арзон нарх — кундалик харидлар учун энг арзон нархлар дастури. Махсус каталогдан товарларни махсус нархномалар остидан супермаркетларимизда ва Korzinka Go иловаси орқали харид қилинг.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Korzinka Go
Реклама
Вақтингиз қадрли: InfinBANK'дан 5 дақиқада InfinBLACK кредит картаси
Эндиликда InfinBLACK кредит картасига эга бўлиш учун 5 дақиқа етарли бўлади — InfinBANK картани расмийлатириш жараёнини такомиллаштирди.
InfinBLACK — бу онлайн харидлар, офлайн харидлар ва чет давлатларида ҳам банкнинг маблағларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи кредит карта ҳисобланади. Карта билан 50 миллион сўмгача ҳеч қандай гаровларсиз кредит олиш мумкин ва агар, сарфлаган пулингизни маълум муддат давомида қайтарсангиз — сиздан фоиз олинмайди ва яна фоизсиз давр тақдим қилинади.
InfinBANK иловасига киринг ва ариза йўллаб 5 дақиқа ичида карта эгасига айланинг.
Картани чиқаришда тизим мижознинг кредит қобилиятини баҳолайди ва кредит миқдорини индивидуал равишда белгилайди (максимал - 50 миллион сўм).
Реклама
Шавкат Мирзиёев:
➖Солиқ тўламаганлик учун тадбиркорга жиноят иши қўзғатишга асос бўладиган миқдор (амалда 100 миллион сўм атрофида) 2 бараваргача оширилади.
➖ гаровдаги мулкни савдога чиқаришдан олдин унинг ҳозирги бозор қиймати аниқланадиган, қайтмаган қарздорлик гаров қийматининг 15 фоизидан кам бўлса ундирув мулкка қаратилмайдиган тизим яратилади. Банк мижозига қарзни бошқа манба ҳисобидан қоплашга имкон беради.
Пропискага қўйиш бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун алоҳида тартиб бўлмайди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиши ва турар жойи бўйича хабардор қилиши тартиби тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Ушбу қонун лойиҳаси билан «Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган шахслар – Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида»ги Қонун бекор қилиниб, республика бўйича фуқароларнинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтишининг ягона тартиби жорий этилади, шунингдек, вақтинча турган жой бўйича рўйхатдан ўтиш тартибини такомиллаштирган ҳолда турар жой бўйича хабардор қилиш тизими амалиётга татбиқ этилади.
Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти Марказий банк билан ҳамкорлик қилади
Жорий йилнинг 23 июль куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти (ТСМРИ) ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик меморандумини имзолашдан кўзланган асосий мақсад, академик муҳит ва банк регулятори томонидан тақдим этилган молия сектори ўртасидаги алоқаларни йўлга қўйиш ва ўзаро интеграцияни мустаҳкамлашдан иборат.
Батафсил | Реклама
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича топшириқлар ижросини назорат қилади
Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов зиммасига юклатилди.