Тошкент шаҳрида маиший чиқиндилар тўплаш ва олиб чиқиб кетиш тарифлари бугундан кучга кирди. Ноябрда бир киши учун ойига 4500 сўмдан 7500 сўмга оширилган эди.
Читать полностью…IT Park резидентлари рўйхати кенгайди
IT Park резидентлари мультимедиа ва дизайн хизматларини (веб-дизайн, график дизайн, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графикаси, 3D графика, визуализация дизайни, моушн-дизайн) тақдим этиш, дастурий маҳсулотдан фойдаланган ҳолда мультипликация маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари соҳасида венчур молиялаштириш ва акселерация дастурларини амалга ошириш фаолиятини, шунингдек, киберспорт соҳасида хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлибди.
Сарҳисобларга старт берилди
Халқ банки ўз мижоз ва ҳамкорларига ишонч учун миннатдорчилик билдирган ҳолда, Янги йил байрами билан ўзига хос усулда табриклабди.
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарори билан Fitch Ratings яна шаҳарнинг рейтингини тузишда давом этадиган бўлибди. Агентлик аввалроқ Тошкент шаҳрининг "BB-" барқарор рейтингини чақириб олган эди.
Читать полностью…2019 йилда ёш иқтидорларни инновацион тадбиркорлик соҳасига тизимли жалб қилиш, иқтидорли ёшларнинг ташаббусларини инновацион лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, мамлакат илм-фанининг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлилигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган Ёшлар академияси 2023 йилнинг ўзида 100 мингдан ортиқ ёшларни қамраб олган.
Ёшлар академиясига аъзолар қабул қилиш давом этмоқда. Ушбу ҳавола орқали ариза топшириб сиз ҳам Академия аъзосига айланишингиз мумкин.
Davlat xizmatchilari qaysi blogerlarni o‘qiydi?
Bugungi kunda blogerlar va inflyunserlar faol fuqarolik pozitsiyasini ko‘rsatib, jamiyatdagi o‘tkir muammolarni topib, uni ommaga olib chiqishda faollik ko‘rsatmoqda.
“Yuksalish” harakati davlat xizmatchilari qaysi blogerlarni kuzatib borishini aniqlash maqsadida so‘rov o‘tkazdi. So‘rovda 140 nafar davlat idoralari xizmatchilari, shu jumladan, vazirliklar, agentliklar, qo‘mitalar, parlament vakillari ishtirok etdi. Respondentlaring 10 foizini yuqori lavozimdagi rahbarlar, jumladan vazirlar va hokimlar tashkil etdi.
Davlat xizmatchilari, asosan, siyosat, ijtimoiy va iqtisodiy, huquqiy, ekologik mavzularni ko‘proq yoritadigan blogerlarni kuzatib borishi ma’lum bo‘ldi. Demak, yetakchi uchlikka quyidagilar kirdi:
▫️Davletov.uz — 64,6%
▫️Xushnudbek.uz — 45,8%
▫️Bakiroo — 20%
Respondentlar fikriga ko‘ra, mazkur blogerlar nafaqat keng jamoatchilik fikrini shakllantirishga, balki davlat xizmatchilarining ijtimoiy-iqtisodiy holat haqida xabardor qilishga ham xizmat qiladi.
YUKSALISH HARAKATI
Оқдарё туманининг собиқ ҳокими 200 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди
Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ва ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришган.
Хусусан, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани “Сурум” МФЙ ҳудудидан тикувчилик фабрикаси ташкил этиш учун бошқа бир фуқарога тегишли масъулияти чекланган жамиятга берилган 11,1 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн. АҚШ доллари талаб қилишган.
ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ушбу шахслар Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Каримов Элёрбек Раҳматиллаевич Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
У Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи (в.в.б) лавозимида фаолият юритаётган эди.
2024 йилда электромобиль бозорида ҳам чекловлар бошланиши мумкин
Ижтимоий тармоқларда айланиб юрган ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2024 йил 1 январдан бошлаб, жисмоний шахслар республика ташқарисидан ўз номига бир йилда фақат бир дона автомобиль олиб кела оладилар, жисмоний шахсларга тижорий мақсадларда автомобиль импорт қилиш тўлиқ тақиқланади.
Автомобиль олди-сотдиси учун ишлаб чиқарувчиларнинг расмий дилерлик талаблари тўлиқ тикланади ва бу мезонлар энди электромобиль импортчиларига ҳам қўлланилади.
Лойиҳа юзасидан расмий маълумот берилмаган.
31 декабрь ва 1 январь кунлари республиканинг барча ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда — Ўзгидромет
Читать полностью…Корзинкада тунда савдо қилинг ва кафолатланган 10% кешбэк эгасига айланинг
Фақатгина 29 дан 30 га ва 30 дан 31 декабрга ўтар кечаси 00:00дан 08:00гача бўлган вақтда Корзинканинг тун-у кун ишлайдиган 35 та супермаркетларидан бирида савдо қилиш орқали Korzinka Plus картангизга 10%лик кешбэкни қўлга киритиш имкониятингиз мавжуд.
Кешбэк ҳисобланувчи супермаркетлар рўйхатини сайтимиздан олишингиз мумкин.
❗️Кешбэк 5 000 000 сўмгача бўлган харидлар учун ҳисобланади ва ўша кундан бошлаб 30 кун ичида улардан фойдаланиш мумкин.
Корзинкада квартира ютиб олинг!
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
“Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдор шахси С.А. битта АЁҚШда ўтказилган текшириш якуни бўйича мазкур шохобча фаолиятини тиклаб бериш, яна бошқа бир АЁҚШга фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, 2024 йилда назорат органлари томонидан текшириш эълон қилинганда, унга олдиндан хабар бериш эвазига 100 000 АҚШ доллари пора талаб қилиб, 50 000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланган.
Бош прокуратуранинг хабар беришича, мазкур ҳолат бўйича мансабдор шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Бухоро вилояти прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистонда 2022 йилдан 2023 йилгача турли соҳалардаги 25 та стартапга 7,1 миллион доллар инвестиция киритилган бўлиб, бу маблағларнинг 61% дан ортиғи финтех йўналишига тўғри келади.
Mastercard Ўзбекистон ФинТех бозорини таҳлил қилиб чиқди ва соҳанинг тарихий ривожланиши нуқтаи назаридан кенг қамровли тадқиқотлар тайёрлади. Асосий тенденцияларни ўрганди ва келгуси йилларда соҳа ривожланишининг мумкин бўлган сценарийларида соҳанинг ривожланиши прогнозлари билан ўртоқлашди.
Шу билан бирга Ўзбекистоннинг жадал ўсиб бораётган молиявий технологиялар бозори, унинг ривожланиш тарихи ва истиқболлари билан таништирувчи ҳисоботни ўз ичига олган лэндинг ҳам ишга туширилибди.
Ўзбекистон финтех бозори ҳақида тадқиқотлар билан шу ерда танишишингиз мумкин:
https://mcfintech.uz/uz/
Реклама
Ипотекабанк юқори малакали кадрларни Лойиҳаларни бошқариш бошқармаси (ПМО) бошлиғи ва лойиҳа менежери сингари бўш иш ўринларига таклиф қилади.
Агар сиз ушбу талаблардан бирига мос келсангиз :
- “Катта тўртлик” (Big Four) аудит ташкилотларида консалтинг йўналишида иш тажрибаси;
- банк ёки бошқа молиявий ташкилотларда лойиҳаларни бошқариш йўналишида иш тажрибаси;
- ПМИ институти турли сертификатлари ва иш тажрибаси.
Ҳамда инглиз тилида эркин суҳбатлаша олиш ва хат-ҳужжат юрита олиш.
Ўзингиз ҳақингиздаги маълумотномани cv@ipotekabank.uz электрон почта манзилига ёки +998970333061 рақамдаги телеграмм манзилига юборишингиз сўралади.
Реклама
Руд Педерсен Korzinka бош директори деб тайинланибди.
Собиқ бош директор Акмал Асадов эса бош директор ўринбосари сифатида фаолиятини давом эттиради.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги янги инклюзив лойиҳани йўлга қўйибди. Бу аудио форматдаги китобларни тинглашга мўлжалланган Зиё таратамиз телеграм каналидир.
Саҳифа дунёнинг энг машҳур асарларини ўзида жамлаган. Эндиликда аудио форматдаги китоблардан ўзбек тилида баҳраманд бўлиш мумкин, қўшимчасига фойдаланувчилар учун талаб катта бўлган китоблар аудио кўринишида тақдим этиб бориларкан.
Агентликнинг маълум қилишича, театрга бориш имконияти чекланганлар инобатга олиниб, аудио спектакллар ҳам юклаб бориш кўзда тутилган.
Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институтига директор этиб тайинланди
Дипломат 2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган. Саккиз ойлик танаффусдан сўнг у Марказий Осиё халқаро институти директори сифатида иш олиб боради. Институт фаолиятининг асосий вазифалари қаторига минтақани барқарор ривожлантириш жараёнларини тадқиқ этиш киради.
Ваҳобов кўплаб юқори лавозимларда фаолият юритган. Хусусан, 2011-2013 йилларда Президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2013 йилда Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ва 2013-2015 йилларда Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, 2015-2017 йилларда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. АҚШдаги фаолияти давомида икки томонлама муносабатлар анча фаоллашганди.
Ота изидан
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов “Ёшлар - ватан таянчи” номли китоб ёзибди.
Расмий хабарда айтилишича, қўшни давлатлар ёшлар тарбиясида фойдаланиш мақсадида мазкур китобни таржима қилиш юзасидан мурожаат қилишибди.
President Tech Award ғолиби MenTalaba лойиҳаси халқаро ташкилот томонидан эътироф этилди
AsiaTechDaily нашри MenTalaba лойиҳасини Ўзбекистонда EdTech ривожланаётгани намоёндаси сифатида кўришини маълум қилган ҳамда юртимиздаги ОТМлар ва абитуриентлар ўртасида ишончли кўприк ярата олгани ҳақида ёзган.
Mentalaba.uz бугунги кунда ОТМлар ҳақида ишончли ва долзарб маълумотларни абитуриентларга етказиш, шу билан бирга, ҳужжат топшириш имконини берувчи ягона платформадир. Mentalaba.uz билан тўғри танлов қилинг ва қулай ҳужжат топширинг!
Реклама
Президентнинг қарорларига мувофиқ:
– ташқи ишлар вазири ўринбосари Аълоев Бахромжон Жўрабоевич ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди;
– Мадраҳимов Музаффарбек Анварбекович ва Нуримбетов Раҳматулла Ибрагимович Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосарлари этиб тайинланди.
М.Мадраҳимов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Америка, Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик департаментига, Р.Нуримбетов эса МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик департаментига раҳбарлик қилган.
"AloqaVentures" Ўзбекистон стартап экотизимини қай тарзда ўзгартирмоқда
“AloqaVentures” венчур фонди 2022-2023 йилларда Ўзбекистон стартап экотизимини шакллантириш ва ривожлантиришда етакчи омил бўлиб хизмат қилди. Фонд ҳозирга қадар 22 та инновацион стартап лойиҳаларига инвестиция киритган. Ушбу инвестициялар нафақат молиявий кўмак бўлиб хизмат қилмоқда, балки Ўзбекистонда фаол тадбиркорлик муҳитини ривожлантирмоқда.
Хусусан 2023 йилда «АлоқаВентурес» венчур фонди:
- портфелдаги стартаплар сони 22 тага етди;
- умумий инвестициялар миқдори 2,5 миллион АҚШ долларига етди;
- Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари стартапларига инвестиция киритишни бошлади;
- 10 дан ортиқ хорижий фондлар, акцелерация ва инкубация дастурлари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди;
- «AloqaTechLab» акцелерация дастурида 55 та стартап лойиҳаси иштирок этди ва 3 та энг яхши стартап лойиҳасига инвестиция киритилди;
Қуйидаги ҳавола орқали мақола билан батафсил танишинг:
https://telegra.ph/AloqaVentures-Ozbekistondagi-startap-ekotizimini-qanday-ozgartirmoqda-12-28
📷Instagram | 🔅Веб сайт | ✈️ Telegram | Реклама
Бобур Бурханов бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан InFinBank Бошқаруви раиси лавозимини тарк этмоқда
Банкка 5 йилдан ортиқ раҳбарлик қилган Бобур Бурханов Бошқарув раиси лавозимини топширди. Бу ҳақда InFInBank матбуот хизмати маълум қилмоқда.
InFinBank'да энг замонавий технологияларини жорий қилиш, мижозлар учун жозибали банк маҳсулотларини яратиш, банкни яқин келажакда финтех компанияга айлантириш ишларида Бобур Нодирхановичнинг катта ҳиссаси борлиги таъкидланган.
Бобур Бурханов ўз фаолиятини банк-молия соҳаси учун финтех ечимлар сегментида давом эттириши айтилмоқда.
Маҳалла фуқаролар йиғинида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи раиснинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими негизида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи маҳалла футбол етакчиси лавозими жорий этилади.
Давлат бюджети ҳисобидан маҳаллаларда намунавий типдаги спорт иншоотларини барпо этишда жамоавий спорт турларига устунлик қаратилади — президент қарори лойиҳаси
Тошкент шаҳрининг 2024 йилги маҳаллий бюджети тасдиқланди. Шаҳарнинг 8 трлн сўмлик харажатларининг қарийб 2 трлн сўми иссиқлик таъминотининг пасайтирилган тарифларидан кўрилган зарарни қоплашга йўналтирилади.
Жамоат транспортининг брутто шартномаси асосида кўрсатилган хизматлари учун 1 трлн сўм ажратилмоқда. Ташқи қарзи бўйича қарийб 233 млрд сўм, 235 млрд сўм Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредитларини қайтаришга, 13 млрд сўм чет эл кредитларини қайтариш учун йўналтирилади.
Кўп қаватли уйларда лифтларни таъмирлаш ва янгилашга 143 млрд сўм ажратилади.
Янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар ва кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракцияларини Ўзбекистонга олиб киришда 2025 йил 1 январга қадар божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
Шунингдек, Президентнинг 2022 йил 31 майдаги ва 2023 йил 23 мартдаги фармонлари билан 2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божининг ноль ставкалари белгиланган товарларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.
UZTELECOM компанияси йил якунларини сарҳисоб қилди
Жорий йил UZTELECOM компанияси фаолиятида жуда катта ўсиш кузатилди. Компания республика бўйлаб қамровини кенгайтириб бормоқда ва ҳар бир хонадонга кириб боришни мақсад қилиб бу борада катта ишларни амалга оширмоқда.
Хусусан жорий йилда UZTELECOM:
— 2023 йилда компания томонидан 60 минг киломентрдан ортиқ оптик толали алоқа линияси ётқизилиб республика бўйлаб оптик тола линиясининг умумий узунлиги 227 минг километрдан оширилди.
— Юқори тезликдаги интернет хизматларини кўрсатишга мўлжалланган қурилмаларнинг умумий сиғими 4,8 миллиондан ортиқ портгача етказилди.
— Ўзбекистон бўйлаб 6000 дан ортиқ янги таянч станцияларини ишга туширилди ва янгиланди. Бунинг натижасида Тошкент ва Самарқанд шаҳарларининг аксарият ҳудуди 5G технологияси билан қамраб олинди ва ушбу муваффақият сабабли компания нуфузли LEAD Awards мукофотига сазовор бўлди.
— Декабрь ойида VoLTE технологиясини босқичма-босқич жорий қилина бошланди.
— “Йил бренди” танловининг “Алоқа” йўналишида учинчи йил кетмак-кет ғолиб чиқилди.
— Ookla компанияси томонидан ўтказилган мустақил баҳолаш натижаларига кўра 2023 йилнинг 1 ва 2 чоракларида Ўзбекистондаги “Энг тезкор мобил тармоқ” деб топилди.
UZTELECOM 2024 йилда ҳам ривожланишдан тўхтаб қолмоқчи эмас, компания ўз олдига қўйган мақсад ва вазифалари учун ҳаракат қилишда давом этади.
Реклама
Банкларга автомашина учун тўловларни 30 декабрь куни ҳам қабул қилиш тавсия этилди
@bankmijoz канали ёзишича, регулятор томонидан тижорат банкларига 30 декабрь куни ҳам сотиб олинаётган автомобиллар учун тўловларни қабул қилиш тавсия этилди. Шартнома олган фуқаролар ушбу куни ҳам банк кассалари орқали тўлов қилиш имкониятига эга бўладилар.
Бироқ айнан қайси банклар орқали тўлов қилиш мумкинлиги аниқ эмас, чунки ушбу кўрсатма тавсия характерига эга холос.
Шунингдек, ушбу кун очиқ баланс ҳисобланмайди.