Ўзбекистон Қозоғистон томони билан икки мамлакат фуқаролари ички ҳужжат – ID-картани тақдим этган ҳолда чегарани кесиб ўтиш масаласини муҳокама қилмоқда - Президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов
Читать полностью…Рақобат қўмитаси томонидан “Orient Group Management” МЧЖ ҳамда “O‘zbek-O‘mon investitsiya kompaniyasi” МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.
Читать полностью…❗️Ўзбекистонда омонатларни тўлиқ кафолатлаш тизимидан воз кечилмоқда
Қонунчилик палатаси кўриб чиқаётган қонун лойиҳасига кўра, кафолатланган омонат миқдорининг юқори чегараси бир банкда бир омонатчи учун 200 млн сўм этиб белгиланмоқда. Шунингдек, бу тартибни тадбиркорлик субъектлари депозитлари учун ҳам қўллаш таклиф этилмоқда.
Қонун кучга киргунга қадар очилган омонатлар тўлиқ кафолати сақлаб қолинади.
Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида қабул давом этмоқда
Сизда Буюк Британия университетларининг 3 та халқаро даражадаги дипломидан бири ва 100 та грантдан бирини ютиб олиш имконияти мавжуд.
ТСМРИ да сиз қуйидаги 17 та бакалавриат йўналишлари бўйича таълим олишингиз мумкин:
1. Бизнес ва Менежмент
2. Бизнес ва Маркетинг менежменти
3. Бухгалтерия иши ва молия
4. Бизнес ва Молия менежменти
5. Мода маҳсулоти ва унинг тарғиботи
6. Саноат менежменти
7. Бизнес ва Иқтисодиёт
8. Бизнесда компьютер ахборот тизимлари
9. Банк иши ва Молия
10. Молия, Сармоя ва Риск менежменти
11. Туризм ва Меҳмонхоначиликда халқаро бизнес
12. Туризм ва Меҳмонхоначилик: Бошқарувда етакчилик
13. Халқаро бизнес
14. Кадрлар бошқаруви
15. Лойиҳа бошқаруви
16. График дизайн ва халқаро маркетинг
17. Оммавий коммуникациялар, реклама ва жамоатчилик билан алоқалар.
Шунингдек, 4 та магистратура йўналиши мавжуд:
1. Молия (MBA Finance)
2. Маркетинг (MBA marketing)
3. Инсон ресурсларини бошқариш (MBA Human Resourсe Management)
4. TESOL дастури бўйича таълим бериш (MA in Education with TESOL)
Агар сизнинг IELTS даражангиз 5.5 ёки ундан юқори бўлса, сизда бакалавриат дастурига имтиҳонларсиз қабул қилиниш имконияти мавжуд.
Шошилинг, ҳужжатлар 25 августгача қабул қилинади.
📞 71 271 77 02
Маълумот учун: www.mdis.uz
Реклама
ИИВ ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов “Салимбой” номи билан танилган Салим Абдувалиев вафот этгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Читать полностью…Олтин авлод 12 август куни Ўзбекистонга етиб келади ва тантанали кутиб олинади
Парижда ўтган 2024 йилги ёзги Олимпиадада тарихий натижа кўрсатиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган, юрт байроғини кўкларга кўтарган мамлакатнинг олтин авлоди 12 август куни куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистонга етиб келади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, чемпионлар Тошкент аэропортида (терминал-3) тантанали кутиб олинади.
Олимпиада давомида Ўзбекистон делегациясидаги ҳар бир спортчининг чиқишларини ватандошларимиз ўзгача ҳаяжон ва интиқлик билан кузатиб боришди. Уларнинг ғалабаларини эса жуда юқори кайфиятда нишонлашди.
Шундай экан, чемпионларни муносиб кутиб олиш мақсадида масъуллар зарур тайёргарликларни кўришмоқда. Видеода чемпионларнинг кортежи шаҳар бўйлаб ҳаракатланадиган йўналиш кўрсатиб берилган.
Расмдаги доира шаклида белгиланган нуқталарда эса юртдошларимиз хавфсизлик чора-тадбирларига қатъий риоя қилган ҳолда чемпионларни ғалабалар билан қутлашлари мумкин.
@pressuzb
Париж Олимпиадасида бокс бўйича мусобақалар финалида ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритган Баҳодир Жалоловга мухлислик қилган ҳамюртларимиз Ватанимиз байроғи билан биргаликда қўшниларимиз, қардошларимиз Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон байроқларини ҳам кўтариб турдилар.
Минтақамиздаги ҳар бир мамлакатнинг ютуғи - бутун Марказий Осиёнинг ютуғи. Спорт бирлаштиради. Куч - бирликда! Олға, Ўзбекистон! Олға, Марказий Осиё!
—
Наши соотечественники, болевшие за Баходира Жалолова, победившего в финале соревнований по боксу и завоевавшего золотую медаль на Олимпийских играх в Париже, вместе с флагом нашей Родины держали флаги наших соседей и братьев - Казахстана, Кыргызстана, Таджикистана и Туркменистана.
Успех каждой страны региона - наш общий успех. Спорт объединяет. Сила в единстве! Вперед, Узбекистан! Вперед, Центральная Азия!
Facebook|Instagram|X
Қишлоқ хўжалиги соҳаси учун алоҳида ҚҚС ставкасини жорий қилиш таклиф этилди
Президент ҳузуридаги тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзоси Фахриддин Илёсов Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлган аксарият мамлакатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун алоҳида қўшилган қиймат солиғи жорий қилинганини таъкидлади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасига ҚҚСни татбиқ қилишда жаҳон тажрибасини ўрганиш муҳимлиги айтилди. Бундан ташқари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши бу борада ўрганишлар олиб бораётгани ҳам манфаатли эканлиги таъкидланди.
“Фермер маҳсулотига ўзи нарх белгилаши керак”
Пахта-ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилган. Бироқ пилла бундан мустасно. Пилла билан шуғулланувчи фермер нарх МЧЖлар томонидан қўйилаётгани, аслида фермерлар маҳсулот учун нарх белгилаши кераклигини билдирди.
«Бугун 1 кг пиллага 40 минг сўмдан пул тўланди. Бу пиллани етиштираётган одамга бериляпти. Лекин фермер хўжалиги 40 минг сўмга нисбатан яна 40 минг сўм харажат қиляпти. Пилла фермер учун фақат зарарга кетяпти», — дейди тадбиркор.
Тошкент шаҳридан ерлар бир харитада
Айни пайтда e-auksion.uz платформасида 110 дан ортиқ тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун мўлжалланган ер участкалари аукцион савдосида турибди. Исталган шахс ушбу ерлар учун ўтказиладиган онлайн савдода қатнаша олади.
"E-auksion" электрон савдо платформаси билан ҳамкорликда яратилган интерактив харита орқали ўзингизга маъқул ер участкаларини кўришингиз ва батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Батафсил: https://projects.toshkentinvest.uz/
@onlineauksionuz | Реклама
JETTA BY VOLKSWAGEN - сизнинг орзуингиз ҳақиқатга айланади
36 ойлик фоизсиз тўлов режа эвазига немис сифатли автомобилга эга бўлинг
- Дастлабки тўлов – 35%
- Ойлик тўлов-5,5 млн. сўм
- Даромад ҳақида маълумотнома керак эмас
Фойдали шартлардаги таклиф айни ҳозир амалда ва муддати чекланган.
Маълумот олиш учун:
☎️Телефон: +998712070303
🌐Веб-сайт: jetta-auto.uz
📸Instagram: @ jettauzbekistan
Реклама
Президент "Факторинг хизматлари бозорини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни имзолади. Мазкур Фармон билан Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришнинг кўчар активларга асосланган инструментлари ривожлантирилиб, кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолияти узлуксизлиги таъминланади.
Бир ой аввал Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқот олдидан ташкил этилган учрашувда “Venkon Group” раҳбари Асқар Исмоилов айни шу масалани кўтариб, факторинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ қийинчиликлар ҳақида гапирганди.
🏦 Бизнесни ривожлантириш банки ва Япониялик ҳамкорлар Тошкент вилоятида — "Yori-I” лойиҳасини ишга туширади
Лойиҳа Ямагата университети раҳбарлигида, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ва Ўзбекистон — Япония маркази (UJC) техник кўмаги иштирокида "Бизнесни ривожлантириш банки" худудий марказларида ва Тошкент вилояти ҳокимияти молиявий маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
“Yori-I” лойиҳасининг асосий мақсади тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш воситасида вилоятда маҳаллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашдир. Бу янги бизнесларни яратиш ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали амалга оширилади.
Батафсил | Реклама
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилмоқда. Бунда:
➖пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм этиб;
➖ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм этиб;
➖ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб;
2024 йил 1 октябрдан бошлаб:
➖бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, “Меҳрибонлик” ва Болалар уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилади;
➖бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилади;
➖меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм;
➖базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгиланди.
Президент фармони
Осиё Халқаро Университетида талабалар учун кенг имкониятлар яратилган. Иқтидорли ва фаол талабалар учун стипендия ва рағбатлантиришлар, талабалар турар жойи, турли амалиёт дастурлари ва чинакам халқаро таълим шулар жумласидандир.
Бакалавр йўналишлари:
➖ Педагогика
➖ Психология
➖ Бошланғич таълим
➖ Мактабгача таълим
➖ Инглиз тили ва адабиёти
➖ Рус тили ва адабиёти
➖ Ўзбек тили ва адабиёти
➖ Тарих
➖ Жисмоний маданият
➖ Иқтисодиёт
➖ Молия
➖ Даволаш иши
➖ Стоматология
➖ Фармацевтика
➖ Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари
➖ Кончилик иши
➖ Темир йўл транспорти
➖ Кимё саноати
➖ Электр Энергетика
➖ Нефть-Газкимё саноати технологияси
✅ Магистратурада ўқиш имконияти бор.
👉 Ариза топшириш
📞 Батафсил маълумот учун: +998553050009
Сайт | Телеграм | Реклама
“Ҳозирги кунда мураббийимизнинг соғлиғи мўътадил, ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бироз муолажалар олиши талаб этилади.
…Тўлқин Қиличевга соғлиқ тилаб, тезроқ сафимизга қайтишини кутиб қоламиз…”
Ўзбекистон бокс федерацияси
The Guardian’нинг ёзишича, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Ҳасан Дўсматовнинг ғалабасини нишонлаш пайти юрак хуружига учраган, британияликлар жамоаси шифокорлари шу яқинда бўлгани сабабли унга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган.
У шифохонага олиб кетилган. Аҳволи барқарорлиги айтилмоқда.
Айни пайтда Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш доирасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда.
Унда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва бошқа тегишли вазирлик ҳамда идоралар раҳбарияти иштирок этмоқда.
Учрашувни жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувида Тошкентда Марказий Осиё биринчи таълим форуми ўтказилишини маълум қилди.
Унда минтақа давлатларининг иқтидорли талабалари учун ўзаро келишувлар асосида стипендиялар ажратиш каби лойиҳалар батафсил муҳокама қилинади.
Форумга аллақачон катта тайёргарлик кўрилмоқда.