Шавкат Мирзиёев:
…Ғазо сектори ва Ливандаги мисли кўрилмаган гуманитар фожиани, тинч аҳолига қарши вайронкор ҳужумларни, айниқса, бегуноҳ болалар, кексалар ва аёллар қурбон бўлаётганини ҳеч нарса билан оқлаб бўлмайди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни ҳам кескин қоралаймиз.
Мазкур кўп йиллик низонинг ягона ечими – халқаро меъёрий ҳужжатлар ва резолюцияларга мувофиқ, 1967 йилдаги чегаралар асосида, пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил Фаластин давлатини тузишдир.
Кейинги ҳафта Ар-Риёд шаҳрида ўтадиган араб-мусулмон давлатлари саммитида бу муаммога аниқ сиёсий ечим топилишига умид қиламиз.
Франция президенти Эммануэль Макрон Германия канцлери Олаф Шольц билан мулоқот қилиб, янги шарт-шароитларда “янада якдил, кучли ва суверен Европа…” йўлида бирга иш олиб борамиз, деяпти Трампнинг ғалабасига ишора қилиб. У аллақачон Трампни ғалаба билан қутлади.
Дональд Трамп ўтган галги муддатида Европа лидерлари учун анчагина ташвиш туғдирган эди.
АҚШ сайлови натижалари глобал миқёсда воқеалар ривожини ўзгартириши турган гап.
Пистирмадаги Ошнинг "мазаси" қандай бўлади?
Буни Yandex Plus орқали янгича услубда суратга олинган "Пистирмадаги Ош" сериалини кўриб бораётганлар билади. Сериал бугунги кунда авж олган фирибгарлик кейсларини юмор билан ёритишга қаратилган.
Агар янгича формат сизга ҳам қизиқ бўлса, "Пистирмадаги Ош"ни Yandex Plus обунаси билан томоша қилишингиз мумкин — 90 кунгача бепул. Кейин эса, ойига 9 999 сўм.
Таклиф жорий йилнинг 31 декабригача амал қилади.
Рекламa | Батафсил
Америкада президент сайлови натижалари штатлар кесимида эълон қилинмоқда. Айни пайтда Трамп етакчилик қилмоқда.
Сайлов тақдирини кўп бора таъкидланганидек “иккиланувчи” штатлар ҳал қилади.
«Келажак лидерлари» махсус малака ошириш дастурининг янги мавсумига старт берилди
Жорий йилнинг 4 ноябр куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида «Келажак лидерлари» махсус малака ошириш дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўқув дастури давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган ўрта бўғин бошқарув раҳбарларининг стратегик фикрлаш, тизимли таҳлил, сунъий интеллект асослари ва қўлланиши, мулоқот маданияти, муаммоларни манзилли ҳал этиш, ислоҳотлар ва жадал ривожланиш даврида трансформацион лидерлик бўйича кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган.
Дастурнинг бу галги мавсуми учун ҳам республиканинг 14 та ҳудудида фаолият олиб бораётган, Миллий кадрлар захирасидаги салоҳиятли давлат хизматчилари орасидан 50 нафари саралаб олинди.
Telegram | Instagram | Facebook | Реклама
2024 йил 6 ноябрь куни Фарғона вилоятидаги “Ўзбекистон” ва Наманган вилоятидаги “Учқўрғон” чегара божхона постларида ҳам автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.
Читать полностью…Президент ҳузурида:
➖Болани тарбияга беришда оила муҳитини сақлаб қолишга устуворлик берилади. Бунда аввало васийлик, ҳомийлик ёки фарзандликка бериш қўллаб-қувватланади.
➖Ихтисослаштирилган муассасага энг сўнгги чора сифатида жойлаштирилади.
➖Фарзандларни оиланинг камбағаллиги туфайли Меҳрибонлик ва Болалар уйларига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади.
Smart Business онлайн-кассаларга фоизсиз муддатли тўловни йўлга қўйди
Онлайн-касса қуйидагиларга хизмат қилади:
✅ Барча турдаги тўловларни қабул қилиш
✅ Товарлар ҳисобини қулай шахсий кабинетда олиб бориш
✅ Маркировкаланган товарлар билан ишлаш
Бошланғич тўлов атиги 599 000 сўм, кейин эса 6 ой давомида ойига — 350 000 сўм. Ҳеч қандай яширин тўловларсиз.
Расмийлаштириш бор йўғи 30 дақиқа вақтингизни олади.
Сайтда ариза қолдиринг ва бепул маслаҳат олинг: https://bit.ly/nasiyabusiness
Янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлинг: @ smartpos_uz
Реклама
Бугун АҚШда бутун дунё диққат билан кузатаётган президент сайлови куни. Сайлов натижалари эртага тонгдан (тахминан 5:00 атрофида) штатма-штат эълон қилина бошлайди.
Америкаликлар президентдан ташқари конгресс вакиллар палатасини, сенатнинг учдан бирини ҳам сайлайди.
InfinBANK халқаро хайрия пойгасида иштирок этди
InfinBANK жамоаси Samarkand Marathon халқаро хайрия пойгасида иштирок этди. Ушбу тадбир турли мамлакатлардан спортчи ва фаолларни бирлаштиради.
Тадбир жуда катта кўламда ўтказилди: 5000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашган тақбирда дунёнинг 43 мамлакатидан 628 нафар профессионал югурувчилар иштирок этишди.
InfinBANK жамоасидан ҳам 50 нафар иштирокчи марафонда қатнашди ва бу тадбирни ҳақиқий бирдамлик ҳамда ҳамжиҳатлик байрамига айланишига ҳисса қўшди.
InfinBANK доимий тарзда Ўзбекистонда спортни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиб келади, ҳозиргача банк бир нечта спорт тадбирларига ҳомийлик қилган. Спорт соҳасидаги фаоллик орқали банк соғломлаштириш каби қадриятларга ўз содиқлигини исботлаб келмоқда.
Реклама
7 ноябрдан бошлаб Тошкентда иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.
Читать полностью…Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларининг қўшма мажлиси 7-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
Читать полностью…InfinBANK Бухорода янги филлиалини очди
Мижозлар учун энг қулай шароитлар, тезкор хизматлар, индивидуал ёндашув асосида ёрдам кўрсатиш ҳамда кўплаб турдаги молиявий маҳсулотлар тақдим этилиши белгиланган янги филлиалнинг очилиш маросими 1 ноябрь куни бўлиб ўтди.
Шаҳар марказидаги ушбу филиал офиси 4 қаватдан иборат бўлиб, унда узоқ навбатларнинг олдини олишга қаратилган замонавий технологиялар жорий қилинган.
16 йил давомида ўз мижозларининг ишончини қозониб келаётган InfinBANK ҳозирда 12 дан ортиқ филлиал ва 18 та банк хизматлари марказларига эга. Янги филиал эса Бухоро шаҳри, Ҳофиз Таниш Бухорий кўчаси, 119-уйда жойлашган.
Банк хизматлари ҳақида тўлиқ маълумотни эса 1214 қисқа рақамларидан олишингиз мумкин.
Реклама
2 ноябрь куни “Golden House” компанияси “Ассалом Дўстлик” турар жой мажмуасининг янги сотув офиси эшикларини очади
Барча хоҳловчиларни тадбирга таклиф қиламиз. Тадбирда сизни хонадонлар сотиб олиш учун эксклюзив шартлар ва очилиш маросими меҳмонлари учун махсус тайёрланган қимматбаҳо совғалар кутади.
Фақат бир кун – махсус таклифлардан фойдаланишга улгуринг. Тадбирнинг барча меҳмонлари учун махсус нарх амал қилади – 1 м² учун 12,8 миллион сўмдан*.
🕐 Бошланиш вақти 12:00.
📍 Офис манзили: Яшнобод тумани, Қорасув кўчаси, 35-уй. Мўлжал аввалги Лисунов кинотеатри.
Манзил
❕ *Махсус нарх 100% олдиндан тўлов учун
📞 +99878 113 04 82 | 🌐 gh.uz
Реклама
Демак, партиялар рўйхатидаги вазирлар ва бошқа раҳбарлар мандатидан ихтиёрий воз кечишган.
Сайлов натижаларига кўра, парламент қуйи палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланган.
Спикер, партиялар лидерлари сайланган. Сенаторликдан депутатликка ўтганлар бор, президент администрацияси ходимлари орасидан ҳам халқ вакили бўлганлар бор.
AVO bank мамлакат молия бозорида ўз ўрнини мустаҳкамлаб бормоқда
Марказий банк нормативларига асосан 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб банклар устав капиталининг минимал миқдори 500 миллиард сўмни ташкил қилади. 2024 йилнинг март ойида АVO bank 185 740 000 000 сўм қўшимча капитал киритиб, унинг устав капитали 395 151 530 620 сўмдан 580 891 530 620 сўмга ошган эди.
Тез кунларда 100 миллиард сўмдан ортиқ суммага қўшимча капиталлаштириш бўйича барча расмийлаштириш ишларининг якунланиши кутилмоқда. Банк устав капитали 500 миллиард сўмлик минимал талабга жавоб беради, бу эса 2025 йилда ривожланиш учун мустаҳкам асосни яратади.
АVO bank ўз фаолиятини бошлаганига ҳали бир йил бўлганига қарамай, банк томонидан маълум қилинган маълумотларга кўра, ҳозирги кунгача AVO иловасини 2 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик юклаб олган. Банкнинг рақамли хизматлари, АVO platinum кредит картаси ва Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб тақдим этилаётган AVO тўлов стикери сингари ўзига хос маҳсулотларга талабнинг ошиши компания муваффақияти ҳамда янада ўсиб-ривожланиши учун пойдевор бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
«АVO bank» АЖ
Саволлар бўйича: +998 78-888-78-87
Реклама
Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.
Ҳозирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тоқаев ўтган йили Макронга иккита този ит совға қилган эди.
Жюль ва Жанна (итларнинг лақаби) ҳозирда Парижда бўлиб турган Қозоғистон лидерига пешвоз чиқишибди.
Green Card лотереяси учун онлайн рўйхатдан ўтиш 7 ноябргача давом этади. (2 кунга узайтирилди)
Читать полностью…Ўзбекистонда хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади - президент қарори
Читать полностью…Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги "Дўстлик" чегара божхона пости орқали 2024 йил 6 ноябрь куни юк ва енгил автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади - Божхона қўмитаси
Читать полностью…Жойларда янгиланган маҳаллий кенгашларнинг илк сессиялари ўтказилиб, ҳокимлар ўз лавозимларига қайта тасдиқланмоқда. Айни пайтда маҳаллий кенгашларга раислар сайланмоқда.
Қонунчиликка кўра, яқинда бўлиб ўтган сайловдан сўнг вилоят, ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас.
Президент ҳузурида:
➖2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда.
➖тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.
➖рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.
➖2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.
Чорсу майдонини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа бўйича бу ерда меҳмонхона, бизнес-марказ ва турар-жойлар қурилиши режалаштирилган. Лойиҳани Германиянинг Tchoban Voss Architekten компанияси ишлаб чиққан. Янгиланган майдоннинг қурилиш ишлари 2025-йилда бошланиб, 2029-йилда якунланади. Лойиҳа қиймати 170 миллион АҚШ долларидан кўпроқни ташкил этади. Реконструкция давомида ҳозирда ташландиқ ҳолдаги “Чорсу” меҳмонхонаси биноси бузилади, аммо унинг тарихи ёдга олинган музей ҳам очилади.
Читать полностью…2025 йил бюджет параметрларида АҚШ доллари учун курс ўртача йиллик 13 минг 250 сўмдан ҳисобланган.
Читать полностью…Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Унинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.
Манбанинг қайд этишича, уйдаги тинтув вақтида уч миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган.
Айни вақтда Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳам ҳудудий вакиллик органларига депутатликка сайланди.
Читать полностью…