Энди давлат активини сотиб олиб совринли акция иштирокчиси бўлиш мумкин
Совринли акцияда 10 декабрдан 31 декабргача бўлган муддатда давлат активини сотиб олган ғолиблар иштирок этади.
Ғолиблар 10 январ куни жонли эфирда аниқланади ва эълон қилинади.
5 та телевизор
5 та ноутбук
5 та планшет
Акция ғолибларига тақдим этилади.
Батафсил | @onlineauksionuz | Реклама
Humo тизими карталари ишлашида узилишлар кузатилмоқда. Компания вакилларининг сўзларига кўра, бунга техник ишлар олиб борилаётгани сабаб бўлган ва яқин вақтлар ичида муаммо бартараф этилади.
Читать полностью…АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг октябридан 2023 йилнинг октябригача АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган 13 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қўлга олинган.
Видео: UzReportTV
“Росатом” a.k.a Россия билан атом электр станцияси (АЭС) қуришда ўта ва ўта эҳтиёт бўлиш зарур.
Хавфли, доимий (ошиб борувчи) харажат ва сифатсиз.
Garant банк янги акция бошлади
Garant банк янги йил арафасида «Хуш келибсиз!» номли акция бошлаганини маълум қилди. Унга кўра, 2023 йил 20 декабрдан 2024 йил 20 январигача Garant банкда ҳисоб рақами очган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўз-ўзидан «Хуш келибсиз!» акцияси иштирокчисига айланади.
Акция доирасида янги мижозлар уч ой давомида тўлов ҳужжати (дебет айланмаси) ёрдамида пул маблағларини ўтказганда Банк томонидан комиссия ҳисобланмайди.
Батафсил
реклама
Uzum Tezkor ресторанлардан таомларни буюртма қилиш учун Telegram бот ишга туширди
Декабр ойи охиригача Uzum Tezkor Telegram боти орқали берилган буюртмалар бепул етказиб берилади. Сервис боти орқали EVOS, Oqtepa Lavash, KFC, Max Way, Feed Up ва Les Ailes ресторанларидан етказиб беришни буюртма қилиш мумкин, шунингдек Uzum Tezkor боти фойдаланувчиларига 30 дақиқа ичида буюртмаларни тез етказиб бериш ҳам амал қилади.
Ботда, Uzum Tezkor иловасида бўлгани каби, сиз ресторан ёки кафени танлашингиз, буюртма беришингиз, тўлашингиз ва етказиб бериш ҳолатини кузатишингиз мумкин. Аммо сервис сифати ва етказиб бериш тезлиги буюртма қандай берилганидан қатъи назар ўзгаришсиз қолади: бот орқали бўладими ёки иловадан.
Батафсил | Реклама
2024 йилда умумий ўрта мактабларни қуриш ва таъмирлаш учун 4,1 трлн сўм ажратилади. Бунинг ҳисобига 170 мингга яқин ўқувчи ўрни яратилади — Бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров
Читать полностью…Mobiuz мобил оператори ISO сертификациясидан муваффақиятли ўтганлигини маълум қилди. Оператор сифат ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида халқаро стандартларга мувофиқлигини тасдиқлаган.
Сертификатлаштириш текшируви натижаларига кўра, CERT International Mobiuzга ISO 9001:2015 “Сифат менежменти тизимлари” ва ISO 37001:2016 “Коррупсияга қарши курашиш менежменти тизимлари” стандартларига мувофиқ халқаро ва миллий сертификатлар берди.
ISO сертификатлари мобил операторга янада катта масъулият юклайди ҳамда фаолиятида сифат, самарадорлик, шаффофлик ва масъулиятга содиқлигини намойиш этади, дейилади хабарда.
Instagram | Youtube | Mobiuz ilovasi | Реклама
Соврин жамғармаси 5,4 млрд сўм бўлган «Заковат» Интеллектуал олимпиадаси ўтказилмоқда
Интеллектуал олимпиада олий таълим ташкилотларининг бакалавриат ва магистратура босқичида таълим олаётган талабалар ўртасида, икки босқичда, ҳудудий саралаш ва республика босқичида ўтказилмоқда.
2023 йилнинг 25 ноябр куни республикамизнинг барча ҳудудларида Олий таълим муассасалари талабалари ўртасидаги Интеллектуал олимпиаданинг ҳудудий саралаш босқичи ўтказилди. Мусобақанинг ҳудудий босқичида республикамиздаги 135 та ОТМ жамоалари ҳамда 1080 нафар талаба иштирок этиб, улардан энг кучли 50 та ОТМ ҳамда 550 нафар талаба турнирнинг финал босқичига йўл олди. Интеллектуал олимпиаданинг республика босқичи Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 17 декабрь куни старт олди ва 20 декабрга қадар давом этади.
Республика босқичида ОТМлар жамоалари 6 та йўналишда - “Заковат”, “Брейн-ринг”, “Эрудит-квартет”, “Шахсий ўйин”, шахмат ва шашка ўйинлари бўйича беллашув олиб боради. Ҳар бир олий таълим муассасасидан интеллектуал олимпиадада 11 нафар талаба иштирок этишмоқда.
Турнирнинг жами соврин жамғармаси 5 млрд 400 миллион сўмни ташкил этади. Шундан 4,5 млрд сўм Президент совғаси сифатида умумжамоа ҳисобида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган олий таълим муассасасига (айнан таълим муассасасининг ўзига) топширилади (1-ўрин – 2 млрд сўм; 2-ўрин – 1,5 млрд сўм; 3-ўрин - 1 млрд сўм). 900 млн сўм эса ғолиб жамоалар аъзолари ўртасида тақсимланади.
Манба
“AutoDeklarant” жамоаси автотранспорт воситалари импорт божхона расмийлаштируви бўйича ўз хизматларини таклиф қилади:
- импорт божхона расмийлаштируви бўйича консалтинг хизматлари;
- божхонада товарларни декларациялаш;
- ташқи савдо билан боғлиқ тегишли ҳужжатларни тўғри расмийлаштиришда кўмаклашиш;
- масофадан, тез ва қулай нархларда божхона расмийлаштирувини амалга ошириш.
🤖 Транспорт воситалари растаможкасини мустақил ҳисоблаш учун бот:
👉 @autodeklarantbot
❗️Мурожаат қилиш учун:
👉 @autodeklarant_uz
Telegram | Instagram | Реклама
Пойтахтдаги «Hilton» меҳмонхонасида Visa Awards-2023 тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда InfinBank халқаро ташкилотнинг, банк тизимида ўзига хос, уникал кредит карталар чиқариш ҳамда маркетинг ва коммуникациялар соҳасидаги мукофотларига лойиқ кўрилди.
Айни вақтда Савдо-саноат палатасида Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев ҳамда палата раиси Даврон Ваҳобов иштирокида 100 дан ортиқ бизнес вакиллари билан учрашув бўлиб ўтмоқда.
Унда Солиқ кодексининг 227 прим 1-моддасига асосан жавобгарликка тортиш масаласини тегишли тартибда ҳал қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
“Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида ўз микро-бизнесини йўлга қўйган ва ижобий кредит тарихига эга аҳолига 50 миллион сўмгача гаровсиз кредитлар бериш йўлга қўйилади.
Читать полностью…Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади. Ҳудудларда ушбу вазифалар билан Савдо-саноат палатасининг лойиҳа қиладиган ва экспортга кўмаклашадиган мутахассислари шуғулланади.
Читать полностью…"Trastbank"дан байрамона туҳфа! Акцияда иштирок этинг ва “Chevrolet Tracker” автомобилига эга бўлинг!
"Trastbank" "MasterCard" билан бирга ўтказаётган "Trastbank билан бирга бўлинг ва совғага эга бўлинг" акциясида иштирок этинг.
Шартлари жуда оддий: "Trastbank"дан халқаро " MasterCard" картасини очинг, 10$ ва ундан кўп миқдорда тўловларни амалга оширинг.
Акцияда қуйидаги қимматбаҳо совринлар ўйналади:
"Chevrolet Tracker" автомобили (1 дона);
“Samsung” кир ювиш машинаси (4 дона);
“Samsung 32 дюймли” телевизори (4 дона);
“Samsung Galaxy А 23” уяли алоқа телефони (4 дона).
Шошилинг! Акция 2024 йил 29 февралга қадар давом этади!
Саволларингиз бўлса, 1287 рақамига қўнғироқ қилинг.
Кўпроқ маълумот учун каналга уланинг: /channel/trustbankuz
Реклама
Электр ҳисоблагичлар истеъмолчилар ҳисобидан ўрнатилади
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, электр тармқоларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Амалдаги тартибга кўра, бу ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан амалга ошириб келинар эди. Энергетика вазирлиги "буни энергияга сарфига оид маълумотларнинг қалбакилаштирилиши, “Ҳудудий электр тармоқлар” АЖнинг молиявий имкониятлари ҳамда янги истеъмолчилар сони кескин ўсиб бораётгани" билан изоҳлаган.
2024 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ (асосан улгуржи истеъмолчилар) учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади.
Бундай таҳдидларга аниқ ва кескин жавоб қайтарилиши, Россия элчисидан изоҳ талаб қилиниши керак. Ва албатта, умрбод “қора рўйхат”га киритилиши лозим.
Читать полностью…Тошкент шаҳридаги Амити университети қишки қабул учун аризалар қабул қилишни бошлади
2024 йил феврал ойида биринчи курсда ўқишни бошлаб, 2024 йил сентябр ойида иккинчи курсга ўтишингиз мумкин.
Имтиҳон жорий йил 27 декабр куни бўлиб ўтади.
Агар абитуриентда IELTS 5.5+ бўлса, имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.
РЎЙХАТДАН ЎТИШ
+998712079006
@amityuzb
Telegram | Facebook| Instagram| AmityUniversityTashkent">Youtube |Реклама
Тошкент шаҳрида аҳоли томонидан ижобий қабул қилинган “Халқ назорати” тизими ўз ҳолига ташлаб қўйилган - президент
Читать полностью…Ис гази балосидан эҳтиёт бўлинг!
Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Улардан икки нафари вояга етмаган бўлган. Хонадонда яна икки киши ҳушсиз ҳолда топилиб, шифохонага ётқизилди.
Ёзишларича, ҳукумат топшириғи билан барча вазирлик, идора ва бошқа давлат ташкилотлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат улуши мавжуд хўжалик жамиятлари ва тижорат банкларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан корпоратив йиғилишларни ташкил этиш ва байрам дастурхонини ёзиш тақиқланган.
Читать полностью…Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги турли ҳаётий вазиятлар оқибатида сарсон бўлаётган, эътибордан четда қолаётган болалар мавзусида кампания ўтказмоқда.
Бугун болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай кўринишига кўз юмишни тўхтатиш ҳар қачонгидан муҳим. Болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳам ижтимоий ҳимоя сиёсатининг устувор йўналишидир.
Бугунги кунда руҳий ҳолатидаги салбий жараёнлар сабаб ўз фарзандига озор бераётганлар ҳам йўқ эмас. “Мени эшитинг” кампанияси айнан бола ҳаётида хавфсиз муҳит яратишга сезиларли даражада ҳисса қўшишни мақсад қилган.
Бухоро тумани собиқ ҳокими Хайрилло Жўраев Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” банди, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 2-қисми “а” банди, 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 1-қисми, 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.
Читать полностью…Марказий банкнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи Эркин Мансуровга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Айтилишича, Э.Мансуровга нисбатан ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда мансаб сохтакорлиги моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Хабар расман тасдиқланмаган.
ОАВ ўз манбаларига таяниб ёзмоқда:
➖Солиқ қўмитасининг солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти директори ўринбосари, Солиқ қўмитаси ҚҚС бошқармаси маъмуриятчилиги бошқармаси ҚҚС тўловчиларини махсус рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ва Тошкент шаҳри Солиқ бошқармаси камерал солиқ текширувлар шўъбаси собиқ раҳбари қўлга олинди. Улар ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини яширганликда гумон қилинмоқда.
➖Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Саидаҳмад Султонов ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида ушланган. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
➖Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев жиноят ишида гумонланмоқда. У бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумонланиб, коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида қўлга олинган. Ҳокимга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
➖Бухоро тумани ҳокими Хайрилло Жўраев ҳибсга олинди. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансабга совуққонлик билан қараш ҳамда ер бериш тартибини бузиш моддалари билан айбланмоқда.
Олий суд хабарига кўра, собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисми “а” банди ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.
Суд санкцияси билан гумонланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Экспорт агентлиги ва жамғармаси, “Ўзбекэкспертиза” ташкилоти ҳам Савдо-саноат палатаси тизимига ўтади.
Читать полностью…Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳозирги тизими қайта кўриб чиқилиб, ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалалари Савдо-саноат палатасига ўтказилади.
Читать полностью…Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қўлга олинган. Kun.uz манбасига кўра, у иқтисодий жиноятлар билан боғлиқ иш юзасидан тергов қилинмоқда.
Читать полностью…