davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Америкада президент сайлови натижалари штатлар кесимида эълон қилинмоқда. Айни пайтда Трамп етакчилик қилмоқда.

Сайлов тақдирини кўп бора таъкидланганидек “иккиланувчи” штатлар ҳал қилади.

Читать полностью…

davletovuz

«Келажак лидерлари» махсус малака ошириш дастурининг янги мавсумига старт берилди

Жорий йилнинг 4 ноябр куни Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида «Келажак лидерлари» махсус малака ошириш дастурининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўқув дастури давлат фуқаролик хизматида фаолият юритаётган ўрта бўғин бошқарув раҳбарларининг стратегик фикрлаш, тизимли таҳлил, сунъий интеллект асослари ва қўлланиши, мулоқот маданияти, муаммоларни манзилли ҳал этиш, ислоҳотлар ва жадал ривожланиш даврида трансформацион лидерлик бўйича кўникмаларни ривожлантиришга йўналтирилган.

Дастурнинг бу галги мавсуми учун ҳам республиканинг 14 та ҳудудида фаолият олиб бораётган, Миллий кадрлар захирасидаги салоҳиятли давлат хизматчилари орасидан 50 нафари саралаб олинди.

Telegram | Instagram | Facebook | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

2024 йил 6 ноябрь куни Фарғона вилоятидаги “Ўзбекистон” ва Наманган вилоятидаги “Учқўрғон” чегара божхона постларида ҳам автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Читать полностью…

davletovuz

Президент ҳузурида:

➖Болани тарбияга беришда оила муҳитини сақлаб қолишга устуворлик берилади. Бунда аввало васийлик, ҳомийлик ёки фарзандликка бериш қўллаб-қувватланади.

➖Ихтисослаштирилган муассасага энг сўнгги чора сифатида жойлаштирилади.

➖Фарзандларни оиланинг камбағаллиги туфайли Меҳрибонлик ва Болалар уйларига жойлаштириш амалиёти бекор қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

Smart Business онлайн-кассаларга фоизсиз муддатли тўловни йўлга қўйди

Онлайн-касса қуйидагиларга хизмат қилади:
✅ Барча турдаги тўловларни қабул қилиш
✅ Товарлар ҳисобини қулай шахсий кабинетда олиб бориш
✅ Маркировкаланган товарлар билан ишлаш

Бошланғич тўлов атиги 599 000 сўм, кейин эса 6 ой давомида ойига — 350 000 сўм. Ҳеч қандай яширин тўловларсиз.

Расмийлаштириш бор йўғи 30 дақиқа вақтингизни олади.

Сайтда ариза қолдиринг ва бепул маслаҳат олинг: https://bit.ly/nasiyabusiness
Янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлинг: @ smartpos_uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Бугун АҚШда бутун дунё диққат билан кузатаётган президент сайлови куни. Сайлов натижалари эртага тонгдан (тахминан 5:00 атрофида) штатма-штат эълон қилина бошлайди.

Америкаликлар президентдан ташқари конгресс вакиллар палатасини, сенатнинг учдан бирини ҳам сайлайди.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBANK халқаро хайрия пойгасида иштирок этди

InfinBANK жамоаси Samarkand Marathon халқаро хайрия пойгасида иштирок этди. Ушбу тадбир турли мамлакатлардан спортчи ва фаолларни бирлаштиради.

Тадбир жуда катта кўламда ўтказилди: 5000 дан ортиқ иштирокчилар қатнашган тақбирда дунёнинг 43 мамлакатидан 628 нафар профессионал югурувчилар иштирок этишди.

InfinBANK жамоасидан ҳам 50 нафар иштирокчи марафонда қатнашди ва бу тадбирни ҳақиқий бирдамлик ҳамда ҳамжиҳатлик байрамига айланишига ҳисса қўшди.

InfinBANK доимий тарзда Ўзбекистонда спортни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиб келади, ҳозиргача банк бир нечта спорт тадбирларига ҳомийлик қилган. Спорт соҳасидаги фаоллик орқали банк соғломлаштириш каби қадриятларга ўз содиқлигини исботлаб келмоқда.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

7 ноябрдан бошлаб Тошкентда иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

Олий Мажлис Сенати аъзолари сайлови бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳамда туман ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларининг қўшма мажлиси 7-12 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBANK Бухорода янги филлиалини очди

Мижозлар учун энг қулай шароитлар, тезкор хизматлар, индивидуал ёндашув асосида ёрдам кўрсатиш ҳамда кўплаб турдаги молиявий маҳсулотлар тақдим этилиши белгиланган янги филлиалнинг очилиш маросими 1 ноябрь куни бўлиб ўтди.

Шаҳар марказидаги ушбу филиал офиси 4 қаватдан иборат бўлиб, унда узоқ навбатларнинг олдини олишга қаратилган замонавий технологиялар жорий қилинган.

16 йил давомида ўз мижозларининг ишончини қозониб келаётган InfinBANK ҳозирда 12 дан ортиқ филлиал ва 18 та банк хизматлари марказларига эга. Янги филиал эса Бухоро шаҳри, Ҳофиз Таниш Бухорий кўчаси, 119-уйда жойлашган.

Банк хизматлари ҳақида тўлиқ маълумотни эса 1214 қисқа рақамларидан олишингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

2 ноябрь куни “Golden House” компанияси “Ассалом Дўстлик” турар жой мажмуасининг янги сотув офиси эшикларини очади

Барча хоҳловчиларни тадбирга таклиф қиламиз. Тадбирда сизни хонадонлар сотиб олиш учун эксклюзив шартлар ва очилиш маросими меҳмонлари учун махсус тайёрланган қимматбаҳо совғалар кутади.

Фақат бир кун – махсус таклифлардан фойдаланишга улгуринг. Тадбирнинг барча меҳмонлари учун махсус нарх амал қилади – 1 м² учун 12,8 миллион сўмдан*.

🕐 Бошланиш вақти 12:00.
📍 Офис манзили: Яшнобод тумани, Қорасув кўчаси, 35-уй. Мўлжал аввалги Лисунов кинотеатри.

Манзил

❕ *Махсус нарх 100% олдиндан тўлов учун
📞 +99878 113 04 82 | 🌐 gh.uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Демак, партиялар рўйхатидаги вазирлар ва бошқа раҳбарлар мандатидан ихтиёрий воз кечишган.

Сайлов натижаларига кўра, парламент қуйи палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланган.

Спикер, партиялар лидерлари сайланган. Сенаторликдан депутатликка ўтганлар бор, президент администрацияси ходимлари орасидан ҳам халқ вакили бўлганлар бор.

Читать полностью…

davletovuz

Сиёсий партиялар рўйхати бўйича сайланган депутатлар рўйхати

Читать полностью…

davletovuz

UzAuto Motors янги Cobalt Midnight модели 7,3 млн сўм қимматроққа сотувга чиқaрилишини маълум қилди.

Фаралари, орқани кўрсатувчи ойналари ва дискалари қорайтирилган Cobalt’нинг нархи 155,2 млн сўмдан сотувга чиқарилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат 2025 йилда ҳам бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорларини йиллик инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорларда ошириб боришни режалаштирмоқда.

Хусусан
, ушбу тўловлар ҳамда айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар учун 6 трлн 634 млрд сўм ажратиш кўзда тутилмоқда.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маълум қилишича, иш ҳақи миқдорининг бюджет параметрларида кўзда тутилган миқдорлардан қўшимча равишда 1 фоиз бандга оширилиши йилига 1,5 трлн сўм атрофида, пенсия миқдорининг 1 фоиз бандга оширилиши эса 730 млрд сўм, нафақа олувчилар сонининг 10 фоизга оширилиши эса 740 млрд сўм миқдорида қўшимча харажатлар талаб этади

Читать полностью…

davletovuz

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн. АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, кластер шаклидаги савдо мажмуаси ташкил этиш учун 40 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш шарти билан, шаҳар ҳокимлиги захирасидаги 20 гектар ер майдонини аукцион савдога чиқартириб, ютиб бериш ва 49 йил муддатга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини расмийлаштиришда кўмаклашиш эвазига 2 млн. АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн. АҚШ долларини ўзининг ҳайдовчиси орқали олган вақтида ушланди.

Ҳозирда хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олган ҳоким ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Тоқаев ўтган йили Макронга иккита този ит совға қилган эди.

Жюль ва Жанна (итларнинг лақаби) ҳозирда Парижда бўлиб турган Қозоғистон лидерига пешвоз чиқишибди.

Читать полностью…

davletovuz

Green Card лотереяси учун онлайн рўйхатдан ўтиш 7 ноябргача давом этади. (2 кунга узайтирилди)

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда хорижга чиқиш биометрик паспортини почта хизмати орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади - президент қарори

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги "Дўстлик" чегара божхона пости орқали 2024 йил 6 ноябрь куни юк ва енгил автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади - Божхона қўмитаси

Читать полностью…

davletovuz

Жойларда янгиланган маҳаллий кенгашларнинг илк сессиялари ўтказилиб, ҳокимлар ўз лавозимларига қайта тасдиқланмоқда. Айни пайтда маҳаллий кенгашларга раислар сайланмоқда.

Қонунчиликка кўра, яқинда бўлиб ўтган сайловдан сўнг вилоят, ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас.

Читать полностью…

davletovuz

Президент ҳузурида:

➖2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда.

➖тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.

➖рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.

➖2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Чорсу майдонини реконструкция қилиш лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа бўйича бу ерда меҳмонхона, бизнес-марказ ва турар-жойлар қурилиши режалаштирилган. Лойиҳани Германиянинг Tchoban Voss Architekten компанияси ишлаб чиққан. Янгиланган майдоннинг қурилиш ишлари 2025-йилда бошланиб, 2029-йилда якунланади. Лойиҳа қиймати 170 миллион АҚШ долларидан кўпроқни ташкил этади. Реконструкция давомида ҳозирда ташландиқ ҳолдаги “Чорсу” меҳмонхонаси биноси бузилади, аммо унинг тарихи ёдга олинган музей ҳам очилади.

Читать полностью…

davletovuz

2025 йил бюджет параметрларида АҚШ доллари учун курс ўртача йиллик 13 минг 250 сўмдан ҳисобланган.

Читать полностью…

davletovuz

Андижон вилояти ҳокими собиқ ўринбосари — вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамроевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.

Унинг хонадонида ўтказилган текширувлар давомида бюджет маблағлари талон-торож қилиниши, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган ва процессуал тартибда ушланган.

Манбанинг қайд этишича, уйдаги тинтув вақтида уч миллион доллар миқдоридаги маблағ топилган.

Айни вақтда Ботиржон Ҳамроевга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳам ҳудудий вакиллик органларига депутатликка сайланди.

Читать полностью…

davletovuz

Бир мандатли округлар бўйича сайланган депутатлар рўйхати

Читать полностью…

davletovuz

Yandex Uzbekistan хайрия ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саховатли ноябр” акциясини бошлайди

Yandex Uzbekistan компанияси ноябр ойи давомида “Саховатли ноябр” хайрия акциясини ўтказади. Ҳар бир фойдаланувчи жума кунлари Yandex Go хизматлари орқали буюртмалар бериб, ушбу ташаббуснинг бир қисмига айланиши мумкин бўлади.

Компания барча такси ва етказиб бериш тарифларида ҳар 10 км учун хайрия ташкилотларига 50 сўм ўтказади. Шунингдек, Yandex Go “Емак” хизматида жума куни 60 000 сўмдан ошиқ буюртмалар учун фондларга 500 сўмдан ажратилади.

Йиғилган маблағлар “Она Уйи”, “Teach for Uzbekistan”, “ONA”, “ШАРОИТ ПЛЮС”каби хайрия ташкилотларига тенг миқдорда тақсимланади.

Yandex Uzbekistan томонидан ташкил этилган “Саховатли ноябр” акцияси мамлакатда учинчи марта ўтказилмоқда. Бу компаниянинг нодавлат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаларидан биридир.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида қолдирди.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташриф буюради.

Читать полностью…
Подписаться на канал