“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бош муҳандиси Хасилов Хуснутдин Нуриддинович ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…Онлайн кредитлашдаги фирибгарликка қарши “совиш даври” ва антифрод чекловлари жорий этилмоқда
Марказий банк кредит ташкилотлари томонидан жисмоний шахсларга онлайн кредит ажратиш жараёнида банк карталари билан боғлиқ шубҳали фрод операцияларининг олдини олишга қаратилган вақтинчалик тартибни жорий қилмоқда. Мазкур тартиб 2024 йилнинг 1 ноябридан 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилади.
Унга кўра, эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобиль иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади.
Вақтинчалик тартибга кўра, кредит ташкилотлари фуқаро кредит олиш учун ариза юборганидан кейин унинг кредит бюролари маълумотлар базасидаги кредит тарихини 2 босқичда (ариза тушгандан сўнг ҳамда кредит маблағлари ажратилишидан олдин) текширишдан (скоринг) ўтказади. Текширув натижасида мижознинг салбий кредит тарихи ёки қарз юки кескин ошгани аниқланса, қисқа давр ичида бир нечта кредит расмийлаштирилган ва қарз юки кескин ошган бўлса, кредит ажратиш рад этилиши ёки бошқа суммада ажратилиши тўғрисида хабар берилади.
Бундан ташқари, фуқаро кредит ташкилоти мобиль иловасидан янги рўйхатдан ўтиб ёки мавжуд аккаунтга бошқа қурилмадан кириб, биринчи марта онлайн кредит олганда, мазкур кредит ажратилганидан бошлаб 48 соат давомида кредит ҳисобидан P2P амалиётлар, жисмоний шахслар ҳисобварақлари ва электрон ҳамёнларга ўтказмалар, мобиль алоқа операторлари орқали телефон рақами ҳисобини тўлдириш, чет элга пул ўтказмалари ҳамда онлайн валюта айирбошлаш операцияларига чекловлар ўрнатилиши белгиланмоқда.
Мазкур чекловларни ечиш учун мижоз 48 соат ичида кредит ташкилоти томонидан юборилган СМС-хабарда қайд этилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, кредитни фирибгарлар таъсирисиз олганлигини маълум қилади, кредит ташкилоти ходими эса мижозга қайта боғланиб, берилган маълумотлар тўғрилигини текшириб, қўшимча тасдиқдан ўтказади.
Ушбу чекловлар ажратилган кредит маблағларини фуқаро ўз ихтиёрига кўра нақдлаштиришига ёки товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш каби операцияларига таъсир кўрсатмайди ва бу операциялар ҳеч бир чекловларсиз амалга оширилиши мумкин.
Кредит маблағлари фуқаронинг банк картасига ўтказилгандан кейин пул маблағлари сарфланмаган бўлса, 48 соат ичида кредит олишга ариза мижоз томонидан фирибгарлар таъсирида берилгани аниқланса ёки мижоз қўшимча тасдиқдан ўтишни амалга оширмаса, кредит шартномаси кредит ташкилоти томонидан бекор қилинади ва ажратилган пул маблағлари кредит ташкилоти ҳисобига қайтарилади.
Ўзбекистонда газ таъминотига уланмаган ҳовлили уй-жойлар учун ҳам электр энергияси тарифидан 50 фоизлик чегирма берилиши режалаштирилмоқда (Истеъмолчиларнинг III гуруҳи каби).
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг Lolazor подкастида айтишича, бу ўзгаришни 1 январдан жорий этишга ҳаракат қилинмоқда.
Ҳозирда истеъмолчиларнинг III гуруҳи, шу жумладан, марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун ижтимоий норма доирасидаги электр энергияси нархи 225 сўм ҳисобланади.
"BOBUR RESIDENCE" турар-жой мажмуасидан 36 ойгача бўлиб тўлаш орқали квартиралар
Қулай шартларда ўз уйингизга эга бўлишни истайсизми?
"BOBUR RESIDENCE" Сизга нафақат квартира сотиб олиш, балки келажагингизга фойдали инвестиция киритиш имконини беради.
Сизни албатта қувонтирадиган афзалликлар:
✅ 36 ойгача бўлган ортиқча тўловсиз бўлиб тўлаш режаси.
✅ Бошланғич тўлов 277 000 000 сўмдан
✅ Ойлик тўловлар 18 000 000 сўмдан бошланади.
Қулай ва замонавий планлар — орзуингиздаги маконни яратинг!
Сизнинг қулайлигингиз учун кенг хонадонлар ва замонавий архитектура ечимлари.
Бизнинг жамоамиз сизга энг яхши шартларда хонадон танлаш ва тўлов режаси бўйича ёрдам беришга тайёр. Биз ҳар куни 09:00дан 20:00гача хизмат кўрсатамиз.
📲 Бу имкониятни қўлдан бой берманг – ҳозироқ қўнғироқ қилинг: +(998) 5555-0-5555
📍 Тошкент ш., Яккасарой тумани, Бобур кўчаси-73, (мўлжал: "Якка Сарой" тўйхонаси).
Реклама
Иқтисодиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори Жан Тироль Тошкентга келади.
14 октябрь куни унинг очиқ маърузаси ташкил этилади.
Фуқароларнинг давлат хизматидан фойдаланишида оворагарчиликларни бекор қиладиган тизим яратамиз —ЎзЛиДеП
ЎзЛиДеП сунъий интеллект ёрдамида сайловолди дастурида белгиланган вазифараларини таништириш учун видеоролик тайёрлабди.
Партия турли соҳаларни ривожлантиришни мақсад қилган. Жумладан:
• бизнес юритишда ортиқча талабларни бекор қилиш;
• соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш;
• фуқароларнинг давлат хизматидан фойдаланишида оворагарчиликлар бекор қиладиган тизим яратиш;
• Муқобил энергия манбаларини 2 ярим баробарга оширишни режа қилган.
#saylov24
Шавкат Мирзиёев 7-8 октябрь кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади ҳамда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси доирасидаги тадбирларда иштирок этади.
Читать полностью…Кеча Фарғонада ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Тадбирда мингдан зиёд тадбиркорлар, фермерлар, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда талаба ёшлар иштирок этди.
Партия вакиллари томонидан келгуси беш йилликда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни жадаллаштириш ва ишларни сифат жиҳатда янги босқичга олиб чиқиш таъкидланди.
Учрашув сўнгида партия фаоллари сайловчилар билан ўзаро савол жавоб ўтказиб, ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирди.
#saylov24
Yandex Maps хизмати ўзбек тилида овозли навигацияни ишга туширди
Кечадан бошлаб Ўзбекистондаги барча фойдаланувчилар Yandex Maps навигация иловасидаги янгиланишдан фойдаланишлари мумкин. Энди илованинг интерфейси нафақат ўзбек тилида мавжуд, балки ўзбекча овозли кўрсатмалар ҳам автомобилингиз йўналишига амал қилишда ёрдам беради.
Овозли кўрсатмалар манзилга қулайроқ етиб боришга ёрдам беради ва телефон экранига чалғимаслик имконини яратади. Улар ҳаракатланишни тартиблайди ва тезликни пасайтириш керак бўлган вақтини айтиб туради. Шунингдек, бутун йўл давомида йўлдаги вазиятдан хабардор қилиб боради.
Шу каби ўзбек тилидаги овозли кўрсатмалар Yandex Navi иловасида ҳам мавжуд бўлди.
Манба
Жаҳон банки Ўзбекистонда таркибий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун 800 млн доллар ажратилишини маълум қилди. Маблағ арзон кредит сифатида узоқ муддатга тақдим этилади.
Читать полностью…Президент фармони:
➖Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.
➖2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади.
➖2024 йил 1 октябрдан жисмоний шахс бир пайтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат боғчада меҳнат фаолиятини юритаётган бўлса, ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўланади.
Tashkent City-да олти метрли ғайриоддий минора топилди – энг эътиборлилар бепул Yandex Plus обунасига эга бўлишлари мумкин.
Реклама
Халқ демократик партияси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фаолиятида очиқ-ошкораликни кучайтириш, агентликнинг хорижда меҳнат қилаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича масъулиятини ошириш кераклигини таъкидламоқда.
Партия миграциянинг қонуний ва хавфсиз бўлиши жуда муҳим, деб ҳисобламоқда.
Сўнгги икки йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 70 минг нафар фуқаро ривожланган давлатларга меҳнат фаолиятини олиб бориш учун юборилган. Хориждаги фуқаролар масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун элчихоналар ва тегишли вазирликларда call-марказлар ташкил этилмоқда.
#sаylоv24
UZCARD FORUM 2024: Open Banking — молиявий технологияларнинг янги истиқболлари
24 октябрь куни UZCARD компаниясининг 20 йиллиги муносабати билан "UZCARD FORUM 2024" тадбири ташкил этилади.
Форумнинг асосий мавзуларидан бири — Open Banking, банкларга API орқали ўз маълумотларидан фойдаланиш имконини берувчи янги стандарт бўлади. Унинг мақсади янги молиявий маҳсулотларни ривожлантириш ва мижозлар учун қулайлик яратишдир. Шунингдек, форумда UZCARD компаниясининг янги маҳсулотлари тақдим этилади, улар Ўзбекистонда тўлов тизимлари имкониятларини кенгайтириш ва мижозларга хизмат кўрсатишни такомиллаштиришга қаратилган.
UZCARD компанияси форумда иштирок этишга, етакчи мутахассислар ва хорижий маърузачиларнинг чиқишларини тинглашга ҳамда банк соҳасидаги энг сўнгги технологияларни муҳокама қилишга барчани таклиф қилади.
Реклама
Катта ва баракали харидлар сизни кутмоқда
Янгиланган Opencard иловаси орқали уйдан туриб, 2 дақиқа ичида 75 миллион сўмгача лимит олинг.
- Бошланғич тўловсиз;
- Кенг ҳамкорлар тармоғи;
- Тезкор расмийлаштириш.
Иловамизни юклаб олинг:
App Store | Google Play
Тел: 71-200-15-45
Реклама
Қарши туманидаги “пропан заправка”да ёнғин чиқди
7 октябрь куни соат 15:45 да Қашқадарё вилояти, Қарши тумани “Дашт” МФЙ ҳудудидан ўтувчи, “Ғузор-Қарши” автомобиль йўлида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчасида “Камаз-512” русумли автомобилидан газ сақлаш ёмкостига газ қуйиш вақтида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида ёнғин юзага келган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:56 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 16:00 да ўраб олинган ва соат 16:45 да ўчирилган.
Ёнғин натижасида шохобча биносининг 22 кв.м майдонда том қисми ёниб зарарланган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Банк-молия академиясининг магистратура мутахассисликлари бўйича таҳсил олаётган хотин-қизлар учун контракт тўловлари белгиланган тартибда давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.
Читать полностью…«Swiss Re» «Ўзагросуғурта»нинг ҳалқаро миқёсдаги янги ҳамкорига айланди
Швейцариянинг «Swiss Re» ҳамда «Ўзагросуғурта» АЖ ўртасида бўлиб ўтган учрашувда қишлоқ хўжалиги йўналишида олинадиган таваккалчиликларни қайта суғурта қилиш хусусида музокаралар олиб боришди.
Унда InsuResilience Solution Fund (ISF) билан «Ўзагросуғурта» ҳамкорликда ишлаётган лойиҳа доирасида суғурта ҳимоясига олинадиган кичик боғдорчилик фермерлари суғурта хатарларини қайта суғурта қилиш шартлари келишиб олинди.
Маълумот учун, «Swiss Re» суғурта компаниясига 1863 йилда асос солинган. Бутун дунё бўйлаб 80 та офисларида қарийб 15 000 мутахассис фаолият юритмоқда.
Суҳбат давомида «Ўзагросуғурта» АЖ нафақат Ўзбекистон балки Ўрта Осиё ҳудудидан қайта суғурта бўйича музокаралар учун биринчилардан бўлиб «Swiss Re»нинг Цюрихдаги офисига ташриф буюргани таъкидланиб, бундан мамнун эканликларини маълум қилишган.
Telegram|Instagram|Facebook|Youtube|Website|Taplink|X
реклама
Чиқиндидан қарзи бор истеъмолчиларга электр энергиясига тўлов қилиш бўйича ҳам чеклов киритилади – “Ҳудудий электр тармоқлари”
Айни пайтда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан чиқинди бўйича огоҳлантириш хабари юборилгандан сўнг, қарздорликни бартараф этмаган истеъмолчиларга электр энергияси учун тўловларда чекловлар киритиш бўйича ҳам техник ишлар олиб борилмоқда.
Шу ўринда чиқинди қарздорлиги учун юборилган хабарномалар бўйича истеъмолчилардан келиб чиқаётган шикоятлар юзасидан чиқинди йиғиш ва ташиш хизматларига мурожаат қилиш сўралади. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бу жараёнда Экология вазирлиги тақдим этган маълумотлар асосида хабар юбораётганлигини маълум қилади.
Сийратга эмас, суратга эътибор қиляпмиз...!
Коррупционер ҳокимлар
Сирдарё вилоятида 2023 йилда жами 324 та, 2024 йилнинг 8 ойида эса 216 та коррупциявий жиноятлар содир этилган.
2023 йилда содир этилган коррупциявий жиноятларнинг 21 таси (3 нафар ҳоким, 1 нафар ҳоким ўринбосари ва 17 нафар ҳокимлик ходимлари), жорий йилда эса 11 таси маҳаллий ҳокимликлар (2 нафар ҳоким, 3 нафар ҳоким ўринбосари, 2 нафар ҳокимлик ходимлари, 3 нафар ободонлаштириш, 1 нафар ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси) масъул мансабдор шахслари ҳисобига тўғри келган.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
7 октябрдан АҚШ долларининг расмий курси 12 775,02 сўм (+34,00 сўм) этиб белгиланди.
Читать полностью…Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси этиб сайланди.
Алишер Саъдуллаев эса федерация раисининг биринчи ўринбосари этиб сайланди.
Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
Ўзбекистон Республикаси Яқин Шарқдаги вазият шиддат билан кескинлашаётганидан чуқур хавотирдалигини билдиради.
Танглик даражасининг янада ортиши кенг минтақада хавфсизликка нисбатан бўлган хатар ва таҳдидларнинг мисли кўрилмаган даражада кучайишига ва бутун халқаро ҳамжамият учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ҳисоблаймиз.
Биз қарама-қарши томонларни вазминликка ва кескинликнинг янада кучайишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз.
Ўзбекистон томони можарони халқаро нормалар ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг қарорларига мувофиқ тинч йўл билан ҳал этиш учун шошилинч чоралар кўриш зарурлигини яна бир бор таъкидлайди.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 4 ёшли қиз зўрлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-(Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) ва 273-моддалари (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган.
Батафсил
SMM maktab талабалар учун навбатдаги 50 талик грантни эълон қилади!
SMM maktab нодавлат таълим муассасаси талаба йигит-қизлар юқори даромадли замонавий касбларни ўрганишлари учун 50 та грант эълон қилди.
Ушбу грантни қўлга киритган ёшлар уч ой давомида SMM соҳасини бепул ўрганиш ва махсус сертификатни қўлга киритиш имконига эга бўлишади.
Рўйхатдан ўтиш 15 октябрга қадар давом этади. Бунда ўқишни истаган ёшлар суҳбат асосида танлаб олиниб, амалиётга асосланган дарсларни уч ой давомида мутлақо бепул ўқишлари мумкин бўлади.
Рўйхатдан ўтинг: @smaktabbot
Алоқа: +998 55 520 60 60
Реклама