Исроил Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб киришини маъқуллади.
Тегишли ҳужжатни Исроил иқтисодиёт вазири Нир Баркат ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев имзолади.
Маълумот учун, ЖСТга аъзо бўлиш учун аъзо-давлатларнинг розилиги керак.
Жорий йилнинг 18 апрелидан Тошкент - Прага (Чехия) йўналишида доимий авиақатновлар йўлга қўйилади. Парвозлар Qanot Sharq авиакомпанияси томонидан ҳафтанинг пайшанба куни амалга оширилади.
Читать полностью…Тошкент шаҳар ҳокими «в.б.»нинг сўзларига кўра, пойтахтда тахминан 500 гектардан ортиқ ерларда кўп йиллар олдин қурилган, бугунги кунда талабга жавоб бермайдиган ва хавфсизлик жиҳатдан риски катта уйлар бор. Уйлар реновацияга тушади, яъни бузилиб, уларнинг ўрнига янги кўп қаватли уйлар қурилади.
«Албатта, давлат бизнесга шароит яратиб бергани учун хусусий сектор уларни [уйларни] бемалол кўчиради, у ерда зўр, чиройли қурилиш объектларини барпо этади», – деди Шавкат Умрзоқов.
🏦 MKBANK янги иш ўрни яратган тадбиркорлар учун имтиёзли ставкаларда кредит ажратмоқда
Банк томонидан тадбиркорлик субъектларига кредит учун махсус имтиёзлар тақдим этилмоқда. Бунда, кредит фоизи:
➖ 5 тадан 10 тагача ишчи ўрни – 1 фоиз;
➖ 10 тадан 20 тагача ишчи ўрни – 1,5 фоиз;
➖ 20 ва ундан кўп ишчи ўрни – 2 фоизга пасайтириб берилади.
Кредит миллий валютада ажратилади.
☎️ Батафсил маълумот — 1285 рақамида.
Реклама
Болаларга нисбатан зўравонлик шаклларига таъриф берилиб, уларни содир этишни тақиқлаш, қонунга биноан таъқиб қилишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.
“Жамиятимиздаги энг оғриқли масалалардан бири — болаларни зўравонлик ва таҳқирлашнинг ҳар қандай шаклларидан ҳимоя қилиш бўйича ишлаб чиқилган Қонун лойиҳаси зўравонликни содир этган шахсларни жазолаш билан бир қаторда, энг асосийси, зўравонликка учраган бола билан ишлаш тизимини жорий этиш, бунда жабрланган болага ижтимоий хизмат кўрсатиш, уни қайта жамиятга олиб кириш, реабилитация қилиш, зўравонлик содир этган шахс хулқ-атворини тўғрилаш, жинсий зўравонлик содир этганнинг ҳуқуқини чеклаш каби ҳуқуқий механизмларни татбиқ этишга қаратилган”, — дейди Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров.
Қонун билан илк бор янги институт жорий қилиниши мумкин. Яъни болаларга ҳам ҳимоя ордери бериш таклиф этилмоқда. Ордер ваколатли орган томонидан зўравонликдан жабрланувчининг қонуний вакилига ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахсга ҳамда зўравонликдан жабрланувчининг ўзига берилади.
Президент тадбиркорлар учун белгиланган 227-1-модда бўйича қўлланадиган 100% жаримани 2%га туширишга доир фармонни имзолади.
4 ойлик кураш тадбиркорлар фойдасига ҳал бўлди. Ҳукумат уларни эшитди. Бу ҳақиқий ғалаба, тадбиркорлар ғалабаси.
Президент бугун имзолаган фармон билан 227-1-модда бўйича қўлланадиган 100 фоиз жарима бекор қилиниб, 2 фоизга туширилди. Солиқ қўмитаси бир ой муддатда 2023 йил 1 сентябрдан мазкур фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда ундирилган 98% жарима суммаларини келгуси тўловлар ҳисобига белгиланган тартибда тегишли тадбиркорлик субъектларига қайтарилишини таъминлайди.
Бугун мазкур моддага асосан молиявий жарималар қўлланилган умумий овқатланиш ва савдо соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбиркорлар ушбу моддани қандай ўзгартириш бўйича ўз таклифларини билдиришди. Савдо-саноат палатаси раиси ва Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари томонидан президент фармонига мувофиқ қабул қилинган ўзгартиришлар юзасидан тушунтиришлар берилди.
⌨️ "Ўзагросуғурта” АЖ томонидан мижозлар учун онлайн суғурта хизматлари сони 26 тага етказилди
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Илҳом Жўраев маълум қилди.
Жамият томонидан онлайн полисларни сотиб олиш жараёни соддалаштирилган бўлиб, мижозлар ўзи ҳақидаги минимал маълумотларни киритиши орқали маълумотлар базаси автоматик равишда тўлиқ шаклланади.
“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятининг 2023 йилда таъминланган суғурта мукофотлари 393 млрд 152 млн сўмни ташкил қилди. Шундан 71 млрд 540 млн сўм мажбурий суғурта бўйича мукофотлар, 321 млрд 611 млн сўм эса ихтиёрий суғурта турлари бўйича мукофотларни ташкил қилади. Ўсиш кўрсаткичини 2022 йилга солиштирадиган бўлсак, 121,6 фоиз ёки 69,9 млрд сўм кўп суғурта мукофотлари таъминланганини кўриш мумкин.
Ҳисобот даврида Жамият мижозлари билан жами 715 314 дона суғурта шартномалари тузилган бўлиб, шартномаларнинг 5 580 тасини қишлоқ хўжалиги (хусусан, пахта, ғалла, қайта экиш ва бошқа экинлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мол-мулки ва лизинг хизматлари), 650 034 тасини аҳоли соғлиғи ва мол-мулки билан боғлиқ суғурталар ҳамда 59 700 тасини бошқа турдаги суғурта хизматлари ташкил қилади.
✍️ Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк | реклама
❗️Судланувчилар Сингх Равендра Пратап, Н. Мирзаахмедова, С. Кариев, А. Азимов, Н. Мусаев, Ш. Шодманов ва Ж. Эркинийдан солидар тартибда “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситаларидан заҳарланиб, вафот этган 68 нафар марҳум ва 4 нафар соғлиғи ўта оғир аҳволдаги боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 1 000 000 000 сўмдан, соғлиғининг аҳволи қониқарли бўлган 4 нафар боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 500 000 000 сўмдан ҳамда соғлиғи яхшиланган 8 нафар боланинг қонуний вакилларининг ҳар бирига 200 000 000 сўмдан маънавий зарар ундирилиши белгиланди - Олий суд
Читать полностью…Ўзбекистон фуқаролари визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар:
🇦🇬 Antigua va Barbuda
🇦🇲 Armaniston
🇧🇧 Barbados
🇧🇾 Belarus
🇦🇪 Birlashgan Arab Amirliklari
🇩🇴 Dominika
🇮🇷 Eron
🇵🇸 Falastin
🇵🇭 Filippin
🇭🇹 Gaiti
🇬🇲 Gambiya
🇬🇪 Gruziya
🇰🇪 Keniya
🇨🇮 Kot-d'Ivuar
🇲🇾 Malayziya
🇫🇲 Mikroneziya
🇲🇳 Mo'g'uliston
🇲🇩 Moldova
🇳🇦 Namibiya
🇦🇿 Ozarbayjon
🇰🇬 Qirg'iz Respublikasi
🇰🇿 Qozog'iston
🇷🇺 Rossiya
🇻🇨 Sent-Vinsent va Grenadin orollari
🇸🇨 Seyshel orollari
🇱🇰 Shri-Lanka
🇸🇷 Surinam
🇹🇯 Tojikiston
🇹🇷 Turkiya
🇺🇦 Ukraina
Кириб келганда виза олинадиган мамлакатлар: (Visa on arrival):
🇧🇴 Boliviya
🇧🇮 Burundi
🇬🇼 Gvineya-Bisau
🇮🇩 Indoneziya
🇯🇴 Iordaniya
🇨🇻 Kabo-Verde
🇰🇭 Kambodja
🇰🇲 Komor orollari
🇱🇦 Laos
🇱🇧 Livan
🇲🇬 Madagaskar
🇲🇴 Makao
🇲🇻 Maldiv orollari
🇲🇺 Mavrikiy
🇲🇷 Mavritaniya
🇲🇿 Mozambik
🇳🇵 Nepal
🇳🇮 Nikaragua
🇵🇼 Palau
🇶🇦 Qatar
🇷🇼 Ruanda
🇼🇸 Samoa
🇸🇱 Syerra-Leone
🇹🇭 Tailand
🇹🇬 Togo
🇹🇻 Tuvalu
🇯🇲 Yamayka
🇿🇼 Zimbabve
🇹🇱 Sharqiy Timor
Электрон виза орқали (e-visa):
🇪🇹 Efiopiya
🇬🇶 Ekvatorial Gvineya
🇪🇨 Ekvador
🇬🇦 Gabon
🇬🇳 Gvineya
🇮🇳 Hindiston
🇸🇸 Janubiy Sudan
🇩🇯 Jibuti
🇨🇩 Kongo Demokratik Respublikasi
🇱🇸 Lesoto
🇲🇼 Malavi
🇳🇬 Nigeriya
🇸🇦 Saudiya Arabistoni
🇺🇬 Uganda
🇻🇳 Vetnam
Манба: ТИВ матбуот котиби @TIVmatbuot
Тайинловлар
➖Темур Бутунбоев сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
➖Музаффар Ражаббоев Оҳангарон шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. У бунгача Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.
Ёзишларича, 26 февралдан “UNG Petro” АЁҚШларида АИ-80 бензини нархи 6800 сўмдан 7000 сўмга кўтарилган.
Читать полностью…Тайинловлар, истеъфолар
Бунёд Охунов қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. У мазкур лавозимга 2023 йил октябрь ойи охирида тайинланганди.
Сардор Полвонов Хива тумани ҳокими лавозимига тайинланди.Тайинловга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Шерзод Шокиров Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Кўкдала тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. Туманнинг собиқ ҳокими Акром Сулаймонов 2023 йил 26 октябрь куни тайинланганди.
Анваржон Абдуллаев Қўштепа тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётганди.
Яхши хабар
Қирғизистоннинг “Tez Jet” авиакомпанияси Ўш-Тошкент-Ўш ва Бишкек-Тошкент-Бишкек йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсатнома олибди.
Парвозлар RJ-85 ва MD-83 самолётларида амалга оширилади.
2024 йил — Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили давлат дастури (иловалари билан)
Читать полностью…Дам олиш кунлари ҳам Ўзбекистон ҳудудида нисбатан совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолади, мамлакатнинг катта қисмида қор кўринишида ёғингарчилик кутилади - Ўзгидромет
Читать полностью…Teletimes International халқаро нашри Ucell компанияси фаолиятини эътироф этди
Мақолада Ucell компанияси сўнги 2 йил ичида тармоқни модернизация қилиш ва кадрлар тайёрлашга 247,8 миллион доллар сармоя киритгани, шунингдек, Huawei билан ҳамкорликда мамлакатнинг турли ҳудудларида алоқа сифатини яхшилаш мақсадида 5G тармоғини ривожлантириш учун ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширгани алоҳида ёритиб ўтилган.
5G алоқаси Ucell томонидан 2019 йилда синовдан ўтказила бошланган ва дастлаб Tashkent City ҳудудида ишга туширилган. Ҳозирда эса 5 авлод уяли алоқаси мамлакат бўйлаб тарқатилмоқда.
Халқаро нашр Ўзбекистон Республикаси Рақамли Технологиялар Вазирлиги томонидан "Рақамли Ўзбекистон — 2030" стратегияси асосида бошқа алоқа компаниялари қатори COSCOM МЧЖ (Ucell) га ҳам белгилаб қўйилган муҳим вазифалар бунда муҳим ўрин тутганини таъкидлаб ўтди.
Батафсил
Реклама
Иккинчи смартфон – Ucellдан совға
Фақат Ucellдан алоқа тўплами билан Infinix Hot 40 смартфони харидида сиз СОВҒАГА Infinix Smart 7 HD смартфонини ва 1 ойга бепул «Доимий 40» тарифини қўлга киритасиз!
Шошилинг, совға тўпламларининг сони чекланган!
Тўплам:
3 ойга ««Doimiy 55» тарифи (Infinix Hot 40 8/256 смартфонига),
1 ойга «Doimiy 40» тарифи (Infinix Smart 7 HD смартфонига).
Акция фақат смартфонни хизматлар тўплами билан бир вақтда сотиб олишда амал қилади.
Тафсилотлар Ucell сотув офисларида ёки сайтда: www.ucell.uz/3kzb
Реклама
Тошкентда халқаро Ўзбекистон-Хитой конференцияси ўтказилмоқда
«Ўзбекистон ва Хитой: икки давлат халқлари фаровонлиги йўлида ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш» мавзусида халқаро конференция Марказий Осиё халқаро институти томонидан Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.
АҚШдаги собиқ элчимиз Жавлон Вахобов институт раҳбари бўлганидан сўнг илк бор ўтказилаётган бу каби йирик масштабдаги тадбирда 23-25 январ кунлари бўлиб ўтган Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи ва Хитой раиси Си Цзиньпин билан музокаралари натижалари муҳокама қилинади. Форум бутун минтақа учун ижобий ўзгаришларга, ҳамкорлик ва барқарор ўсишга хизмат қилади.
Ижтимоий тармоқларда “Метан газ қуйиш шохобчасида навбат талашиб катта жанжал бўлгани айтилмоқда” изоҳи билан видео хабарлар тарқалмоқда.
Аниқланишича, мазкур ҳолат кеча 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.
Дастлабки маълумотга кўра, вафот этган фуқаролар йўқ.
Ҳолат бўйича Жиноят кодекси 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Poytaxt bank” томонидан “Келажак” омонатини очиш имконияти тақдим этилди
Омонат шартлари:
▫️муддати – 13 ойгача;
▫️йиллик фоиз ставкаси – 23%;
▫️минимал миқдори – 1 млн сўм.
❗️Омонат пулларининг қайтарилиши “Ўзбекистон Республикаси банкларида фуқароларнинг омонатларини кафолатлаш жамғармаси” томонидан кафолатланган.
🏦 “Poytaxt bank” — келажагингизни ишончли тарзда бунёд этинг.
Реклама
Буллинг Ўзбекистонда ҳам болаларга нисбатан зўравонлик шаклларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Депутатлар кўриб чиқаётган қонун лойиҳасига кўра, болаларга нисбатан зўравонлик шакллари амалдаги учтадан (жисмоний, жинсий, руҳий) олтитага (ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация, буллинг) оширилмоқда. Болаларга ҳам ҳимоя ордери берилиши мумкин бўлади.
Читать полностью…Акмал Рузикулович Жуманазаров Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан энергетика вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…Суд қарори билан «Док-1 Макс» туфайли вафот этган болаларнинг қонуний вакилларига бир млрд сўмдан компенсация тўлаб бериладиган бўлди.
Яна тўрт нафар жабрланувчига 500 млн сўм, яна 8 нафар жабрланувчига эса 200 млн сўмдан товон пули ундириб бериладиган бўлди.
«Док-1 Макс» иши бўйича суд ҳукми эълон қилинди:
➖Ҳиндистон фуқароси, «Quramax Mediсal» МЧЖ директори Сингҳ Рагвендра Пратар 20 йил;
➖Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев 18 йил;
➖унинг ўринбосарлари бўлган Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаевга 16 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Тайинланган жазоларни умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
15 январдан автобуслар ва метрода йўл ҳақи – 1000 сўм. Махсус нарх “Mastercard билан қатнов” акцияси доирасида амал қилади.
Акция 9 та шаҳарда ўтказилади: Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Урганч, Хива, Наманган, Қарши, Андижон.
Исталган (кобейжинг, яъни Uzcard ёки Humo билан бирга чиқарилган карталардан ташқари) Mastercard картасини автобусга чиқаверишда ёки метрополитен турникетида ўрнатилган валидаторга теккизинг – шунда йўл ҳақи сиз учун атиги 1000 сўмга тушади.
👉 Тафсилотлар – сайтда ёки Instagram'да.
Реклама
Саида Мирзиёева Қатар Бош вазири, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан кўришди
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Қатар Бош вазири, Ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний жаноби олийлари ва Ўзбекистон Республикаси президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги муносабатлар 2023 йилда янги даражага кўтарилганини алоҳида қайд этиб ўтишди. Жумладан, Самарқанд (2023-йил 5-6-июн) ва Доҳа (2023-йил 2-октябр) саммитлари тарихий аҳамият касб этиб, ҳамкорликнинг янги қирраларига эшик очгани таъкидланди ва бу борада янги қадамларни ташлашга келишиб олишди.
Корзинкада гўшт маҳсулотларининг бир неча турлари унумли нархларда сотилмоқда
Корзинка супермаркетлар тармоғи қўй ковурғаси, мол тўши, биқин гўшти ҳамда "Senpilic" бренди товуқларига супернарх эълон қилди. Бундан ташқари, "365 kun" тухумларини ҳам 15%лик чегирмада харид қилиш мумкин.
Ушбу нархлар 26 февралгача амал қилади
Шунингдек, Twix ва Orbit акциясида иштирок этиб, Chevrolet Monza ҳамда бошқа қимматбаҳо совринларни ютиб олиш имконияти ҳам бор.
App | Telegram-bot | Facebook | Instagram | Web | Реклама
Путин Россияси Украинага бостириб кирганига, мана, 2 йил бўлди. Қонли уруш ҳали ҳам давом этмоқда. Ўн минглаб одамлар қурбон бўлди, 100 минглаб одам жароҳат олди, миллионлаб одам ҳали ҳам сарсон.
Читать полностью…Онлайн тўловларга ишониш мумкинми? Мутахассислар ўз фикрлари билан ўртоқлашишди. 💭
Видеода “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот котиби, Биллинг тизимини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси ва “Veoliya Energy Tashkent” компаниясининг ривожланиш бўйича директори гапиряпти. Онлайн тўловлар бўйича яхши маълумотлар берибди.
Payme орқали амалга ошириладиган тўловлар ҳамда квитанцияларнинг хавсиз ва ишончли сақланишига яна бир бор амин бўлдим.
11 000 000 дан ортиқ фойдаланувчи Payme’га ишонч билдириб келмоқда. Ҳаволага ўтинг ва сиз ҳам ортиқча бошоғриқ ҳамда чексиз навбатлар ҳақида унутинг
Реклама
Арманистон ҳукумати раҳбари Никол Пашиняннинг маълум қилишича, унинг мамлакати Россия бошчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти(ОДКБ)даги иштирокини “музлатган”.
Читать полностью…