Ucell алоқа оператори мижозлари 9 млн нафарга етибди. Компания вакилларига кўра, бу сўнгги йилларда алоқа сифатини яхшилашга қаратилган ўзгаришлар натижаси.
Жумладан, 2023 йилда Ucellнинг Ўзбекистонда телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантиришга киритган сармоялари 136 миллион доллардан ошган. Мамлакат бюджетига солиқ ва йиғимлар шаклида 650 миллиард сўм туширилиб, 303та янги иш ўринлари яратилган.
Бундан ташқари, йил давомида 7233та янги таянч станциялари фойдаланишга топширилди. Ҳозирда “CОSCОМ” МЧЖ абонентлар сони бўйича Ўзбекистонда етакчи ҳисобланади.
Реклама
Ўзбекистонда Coozin платформаси ишга тушди
Coozin - бу ижодкор ва тадбиркор аёллар платформаси ҳисобланади. Бу ерда сиз товар ва хизматларни сотишингиз, бизнес асосларини ўрганишингиз, бошқа тадбиркорлар билан тажриба алмашишингиз ва илҳом олишингиз мумкин.
Coozin платформасида уйда пиширилган тайёр овқатлар ҳамда турли хил қўлда тайёрланган маҳсулотларни сотиб олиш мумкин. Лойиҳа ҳамкори - Yandex Delivery ушбу платформа сотувчиларига бутун шаҳар бўйлаб тезкор етказиб бериш имкониятини яратади, шунинг учун харидорлар тезкор буюртмалар беришлари мумкин, масалан бир соат ичида.
Энди кичик тадбиркорлар ҳам йирик тармоқлар хизматига таққослайдиган даражада етказиб бериш билан қулай хизматни таклиф қилишлари мумкин бўлади.
Кечаги зилзила пайти олма-оталикларнинг ҳаракати. Олма-отада зилзила кучи 5 баллни ташкил қилди, 40 дан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олган. Асосан ваҳима ортидан одамлар жабрлангани айтилмоқда.
Читать полностью…Отабек Бакиров Адлия вазирлигини неча марта алдаш мумкин, деб савол қўймоқда. Иқтисодчи бундай ҳолат аввал ҳам бўлганини таъкидламоқда, кейинчалик ҳолат давлат раҳбарининг бошқа фармони билан тўғриланган.
Читать полностью…Ёшлар ишлари агентлиги Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги таркибидан чиқарилиб, Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги негизида Спорт вазирлиги ташкил этилади — Президент Фармони
2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар микрофирма ва кичик корхоналар томонидан яратилган ҳар бир янги иш ўрни учун ойлик иш ҳақи бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг 50 фоизи республика бюджетидан иш берувчига (ҳар бир ишчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробаридан ошмаган миқдорда) қайтариб берилади ҳамда уларга ижтимоий солиқ ставкаси 50 фоизга камайтирилган ҳолда қўлланади.
Президент қарори.
"Тадбиркорлик – тақдиримда" дастурининг навбатдаги сонида IT соҳасидаги етук тадбиркорлардан бири, "MAAB Innovation" раҳбари Шерзод Ибрагимовнинг фаолияти ҳақида сўз юритилди.
"MAAB Innovation" бизнес таҳлили хизматларини кўрсатадиган компания бўлиб, Ўзбекистонда ўз ўрнига эга бўлиб улгурган ва кўплаб ёшларни иш билан таъминлаган.
Савдо-саноат палатаси ташаббусида очилган теледастур бизни юртимиз равнақи йўлида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан таништириб бормоқда. Юртимизда Ибрагимов каби мақсадлари улкан тадбиркорларни кўриб, бизнес муҳити ривож топаётганини сезиш қийин эмас.
https://youtu.be/DQWf_Joalbo?si=TppATripW2kOZrAe
Газета.uz’нинг ўз манбаларига таяниб ёзишича, Робахон Маҳмудова “Адолат” СДП раиси этиб сайланиши мумкин.
Читать полностью…Қозоғистон БМТ тинчликпарвар кучлари таркибида Голан тепаликларида ва бошқа нуқталарда ҳарбий назоратни амалга ошириш учун 430 нафаргача ҳарбий таркибдан иборат миссия юборади. БМТ миссияга ҳарбий хизматни Қозоғистон байроғи остида мустақил амалга оширишга мандат берибди.
Читать полностью…“Пахтакор” сотувдан олиниши мумкин - Kun
Нашрга маълум бўлишича, стадионни сотиш жараёнини тўхтатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Бугунги селекторда:
➖Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги раҳбари М.Мирзаев эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
➖Нукус, Жиззах, Бекобод шаҳарлари, Шароф Рашидов, Деҳқонобод, Учқўрғон, Урганч туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади.
➖800 миллион долларлик 241 та тайёр инвестиция лойиҳа таклифларига ҳам инвестор топмаган 18 та туман ва шаҳар ҳокимлари лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади.
➖Транспорт вазири И.Маҳкамов огоҳлантирилди.
➖Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Навоий вилоятлари ҳокимининг инвестиция бўйича ўринбосарлари ҳамда 10 та туман ва шаҳар ҳокимига нисбатан интизомий чора кўрилади.
Президент:
Мамлакатимизда цементга йиллик эҳтиёжни ортиғи билан қоплай оладиган ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилган.
Лекин, мутасаддилар цементдан юқори қўшилган қийматли маҳсулотларни кўпайтириш, экологияга зарарли таъсирни камайтирувчи технологияларни жорий қилиш ўрнига яна 22 та цемент заводи қуриш таклифини бераётгани ажабланарли.
Чегарадаги барча назорат функциялари Божхона қўмитасига ўтказилади.
Ҳозирда мева-сабзавот ва озиқ-овқат экспорти чегарада 4 та идора, яъни, божхона, карантин, СЭС ва ветеринария органлари томонидан назорат қилинмоқда.
Раҳматов Ҳасан Ўткирович “Пойтахтбанк” бошқаруви раиси этиб тайинланди.
У бунга қадар Алоқабанк бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
2023 йил якунларига кўра, иккиламчи бозорда нархларнинг сўмдаги ўсиши 35,1%ни, доллардаги ўсиш 23,0%ни ташкил этган.
Ипотека кредитларининг ажратилиши жадаллашиши иккиламчи бозорда уй-жой нархларининг ошиши тезлашишига олиб келганлигини кўриш мумкин.
Бирламчи бозорда нархларнинг ўсиши тезлиги тўхтамай ортиб бормоқда. 2023 йил давомида бирламчи бозордаги нархларнинг йиллик ўсиши сўмда 39,6%, долларда 26,9%дан иборат бўлган.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, аҳоли умумий даромадларининг ўсиши уй-жой нархларининг ўсишидан 2 баробардан зиёдга ортда қолмоқда. 2023 йилда аҳолининг умумий даромадлари ва уй-жой нархлари ўсиши ўртасидаги фарқ 20%дан ошган. Ўтган йили бу фарқ 4,4%ни ташкил этганди.
“Пуфакнинг шишиши иккинчи йил ҳам давом этган, нафақат давом этган, тезлашган ҳам. Тошкент шаҳридаги уй-жой нархи ўртача квадрати 1200 доллардан ошган. Нархлар бўйича Чимкент қувиб ўтилди. Энди олдинда Остона ва Олма-ота қолди”, деб ёзади эксперт.
Тошкентда бир сотих ернинг ўртача нархи йил давомида 263 млн.сўмдан 362 млн.сўмгача қимматлаган (+38%).
Ўзбекистонда 2024 йил учун минимал истеъмол харажатлари миқдори киши бошига 1 ойга 621 минг сўм деб белгиланди.
Маълумот учун, Ўзбекистондаги минимал истеъмол харажатлари миқдори 2021 йилда 440 минг сўмни ташкил этган, 2022 йил январидан бошлаб эса 498 минг сўм деб белгиланганди. Сўнгги марта бу миқдор 2023 йил июль ойида 498 минг сўмдан 568 минг сўмгача оширилганди.
UZCARD тўлов тизимида узилишлар кузатилмоқда
Компания (UzCard) 2024 йил 22 январь куни соат 00:30 дан 09:00 гача техник ва профилактик ишлар олиб борилиши сабабли ATM, E-POS, POS-терминалларда алоқа уланишида қисқа муддатли узилишлар, UZCARD инфратузилмасида халқаро тўлов тизимлари карталарига ҳамда хорижда кобейж карталарига хизмат кўрсатилишида узилишлар эҳтимоли ҳақида маълум қилган.
Пойтахтда яшил қоплам 35%дан 13%гача камайган
Тошкент давлат транспорт университети, Шаҳар йўллари ва кўчалари кафедраси профессори Жамшид Содиқов Геоахборот тизимларини қўллаш орқали Тошкент шаҳри учун NDVI (Нормаллаштрилган ўсимлик индекси) маълумотларини ўрганиб, муҳим тенденцияларни аниқлаган.
Суратларда:
➖ 2016 йил 8 август: Тошкент шаҳри яшил майдонлари нисбатан яхши аҳволда бўлиб, NDVI асосида ўсимлик қопламининг тахминан 34.63%ини ташкил этган экан.
➖ 2022 йил 14 августда эса: Яшил майдонлар кескин ўзгаргани маълум бўлди, ўсимлик қопламининг атрофдаги улуши тахминан 13.15%га тушиб кетган.
Манба
Ўзбекистон Уганда билан дипломатик алоқалар ўрнатди. Уганда Ўзбекистон билан дипломатик алоқа ўрнатган 145-давлат бўлди.
Читать полностью…Президент Фармони билан 2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.
Мораторий даврида дарё ўзанлари, соҳил бўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналаридан қум-шағал материалларини ноқонуний қазиб олиш натижасида табиатга етказилган зарар учун ундириш суммалари 10 бараварга оширилган ҳолда қўлланилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 23-25 январь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Давлат раҳбари Хитой ҳудудларидан бирига ташриф буюриб, ушбу мамлакат етакчи компаниялари ва банк-молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказади.
Байрамлар ўз ниҳоясига етди, Ucell эса совғалар беришда давом этади!
Ucell алоқа оператори «Исталган рақам» акцияси доирасида барча сотув офисларида «Доимий» тарифлари учун чиройли рақамларни бепул тақдим этмоқда.
📍Офислар манзиллари
Ўзингизга маъқул бўлган чиройли рақамни танлашингиз мумкин!
Реклама
Сингапур менежментни ривожлантириш институти Ўзсаноатқурилишбанк билан меморандум имзолади
12 январь куни Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзсаноатқурилишбанк ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ушбу меморандумга кўра банк ходимлари қисқа ва ўрта муддатли халқаро ўқув курслари ва ривожланган хорижий давлатларда амалиёт ўташи бўйича келишувга эришилди. Режага кўра жорий йилдаги дастур доирасида банк 3,5 мингдан зиёд кадрларни ўқитиб, малакасини оширади.
Батафсил | Реклама
Техник тартибга солиш агентлиги тўлиқ ислоҳ қилиниб, Ҳукумат таркибига ўтказилиши белгиланди.
Умуман, ушбу соҳадаги барча ҳуқуқий жараёнларни талаб даражасига етказиш учун адлия вазири А.Тошқулов масъул этиб белгиланди. Икки ойда соҳани тартибга солмаса, лавозимидан озод этилиб, ушбу агентликка раҳбар этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди.
❗️Ўз тизимидаги камчиликлар ва сусткашлик учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б.Абидов ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари Д.Саттаров лавозимидан озод қилинди.
Читать полностью…