➖Аҳмедов Жаҳонгир Одилхўжаевич Президент Администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди;
➖Давлетова Нозимахон Элдаровна Президент Администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси лавозимида ишлаб келган.
Корзинканинг 24/7 дўконларида харид қилинг ва 5%гача кешбэк эгасига айланинг
Ушбу имконият фақат 23, 24 ва 25 декабр кунлари 00:00 дан 08:00гача амалга оширилган харидлар учун* амал қилади ва Korzinka Plus картангиз ҳисобига 3% кешбэк ўтказилади. Бу дегани янги йил арафасида сиз ретро бонуслар билан биргаликда 5%гача кешбэк олишингиз мумкин.
Оширилган кешбэкли супермаркетлар рўйхати:
Бунёдкор, Файзобод, Кўҳинур, Новза, Марказ-6, Қоратош, Салом, Сайрам, Сергели-5, Туркменский, Шаҳристон, Mahalla Конституция
*Оширилган кешбэк 5 миллион сўмгача бўлган харидлар учун ҳисобланади. Бонуслардан, улар ҳисобланган кундан бошлаб 30 кун ичида фойдаланиш мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web |Реклама
Тошкентда «Cinema Park» эркин иқтисодий зонаси ташкил қилинади
Ўзбекистонда “Миллий сериаллар ишлаб чиқариш концепцияси” ишлаб чиқилади. Унда, авваламбор, маҳаллий ижодкорларга, хусусан, ижрочи санъаткорлар, драматург ва режиссёрларимиз учун замонавий шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилади. Шу мақсадда Тошкентда «Cinema Park» эркин иқтисодий зонаси ташкил қилинади. Вазирлар Маҳкамасига «Cinema Park» учун давлат-хусусий шериклик асосида Тошкент вилояти ҳудудидан 50 гектар ер майдони ажратиш бўйича таклиф киритиш топширилди.
Шунингдек, Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳокимларига ўз вилоятларида “эркин иқтисодий киноҳудудлар” барпо этиш бўйича лойиҳаларни бошлаш топширилди. Буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўли ҳақида кўп қисмли анимацион фильмлар яратишни ҳам назарда тутиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.
Манба
Асакабанк раиси ёшлар билан учрашув ўтказди
2023 йил 21 декабр куни Асакабанк Бошқарув Раиси банкнинг ёш ходимлари билан учрашди ва транформация, рақамлаштириш бўйича алоҳида мавзулар муҳокама қилинди.
Раис ёшларга иш жараёнини яхшилаш бўйича фикр ва таклифлар билан алмашиш, мақсад ва вазифаларни аниқ шакллантириш, соҳанинг барча нозик томонларини тубдан ўрганиш, тўғри мотивация муваффақиятнинг асосий таркибий қисмлари эканлиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Реклама
Шавкат Мирзиёев:
Ўзини “кўча” деб атайдиган жиноий гуруҳлар бўладими, коррупцияга берилган мансабдор шахслар бўладими, ким қонунга беписанд қараб, давлат ва жамиятга зарар етказадиган бўлса, биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз.
Кўчаларимиз, маҳаллаларимиз, ҳаётимиз том маънода тинч ва тоза, жиноятдан холи бўлиши керак.
Ижтимоий тармоқларда UzAutoMotors’нинг иловаси ва сайтидан фойдаланиб бўлмаётгани ҳақида шикоят қилинмоқда.
Компания платформада техник носозлик кузатилаётганини ҳамда тез орада бартараф этилишини билдирган.
12-15 декабрь кунлари Ўзэкспомарказда ҳукумат вакиллари, масъул ташкилот ва идоралар вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этган Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтди.
15 000 кв. метрни ташкил этган экспозицияларда жами 4 627 та тадбиркорлик субъектлари ўзларининг 6 181 турдаги маҳсулотлари билан қатнашишган.
Ярмарка якунлари бўйича қиймати ишлаб чиқариш саноат кооперацияси бўйича 2 486 та шартномалар тузилган.
🌐 cooperation.uz
📨 info@uzrtm.uz
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Реклама
Прилепиннинг Россия Федерациясига меҳнат миграцияси ва шу муносабат билан Ўзбекистон ҳудудининг Россияга қўшилиши ҳақидаги баёнотлари унинг шахсий фикри ва Москванинг расмий позициясини акс эттирмайди - Россия Ташқи ишлар вазирлиги
Читать полностью…Видео: 2023 йилнинг энг оммабоп хизматлари (ТОП 10)
Давлат хизматларини кўрсатишда офлайн усулдан кўра, онлайн (my.gov.uz) талқини тобора оммабоп бўлиб бормоқда.
Ягона порталда йўлга қўйилган хизматларнинг 565 дан ошгани, фойдаланувчилар сони эса 7,5 млн.дан ортгани хизматлардан янада кўпроқ киши онлайн шаклда мурожаат қилишига замин яратмоқда.
2022 йилда электрон давлат хизматларидан my.gov.uz орқали 12 млн.дан ортиқ фойдаланилган бўлса, 2023 йилда бу кўрсаткич салмоқли даражада ортиб, 20 млн.га яқинни ташкил этди.
2023 йилнинг оммабоп хизматлари ўнталиги билан қуйидаги видеода танишишингиз мумкин.
https://youtu.be/_q6QwUTWbYc
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларни кузатиб боринг:
Telegram | Facebook | YouTube | instagram |Реклама
Пискент туманидаги паррандачилик фермасида ёнғин юз берди
ФВВ хабарида таъкидланишича, бугун, 21 декабрь куни соат 15:20 да Тошкент вилояти, Пискент тумани, “Култепа” МФЙда жойлашган паррандачилик фермаларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:33 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
"Дастлабки маълумотларга кўра фуқароларни куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича маълумот келиб тушмади",- дейилади хабарда.
Энди давлат активини сотиб олиб совринли акция иштирокчиси бўлиш мумкин
Совринли акцияда 10 декабрдан 31 декабргача бўлган муддатда давлат активини сотиб олган ғолиблар иштирок этади.
Ғолиблар 10 январ куни жонли эфирда аниқланади ва эълон қилинади.
5 та телевизор
5 та ноутбук
5 та планшет
Акция ғолибларига тақдим этилади.
Батафсил | @onlineauksionuz | Реклама
Humo тизими карталари ишлашида узилишлар кузатилмоқда. Компания вакилларининг сўзларига кўра, бунга техник ишлар олиб борилаётгани сабаб бўлган ва яқин вақтлар ичида муаммо бартараф этилади.
Читать полностью…АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди.
Маълумотларга кўра, 2021 йилнинг октябридан 2023 йилнинг октябригача АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган 13 мингдан ортиқ ўзбекистонлик қўлга олинган.
Видео: UzReportTV
“Росатом” a.k.a Россия билан атом электр станцияси (АЭС) қуришда ўта ва ўта эҳтиёт бўлиш зарур.
Хавфли, доимий (ошиб борувчи) харажат ва сифатсиз.
Garant банк янги акция бошлади
Garant банк янги йил арафасида «Хуш келибсиз!» номли акция бошлаганини маълум қилди. Унга кўра, 2023 йил 20 декабрдан 2024 йил 20 январигача Garant банкда ҳисоб рақами очган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўз-ўзидан «Хуш келибсиз!» акцияси иштирокчисига айланади.
Акция доирасида янги мижозлар уч ой давомида тўлов ҳужжати (дебет айланмаси) ёрдамида пул маблағларини ўтказганда Банк томонидан комиссия ҳисобланмайди.
Батафсил
реклама
❗️2024 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Президент фармонга кўра, 2024 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:
🔹барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):
▫️22 март – жума;
▫️11 апрель – пайшанба;
▫️18 июнь – сешанба;
▫️3 сентябрь – сешанба;
▫️31 декабрь – сешанба.
🔹6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
▫️2 январь – сешанба;
▫️23 март – шанба;
▫️12 апрель – жума;
▫️31 август – шанба;
▫️30 декабрь – душанба.
🔘 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилади:
▫️6 январь – шанба кунидан 2 январь – сешанба кунига;
▫️13 апрель – шанба кунидан 12 апрель – жума кунига;
▫️14 декабрь – шанба кунидан 30 декабрь – душанба кунига.
Келгуси ўқув йилидан бошлаб
миллий сертификатга эга бўлган “Ўзбек тили ва адабиёти” фани ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади - президент
«Халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак. Чунки уларнинг ғоя ва дастурлари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳар томонлама уйғун ва ҳамоҳангдир» — Шавкат Мирзиёев
«Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур».
АҚШ элчихонаси:
АҚШ мамалакатга ноқонуний кирган Ўзбекистон фуқароларини мамлакатдан олиб чиқишда ёрдам берди.
АҚШ-Мексика чегараси орқали Қўшма Штатларга ноқонуний миграция хавфли ва қимматдир. Биз бундай ҳаракатларни кескин қоралаймиз ва ўзбекистонликларни одамларга товар сифатида қарайдиган жиноий контрабандачиларнинг ёлғонлари қурбони бўлиб қолмасликларидан огоҳлантирамиз.
АҚШ чегаралари ноқонуний миграция учун очиқ эмас.
Биз Ўзбекистон фуқароларини Қўшма Штатларга сафар қилишда хавфсиз ва қонуний йўлдан фойдаланишга ундаймиз.
АҚШ мамлакатда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаган барча ноқонуний кирувчилар ва фуқаролиги бўлмаганларни иммиграция қонунчилиги (Title 8) ваколати остида тезда мамлакатдан чиқариб юборади.
Манба
Visa Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда молиявий саводхонликни оширишга қаратилган “Молия олами” таълим платформасини ишга туширди.
Молия олами платформаси аҳолини ўқув ва кўнгилочар форматда ўқитишга қаратилган ва у 4 та ўқув тематик модулларини ўз ичига олади:
1. «Билимлар мамлакати» — тўлов карталари ва банк хизматлари ҳақида асосий билимлар;
2. «Чиқимлар мамлакати» — маблағларни тўғри сарфлаш;
3. «Омонатлар мамлакати» — омонатлар ва инвестициялар;
4. «Бизнес мамлакати» — бизнес учун мўлжалланган маслаҳатлар ва лайфхаклар.
Барча модулни якунлагач, иштирокчилар виртуал диплом ва ҳамкорлардан совғалар олишади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг молиявий саводхонлик бўйича веб-сайти.
Реклама
UzAutoMotors бугун соат 12:00дан Cobalt, Labo ва Damas автомобилларига контрактация очилишини маълум қилди. Шартнома фақат онлайн тузилади.
Читать полностью…Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси О.Мальгинов Ташқи ишлар вазирлигига таклиф этилди
2023 йил 21 декабрь куни Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси О.Мальгинов таклиф этилди. Учрашув давомида Россия вакилига «Россия сегодня» матбуот-марказида бўлиб ўтган анжуманда «Справедливая Россия – за правду» партияси ҳамраиси Захар Прилепиннинг Ўзбекистон ҳудудини Россияга қўшиб олиш зарурлиги ҳақидаги таклифи мамлакатимизда чуқур ташвиш ҳисси билан қабул қилингани қатъий тарзда етказилди.
Россия Федерацияси каби дўст мамлакат партия раҳбарларининг бундай ўйламай билдираётган муносабатлари, афсуски, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳига мос келмаслиги маълум қилинди.
Россия оммавий ахборот воситаларида кенг тарқалган бу каби баёнотлар атайлаб провокацион руҳда бўлиб, халқларимиз ўртасида ўрнатилган тарихий дўстона муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Ўз навбатида, О.Мальгинов тўлиқ масъулият билан З.Прилепиннинг баёнотлари Россия Федерацияси раҳбариятининг дўст ва мустақил Ўзбекистон тўғрисидаги расмий позициясига умуман алоқаси йўқлигини таъкидлади.
Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги вакили сифатида Элчи «Ўзбекистон Республикасининг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги унинг мамлакатида ҳеч қачон шубҳага олинмаган»лигини таъкидлади.
О.Мальгинов, шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазирлиги яқин вақт ичида ушбу ҳодиса бўйича изоҳ беришни режалаштираётганини таъкидлади.
Ташқи ишлар вазирлиги
Водий вилоятлари истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминловчи юқори кучланишли «Л-524» электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган.
Оқибатда водий вилоятларининг электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.
"Ўзи нима гап?" лойиҳаси янгича форматда, интервью шаклида яна эфирга қайтибди. Интервьюда Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов меҳмон бўлган.
Ўзбекистондаги электр энергияси таъминоти, газ етказиб бериши масаласи, Россиядан импорт қилинаётган газ тақсимоти ва шу каби барча долзарб саволларга вазир жавоб берган.
Тўлиқ интервью:
https://www.youtube.com/watch?v=bLpuG5Wn7vs
Электр ҳисоблагичлар истеъмолчилар ҳисобидан ўрнатилади
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, электр тармқоларига уланиш учун электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига (ЭҲНАТ) мос келадиган ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш ишлари 2024 йил 1 январдан бошлаб юридик истеъмолчиларнинг ва 2024 йил 1 апрелдан бошлаб маиший истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Амалдаги тартибга кўра, бу ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ҳисобидан амалга ошириб келинар эди. Энергетика вазирлиги "буни энергияга сарфига оид маълумотларнинг қалбакилаштирилиши, “Ҳудудий электр тармоқлар” АЖнинг молиявий имкониятлари ҳамда янги истеъмолчилар сони кескин ўсиб бораётгани" билан изоҳлаган.
2024 йил 1 январдан бошлаб электр энергияси ва табиий газ (асосан улгуржи истеъмолчилар) учун 100 фоиз олдиндан тўлов тизими жорий этилади.
Бундай таҳдидларга аниқ ва кескин жавоб қайтарилиши, Россия элчисидан изоҳ талаб қилиниши керак. Ва албатта, умрбод “қора рўйхат”га киритилиши лозим.
Читать полностью…Тошкент шаҳридаги Амити университети қишки қабул учун аризалар қабул қилишни бошлади
2024 йил феврал ойида биринчи курсда ўқишни бошлаб, 2024 йил сентябр ойида иккинчи курсга ўтишингиз мумкин.
Имтиҳон жорий йил 27 декабр куни бўлиб ўтади.
Агар абитуриентда IELTS 5.5+ бўлса, имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинади.
РЎЙХАТДАН ЎТИШ
+998712079006
@amityuzb
Telegram | Facebook| Instagram| AmityUniversityTashkent">Youtube |Реклама
Тошкент шаҳрида аҳоли томонидан ижобий қабул қилинган “Халқ назорати” тизими ўз ҳолига ташлаб қўйилган - президент
Читать полностью…Ис гази балосидан эҳтиёт бўлинг!
Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Улардан икки нафари вояга етмаган бўлган. Хонадонда яна икки киши ҳушсиз ҳолда топилиб, шифохонага ётқизилди.