Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи натижалари эълон қилинди.
Натижаларни қуйидаги ҳаволалар орқали текшириш мумкин:
1️⃣ Агентлик сайтида:https://portal.piima.uz/page/ps1
2️⃣ Cambridge Assessment International Education ташкилотининг расмий веб-сайтида:
cambridgeinternational.org/presidential-schools-pre-selection-results-July-2023/
Халқ банки, Ипотека-банк ҳамда Туронбанк Юнистрим халқаро пул ўтказиш тизими билан ишлашни вақтинча тўхтатганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тизим эгаси Юнистрим банки АҚШнинг блокловчи санкциясига тушган эди.
Тизим Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ўтказишда етакчилардан бири.
Нима учун "365 kun" сут маҳсулотлари доим ёқимли?
Бунинг асосий сабаби – "365 kun" сут маҳсулотларининг табиий сутдан тайёрланишида.
Яна у тақдим этадиган турли таъмлар орасида, албатта, ҳар бир меҳмонга ёқадигани мавжуд. Энди Korzinkaдан барча оила аъзоларингиз учун сут маҳсулотларини (йогурт, творог, қаймоқ, кефир ва сметана) топишингиз мумкин.
"365 kun" ЎСБ — бу табиий мазага эга сут маҳсулотлари.
Энг севимли сут маҳсулотларни ҳавола орқали изланг
App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама
Зоминда қурилаётган янги аэродромга Тошкентдан илк самолёт парвози (Let L-410, UK41002) амалга оширилди.
Читать полностью…Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институтида қабул жараёнлари давом этмоқда!
🗓 Ҳужжатлар 29 июль кириш имтиҳони учун онлайн ариза орқали қабул қилинади.
✅ТМИИда ўқиш давомида сиз:
- 1.5 млрд грант дастурида қатнашиш
- Нуфузли институтда билим ва тажриба олиш
- Малакали ўқитувчилар томонидан бериладиган билимга эга бўлишингиз мумкин.
📲 Шошилинг. Имтиҳонга рўйхатдан ўтиш учун:
@timeedubot
+998712009005
(Лицензия №043969-сон, 19.10.2022y)
Телеграм |Инстаграм
Реклама
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ўтказилмоқда — президент фармони
Читать полностью…Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович Гулистон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
У мазкур тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич Оқолтин тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
У шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девони раҳбари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Дунёнинг 170 мамлакатига пул ўтказмаларини тез юбориш Paysend иловаси билан ҳақиқатга айланади! Сиз иловани App Store, Google Play ёки Huawei АppGallery орқали юклаб олишингиз мумкин. Paysend — бу бутун дунё бўйлаб 7 миллиондан ортиқ мамнун фойдаланувчилар, кафолатланган хавфсизлик ва кеча-кундуз хизмат кўрсатиш, шунингдек, банк карталари ва ҳисоб рақамларига, электрон ҳамёнлар ёки телефон рақамига пул юбориш имконияти.
Қуйидаги ҳавола орқали иловани юклаб олишингиз ҳамда қулай, замонавий ва хавфсиз хизматдан фойдаланишни бошлашингиз мумкин: https://transfers.onelink.me/1eze?af_xp=social&pid=Telegram&c=davletovuz
Реклама
Ўзбекистонда пиёда ҳуқуқлари ва ҳаёти ҳимояланмаган энг заиф қатлам. Унинг йўлагини нафақат машиналар, балки қурувчилар, ремонтчилар, коммуналчилар — ҳамма ўз билганича ёпиб қўйиши мумкин. Амалдаги шаҳарсозлик нормаларини биров ишлатай демайди, назоратчилар ҳам кўрмай қолади.
Читать полностью…Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкент шаҳар Алишер Навоий ва Ботир Зокиров кўчалари кесишмасида қурилиши айтилган йўл ўтказгич ҳақида:
"Шаҳарда тирбандлик масаласи долзарб бўлиб турибди. Йилдан-йилга вазият чуқурлашиб бормоқда. Модомики шундай лойиҳа бўладиган бўлса, уни ишлаб чиқиш учун энг яхши мутахассислар жалб қилинади. Табиийки, жамоатчилик фикри инобатга олинади. Ҳозир қандайдир хулоса ёки тахмин қилишнинг мавриди эмас".
Манба
InfinBank янги «Infin Ishonchli» валюта омонати ҳақида маълум қилади.
Омонат шартлари:
- Омонат муддати: 18 ой;
- Фоиз ставкаси: йиллик 6.5%;
- Омонатни қисман ечиб олиш: мумкин;
- Дастлабки 6 ойда қўшимча маблағ киритса бўлади.
Омонатни банкнинг мобил иловаси орқали ҳам бошқариш мумкин.
Реклама
Мисрнинг Александрия шаҳрида денгиз соҳили бўйлаб автомобиллар тирбандлиги муаммосини ҳал қилиш учун ҳукумат кўп полосали йўл, йўл ўтказгич ва бошқа йўл иншоотларини қуришга қарор қилади. Сокин макон бўлиши керак бўлган соҳил бўйи одамлар учун ноқулай ҳудудга айланди, тирбандлик муаммоси ҳам ҳал бўлмайди.
Шаҳарни машиналар эҳтиёжи ва манфаати учун ўзгартиришга уриниш алал-оқибат шаҳарни ноқулай қилади, одамлар ҳаётини оғирлаштиради, экология ёмонлашади. Кўприк ва йўл ўтказгичлар жойлашган ҳудудни "ўлик зона"га айлантиради. Шаҳарнинг меъморий қиёфаси бузилади.
Тошкент шаҳри Навоий ва Абай кўчалари кесишмасида ҳам йўл ўтказгич қуриш ғояси ҳам юқоридаги мисол нуқтаи назаридан яна бир карра ўйлаб кўрилса нур устига нур бўлар эди.
Энди музқаймоқларни истаганча истеъмол қилинг
Музқаймоқ нархлари 45%гача арзонлаштирилган суперакция билан ёзни мароқли ўтказинг. Korzinka дан бутун музқаймоқлар ассортиментини чегирмада топасиз.
Энг яқин Korzinka га киринг, музқаймоқлар харид қилинг ва ўрмон меваларию резаворлар, сутли шоколад-у майин қаймоқли таъмлардан баҳраманд бўлинг.
Акция шу йилнинг 24 июлидан 30 июлигача давом этади.
Ҳаволадан ўтиб, барча таклифлар билан танишинг.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Украина Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия қўшинлари сафига кўнгилли сифатида мажбуран сафарбар этилаётгани тўғрисида чоп этилган маълумот юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси мазкур давлат Ташқи ишлар вазирлигига тегишли сўров юборди.
Ушбу масала дипломатик ваколатхона томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, Украина томонидан юқоридаги маълумот тасдиқланган тақдирда, фуқароларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича керакли барча чора-тадбирлар кўрилади.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси
Сурхондарё вилоятида туманлар орасида яна ЙПХ постлари пайдо бўлган. Kun.uz мухбири вилоят ҳудуди бўйлаб бундай постларнинг камида еттитаси ишлаётганини тасдиқлаган.
Ҳудудлар, айниқса, туманлар ўртасидаги назорат постларининг тугатилиши президентнинг сиёсий қарори эди. Бу эскича ишлашга, одамларни кучишлатарлар бўлар-бўлмасга қийнашига, бир давлат ичида халқнинг эмин-эркин ҳаракатланишига тўсиқларни бартараф этишга қаратилган сиёсий ирода эди. Ҳатто бу янгиланган конституция руҳига ҳам зиддир.
Европага ўхшаган минтақаларда ҳатто давлатлар ўртасида чегараларни ҳеч қанақа тўсиқсиз кесиб ўтиш мумкин бўлган бир шароитда Сурхондарё беклиги назорат пунктларини ҳаётга қайтараётгани президентнинг сиёсий қарорига қарши қадам ташлаши, деб баҳоланиши керак.
На ғалла, на пахта бунга асос бўла олади. Минбарларда айтилаётганидек пахта, ғалла аллақачон ҳокимиятлар қарамоғидан чиқарилган. Кун иссиқлиги, авариялар кўпайгани ҳақидаги важлар ҳам асоссиз, ўзбошимча ва феодалча ёндашувдан бошқа нарса эмас.
24-26 июль кунлари тоғларда ҳам +35 даражагача юқори иссиқлик кутилмоқда
Бугундан иссиқ ҳаво оқими фаол босқичи республика марказидан шарққа томон ҳаракатлана бошлайди.
Кундуз кунлари чўл ва жануб вилоятларида ҳарорат максимумлари +45°C гача кўтарилиши прогноз қилинмоқда.
Бугун республиканинг барча текислик ҳудудларида +40° С ва ундан юқори иссиқлик кутилади.
Президент қарори билан Юқори Чирчиқ туманидан Ўзбекистон, Дўстлик, Суранкент, Туркистон, Гулистон, Ийк ота, (Қибрай) Нурмуҳаммедов ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидан Дўстлик, Охунбобев, Ким Пен Хва мавзелари ва Шоличилик институти ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига ихтисослашган ерларнинг тоифаси ўзгартирилиб, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш учун ажратилади.
Янги шаҳар учун ажратилган салкам 20 минг гектарлик ер майдонининг қарийб 13 минг гектари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ҳисобланар эди.
Янги Тошкент шаҳри бош режасини ишлаб чиқиш учун Foster and Partners (Буюк Британия), OMA (Нидерландия) ва Meinhardt (Сингапур) компаниялари жалб қилинган.
🏛 Тошкент шаҳридаги Webster университети (АҚШ) кузги семестрига қабул тугашига оз қолди
Ўзбекистондаги биринчи АҚШ университети талабаси бўлишни истаганлар учун Webster университети ўзининг бакалавр ва магистратура дастурларини таклиф этади:
🎓 Бакалавр дастурлари - Батафсил
Йўналишлар:
🔹 Бизнес бошқаруви;
🔹 Компютер фанлари;
🔹 Халқаро алоқалар;
🔹 Иқтисодиёт;
🔹 Медиашунослик;
🔹 Ахборот тизимлари бошқаруви;
🔹 Таълим (педагогика).
🎓 Магистр дастурлари - Батафсил
Мутахассисликлар:
🔹 Бизнес бошқаруви;
🔹 Таълим ва инновация;
🔹 Бошқа тилларда сўзлашувчиларга инглиз тилини ўргатиш.
Ҳужжатларингизни 31-июлгача онлайн тарзда топширинг. Аризалар 14 кун давомида кўриб чиқилади. Танлов комиссиясининг қарори электрон почта орқали юборилади.
📞 Телефон: +998712413300
(Лицензия №038901 15.09.2022 й.)
Sayt | Telegram | Instagram | Virtual tur
Реклама
2023 йил 20 июль куни Фарғона шаҳар Янги Аср кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш), 118 (Номусга тегиш) ва 119 (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов давомида ушбу жиноят содир этишда гумонлаётган шахс (2006 й.т.) аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Воқеа содир бўлган куни гумонланувчининг ёнида бўлган икки нафар шерикнинг ушбу жиноятга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.
Бош прокуратура
Зангиота тумани Давлат хизматлари маркази ходими ўзганинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали, унга Тошкент туманида жойлашган ва давлат захирасида бўлган 10 гектар суғориладиган ер майдонини 24 млн. АҚШ долларига сотиб олиб беришини айтиб, ер майдонига эгалик ҳуқуқини берувчи қарорни чиқартириб бериш эвазига келишилган суммадан 1,5 млн. АҚШ долларини беришини талаб қилади.
Ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 200 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Бошқа ҳолатда эса Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1972 й.т., муқаддам судланган шахс фирибгарлик йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 2021 йилда Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги томонидан маҳаллий қурилиш фирмага инвестиция киритиш дастури асосида кўп қаватли турар-жойлар барпо этиш учун ажратилган 4 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидорга олиб бериш эвазига 2,5 млн. АҚШ доллари талаб қилади.
У сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
NRG Uzbekistan хонадон совға қилади
NRG компанияси кенг кўламли акция эълон қилади: энди компаниянинг турар жой мажмуаларидан бирида кўчмас мулк харид қилинганда, мижозларда совғага хонадон ютиб олиш имконияти пайдо бўлади.
Шунингдек, иштирокчилар таътилбоп мамлакатга икки кишилик саёҳат, гаджетлар ва маиший техника ютиб олишлари мумкин.
📆 Акция 30-октябргача (шу кун ҳам киради) давом этади. Совға ўйинларида қатнашиш учун қуйидагилар талаб қилинади:
– NRG мажмуаларидан бирида хонадон ёки офис сотиб олиш;
– умумий қийматнинг камида 30 фоизи миқдорида бирламчи тўлов киритиш.
📲 Акция тафсилотларини 1060 телефони орқали ёки NRG расмий сайтида билиш мумкин.
Реклама
Бугун Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳрида “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларнинг фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчиларини қабул қилган.
“Сайёр қабулда мазкур масалани ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди”, дейилади Бош вазир матбуот котиби хабарида.
Қабул якунида улар билан навбатдаги якуний учрашув жорий йил август ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилиши маълум қилинди.
Видео манбаси
Қозоғистонда бизнесмен Орифжон Шодиев Asia Credit Bank'ига 16 млрд тенге миқдорида зиён етказгани учун бир ярим йилга озодликдан маҳрум этилди, деб ёзмоқда қозоқ оммавий ахборот воситалари. У айбини тўлиқ тан олган. Ориф Шодиев олигарх Патох Шодиевнинг жияни ҳисобланади.
Орифжон Шодиевнинг ҳамтовоғи Михаил Соловьев эса қисман айбини тан олган ҳамда бир йилга озодликдан маҳрум этилган. Айбдорлар банкка етказилган зарарни ҳам қоплаши керак бўлади.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги "Молиячи" дам олиш оромгоҳи (4 гектардан сал кўпроқ) 23,4 млрд сўмга сотилибди. Харидор "Мирирмонтаж" МЧЖ. Асосий таъсисчиси Мир Исломов (98.7%).
Читать полностью…Корзинка картангизда 50% кешбэкка эга бўлинг
Корзинка навбатдаги акция ҳақида маълум қилмоқда. Эндиликда Корзинка супермаркетлар тармоғида “Persil Lavanda”, “Persil Color” ва “Vernel”dan “Persil” кир ювиш гелларини харид қилиб, Korzinka Plus картангизга шу товарлар нархидан 50% қисмини кешбек сифатида қайтариб олиш мумкин.
Совға сертификатлари, Korzinka Plus картасидан йиғилган бонуслар билан тўловда кешбэк ҳисобланмайди.
Акция муддати: 21 июлдан 23 июль охиригача
200 000 сўмдан бошлаб харидлар амалга оширинг, Korzinka Plus картангизни сканерланг ва BYD Song Plus ютиб олинг.
Реклама