davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Ҳар куни камида тўртта ўлим

2022 йилда мамлакатда 9902 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган ҳамда уларда 9606 нафар фуқаро жароҳатланган ва 2356 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

2023 йилнинг 4 ойи давомида эса 2144 та йўл транспорт ҳодисасида 499 нафар фуқаро ҳаётдан кўз юмган.

Сенат

Читать полностью…

davletovuz

KAFIL SUG'URTA компанияси «2022 ЙИЛ БРЕНДИ» VI мукофоти якунлари бўйича суғурта компаниялари орасида 1-ўринни эгаллабди.

19 йилдан буён фаолият юритиб келаётган компания 550 мингдан ортиқ овоз берувчилар иштирок этган танловда ғолиб бўлган.

Сайт | Facebook | Instagram | Telegram

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент Ғафур Ғулом боғида

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йилнинг 31 январь куни Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахсга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

26 май куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида судланувчи А. Т. (1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси А. Жалилов раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра А. Т. Жиноят кодексининг 226-моддаси (маъмурий назорат қоидаларини бузиш) 1-қисми, 137-моддаси (одам ўғрилаш) 3-қисми “б” банди, 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми, 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми, 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 2-қисми “в” банди ва 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “ж”, “з”, “о” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) 4-қисми тартибида узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси (рецидив жиноят) 3-қисми “б” бандига асосан А. Т. ўта хавфли рецидивист деб топилиб, унга тайинланган жазо махсус тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.

Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 96-моддаси (жазо билан бирга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш) га мувофиқ А. Т. га жазони ўташ жойларида алкоголизм ҳамда мураккаб политоксикоманияга қарши даволаш чоралари қўлланилиш белгиланди.

Олий суд

Читать полностью…

davletovuz

Осиё тараққиёт банки 2023—2024 йилларда Тошкент вилоятида 12 та ва Янгиҳаёт туманида битта — жами 13 та умумтаълим мактабини давлат—хусусий шериклик тамойили асосида қуриб беради.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳам Наманган ҳамда Фарғона вилоятларида 15 та мактаб қуриб бериш бўйича келишувга эришилган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзини президент администрацияси ходими сифатида таништириб, Учкўприк тумани ҳокими лавозимига тайинлаш эвазига фуқародан 80 минг АҚШ доллари талаб қилган шахслар қўлга олинди.

Читать полностью…

davletovuz

Қўрқоқлик абсурдлик яратади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Президент “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Ҳужжат 25 май куни эълон қилинган. Унда ёзилишича, қонун талаблари ҳужжат эълон қилинганидан уч ой ўтиб кучга киради. Қонунга кўра:

таркибида никотин мавжуд бўлган маҳсулотлар, қиздириладиган тамаки маҳсулоти, электрон сигареталар, вейплар, никотин суюқликлари, чилим учун мўлжалланган қоришмалар тамаки маҳсулотларига тенглаштирилади ва уларга нисбатан ушбу турдаги маҳсулотларни чеклашга қаратилган ҳамма чоралар амал қилади;

➖Ўзбекистон ҳудудига чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, жумладан, никотинли снюс, чайналадиган тамаки, ва никотинли ширинликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади;

Таркибида жозибадорликни оширишга қаратилган моддалар (ароматизаторлар, бўёқлар, озиқ-овқат маҳсулотлари) бўлган электрон сигареталар, улар учун никотин ва никотинсиз суюқликларни олиб кириш ва сотиш тақиқланади;

➖Савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида тамаки маҳсулотларини кўрсатиш ва очиқ намойиш қилиш тақиқланади. Ушбу тартиб 45 дан ортиқ мамлакатларда амалга оширилган. Унга мувофиқ, савдо майдончасида фақат қоғозга босилган сотиладиган тамаки маҳсулотларининг рўйхати жойлаштирилади. Маҳсулотларнинг ўзи харидорга кўринмайдиган жойда сақланади;

➖Сигарет қадоқларига қўлланиладиган расм кўринишидаги тиббий огоҳлантириш ҳажми 40 фоиздан 65 фоизга оширилмоқда;

➖савдо автоматлари орқали, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш жавонларидан, электрон тижорат кўринишида, масофавий савдо орқали, шунингдек, кўчма (қўл, товоқ, сават, қўл араваларидан) савдо орқали, болалар товарлари сотиладиган биноларда, ўйинчоқлар, ширинликлар ва бошқа болалар маҳсулотларига тақлид қилинганда, 21 (ҳозир 20) ёшга тўлмаган шахсларга ва ушбу ёшдаги шахслар томонидан сотиш тақиқланади.

Читать полностью…

davletovuz

📱 “COMFORT PLUS” хорижий валютадаги омонат тури — пулларингиз учун ажойиб танлов

Онлайн омонатлар молиявий эркинликнинг янги босқичидир. Тасаввур қилинг, энди сиз пулларингизни уйингиздан чиқмасдан, банкка бориб, навбатда турмасдан ва вақт сарфламасдан сармоя сифатида киритишингиз мумкин.

Шунчаки Zoomrad мобил иловасига киринг ва бир уриниш билан омонат очинг. АТ “Алоқабанк” сизга янги омонат тури орқали айнан шу имкониятни тақдим этади.

“COMFORT PLUS” омонати бу:
- йиллик 6,5%;
- минимал 100 АҚШ доллари ва ундан кўпроқ маблағларингизни жойлаштириш имконияти;
- муддати 24 ой;

Шунингдек, омонатни тўлдириш ва қисман ечиш имконияти мавжуд.

Омонат Zoomrad мобил иловаси орқали расмийлаштирилади. Юклаб олинг: iOS | Android

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Бугундан UzAuto Motors Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошлади.

Chevrolet Tracker

➖Аввалги комплектациялар:
LS - 211 454 880 сўм.
LTZ - 231 196 000 сўм.
Premier - 251 142 080 сўм.
➖Қўшимча опцияга эга комплектациялар:
LS Plus - 223 824 160 сўм.
LTZ Plus - 246 981 280 сўм.
Premier Plus - 276 016 160 сўм.
Redline - 285 834 080 сўм.

Chevrolet Onix

➖Аввалги комплектациялар:
Premier 1 - 207 347 000 сўм.
Premier 2 - 214 748 000 сўм.

➖Қўшимча опцияга эга комплектациялар:
Premier 2 Plus - 221 640 160 сўм.
Redline - 230 624 800 сўм.

Читать полностью…

davletovuz

🛒 Янги бизнес бошлаганлар ёки бизнеси учун катта ҳажмда маҳсулот харид қилмоқчи бўлганларга яхши янгилик!

Корзинка Бизнесда сиз 8 000 000 сўм ва ундан ортиқ улгуржи харид эвазига шаҳар бўйлаб бепул етказиб бериш хизматидан фойдаланишингиз мумкин!

📲Акция ва Корзинка Бизнес ҳақида батафсил маълумот: /channel/+UVrcsyTjZYYzMWIy

Эътибор беринг! Корзинка Бизнес улгуржи дўкони фақат юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун.

🤝 Корзинка Бизнес — манфаатли ҳамкорлик!

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

50 йилдан кейин сув муаммоси қанчалик даражага чиқишини тасаввур қила оласизми? Бизга ҳозирча катта муаммодек кўринмаётган бу масала келажак авлод учун катта хавф солиши мумкин. Бунинг олдин олиш учун эса сувдан фойдаланишда ҳам илм талаб қилинади.

Ўзбекистон президенти ташаббуси билан “Агробанк”, Сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти миллий тадқиқот университети томонидан ташкил этилган “Сувчилар мактаби” айнан шу мақсадда ташкил этилмоқда.

Мактабни ташкил этишдан мақсад қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларига бугунги кунда ўз соҳаларида қўлланилаётган инновацион технологиялар, соҳада ривожланган хорижий мамлакатлар амалиётига жорий этилаётган янги билим ва кўникмаларни эгаллаган ҳолда, ўз фаолиятларини такомиллаштириб, сувдан самарали фойдаланиш орқали юқори ҳосилдорликка эришишдир.

Сувчилар мактабига аъзо бўлиш учун /channel/suvchilar_maktabi_bot телеграм боти; ёки http://suvchimaktabi.uz cайти ёки 1319 рақамига қўнғироқ қилиш орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Афсуски, барибир мактаб ўқувчисини машина уриб кетишда давом этаверади. Булар йўлларда болалар хавфсизлигини таъминлаши мумкин бўлган тадбирлардан бошқа ҳамма мантиқсиз ишларни қилишаверади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Президент Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 23-25 май кунлари Сингапур президенти Ҳалима Яқуб давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.

Читать полностью…

davletovuz

2023 йил сентябригача Ўзбекистонда газ ва электр энергияси нархларини либераллаштириш ҳамда ижтимоий истеъмол меъёрларини жорий этишни назарда тутувчи энергетикани ривожлантиришнинг янги дастури тақдим этилади — энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Азим Ахмедхаджаев

Читать полностью…

davletovuz

Сиёсий партиялар ўзларининг олий бошқарув органлари - қурултой/съездларини ўтказиб, президент сайловида иштирок этиш учун номзод кўрсатишни бошлади. Халқ демократик ҳамда Социал-демократик партиялари бугун ўз номзодларини илгари сурган. Номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олингач, сайловолди ташвиқоти ҳам бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев 28 май куни телефон орқали мулоқотда Режеп Таййип Эрдоғанни “бугун бўлиб ўтган президентлик сайловида эришган ишончли, тарихий ғалабаси билан самимий қутлади”.

Читать полностью…

davletovuz

Кунда-кунора шаҳарда транспорт тизимининг фалаж ҳолатга келиб қолаётганига қарамай, қанча гапирилмасин, пойтахт ҳокимлиги ва бошқа масъул идоралардан жўяли таклиф, амалий иш кўрмаяпмиз. Бир-биримизни қарғашдан нарига ўтмаяпмиз. Ўзи умуман, шаҳар транспортининг шунақа эгаси кўпки, ҳеч ким масъул эмас, ким нима қилаётганини билиб ҳам бўлмайди.

Етказиб бериш хизматида велосипедлардан фойдаланиш оммалашмоқда, пиёда ва велик учун ўта ноқулай инфратузилма шароитида великлар шундоқ ҳам етим бўлган пиёдалар йўлагига "ҳужум қилмоқда", самокатлар ҳам айнан пиёданинг ҳудудини эгаллаб оляпти. Шаҳар маъмурияти зудлик билан великлар ва бошқа моторсиз воситалар учун инфратузилмани одамбашара қилиш чорасини кўриши керак. Бу пиёдалар йўлаги ҳисобидан эмас, айнан машиналар ҳаракатланадиган қисмидан хавфсизлик чоралари кўрилган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Пиёдалар ва жамоат транспорти приоритет эканлигини амалда таъминлаш вақти келди. Қуруқ гапларнинг вақти ўтди. Илтимос.

Читать полностью…

davletovuz

Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.

Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)

Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан

2025 йил 2-чорагида орзуингиздаги уйга кўчиб ўтинг.

Локация
Манзил:
Тошкент ш, Яшнобод тумани

+998 55-500-60-06

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида госпитал турдаги "Меҳрли мактаб" филиали очилди

"Меҳрли мактаб"га ташриф чоғида Зироат Мирзиёева бу ерда яратилган шароитлар билан танишди, болалар билан самимий суҳбатлашиб, педагоглар ва ота-оналарга далда сўзларини изҳор этди.

"Меҳрли мактаб" – таълимдан, ким қандай вазиятга тушиб қолганидан қатъи назар, барча баҳраманд бўлиши мумкинлигига ёрқин мисол. Бу ерда узоқ вақт давомида даволанаётган ҳамда оддий мактаб ёки боғчага қатнаш имконияти бўлмаган болалар билим олмоқда ва тарбияланмоқда. Улар реабилитация жараёнидан ҳам шу ернинг ўзида ота-оналари иштирокида ўтадилар.

Йил якунига қадар "Меҳрли мактаб" филиаллари Андижон ва Фарғонада очилади.

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзбекнефтгаз” компаниясининг маълум қилишича, “Air Products” компанияси билан тузилган 1 млрд долларлик битим доирасида GTL заводининг учта (Ҳавони ажратиш ускунаси, Водород ва Синтетик газ ишлаб чиқариш) ускуналарини сотиб олиш ва фойдаланиш uzbekneftegaz_ung_uz/sOMbNwTgUqq">ҳуқуқи берилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

7 май — Ўзбекистон Республикаси ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси ходимлари куни, деб эълон қилинди — президент фармони

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбек-қозоқ чегара ўтказиш пунктларида шу кунларда жами ҳисобда мингга яқин юк автотранспорт воситаларининг тирбандлиги кузатилмоқда.

Божхона қўмитасининг маълум қилишича, икки мамлакат мутасадди идоралари муаммони бартараф этишга қаратилган таклифларни илгари суришмоқда. Хусусан, Ўзбекистон томони асосан кундузги вақтда фаолият юритувчи “Малик” (Ўзбекистон) – “Сирдарё” (Қозоғистон) ўтказиш пунктини суткалик режимга ўтказишни таклиф қилмоқда.

Бундан ташқари, ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг фуқаролиги ва транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган давлатга доир чекловларни бекор қилиш таклифи илгари сурилмоқда. Бунинг учун иккала давлат ўртасида 2001 йилда имзоланган келишувларга ўзгартиришлар киритиш лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилган.

“Яллама” (Ўзбекистон) – “Б.Конысбаев” (Қозоғистон) чегара-божхона постлари орқали юк автотранспорт воситаларининг ўтказувчанлигини суткасига 700 тагача кенгайтириш имконияти кўриб чиқилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекча оптимизация

Тошкент шаҳрида 131-; 110- ва 8-автобус йўналишлари йўловчилар томонидан энг кўп фойдаланилар экан.

Аммо шаҳар жамоат транспортига масъуллар айнан 110-автобус йўналишини қисқартиришга қарор қилишибди.

Читать полностью…

davletovuz

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича ўтказилган тендер танловида БААнинг Masdar компанияси 1 кВт·соат электр энергияси учун 3 АҚШ центи ҳамда аккумлятор тизимининг 1 МВт·соат мавжудлиги учун 6,33 АҚШ доллари таклиф қилиб, ғолиб бўлган.

Саудиянинг ACWA POWER компанияси эса захира ғолиб сифатида эълон қилинган.

Читать полностью…

davletovuz

Грузиянинг TBC Bank Group банклар гуруҳи Payme тўлов хизматининг (Inspired МЧЖ) 100 фоиз улушига эга бўлди.

2019 йил апрелида Payme`нинг 51 фоиз улушига эга бўлган TBC қолган 49 фоизини 55,7 млн долларга сотиб олди. Маблағ 10 банк куни ичида тўланади. Натижада Payme капиталлашуви 113,6 млн долларга баҳоланди.

Битимгача 49 фоиз улуш Абдулазиз Абдулаҳадов (15 фоиз), Сарвар Рўзматов (15 фоиз), Фаррух Зияев (7,5 фоиз) ва яна икки жисмоний шахс (11,5 фоиз) ўртасида тақсимланган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Anhor.uz журналисти Намангандаги Сардоба бозорига бориб ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосини ўрганибди. Журналист у ерга бир ой аввал ҳам борган, лекин бозор маъмурияти ва контрабанда савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар унинг материалларини воқеа жойида ўчиртиришган экан. Бу сафар журналист солиқчилар ёрдамида бу ишни қилишга уринган, яна ўша тўсиқларга қарамай бу сафар етарлича материал тўпланган. Батафсил бу ерда.

Читать полностью…

davletovuz

25 ёшгача бўлган фуқароларга хорижга чиқиш паспорти 5 йилга бериладиган бўлган экан. Президентнинг 2022 йил 16 июндаги қарори шундай тартибга ўтилган. Илгари 16 ёшгача бўлган болаларга “загран” паспорт 5 йил муддатга берилар эди.

Читать полностью…

davletovuz

Кичик ва ўрта бизнес “Ready4Trade” дастури доирасида халқаро савдо муносабатларини олиб бориш кўникмаларини бепул ошириши мумкин

17-май куни Халқаро савдо маркази (ХСМ), БМТ ва ЖСТ қўшма агентлиги Олма-ота шаҳридаги (Қозоғистон) пресс-анжуман давомида Европа Иттифоқи молиялаштирадиган “Ready4Trade Марказий Осиё” лойиҳаси натижаларини тақдим қилди.
Батафсил: https://goo.su/1oTFz

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кўмагида Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўқув дастури бўйича Ўзбекистондаги ҳамкор ҳисобланади, UzExport Academy онлайн ўқув платформаси орқали барча истовчилар учун экспорт жараёни ва халқаро савдо бўйича бепул ўқиш имконияти тақдим этилмоқда: https://uzexport.learning-solutions.cloud/?lang=uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

"Кислород" мажмусида кесилган дарахтлар дарахт эмас, кўп йиллик буталар, мораторийга тушмайди, деганди. Прокуратура дарахтлар кесилганлигини тасдиқлаган эди. Юнусободдаги қурилиш можаросида ҳам мана шунақа тутуруқсиз гапларни гапиряпти яна. Шаҳар ички ишлар бош бошқармаси қурилиш компаниясининг уч нафар ходими 10 суткага қамалганини тасдиқлаяпти. Шу амалдорларга шу тадбиркорларимиз, хуллас.

Биринчи марта эмас.

Читать полностью…
Подписаться на канал