davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

UzAuto Motorsс компанияси Chevrolet Tracker ва Onix автомобил моделлари учун 25 майдан шартномалар тузишни бошлайди.

Компаниянинг маълум қилишича, Chevrolet Onix автомобилининг барчага таниш олти комплектацияси ва Chevrolet Tracker'нинг уч комплектацияларига қўшимча янги Premiyer Plus ва Redline модификациялари учун шартнома тузиш мумкин. Шартнома учун очиқ бўлган аввалги комплектацияларнинг нархи ўзгаришсиз қолади, демоқда компания.

Читать полностью…

davletovuz

Германиянинг KfW давлат банки Ўзбекистонга бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 500 миллион евро миқдорида кредит ажратиши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари президент сайловига 174 млрд 130 млн сўм сарфланиши кўзда тутилмоқда. Ҳар бир сайловчига ўртача 9 минг сўм атрофида айланади. Сметага кўра, харажатларнинг қарийб 82%и округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил қилишга йўналтирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Айтишларича, Қаҳрамон Қуронбоев президентнинг ёшлар, спорт ва маънавият масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган.

У президентнинг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси биринчи ўринбосари эди.

Хабар расман тасдиқланмаган.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Умурзоқовнинг Тошкент шаҳрига “ио” ҳоким этиб тайинланганига ҳам ҳадемай икки ой тўлади. Одатда демократик давлатларда мэрлар сайловларда кучли рақобат шароитида ҳокимиятга келса, унинг кимлигини, ғояси ва мақсадларини олдиндан тушуна оласиз. Сайловчига ҳисобдор бўлмаган амалдорни эса унинг хатти-ҳаракатларидан, мулоқотидан, коммуникациясидан хулоса чиқариб борасан. Лотерея, хуллас.

Аммо нафрат уяси бўлган Ўзавтомоторсда ишлаб, жамоатчилик фикрига қарши “ўта кучли иммунитет”ни шакллантирган ҳокимбува ўтган қисқа даврда на жамоатчилик билан очиқ мулоқот қилди, на оммавий ахборот воситалари орқали ўзининг мақсад-муддаоларини айтди. Уч миллионлик шаҳарни яқин истиқболда нима кутаётганини била олганимиз йўқ. Ижтимоий тармоқлар, фаоллар аллақачон бундай ёндашувга ўз эътирозини билдирмоқда.

Шавкат Умурзоқовнинг бу йўсинда ишлаши унга ҳам, шаҳарга ҳам наф келтирмайди. Мулоқот керак, қанча тез бошланса, шунча яхши. Каттакон ҳеч қурса шаҳар жамоатчилиги, унга ҳадемай мандат берадиган шаҳар кенгаши депутатлари билан ҳам жўяли мулоқот, маслаҳатлашув ўрнатгани йўқ. Шаҳар Ўзавтомоторс эмас, кабинетга яшириниб олган билан иш битмайди. Тошкент ва тошкентликларга ҳоким билан осон, расмиятчиликдан холи ва доимий коммуникация керак. Одамларни айбдор қилиш, блогеру ОАВни ўзига душман сифатида кўришни тўхтатиш лозим.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Тожикистондан 2023 йилнинг май-сентябрь ойларида 1 млрд 285 млн кВт соат электр энергиясини импорт қилади.

Энергетика вазирлигининг маълум қилишича, ёзги мелиорация даврида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини Ўзбекистонга экспорт қилиш амалиёти 2018 йилдан буён мавжуд бўлиб, бу ўз навбатида мамлакатимиз сув ҳавзаларига кириб келадиган табиий сув оқимини оширишга хизмат қилади.

Читать полностью…

davletovuz

Европа тикланиш ва тараққиёт банки сентябрь ойида Ўзбекистондаги ритейлер idea маиший техника ва электроника дўконлар тармоғини молиялаштиришда иштирок этаётгани ҳақида хабар берганди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган ЕТТБнинг йиллик учрашуви ва бизнес форум доирасида idea'ни молиялаштиришнинг иккинчи траншини амалга ошириш бўйича келишув имзоланибди.

Читать полностью…

davletovuz

Европа тикланиш ва тараққиёт банки йиллик учрашуви жонли эфирда. https://www.youtube.com/watch?v=9LE_rAdmvJk

Читать полностью…

davletovuz

Қуёш панелларига триллионлар — уларни ким етказиб бермоқда?

Президент қарори билан 20 февралда ташкил этилган "Yashil Energiya" МЧЖ март ойида ижтимоий соҳа объектлари ва давлат идораларида қуёш панелларини ўрнатиш учун қарийб 2 трлн сўмлик танлов ўтказган. Танлов комиссияси раиси эса энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бўлган.

1. Тошкент шаҳридаги давлат ва ижтимоий объектлар учун қуёш панеллари етказиб бериш. 323 млрд сўм. Танловда Virtec Power МЧЖ ютган.

2. Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Чилонзор туманидаги давлат ва ижтимоий объектлар учун қуёш панеллари етказиб бериш. 275,8 млрд сўм. Танловда Virtec Power МЧЖ ютган.

3. Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятларидаги давлат ва ижтимоий объектлар учун қуёш панеллари етказиб бериш. 272,6 млрд сўм. Танловда Virtec Power МЧЖ ютган.

4. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларидаги давлат ва ижтимоий объектлар учун қуёш панеллари етказиб бериш. 276,4 млрд сўм. Танловда Virtec Power МЧЖ ютган.

5. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги ҳамда Мирзо-Улуғбек туманидаги давлат ва ижтимоий объектлар учун қуёш панеллари етказиб бериш. 390 млрд сўм. Танловда Cifra B МЧЖ ютган.

6. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ҳамда Олмазор туманидаги давлат ва ижтимоий объектлар учун қуёш панеллари етказиб бериш. 339 млрд сўм. Танловда Cifra B МЧЖ ютган.

Шундай қилиб, 1 трлн 877 млрд сўмлик буюртманинг 1 трлн 148 млрд сўмини Virtec Power МЧЖ қўлга киритган. Компаниянинг 17,6% улуши Virtec МЧЖга, 52,3%и Абидова Гўзал Рихсибаевнага, 30,1%и эса Аббасов Диёр Нозимовичга тааллуқли.

Cifra B МЧЖ эса 729 млрд сўмлик қуёш панелларини етказиб беради. Cifra B компаниясига Омонов Илҳомжон Омонович ва Жамолдинов Мирзахид Марипжонович тенг улушда эгалик қилади.

"Yashil Energiya" компаниясининг устав капитали 118 млрд 420 млн сўмни ташкил қилади. МЧЖ улушларининг қарийб 96 фоизига 6 та банк — Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Агробанк ва Ўзмиллийбанкнинг инвестиция компаниялари (ҳар бирида 19,1%дан) ҳамда Туронбанк ва Қишлоқ қурилиш банк (ҳар бири 9,58%дан) компаниялари эгалик қилади. Қолганига эса Энергетика вазирлигининг Тармоқлараро энергетикани тежаш жамғармаси эгалик қилиши айтилади.

Дарвоқе, Ички ишлар вазирлигининг объектларига қуёш панелларини ўрнатиш бўйича ўтказилган тендерда эса Sun-Hightech МЧЖ қарийб 110 млрд сўмлик таклиф билан ғалаба қозонган.

#davlatxaridlari

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк синов тариқасида Korzinka тармоғи кассалари орқали банк карталаридаги маблағни нақдлаштиришга рухсат берди.

Читать полностью…

davletovuz

Uzum экотизими кафе, ресторан ва дўконлардан тезкор етказиб берувчи Uzum Tezkor хизматини йўлга қўйди

Ҳозирча “Uzum Tezkor” синов тариқасида Тошкентнинг икки тумани – Миробод ва Мирзо-Улуғбек туманларида йўлга қўйилган. Синов муваффақиятли ўтгач, хизмат бутун шаҳарни қамраб олади.

Етказиб бериш хизмати бепул амалга оширилмоқда. Танлов учун миллий таомлар кафеларидан, фаст-фуд ва йирик тармоқли ресторанлардан юзлаб таомлар мавжуд.

Иловани Аpp Store ёки Google Play орқали юклаб олиш мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Туркияда қарийб 99% овозлар санаб чиқилди, ҳозирча ҳеч бир номзод ғалаба қозониш учун етарли овозни тўплай олмади. Икки ҳафтадан сўнг иккинчи тур ўтказилиши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Шавкат Мирзиёев номзодини президент сайловида илгари суришини режалаштирмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

“Трастбанк” халқаро ислом савдо-молия корпорацияси томонидан кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор сифатида эътироф этилди

“Трастбанк” Хусусий секторни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси ва Халқаро савдо-молия ислом корпорацияси билан жами 64 миллион АҚШ доллари миқдорида 6 та келишув имзоланган. Улар доирасида Ўзбекистондаги кичик ва ўрта бизнес субьектларининг жами 54 та лойиҳаси молиялаштирилган. Ушбу лойиҳалар натижасида хусусий секторда қўшимча 1 100 дан ортиқ ишчи ўринлари яратилди.

Яқинда Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом тараққиёт банки ўтказган халқаро форумда Халқаро ислом савдо-молия корпорацияси томонидан “Трастбанк” – кичик ва ўрта бизнес йўналишида энг яхши ҳамкор” деб эътироф этилди. Ушбу мукофотни Ислом тараққиёт банки раиси Др. Муҳаммад Сулаймон Ал Жассир ҳамда Халқаро ислом Савдо-молия корпорацияси бош ижрочи директори Ҳани Салим Сонбол “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки Бошқарув Раиси С.Нормухамедовга топширди.

Батафсил

Читать полностью…

davletovuz

Эгасиз Тошкент. На тизим бор, на назорат.

Читать полностью…

davletovuz

Murad Buildings аҳоли розилигини олмасдан қурилиш қилмоқчи бўлган

17 май куни Юнусобод туманининг 8-мавзеси ҳудудида номаълум қурилиш фирмаси кўп қаватли уй қуриш мақсадида ҳудуддаги автотураргоҳни ўраб ола бошлаган. Маҳалла аҳолиси эса бунга кескин қаршилик кўрсатган. Қурилиш фирмасига тегишли техника йўлини тўсишган, ўрнатилган тўсиқларни олиб ташлашган. Оқибатда фирма ишчилари ва аҳоли ўртасида зиддият келиб чиққан.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, 2018 йил 5 февралда шаҳар ҳокими қарори билан "Franchising Invest" МЧЖга 8-мавзе 17, 19 ва 20-уйлар оралиғидаги 1,23 гектардан иборат ер майдони мавжуд автотураргоҳни ўз ҳисобидан бузиш ва ўрнатилган тартибда етказилган зарарларни қоплаш ҳамда аҳолининг розилигини олиш шарти билан кўп қаватли бино қуриш учун ажратиб берилган. Аҳоли розилигини олиш муҳим шарт сифатида белгиланган.

Шунга кўра, қурувчи компания бу ҳудуддаги бунёдкорлик ишларини шу ҳудудда яшовчи аҳолининг розилиги билангина бошлаши керак бўлган. Юнусобод тумани ҳокимлиги “ушбу объектни барпо қилиш учун [аҳолидан бошқа] тегишли барча ташкилотлар билан келишилган”лигини уқтирган.

Аҳоли эътирозига қарамай, ҳатто “спортчи йигитларни жалб қилиб, аҳолини қўрқитмоқчи бўлган, аёлларга қўл кўтаришгача боришган” "Franchising Invest" МЧЖ ҳақида интернет кенгликларида камроқ маълумот учраса-да, у аслида юртимизнинг суюкли тадбиркорига тегишли "Murad Buildings" МЧЖдир. Буни очиқ маълумотлар базасида текшириб кўриш мумкин.

Шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, 19 май куни қурилиш ташкилоти Тошкент шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси томонидан қурилишни аҳолининг розилигисиз бошламаслик, акс ҳолда лойиҳа ва лойиҳа олди ҳужжатлари бекор қилиниши хусусида расман огоҳлантирилган.

Читать полностью…

davletovuz

Mobiuz мобил оператори турли хизматлар экотизимини ривожлантирмоқда. Компания Mobi Cinema видеохизмати нархлари арзонлашгани ва унда янги имкониятлар пайдо бўлганини эълон қилди.

Mobi Cinema Premium (MoreTV, Start, Megogo, Amediateka онлайн кинотеатрларига кириш) 4 999 сўмдан бошланади.

Mobi TV (+100та хорижий ва маҳаллий телеканал)ни кўриш 17 999 сўм (ойига).

Mobi Cinema Milliy (миллий видеомаҳсулотлар)ни кўриш 1 999 сўмдан бошланади.

Бир ёки бир нечта опцияни фаоллаштириш имконияти мавжуд. Хизматдан бир вақтнинг ўзида 3 та мобил қурилмада фойдаланиш ҳам мумкин. Mobiuz абонентлари учун интернет-трафик ҳисобланмайди.

Иловани юклаб олиш: https://mobicinema.uz/app.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Фарзанд учун энг тўғри инвестиция – унинг таълим олиши учун қилинганидир

Ўзбекистонда 10 йиллик таълим бериш тажрибасига эга ҳамда айни вақтда 30та филиалларида 15.000 нафар ёшларга таълим бериб келаётган Registon таълим лойиҳасининг Тошкент шаҳридаги илк хусусий мактабига қабул бошланибди.

Мактабга 1-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар қабул қилинади.

МАКТАБДА ЎҚИШ НАРХЛАРИ:
https://rgnschool.uz/maktab-haqida

Мактаб хақида маълумот:
✏️ @rgnschooladmin
📞 +998910022700

Telegram | Instagram | Facebook | registan_school">YouTube
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Собиқ энергетика вазири Алишер Султонов президентнинг нефть-газ, кимё ва энергетика масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди - Gazeta.uz

Читать полностью…

davletovuz

Мукофот жамғармаси 1 млн долларни ташкил этувчи танлов учун аризалар қабули давом этмоқда

IT соҳасидаги ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида cоврин жамғармаси 1 млн долларлик President Tech Award энг яхши стартаплар танлови эълон қилинган. Айни пайтда ушбу мусобақа учун аризалар қабул қилинмоқда.

Танлов асосий (5 та тоифа) ва махсус (хакатон) йўналишлардан иборат. Асосий йўналишнинг ҳар бир тоифаси учун соврин жамғармаси қуйидагича тақсимланган:
1-ўрин — $100 000;
2-ўрин — $50 000;
3-ўрин — $30 000.

Хакатонда ғолиб бўлган жамоа эса $100 000 миқдоридаги пулни ўзиники қилади.

Танлов учун рўйхатдан ўтишга шошилинг ва йирик мукофот соҳиби бўлинг. Аризаларни awards.gov.uz сайти орқали топшириш мумкин.

Барча саволлар бўйича: @PresidentTechAward

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Агробанк 23% гача бўлган омонат турларини таклиф қилади

Банк томонидан таклиф қилинаётган фойдали шартлардаги омонатлар билан бу ерда танишинг ва ўзингиз учун маъқул келганини танланг.

Сиз ишлаётганда — пулларингиз ҳам ишласин!

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Энергетика вазирлиги маълум қилишича, танловлар натижалари бўйича ютган компаниялар билан тузилган шартномалар мазкур компаниялар томонидан шартнома шартлари бажарилмаганлиги сабабли бекор қилинди.

Ҳозирги кунда ажратилган маблағларни инобатга олиб, умумий қуввати 2,5 МВтга тенг бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича янги танлов эълон қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Абитуриентлар диққатига

Самарқанд халқаро технология университети ҳужжатлар қабулини бошлади. Батафсил маълумотлар ва ҳужжатларни қуйидаги ҳaвола орқали топширишингиз мумкин.

Сиз ўрта таълимни битирганлик ҳақидаги ҳужжатларни олгунингизга қадар ўзингиз таҳсил олаётган муассасанинг (мактаб, коллеж ёки лицей) битирувчиси эканлигингизни тасдиқловчи маълумотномани тизимга юклашингиз мумкин.

МУҲАНДИСЛИК:
⁃ "Геология ва геомуҳандислик";
⁃ "Кончилик иши";
⁃ "Кимё муҳандислиги";
⁃ “Нефт ва газ муҳандислиги";
⁃ "Ахборот технологиялари".

ТАДБИРКОРЛИК:
⁃ “Тадбиркорлик ва менежмент";
⁃ “Халқаро логистика".

ХИТОЙ ЭНЕРГЕТИКА ИНСТИТУТИ:
⁃ "Иссиқлик энергетикаси" (Хитой олий таълим дастурлари асосида).

КОРЕЯ ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА МАДАНИЯТИ КОЛЛЕЖИ:
⁃ “Яшил технологиялар" (қайта тикланадиган энергия манбалари)";
⁃ "Дизайн";
⁃ "Рақамли иқтисодиёт".

Таълим инглиз тилида олиб борилади.

☎️ +99855 705-50-05, +99897 575-48-29
Telegram | Facebook | Instagram | Сaйт

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Cobalt ва Lacetti нархлари ошиши ҳақидаги хабарлар ёлғон — UzAuto Motors

Читать полностью…

davletovuz

Mastercard Ўзбекистондаги биринчи расмий ваколатхонаси очилиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Самарқандда бўлиб ўтган ЕТТБ конференциясида қайд этилган.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBank янги «Infin Ishonchli» омонатини йўлга қўйибди. Валютада экан. Инфляциядан қўрқмасдан пул қўйса бўлади. Омонатни исталган банк картаси билан очиш ва тўлдириш мумкин

Муддат: 18 ой
Энг кам маблағ: 1000 USD
Фоиз ставкаси: йиллик 6.5%
Омонатни қисман ечиб олишга йўл қўйилади. Дастлабки 6 ойда қўшимча бадал ҳам киритиш мумкин. Ҳадеб банкка бориш шарт эмас, InfinBank мобил иловасидан туриб бошқарса бўлади.

Одамлар ортиқча пулни уйда сақлашдан кўра, банкка омонатга қўйилса, кўпроқ фойда келтиришини тушуниб етяпти. Банклар ҳам шунга яраша фойдали шартларда омонатлар турини кўпайтиришяпти.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

"Миллий тикланиш" партияси президент сайловида ЎзЛиДеП билан биргаликда Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Муддати ўтган, контрафакт ва яроқсиз товарлар ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

Бу ҳақида 4 апрель санасида Президент қарори қабул қилинган. Ҳужжатга мувофиқ, истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, сертификатланмаган, сақлаш муддати ўтиб кетган, контрафакт ва истеъмолга яроқсиз товарларни ишлаб чиқариш ҳолатлари ҳамда уларнинг айланмасига чек қўйишда жамоатчилик назорати кучайтирилади. Жумладан:

мурожаатлар ягона ахборот тизими орқали қабул қилинади ва улар ваколатли органлар томонидан қисқа муддатларда кўриб чиқилади;
ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади.

Аввалроқ, ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси ҳақида хабар бериш орқали истеъмолчи унга нисбатан қўлланиладиган жариманинг 20%и миқдорида (500 000 сўмдан) кешбэк эгасига айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Бунинг учун фуқародан ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси фактини қайд этиш ва Soliq.uz иловаси орқали ариза йўллаш талаб этилади.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBANK Жидда шаҳрида Халқаро Ислом савдо ва молия корпорацияси (ITFC) билан 25 миллион долларлик кредит линиясини жалб қилиш бўйича ҳужжат имзолабди. Бир йилгача муддатга бериладиган маблағлар юридик шахсларнинг савдо операцияларини молиялаштиришга мўлжалланган.

Шунингдек, Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) билан 15 миллион долларлик икки томонлама ҳужжатлар имзоланган. Бу маблағлар савдо операцияларини молиялаштириш ва ускуналар сотиб олишга йўналтирилади дея айтилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Социал-демократлар Робахон Маҳмудова номзодини президент сайловида илгари суришмоқчи. У Олий суд раиси биринчи ўринбосари.

Читать полностью…
Подписаться на канал