Энди бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериш хулосасини my.gov.uz орқали онлайн олиш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 апрелдаги 142-сон қарорига мувофиқ, бино (иншоот) ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органлари томонидан my.gov.uz орқали бериладиган бўлди.
Бунинг учун:
- жисмоний ёки юридик шахс my.gov.uz орқали рўйхатдан ўтган ҳолда aриза йўллайди;
- ариза келиб тушгач, ваколатли орган бино ва хоналарни 10 иш куни давомида норматив-ҳуқуқий ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосан жойига чиққан ҳолда ўрганади.
Хизмат учун БҲМнинг 10 фоизи (33 минг сўм) миқдорида давлат йиғими ундирилади.
my.gov.uz орқали мурожаат этилганда 10% чегирма ҳисобига 29 700 сўм тўланади.
my.gov.uz орқали давлат хизматларидан осон ва қулай фойдаланинг.
🌐 my.gov.uz | egov.uz
🚀Telegram 🔵Facebook 🎬YouTube 📷instagram
Реклама
Қурилиш форуми 2023 👷🏻
Агар сиз қурилиш соҳасида фаолият юритаётган бўлсангиз 16 май куни Технониколь, Fakro ва Robert Bosch компаниялари томонидан ўтказилаётган қурилиш форумига Сизни таклиф этамиз.
Форум дастурида:
- Технониколь ишлаб чиқарувчиси маҳсулотлари кўргазмаси ва Shinglas юпқа черепицаси, Hauberk сувга бардошли ташқи плиткалар тизими, битумли айлана шаклидаги маҳсулотлари монтаж тажрибаси;
- Профессионал электр ускуналар кўргазмаси, ўлчов техникалари ва том ёпиш ҳамда ташқи ишлар учун BOSCH Professional ускуналари;
- FAKRO мансард ойналарини тайёр томга ўрнатиш ва синовдан ўтказиш;
- Қатнашчиларга ўқув маркази сертификатлари🎁.
Шунингдек, тушликка сизни мазали ўзбек миллий таомлари кутмоқда.
Манзил: Тошкент шаҳар, Муқимий кўчаси 88, «Guten Pub» (веранда).
Вақти: 09:30 ⏰
Ташкилотчилар билан боғланиш учун:
+99890-329-90-89
Рўйхатдан ўтинг ва қурилиш соҳасининг олди технологиялари билан танишинг!
ТЕХНОНИКОЛЬ — бу қурилиш маҳсулотлари ва тизимларини, асосан юпқа ва композитли черепицаларни, ташқи плиткаларни, сайдингни, сувга бардошли тизимларни, иссиқ-, гидро-, изоляцияларни, пиломаҳсулотларни ишлаб чиқарувчи халқаро компания ҳисобланади. Ўзбекистондаги қурилиш соҳасидаги фаол иштирокчилардан бири.
Реклама
Сайхунобод, Когон, Жондор, Мирзаобод, Шароф Рашидов, Пахтакор, Янгиариқ туманлари, Янгиер, Урганч шаҳарлари ҳокимларига ҳайфсан берилиб, икки ойда ўзгариш қилмаса, ишдан кетади. Улар қуёш панелларини ўрнатишда камчиликларга йўл қўйган.
Читать полностью…UzAutoMotors ҳамёнбоп моделлар - Tracker ва Onix автомобиллари учун шартномалар тузишни тўхтатиш орқали автомобиллар нархларини ошириши мумкин.
“Одатда шартномалар чиқаришни тугатиш инвентаризация ва кейинчалик нархларнинг ошиши вақтида содир бўлади. Охирги 5 йил ичида UzAuto Motors турли баҳоналар билан нархларни оширишдан аввал автомобиллар савдосини тўхтатган”, — дея хабар берган манба.
Компания вакилининг “Дарё”га маълум қилишича, Onix ва Tracker сотилмаётгани мазкур моделлар жиҳозларининг янгиланаётгани билан боғлиқ.
“Tracker ва Onix қўшимча вариантлар билан сотувга чиқарилади. Янги вариантларда иситиладиган ташқи нометалл, олд ўриндиқлар, тозалаш зонаси, иккинчи қатор ўриндиқлари, рул, олти томонлама созланиши ҳайдовчи ўриндиғи, картер ҳимояси, Redline пакети бўлади. Ҳозир янги конфигурациялар бўйича шартномалар очилишига тайёргарлик кўряпмиз”, — дейилади вакил изоҳида.
Қўшимча қилинишича, янги вариантдаги автомобиллар нархлари аввалгисидан фарқ қилади. Аммо машиналар қимматлашиши ёки арзонлашиши тўғрисида маълумот берилмаган. Сотув эса жорий ҳафтада тикланиши кутилмоқда.
Маҳалла раисларига ноқонуний топшириқ берган Пастдарғом туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи ишдан олинди
Ижтимоий тармоқларда Пастдарғом тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Тоҳир Қосимов «Менинг лойиҳам»га овоз беришда маҳалла раисларига босим ўтказгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Самарқанд вилоят ҳокимлигида бугун ўтказилган йиғилишда Т.Қосимов ишдан олингани айтилди. Шунингдек, йиғилишда барча раҳбарлар қатъий огоҳлантирилиб, Президентнинг 2023 йил 10 апрелдаги қарори мазмун-моҳияти яна бир бора тушунтирилди.
ЎзА
Марказий сайлов комиссияси бугундан президент сайлови кампаниясига старт берди.
Сайловда иштирок этиш учун партиялар 15 майгача ҳужжатларни тақдим этишлари зарур. 17 май – 1 июнь оралиғида президентликка номзодлар кўрсатилади.
Европа иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини тайёрлади. Reuters манбаларига кўра, Ўзбекистон, Хитой, Қозоғистон ва Эрондан ҳам ўнлаб янги компаниялар “қора рўйхат”га киритилади.
Читать полностью…Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга олиш бўйича қонун ўз кучини йўқотган деб топилади ҳамда фуқароларни яшаш жойи бўйича рўйхатга олишда хабардор қилишнинг янги тартиби жорий этилади - президент фармони
Читать полностью…Тўлов хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар жисмоний шахслар ўртасида пул ўтказмалари амалга оширилганда, уларга кўрсатилган хизматлар учун электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштириш тартиби бекор қилинади - президент фармони
Читать полностью…❗️Ўзбекистонда муддатидан илгари Президент сайлови ўтказилади.
Бу ҳақда президент фармони имзоланди.
Бугун Шавкат Мирзиёев муҳим мавзу бўйича мурожаат билан чиқиши кутилмоқда — Kun.uz
Читать полностью…Илхомжон Абдухалилович Абдугафаров транспорт вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
ЎзА
Марказий банк Тошкент шаҳрида “YANGI BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиб, унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берди.
Читать полностью…Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Тошкент шаҳридаги 230-сонли боғча директори «хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, болалар ҳаётини хавф остига қўйгани учун» ишдан бўшатилганини маълум қилди. Унинг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилганликда гумонланиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Читать полностью…Халқ демократик партиясидан Иноятов Улуғбек Илясович президентликка номзод сифатида партиянинг қурултойида кўриб чиқиш учун маъқулланди.
Читать полностью…Экопартия президент сайловида партия лидери Абдушукур Хамзаев номзодини илгари сурмоқчи. Пленум партия съездини чақирган.
Читать полностью…Даволаниш аҳоли харажатларида катта улуш эгаламоқда. Таълим харажатлари эса етакчилик қилмоқда.
Давлат ушбу соҳалардаги ижтимоий функциясини бажара олмаётганини мазкур харажатлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Июнь ойида қора денгиз соҳилларида дам олиш нархлари эълон қилинди
Тошкентдан Батумига бир ҳафта давомида саёҳат қилиш июнь ойи бошида 585 долларга тушади. Ҳозирча бу Батумига турлар орасида арзон нархдаги таклифдир.
Бунинг ичига Тошкент-Батуми-Тошкент йўналишидаги самолётда бориб келиш чипталари, меҳмонхона, нонушта, аэропрортдан трансфер ва тиббий суғурта киради. Хамёнбоб нархда Қора денгиз бўйида дам олиш имкониятини қўлдан бой берманг.
☎️ +998787777377
✏️ @Locastourbot
📲 @locas_tour
Реклама
Владимир Путин Грузия фуқаролари учун виза режимини ҳамда ушбу мамлакатга авиақатновларга қўйилган тақиқни бекор қилди.
Грузия президенти бу қарорни “Россиянинг навбатдаги провокацияси” деб баҳолади.
Туронбанк автокредитга қўшиб бепул қувватлантириш станциясини ҳам тақдим этмоқда
🔹Туронбанк гибрид авто ва электрокарлар учун қулай автокредит билан бирга биринчилардан бўлиб ўз офисида қувватлантириш станциясини ўрнатди.
🔹Автокредит расмий даромадга эга бўлмаганлар учун ҳам ажратилади:
➖Фоизи: 25%
➖Муддати: 4 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 20%
➖Миқдори: 660 млн. сўмгача
Туронбанкдан автокредит расмийлаштирганлар қувватлантириш станциясидан бепул фойдаланиши мумкин.
Қисқа рақам: 1220
www.turonbank.uz
Реклама
Сувнинг асл нархига рўпара келган кластер ва фермерни тежамкор технологияга ўтишга мажбурлашга ҳожат қолмайди
Сув муаммоси йилдан-йилга чуқурлашиб бораётган шароитда Ўзбекистон учун тежамкор технологиялардан бошқа альтернативалар мавжуд эмас.
Кеча Савдо-саноат палатасида банклар, кластерлар ва шу соҳага дахлдор қатор идораларнинг иштирокида ўтган йиғилишга таклиф этишганди. Ўзимгаям қизиқ бўлгани учун четроқдан жой олиб, томонларнинг баҳсларини тингладим. Эътиборлиси, бунда Савдо-саноат палатаси ўзига хос медиаторлик қилди. Эшитганларим ва кузатганларим бўйича айрим хулосалар билан бўлишсам.
Биринчидан, кластерлар сув билан боғлиқ вазият тобора оғирлашиб бораётгани ва пахтачиликда томчилатиб, ғаллачиликда ёмғирлатиб суғоришга ўтиш заруриятини чуқур англаб туришипти. Лекин бу ўта харажатли вазифа экани мотивацияни сусайтирмоқда. Шу сабабли кафиллик шартнома шартларини келишиб олишни исташаяпти. Бу қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигига тўхталиб ўтирмайман.
Иккинчидан, банклар (бу ўринда асосан Агробанк) тежамкор технологияларни кредитлар ҳисобидан молиялаштиришга тайёр. Лекин бу борада рисклар жуда баланд. Банкирлар фермер ва кластерларнинг қарз юки ошиб бораётгани, ликвидли таъминот таклифи йўқлиги, тежамкор технологияларни жорий қиладиган субъектларнинг аҳволи янада оғирлашиши мумкинлигидан хавотирда. Илгари шу мақсадда олинган кредитларнинг катта қисми муддати узайтирилгани таъкидланди.
Учинчидан, тежамкор технологияларни ўрнатган ва муваффақиятга эришган ёки зарарга кирган фермерларнинг бу бўйича фикрлари қизиқ эди. Лекин учрашувда фермерларнинг ё уларнинг вакиллари иштирок этмади.
Тўртинчидан, давлатнинг позициясида тежамкор технологияларга ўтишда маъмурий-бюрократик йўлдан юришга мойиллик сезилади. Яъни ҳар бир кластер ва ҳудуд учун режа-топшириқ ўрнатиш, жараённи ҳокимлар орқали назорат қилиш, кўрсаткичларга иқтисодий самарадорлик эмас, бюрократия воситаларида эришишга истаклар бор. Менимча, энг катта хато ҳам шу ерда.
Назаримда, томчилатиб ва ёмгирлатиб суғоришда, айтайлик, қуёш панелларини ўрнатишдаги кампаниябозлик сингари иррационалликка йўл қўйилиши хатарлари мавжуд. Умид қиламанки, Савдо-саноат палатаси медиатор ўлароқ шу эҳтимолий хатолар ҳақида қарор қабул қилувчиларнга батафсил маълумот етказади.
Шахсий фикрим шуки, тежамкор технологияларга қанча тез ўтишни бошласак, шунча яхши. Лекин бу жараён ихтиерийлик, иқтисодий самарадорлик ва бозор қоидалари асосида кечиши керак. Бунинг учун асосий мотивацияни аллақачон энг қиммат ресурсга айланган сувнинг реал нархи белгилаши зарур. Сувнинг асл нархига рўпара келган кластер ва фермерни тежамкор технологияга ўтишга мажбурлашга асло ҳожат қолмайди.
Солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар, фарзандининг мактабгача, мактаб ва олий таълим ташкилотида таълим олиши учун тўловни солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади - президент фармони
Читать полностью…2023 йил 9 июль куни муддатидан илгари президент сайлови бўлиб ўтади — президент фармони
Читать полностью…Бугун, 8 майдан "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги конституциявий қонун кучга кирди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлаган тақдирда, сайлов Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ ҳолда икки ой ичида ўтказилади. Бунда сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир тадбирларни амалга ошириш муддатлари Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланади.
Қонунчилик палатаси ва Сенат Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тарқатиб юборилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатларининг ва сенаторларнинг сайлови Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ ҳолда уч ой ичида ўтказилади.
2024 йил учун грин-карта натижалари эълон қилинди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov
Читать полностью…6 май куни соат 12.00 да Наманган давлат унверситети олдида 26 ёшли эркак ўзининг 23 ёшли турмуш ўртоғини хўжалик пичоғи билан қасддан ўлдирган.
Сўнг, у ўзига бир неча маротаба пичоқ билан жароҳат етказиб, ўз жонига суиқасд қилган.
Шу вақтда, воқеа жойида бўлган фуқаролар томонидан ўз жонига суиқасд қилган эркак шифохонага хушсиз ҳолатда олиб борилган.
Аниқланишича, ушбу жиноятни содир қилган шахс турмуш ўртоғи билан 2022 йилнинг январь ойидан буён ўзаро оилавий жанжал сабабли ажрашиб, бирга яшамасдан келган.
Шундан сўнг, у турмуш ўртоғини ўзи билан бирга яшашга мажбур қилиб, асоссиз рашқ қилиб келган ҳолда бир неча маротаба жанжаллашиб юрган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош прокуратура
UzAuto Motors Chevrolet Onix ва Tracker автомобиллари учун шартнома беришни тўхтатган. Компания буни янги комплектациядаги моделлар учун шартномалар тез кунда очилиши билан изоҳлаган. Бунда иситиш тизими опциялари қўшилиши ва редлайн позициялари назарда тутилган.
Афтидан, нархлар яна ошади.
Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда стартаперлар учун янада кўпроқ имкониятлар яратилмоқда. Ёш ва ижодкор ўзбекистонликлар учун яна бир имконият – President Tech Award.
President Tech Award – рақамли технологиялар соҳасидаги энг яхши стартап лойиҳалари учун танлов.
Танловнинг мукофот жамғармаси кўзни қувонтиради: асосий йўналишнинг ҳар бир тоифаси бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда $100 000, $50 000 ва $30 000 миқдорида пул мукофотига эга чиқса, хakatonda gʻolib boʻlgan jamoa $100 000 ни қўлга киритади.
Аризалар awards.gov.uz сайти орқали қабул қилинмоқда.
Барча саволлар бўйича: @PresidentTechAward
РекламаЧитать полностью…