Нажот — қуёшда
Тошкент ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 1 400 МВт бўлган иккита қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда Тошкент, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида умумий қуввати 1 200 МВт бўлган учта энергия сақлаш тизимлари барпо этилади. Бу ишларни Саудиянинг ACWA Power компанияси амалга оширади. Ҳукумат ва компания ўртасида электр энергиясини кафолатланган сотиб олиш бўйича келишув имзолаган. Электр энергияси қанчадан сотиб олинади — ҳозирча ошкор қилингани йўқ.
Шу пайтга қадар ACWA Power томонидан Ўзбекистонда умумий қуввати 4 100 МВт бўлган 5 та электр станция, хусусан, 2 600 МВт қувватли 4 та шамол ва 1 500 МВт қувватга эга битта иссиқлик электр станцияси қурилмоқда.
Чилонзор тумани прокуратураси томонидан Фарход Маннаповнинг вафот этганлиги юзасидан текшириш ўтказилди.
Ҳолатга алоқадор шахсларни батафсил сўроқ қилиш, қўп вақт талаб қилинадиган мураккаб экспертизалар тайинлаш ва бошқа бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан қонуний тўхтамга келиш имкони йўқлиги сабабли Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 4-кисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ўтказиш йўли билан қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.
Бош прокуратура
Тошкентдаги Сингапур менежменти ривожлантириш институти ректори Жасур Солиҳов институтдаги фаолиятини якунлаганини маълум қилибди.
Читать полностью…Қашқадарёда ёмғир,
баракали ҳосил сўраб жонлиқлар сўйилди.
Қарши ва Кўкдала туманларидаги зиёратгоҳларда туя, қорамол сўйилиб, кам таъминланган оилаларга эҳсон қилинди.
Дуоларда ҳосил мўл бўлиши, йил баракали келиши ҳамда ёмғирли кунлар сўралган. Эҳсон тадбирларида вилоят ҳокими қатнашган.
Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков:
…Айтиш керакки, хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатаётган меҳмонхона, хостел ва оилавий меҳмон уйлари эгалари hi-tech, миллий ва классик услубларни уйғунлаштирган ҳолда жиҳозлаш ва интерьер қилишга алоҳида эътибор қаратишлари лозим. Ҳаттоки, энг замонавий 5 юлдузли меҳмонхоналарда ҳам миллийлигимиз, ўзлигимиз акс этган деталлар бўлиши лозим.
Бу ҳар бир сайёҳнинг, энг аввало, Ўзбекистон ҳақидаги тасаввури шаклланиши, шунингдек, халқимизга хос урф-одат, анъана ва қадриятлари ҳақида тушунчага эга бўлишига хизмат қилади...
Манба
Хитойнинг Yutong компанияси 800 та, яъни 500 та метанда, 300 та электрда ҳаракатланадиган автобусни Ўзбекистонга етказиб бериш учун тайёрлаб қўйибди. Энди автобуслар Ўзбекистонга етказилиши керак бўлади.
Читать полностью…4 ва 7 март кунлари ҳаво ҳароратининг кескин исиши ортидан 5-6 ва 8-10 март кунлари республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир, баъзи ҳудудларида кучли бўлиши прогноз қилинмоқда.
Читать полностью…Хотин-қизлар байрами билан муносабати билан аёлларимиз ўзлари танлаган дизайндаги VISA Classic карталарига эга бўлишлари мумкин
1 мартдан 7 мартгача хотин-қизларимиз ўзлари учун қулай бўлган исталган SQB офисига ташриф буюриб, индивидуал дизайндаги VISA Classic картасини бепул олишлари мумкин.
Бу ҳали ҳаммаси эмас. 8 март куни JOYDA мобил иловаси барча аёл фойдаланувчилари учун исталган банк картасига комиссиясиз карталараро ўтказмаларни эълон қилади.
Батафсил маълумот олиш учун sqb.uz веб-сайтидаги байрам саҳифамизга ташриф буюринг.
Тел: 71200434; 1180
реклама
31 та йирик давлат корхоналари акциялари Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилади
Президент қарори билан 2023–2025 йилларда ислоҳ қилинадиган ва операцион самарадорлиги ошириладиган давлат иштирокидаги йирик корхоналар (31 та) рўйхати тасдиқланди.
Мазкур корхоналар устав капиталидаги давлат акция пакетлари (улушлари) “UzAssets” инвестиция компанияси бошқарувига берилади.
“UzAssets” инвестиция компанияси иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга йирик корхоналарни ислоҳ қилиш, уларнинг рентабеллиги ва операцион самарадорлигини ошириш, самарали бошқарилишини ва барқарор ривожланишини таъминлаш билан шуғулланади.
Қарорга кўра, Давлат активларини бошқариш агентлиги, тегишли вазирлик ва идораларнинг ўзларига тегишли акция пакетлари (улушлари) Стратегик ислоҳотлар агентлигига ўтказилади.
Тошкентда Radisson Collection Hotel, Tashkent премиум-класс меҳмонхонаси очилади. Radisson Hotel Group компанияси “Metropol Group” МЧЖ билан 164 ўринли меҳмонхонани очиш бўйича битим имзолаган.
22 қаватли меҳмонхона 2026 йилда очилиши режалаштирилган бўлиб, Тошкент марказидаги Сайилгоҳ кўчасида жойлашган Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биноси ўрнида барпо этилади.
Эслатиб ўтамиз, “METROPOL GROUP” МЧЖ Камилов Данияр Абдулазизовичга тегишли бўлиб, у ДХХнинг собиқ биноси — собиқ “Марказий бино”ни 210 млрд сўмга сотиб олган эди.
Шавкат Мирзиёев АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Читать полностью…🏢 Янги уй-жой харид қилиш янада ОСОН!
Ипотека-банк бирламчи бозордан уй-жой харид қилиш учун имтиёзли ипотека кредитини тақдим этади.
Кредит шартлари:
🔹муддати – 20 йил
🔹бошланғич тўлов – 15%
🔹имтиёзли даври – 6 ой
🔹йиллик фоиз ставкаси – 18%.
Telegram | Ipoteka Retail
Реклама
Уй-жой ҳамда ижтимоий ва савдо объектларини лойиҳалаштириш ва қуришда автотранспорт воситаларининг тураргоҳлари, шу жумладан, кўп қаватли ва ерости автотураргоҳлар мажбурий равишда барпо этилиши шарт — президент фармони
Читать полностью…Uzbekistan Airways 2023 йилнинг 18 мартидан 22 мартигача Ўзбекистон бўйлаб амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларининг эконом ва бизнесс класс тарифларига 21% чегирма эълон қилди.
Читать полностью…❗️2023 йил 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилади - президент фармони
Читать полностью…Mobiuz мобил оператори Тошкент метрополитенининг 31 та ерости бекатида мобил интернет ҳамда қўнғироқларни ишга туширибди.
Метрода тармоқ ишга туширилиши туфайли куннинг исталган вақтида поездларни кутиш вақти мазмунлироқ ўтади. Абонентлар телефон орқали мулоқот қилишлари, интернетда видео кўришлари, қариндошлари билан алоқада бўлишлари ва ҳатто видеоқўнғироқлар орқали ҳам ўз жойлашувлари ҳақида хабар беришлари мумкин. Интернетга уланиш 4G LTE/3G тармоқлари орқали амалга оширилади.
Компания Бош директорининг техника ва ахборот технологиялари бўйича ўринбосари Абдураҳмон Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, Mobiuz ўз тармоқлари қамровини кенгайтиришга катта эътибор қаратмоқда. Ҳусусан, ўтган бир йил давомида республика бўйлаб 580 дан зиёд янги жойлашувларда алоқа объектлари пайдо бўлган. Метрода алоқани ишга туширишга ҳам устувор вазифа сифатида қаралган.
Реклама
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, 5 март куни 26 ёшли Фарход Маннапов (Mittivine) ўтказилган жаррохлик амалиётидан кейин вафот этганлиги ҳолати юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текширув доирасида шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.
Ф.Маннаповнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги, иш доирасида шифокорлар ушлангани ёки қамоққа олинганлиги ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.
Тарих
1953 йил 5 март куни Сталин вафот этган. Дафн маросими лавҳалари, жумладан, Тошкентдаги маросимлар
TBC банк Payme тўлов тизими (Inspired МЧЖ)нинг қолган 49% улушини ҳам сотиб олишни режалаштирмоқда. Банк раҳбарияти битим жорий йилнинг биринчи ярмида тузилишини маълум қилган. Битим қиймати ошкор қилинмаган. Payme'нинг 51% улуши 2019 йилда TBC банк томонидан 5,5 млн долларга сотиб олинган эди.
Таъсисчилар иккала компанияни ягона бренд остида бирлаштириш режаси йўқлигини билдиришган. Лекин TBC'да бор хизматлар Payme'да жорий қилинади ёки аксинча. Payme'да молиявий хизматлар инструментлари пайдо бўлиши мумкин, масалан, депозит очиш, кредит олиш учун ариза бериш каби хизматлар йўлга қўйилади.
Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси этиб тасдиқланди
Сенат Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси лавозимига илгари ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Фурқат Сидиқов номзодини маъқуллади.
Америкада Жавлон Ваҳобов ушбу лавозимда фаолият юритиб келаётган эди.
«Халқ банки»нинг Ховос филиалида 3,8 млрд. сўм талон-торож қилинганлиги аниқланди
Халқ банкининг Сирдарё вилояти Ховос филиалида 2020-2023 йиллар давомида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириш ва (ёки) бирон-бир ҳужжат расмийлаштирмасдан ҳамда сохта маълумотлардан фойдаланган ҳолда жами 3 млрд. 828 млн. 400 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.
Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг Ховос филиали бир нафар масъул ходимига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилди.
ЎзА
Рус пропагандаси АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташрифи ҳақида
Читать полностью…“Чимён” тўрт фаслли курорти объектларини лойиҳалаш, тадқиқ қилиш, қуриш, жиҳозларни етказиб бериш ва ўрнатиш, созлаш-ишга тушириш ишларини олиб бориш юзасидан очиқ танлов якунига етибди. Танловда Франциянинг Montagne et Neige Développement (MND) компанияси ғалаба қозонган.
Курортни Марказий Осиёдаги энг баланд 2515 метр ва 3309 метр баландликка чиқадиган осма йўллар қурилади, атракционлар, узунлиги 20 кмдан ортиқ бўлган чанғи учиш йўллари, меҳмонхона ва коттежлар қурилиши кўзда тутиляпти экан.
Франция компанияси 100 млн евролик таклиф билан танловда ғалаба қозонган, янги курорт уч йил давомида қуриб битказилиши кутилмоқда. Қурилиш Франция ғазначилиги, тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар ҳисобидан молиялаштирилади.
Меҳмонхона ва коттежлар учун ер участкалари e-аукцион орқали сотилади.
Барселонада бўлиб ўтаётган Mobile World Congress 2023 доирасида Mobiuz мобил оператори хорижий ҳамкорлар билан Ўзбекистонда уяли алоқани ривожлантириш бўйича бир қатор ҳужжатларни имзолабди.
Эришилган келишувлар натижасида жорий йилнинг иккинчи ярмида Mobiuzга Huawei компаниясининг умумий қиймати 23 миллион долларлик ускуналари етказиб берилади.
МWC 2023да Mobiuz Хитойнинг икки етакчи ишлаб чиқарувчиси – Huawei ва ZTE билан ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича меморандумларни ҳам имзолаган.
Бу эса Mobiuz мобил операторига мавжуд тармоқларни муваффақиятли кенгайтириш ва модернизация қилиш, рақамли хизматларни ривожлантириш имконини беради, дейилади хабарда.
Реклама
“Туркистон” банкни банкрот деб топди
Тошкент туманлараро иқтисодий судининг “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкини банкрот деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ва Марказий банк бошқарувининг тегишли қарорига асосан “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкининг тугатиш комиссияси ўз фаолиятини тугатганлиги ҳамда суд томонидан А.Келдиев тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланганлиги маълум қилинади.
Адлия вазирлиги тушунтиради
Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар ҳамда йўлни таъмирлашга масъул ходимлар қоронғида нур қайтаргичли камзулда бўлиши кераклиги белгиланган.
Мазкур талаб бошқа шахсларга, шу жумладан пиёдалар учун мажбурий эмас.
Шунингдек, қонунчиликда пиёдалар қоронғида ҳаракатланаётганда нур қайтарувчи устки кийимда бўлишини тарғиб қилиш назарда тутилган.
Президент фармони билан:
➖2023 йил 1 июлдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга уч йиллик мораторий ўрнатилади;
➖тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувларини эшитиб туриш ва мулкни хатлашга санкция бериш ваколатини прокурорлардан судларга ўтказилади;
➖2023/2024 ўқув йилидан бошлаб республиканинг барча вилоятлари ва Тошкент шаҳрида бошланғич синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш йўлга қўйилади;
➖“Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖнинг ипотека облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш учун компаниянинг устав фонди 100 миллион АҚШ доллари эквивалентига етказилади ва бундажалб қилинган маблағлар ипотека кредитлари учун ресурс сифатида банкларга жойлаштирилади.
Сиз "Ucell"дан фойдаланасизми?
Унда кўпроқ интернетга эга бўлинг. TBC UZ иловасида балансингизни 30 минг сўмга тўлдириб, ҳар бир тўлов учун қўшимча 1 Гб трафик қўлга киритинг 🎁
Тезкор тўловлар учун шаблон яратинг.
Батафсил маълумот олиш учун сайтга киринг.
Реклама
Сирдарё тумани ҳокими Ботиржон Мирзақулов мактабларда ўқувчи қизларга нон ёпишни ўргатмоқчи. Одамлар нон ёпмаганидан далада ҳамма ғўзапоя қолиб кетяпти экан.
"Ўша жойда мен тўртта аёлдан сўрадим, охирги марта қачон нон ёпдингиз десам, тўртта аёл ҳам 5-10 йил аввал нон ёпган экан... 'Уже' нон ёпмайдиган бўлиб кетишибди. 'Уже' нон пиширишни ўргатадиган авлод йўқолиб бораяпти-да, камайиб бораяпти. Далада ҳамма ғўзапоя қолиб кеттику бу йил, ҳамма нон сотиб олишга ўтдида, нон пиширадиган одамлар камайиб кетиб, далаларда ғўзапоялар ҳам қолиб кетаяпти", дейди ҳоким.