davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 1-2 март кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади ва Қўшилмаслик ҳаракати саммитида иштирок этади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда соатига 60 км тезлик белгиси ўрнатилган жойларда камералар ушбу чекланган тезлик бўйича жарималарни қайд этмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк иқтисодий санкциялар ва экспортга тақиқлар билан боғлиқ хатарларни бошқаришга доир юклатилган вазифалар ижросини таъминлашда камчиликларга йўл қўйган Капиталбанк, Анорбанк, Равнақ-банкни огоҳлантирибди.

Читать полностью…

davletovuz

❗️АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини “ноль” ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди — Президент қарори

Читать полностью…

davletovuz

UzAutoMotors янгиланган Malibu XL автомобилларининг нархларини эълон қилди:

Malibu XL 1LT – 334 822 000 сўм
(375 000 640 сўм ҚҚС билан)

Malibu XL 2LT – 348 215 000 сўм
(390 000 800 сўм ҚҚС билан)

Malibu XL LTZ –  374 108 000 сўм (419 000 960 сўм ҚҚС билан)

Читать полностью…

davletovuz

Бир йил олдин /channel/davletovuz/14533

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йилнинг 1 мартидан “Ўзбекнефтгаз” тасарруфидаги “заправка”ларда 1 литр АИ-80 русумли автобензиннинг чакана нархи маҳаллий маҳсулот учун 6 800 сўмдан, импорт маҳсулоти учун 7 000 сўмдан шаклланади - “Ўзбекнефтгаз”

Читать полностью…

davletovuz

Энди харид чеклари бўйича кэшбек олиш учун Face ID орқали шахсни тасдиқлаш керак бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Польша жорий йилнинг 21 февралдан Беларусь билан чегарада барча юк авто транспорт воситаларининг кириш-чиқишини номаълум муддатга тўхтатган. Оқибатда ҳозирда ушбу чегара назорат ўтказиш пунктида хорижий мамлакатлар транспорт воситалари тўпланиб қолди.

Транспорт вазирлиги миллий ташувчилардан ушбу ҳолатни инобатга олишларини сўраб, Ўзбекистон юк транспорт воситаларини Литва орқали тўсиқларсиз ҳаракатланишини таъминлаш юзасидан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган.

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йилдан Тошкент вилояти Бўка ва Оҳангарон туманларида жойлашган манзил-колонияларда пилла етиштирилади. Президент қарори билан пиллачилик кластерлари ва жазони ижро этиш муассасалари ўртасида тажриба тариқасида шартнома тузиш амалиётига рухсат берилган.

Читать полностью…

davletovuz

Бизнесда тўғри савол қўйиб билиш ва унга самарали жавоб излаш жуда муҳим. Қандай қилиб нолдан компания яратиш, муваффақиятга эришиш мумкин? Стартаплар нима ва улар қандай шароитларда пайдо бўлади? Қандай қилиб бозорни забт этиш мумкин? Сотиш санъатини қандай ўзлаштириш керак? Нима учун тадбиркор глобал фикрлаши муҳим?

“Asaxiy Books” ўзбек тилида янги чоп этган «Нолдан бирга. Стартаплар ҳақида қайдлар ёхуд келажакни қандай кўриш мумкин?» китобида машҳур тадбиркор Питер Тил мана шу саволларга жавоб қидиради. Питер Тил PayPal тўлов тизими асосчиси, Facebook нинг илк инвестори, Space X ва бир нечта лойиҳаларга биринчилардан бўлиб инвестиция киритган инноватор тадбиркордир. У машҳур Стэнфорд университетида маъруза ўқишга таклиф қилинади ва у ерда ўз тажрибалари асосида дарс ўтиб бошлайди. Бу Стэнфорд талабалари орасида катта қизиқиш уйғотади ва кейинчалик дарсни китоб қилиб ёзиш ғояси пайдо бўлади. Китоб чиққанда бизнес оламида катта шов-шувларга сабаб бўлади. Китобда Facebook, Microsoft, eBay, Twitter, LinkedIn ва бошқа кўплаб компаниялар мисолида, Paypal даги улкан тажриба асосида таҳлилий ва асосли маълумот берилган.

Китоб Стенфорддаги стартап курсига асосланган бўлсада, бу анъанавий маънода дарслик эмас. Бу тадбиркорга фикрлаш қобилиятини ўстирадиган ва дунёга, келажакка янгича қарашга ўргатадиган машқлар тўплами деса ҳам бўлади.

Китоб тадбиркорларга, менежерларга, маркетологларга, ИТ мутахассисларига, стартап асос солмоқчи бўлганларга, иқтисодиёт, солиқ, давлат бошқаруви, банк ва молия соҳасида ўқувчи талабаларга тавсия этилади.

Нархи: 75 000 Сўм
Буюртма бериш: asaxiy.uz/u/63f8931f17be5

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда “Фин тили ва маданияти маркази” фаолияти йўлга қўйилди.

Куни кеча пойтахтимизнинг Халқаро Нордик университетида "Финландия таълим кечаси" ўтказилди. Тадбирда Европанинг шимолий давлатидан 50 нафар нуфузли меҳмон, хусусан, Финляндия давлат ва жамоат арбоблари, таълим, илм-фан намояндалари, турли фирма ҳамда компаниялар, бизнес доираси вакиллари қатнашди.

Тадбирда Финляндия Республикаси Тараққиёт бўйича ҳамкорликни ривожлантириш ва ташқи савдо вазири Вилли Скинарри, Финляндиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Илкка Райсенянга Халқаро Нордик университетининг “Фахрий доктори” илмий унвони топширилди.

Шундан сўнг Халқаро Нордик университети ва Карелия амалий фанлар университети ўртасида битим, университет ва UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида Англашув меморандуми имзолаш маросимлари ўтказилди.

Батафсил

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Украиналик журналист Дмитро Комаров Россиянинг Украинага босқинига бағишланган "Рiк" ("Бир йил") деган ҳужжатли фильм суратга олибди. Уруш хронологик тартибда ёдга олинган. Владимир Зеленскийнинг оддий инсон ва мамлакат лидери сифатида қиёфаси атрофлича кўрсатиб берилган.

Видеода у қароргоҳида яшаш жойини ҳам кўрсатган.

Иккинчи қисми.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрида жамоат транспортида вақтга бириктирилган дифференциал тариф режалари жорий этилиши кутилмоқда. Бунда:

➖Бир марталик тўлов, агар нақд бўлса, 2000 сўм, электрон тўловда эса 1800 сўм бўлиши режалаштирилмоқда;

➖бир соат ичида автобусдан автобусга биринчи марта ўтиш 70 фоизгача арзонлашади;

иккинчи ва кейинги ўтишлар йўловчи учун бепул бўлади;

➖ автобусдан метрога
ёки метродан автобусга ўтишда тариф 30 фоизгача арзонлашади.

➖Шу билан бирга, жамоат транспортидан кунлик фаол фойдаланувчилар учун бир кунлик лимитсиз тарифлар (6 минг сўм) жорий этилади.

➖Ҳар бир автобус йўналишига икки нафардан назоратчи бириктирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Мисрда унутилмас баҳорги таътил

Узоқ давом этган совуқ ва ёмғирли кунлардан сўнг қуёш нурлари тафтида исиниб, илиқ денгиз қучоғида ғаройиб балиқчалар билан сузишга барчамиз лойиқмиз!

Баҳор қуёшидан баҳра олиш учун энг қулай жой эса Шарм-эл-Шейх - 7 тунга 5 миллион сўмдан бошлаб!

✅ Нархлар икки ўринли жойлашувда бир киши учун кўрсатилган.
✅ Тур ичига қуйидагилар киради:
- Тошкент-Шарм-эл-Шейх-Тошкент йўналишидаги тўғридан-тўғри авиапарвоз, Nile Air а/к
- Танланган меҳмонхонада яшаш
- ALL INCLUSIVE тартибида овқатланиш
- Аэропорт-меҳмонхона-аэропорт трансфери
- Тиббий суғурта

📞 78 7777377 | 📨 @LocasTourbot

Бошқа турлар 👉 @locas_tour

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

15 мартдан 18 мартгача Тошкентда илк бор Franchising Week Uzbekistan Франчайзинг ҳафталиги бўлиб ўтади.
◾️ 7та мамлакатдан 100 дан ортиқ франчайзинг тармоқлари иштирок этмоқда,
◾️ 3000 дан ортиқ ташриф буюрувчилар кутилмоқда
◾️ 30 дан ортиқ
франчайзинг бозорининг халқаро экспертлари.

Франчайзинг ҳафталиги режаси:

📌 15 март - Франчайзинг академияси
Тадбир бепул, ташриф буюриш учун сайтда рўйхатдан ўтинг.

📌 16 март - Франчайзинг EXPO UZBEKISTAN халқаро кўргазмаси. Тадбир INTERNATIONAL меҳмонхонасида бўлиб ўтади. Чет эл ва маҳаллий франшизалар ҳақида шахсан билиб олинг ёки ўз тармоғингиз ҳақида гапириб беринг!.

📌 17-18 март - Франчайзинг академияси
Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Беларусь давлатларидан келган франчайзинг мутахассислари билан чемпион франшизасини яратинг!

Маълумот учун:
+998 99 200 82 72
+998 78 113 03 90
@uzfranchiseassociation

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Clobus булутли хизмати бухгалтерия курсларини осон, қулай ва чегарасиз ўқитиш имкониятини тақдим этади.

Афзалликлар:
- дунёнинг исталган нуқтасида фойдаланиш;
- қулай, бепул ва автоматлашган янгиланиш жараёни;
- юқори даражадаги хавфсизлик;
- ўқишни онлайн олиб бориш ва бошқалар.

Шунингдек, ўқув марказлари учун Clobus булутли хизматидан бепул фойдаланиш имконияти мавжуд. Акция 2023 йил 31 декабрга қадар давом этади.

👉 Ариза қолдириш ва батафсил маълумот учун

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ford компанияси янги автопилот технологияси учун патент олди. Унга кўра, келажакда машиналарда ушбу тизим жорий қилинса, мижоз Ford автомобилини кредитга олган бўлса ва тўловни ўз вақтида тўламаса, машина мижозга бу ҳақда эслата бошлайди. Аввалига автомобилнинг круиз-контроль, кондиционер сингари тизимлари ўчирилади, кейин салонда ёқимсиз овоз чиқаради. Мижоз барибир эътибор қаратмаса, машина қулфлаб қўйилиши мумкин. Шунда ҳам мижоз кредитни тўламаса, машина банк кўрсатган жойга ўзи кетади. Ҳозирча бу технология патентланди, холос.

Читать полностью…

davletovuz

Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.

Уйларнинг майдони:113 м²гача(4 хона)
Бўлиб тўлаш муддати: 12-36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан
2024 йил 3 чорагида орзунгиздаги уйга кўчиб ўтинг.

Лoкация
+998 55-500-60-06
@ZaminQurilish

реклама

Читать полностью…

davletovuz

Наманган туманида "Damas"да жами 25 нафар бола олиб кетилаётган экан.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчиси 9 минг АҚШ доллари миқдоридаги порани шаҳар прокуратураси биносини қўриқловчи Миллий гвардия ходими орқали олаётганда ушланди.

Читать полностью…

davletovuz

Муродхон Ахмедов Хоразм вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Бунгача у Фарғона вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Читать полностью…

davletovuz

Сурхондарё вилоятининг собиқ ҳокими Тўра Боболов Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида иш бошлаган. У Ўзбекистон-Озарбайжон ишбилармонлар кенгаши ҳамраиси ҳамдир.

Тўра Боболов ўтган йил охирида Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимидан озод қилинган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашиб, унга Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди.

Мактубда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, уларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш истиқболлари ҳамда ҳамкорлик масалалари тўғрисида сўз боради.

Читать полностью…

davletovuz

Европа Иттифоқи Европа мамлакатларидан Россияга қўшни давлатларга экспортнинг кескин ўсаётганини қайд этишган. Уларнинг шубҳаланишича, бу Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни айланиб ўтишга уриниш бўлиши мумкин.

Европа Иттифоқи санкциялар бўйича махсус вакили Дэвид О’Салливаннинг айтишича, ушбу ҳолат бўйича тегишли суриштирув ишлари олиб борилади.

“Биз Европа Иттифоқидан Россияга савдо оқимининг кескин камайганини кўришимиз мумкин. Аммо шу билан бир вақтда учинчи мамлакатлар билан савдо кескин ўсган. Уларда тўсатдан бунақа товарларга эҳтиёж пайдо бўлган. Қизиқ тарафи, маҳаллайлаштирилиб ёки бошқа йўллар билан ушбу товарлар Россияга қайта сотилмоқда”, деб Евроиттифоқ амалдори.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳисоботида ҳам ушбу ҳолат алоҳида кўрсатиб ўтилган.

Читать полностью…

davletovuz

Катта Фарғона канали қурилишига оид архив расмлари.

Совет пропагандаси пахта етиштириш учун 270 километрлик канал 160 минг нафардан ортиқ киши томонидан 45 кун ичида қуриб битказилгани ҳақида афсоналар яратган.

Юқоридаги расмлар совет фотографи Макс Альпертга тааллуқли бўлиб, бугунги кунда Гарвард университети кутубхонаси томонидан рақамлаштирилиб, жамоатчиликка тақдим этилган.

Расмларни онлайн кўриш учун ҳавола.

Читать полностью…

davletovuz

Буюк Британияда 61 та компания 4 кунлик иш ҳафтасини ўз фаолиятида синовдан ўтказди. The Guardian ёзишича, экспериментда иштирок этган ходимлар аҳволи яхшиланган, иш унумдорлиги ҳам ошган ёки камида илгаридек қолган.

Компанияларнинг 56 таси экспериментни давом эттиришни, шу жумладан, 18 таси 4 кунлик иш ҳафтасига тўлиқ ўтишга қарор қилган.

Пилот лойиҳада қатнашган 2900 нафар ходимнинг 5 кунлик иш ҳафтасидек маошлари сақлаб қолинган. Уларнинг 39%и стресслари камайганини, 40%и яхшироқ ухлаганини ҳамда 54%и уй ва иш мажбуриятларини мувозанатга келтиришга муваффақ бўлганини айтган.

Эксперимент натижалари парламентга тақдим этилиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университетида қишки қабул якунланмоқда

Ўз олдига аввало сифатли таълим олишни мақсад қилган ёшлар учун TIFT университети қуйидаги йўналишларни таклиф қилади:
Бакалавр (сиртқи)
— Тарих
— Филология ва тилларни ўқитиш
— Ўзбек тили ва адабиёти
— (B.A.) Корейс тили
— Педагогика ва психология
— Иқтисодиёт
— Туризм
— Математика
— Молия ва молиявий технологиялар
— OUS BA (HONS) Бухгалтерия ҳисоби ва молия
—Банк иши ва аудити
— Халқаро муносабатлар
— Менежмент
— Солиқлар ва солиққа тортиш
— Геодезия, картография ва кадастр
— Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари
— Архитектура
— Жисмоний маданият

Магистратура
▪️Иқтисодиёт
▪️ Хорижий тил ва адабиёти
▪️ Педагогика ва психология

Хорижий, давлат ва нодавлат ОТМдан ўқишни кўчириш имкони ҳам мавжуд.

❇️ Сиз август ойига қадар 1-курсни тамомлаб, сентябрь ойидан 2-курсни давом эттира оласиз.

Шошилинг, қабул якунланишига оз фурсат қолди! Қулай имкониятни қўлдан бой берманг.

☎️: +998 78 113-29-99

🌐 Веб-сайт: tift.uz
📥 Онлайн ҳужжат топшириш: https://tift.uz/admission.html

Мурожаатлар учун бот: @tiftuzbot
Университет манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Шаҳрисабз 2-тор кўчаси, 6-уй – локация

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐 Facebook | 🌐tiftuniversity"> Youtube

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Қаршида супермаркетда.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича амалга оширилган навбатдаги ишлар кўриб чиқилади.

Читать полностью…
Подписаться на канал