Президент фармони билан ижро ҳокимияти органлари (вазирлик, қўмита, агентлик ва бошқа органлар) бошқарув ходимларининг чекланган сони 53 минг 560 та қилиб белгиланмоқда. Нисбатан қисқарган.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда айни пайтда 21 та вазирлик, 14 та қўмита, 26 та агентлик ҳамда 9 та инспекция - жами 70 та республика ижро ҳокимияти органи мавжуд.
Мактаблар ёнидаги йўлларда пиёдалар ўтиш йўлига сунъий дўнгликлар ўрнатиш бошланибди.
Ёзишларича, ўтган ҳафта 25 та шундай дўнгликлар ўрнатилган, йил давомида уларнинг сони мингга яқинлашиши керак.
«Yandex Eats» «Express 24» активларининг бир қисмини сотиб олгач, бозорнинг 87,5 фоизини назорат қилади
25 октябр куни «Яндекс» «Express24» етказиб бериш хизмати активларининг бир қисмини сотиб олаётгани маълум бўлди. Шундан сўнг Рақобат қўмитаси мазкур рақамли платформа операторларини бозорда устун (монопол) мавқеига эга деб топди.
Қўмитанинг маълум қилишича, «Yandex Eats» томонидан «Express 24» хизмати активларининг бир қисмини сотиб олиш бўйича битим юридик шахснинг акцияларини (улушларини) сотиб олиш эмас, балки активларни сотиб олишдан иборат.
Битим доирасида «Express 24» хизматига тегишли қуйидаги номоддий активларни сотиб олиш режалаштирилган:
компьютер дастурлари — жумладан, iOS ва Андроид учун мослаштирилган мобил иловалар, курьерлар учун иловалар ва бошқалар, операцион жараёнларни қўллаб-қувватлаш дастури; маълумотлар базалари, жумладан, фойдаланувчи маълумотлари, Express 24 веб-сайти; eхpress24.uz, eхp24.uz, eksprеss24.uz, eхp.uz домен номлари; Express 24: етказиб бериш хизмати, Express 24: етказиб бериш монстрлари, Express dookon савдо белгилари.
Қўмитанинг қайд этишича, битим монополияга қарши орган билан олдиндан келишиш талабига тушмайди, чунки компанияларнинг акциялари (улушлари) сотиб олинмаяпти ва қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш содир бўлмаяпти.
Келишувдан сўнг «Yandex Eats» томонидан Express 24 сервисининг фаолиятига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади ва умумий ҳисобда тайёр овқатларни етказиб бериш агрегатори хизматлари бозорининг 87,5%ини назорат қилади, дейилади қўмита хабарида.
Сайловда партия рўйхати бўйича иштирок этган амалдорлар тақдири нима бўлади?
Сайлов кодексига кўра, партия рўйхати бўйича сайланиб, мандатга эга бўлган депутат мандатдан ихтиёрий равишда воз кечган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси тегишли партия рўйхатидаги тартиб рақам бўйича кейинги номзодга бир кунлик муддатда хабарнома юборади.
Яъни шартли вазир мандатини қайтариб берса, рўйхат бўйича мандат олмаган номзодга мандат берилади.
Бош прокуратура тасдиқланмаган ахборотни тарқатиш жиноий жавобгарликка олиб келишидан огоҳлантирди
Сўнгги кунларда тергов қилинаётган жиноят иши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилиши ортидан Бош прокуратура расмий баёнот билан чиқди.
Унда қонунчиликка кўра, айниқса, фаол ва катта аудиторияга эга блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва каналлар маъмурларини масъулиятли бўлишга чақирилган, Медиа вакилларига эса амалдаги қонунчилик меъёрларига риоя этишлари шарт эканлиги яна бир бор эслатилган.
“Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!”, дейилади Бош прокуратура баёнотида.
Манба
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан 18 ёшдан ошган, овоз бериш лаёқатига эга бўлган ногиронлиги бор шахсларнинг рўйхати Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилди. Рўйхатга асосан бугун 831 738 нафар ногиронлиги бор шахслар овоз бермоқда.
Шундан:
• 105 404 нафари овоз беришда кўмакка муҳтож шахслар;
• 17 309 нафари ўзгалар парваришига муҳтож шахслар.
Бундан аввал Президент 5 сентябрда имзолаган ҳужжат билан “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунга уларнинг одил судловдан тенг фойдаланиш, давлатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида иштирок этиш, шунингдек, сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини белгиловчи қўшимчалар киритилган эди.
Кредит олиш учун энди кафил шарт эмас. Қанақадир маълумотномалар, ортиқча ҳужжатлар ҳам тўплашингиз зарур бўлмайди. Шунчаки телефон ва TBC мобил иловаси етарли.
Илова орқали сиз 100 млн сўмгача, исталган кун ва исталган вақтда кредит олишингиз мумкин. Сизга ҳеч қандай навбатлар ёки сунъий тўсиқлар ҳалал қилмайди, шунчаки бир дақиқа ичида кредит борасида жавобни оласиз.
Мобил иловага ҳавола.
Юзлаб ўзбекистонликлар Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва вилоят, шаҳарлар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашларига депутатлар сайловида овоз бериш учун Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси олдида тўпланган.
#sаylоv24
Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 520-сайлов участкасида овоз берди.
Читать полностью…“YandexGo UB” МЧЖ, “Yandex Eats” МЧЖ ХК ҳамда“Express24 APP” МЧЖлар устун мавқега (монопол) эга рақамли платформа операторлари сифатида эътироф этилди
Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан такси агрегатори хизматлари бозорида “YandexGo UB” МЧЖ ҳамда тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотларини буюртма бериш ва етказиб бериш агрегатори хизмати бозорида “YANDEX EATS” МЧЖ ХК, “EXPRESS24 APP” МЧЖ (Express24 хизмати)ларни устун мавқега эга рақамли платформа операторлари деб эътироф этилди.
Рақобат қўмитаси
Солиқ қўмитаси веб-ресурсларида жорий йилнинг 26-27-октябрь кунлари профилактика ишлари ўтказилиши сабабли солиқ органларининг айрим электрон хизматлари ишламайди.
Читать полностью…Тошкент халқаро аэропортига элтувчи, Бобур кўчасидаги янги йўл ўтказгич тўлиқ очилди.
Читать полностью…InfinBANK корпоратив бизнесни ривожлантирганлиги учун мукофотланди
24 октябр куни Uzcard банк фаолиятини ривожлантириш билан боғлиқ долзарб мавзулар: опен-банкинг, хатарларни бошқариш, ахборот хавфсизлиги, исломий молия ва молиявий технологиялар мавзулари муҳокама қилинган йиллик форумни ўтказди. Форумда InfinBANK «Корпоратив бизнесни ривожлантириш бўйича етакчи» номинацияси бўйича тақдирланди. Ушбу эътироф банкнинг инновациялар, ривожланиш ва мижозларга сифатли хизмат кўрсатишга содиқлигини кўрсатиб беради.
«Ушбу мукофот — жамоавий иш ва хизмат кўрсатишнинг юқори стандартларига эришишдаги қатъиятимизнинг натижасидир. Фаолиятимизга берган юксак баҳолари учун Uzcard жамоасига миннатдорчилик изҳор этамиз. Мазкур форумда иштирок этиш ва тажриба алмашиш биз учун муҳим аҳамият касб этди», – деди Бошқарув раиси ўринбосари Р.А.Каримов.
Реклама
Халқаро электралоқа иттифоқи собиқ бош котиби Хамадун Туре Ўзбекистон Халқаро электралоқа иттифоқи рейтингида энг арзон интернет нархлари бўйича етакчи ўринларни эгаллаганини айтди.
Унинг қайд этишича, Ўзбекистон БМТнинг Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида 193та давлат орасида +24 поғонага кўтарилиб, 63-ўринни эгаллаган ва энг катта поғона юқорилаган мамлакатлар ТОП-10талигидан жой олган.
Бизнесингизни тарғиб этиш учун SMS-тарқатма хизмати
90% кишилар SMSни олинганидан кейинги беш дақиқа ичида ўқишади. «Promo» тижорий тарқатмалар хизмати билан сизда қуйидаги имкониятлар пайдо бўлади:
• Ucell абонентлари орасидан янги мижозлар орттириш;
• Фақат мўлжалдаги аудиторияни жалб этиш;
• Мавжуд мижозларнинг содиқлигини ошириш;
• Компаниянинг ижобий имижини шакллантириш.
Ўз товар ва хизматларингизни тарғиб этиш учун тезкор ва ишончли усулдан фойдаланинг.
✉️ smsb2bservice@ucell.uz
Батафсил: www.ucell.uz/3fkk
Реклама
Халқаро онлайн сервислар тўлаётган солиқ миқдори жадал ошиб бормоқда.
Масалан, 2024 йилнинг 9 ойида салкам 850 млрд сўмлик хизмат кўрсатилиб, 102 млрд сўмлик солиқ тўланган.
Ўтган йилга нисбатан 2 баравардан кўп ўсган. Асосий солиқ тушумлари Meta (Facebook, Instagram, WhatsApp), Google ва Apple ҳисобига тўғри келган.
Иқтисодчи Миркомил Холбоев Ўзбекистондаги туғилиш кўрсаткичларининг пасайиши бўйича ўз фикрларини билдириб ўтибди:
Йил бошидан буён қарийб 694 минг туғилиш қайд этилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нистан 3,2 фоизга пасайган (биринчи уч ойда бу фарқ 4,3 фоиз эди).
Яқин тарихимизда 2016 ҳамда 2017 йилларда ҳам туғилиш мос равишда 1,3 фоизга ва 1,4 фоизга пасайган эди. Бундан ташқари, 2011 (-1 фоиз), 2010 (-3,3 фоиз), 2005 (-1,3 фоиз) ҳамда 2003 (-4,6 фоиз) йилларда ҳам туғилишнинг пасайиши қайд этилган.
Мустақилликдан янги асргача бўлган иқтисодий қийинчилик ва тикланиш даврида эса туғилишнинг пасайиши одатий ҳолга айланиб қолганди. 1992-2000 йилларда фақатгина 1995 йилда туғилиш 3,2 % ўсган бўлса қолган барча йилларда туғилишнинг чуқур пасайиши кузатилган.
Хўш, жорий йилда кузатилаётган пасайиш яқин тарихимиздаги кузатилгани каби бир йиллик пасайишми ёки узоқ давом этувчи демографик муаммоларнинг бошланишими?
Бу саволга аниқ жавоб топиш қийин, лекин менимча ҳозирги пасайиш чуқур муаммоларни ифода этмайди. Ҳозирги пасайишни асосий сабаби эса 1992-2001 йиллардаги туғилишнинг пасайиши ҳисобланади. Ўша йилларда туғилишлар сони қарийб 30 фоизга пасайган. Масалан, мустақилликнинг илк йилларида 700 мингдан кўпроқ бола туғилган бўлса, янги асрга келиб бу кўрсаткич 500 мингача пасайган.
Ҳозирга келиб мустақилликнинг илк даврида туғилган инсонлар фарзанд кўриш давридан ўтмоқда ва айни чуқур пасайиш даврида туғилганлар мамлакатдаги туғилишлар сонида асосий рол ўйнай бошлаган. Бу эса табиий равишда туғилишнинг камайишига олиб келаётган бўлиши мумкин.
Масалан, ҳозирги туғилиш даражаси ва 27 йил олдинги (эркаклар учун ўртача турмуш кўриш ёши) туғилиш даражаси ўртасидаги боғлиқлик (корреляция) 0,46 фоиз атрофида. Бу ҳозирги туғилишлар сони 27 йил олдинги туғилишлар сонига сезиларли даражада боғлиқлигини кўрсатади.
Бу тенденцияни сўнги йилларда никоҳлар сонининг пасайиш тенденсияцидан ҳам кўриш мумкин. Хусусан, никоҳлар сони 2024 йил 9 ойда 2,8 фоизга, 2023 йилда 4,3 фоизга ҳамда 2022 йилда 2,8 фоизга пасайган. Бу ҳолат биринчидан никоҳ ёшининг бироз кўтарилаётганлиги билан изоҳланса, иккинчидан, мустақилликдан янги асргача бўлган даврда туғилишлар сонининг доимий пасайиш тенденцияси таъсири кўрина бошлаганлиги билан изоҳланиши мумкин.
Шунингдек, аҳоли орасида нисбатан камроқ фарзанд кўриш ҳақидаги қарорлари ҳам ҳозирги пасайишга таъсир қилаётган бўлиши мумкин. Лекин ҳар бир онага туғиш даражаси (fertility rate) сўнгги йилларда ўсиш тенденциясини намоён қилмоқда. Хусусан, бу кўрсаткич 2017 йилда 2,4 ни ташкил этган бўлса, 2022 йилга келиб 3,3 га етган. Яъни одамлар кўпроқ фарзанд кўришга қарор қилишмоқда.
Умуман олганда, жорий йилда туғилиш билан кузатилаётган тенденция кўпроқ туғиш ёшидаги инсонлар сонининг олдинги авлодга нисбатан камлиги билан изоҳланса керак. Бошқача айтганда, жорий йилдаги пасайиш чуқур демографик муаммолар юзага келаётганлигини кўрсатмайди, балки «мавсумийликка» хос хусусиятга эга, холос.
Бутун Республика бўйлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Хусусан, давлат раҳбари ва унинг оиласи ҳам овоз бериш жараёнидан четда қолмади.
Президент ёрдамичиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида сайлов кунидан видео эълон қилди.
Ўзбекистон билан ёшлар масаласида ҳамкорлик қилишга тайёрлигимизни билдираман — Саида Амна Батул
25 октябрь куни халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасидаги анжуманда Покистон Миллий Ассамблеяси аъзоси Саида Амна Батул сўнгги йилларда Ўзбекистонда ёшлар учун амалга оширилган ислоҳотларни юқори баҳолади. У, айниқса, Конституцияда ёшларга оид алоҳида моддалар киритилганини қайд этди. Саида Батулнинг фикрича, бу давлат сиёсатининг ёш авлод камолотига қаратаётган эътиборини намоён этади ва ёшлар мамлакатнинг келажагини белгилаб беришда муҳим ўрин тутишини кўрсатади.
Унинг фикрича, ёшлар мамлакатнинг келажагини белгилайди ва уларнинг таълим олиши ҳамда IT соҳасига қизиқишига катта эътибор қаратилмоқда. Батул, шунингдек, Покистон ҳукумати ҳам ёшлар билан ишлаш бўйича ўз дастурларига эга эканини ва Ўзбекистон билан бу борада ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Адлия катта маслаҳатчиси Бахтияр Бекович Бабаджанов Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Б.Бабаджанов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Энди кам таъминланган оилалар газ ва электр энергияси учун бир марталик компенсация олиши мумкин. Шу йилда 1,4 миллион оила, жумладан, “Ягона ижтимоий ҳимоя реестри” орқали моддий ёрдам олувчилар ҳам автоматик равишда 270 минг сўм компенсация олади.
Агар оила ижтимоий меъёрдан ошиқ газ ва электр энергиясини истеъмол қилса, яна бошқа компенсация олиши мумкин. Мурожаат учун “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 1140 рақамига қўнғироқ қилинг.
Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидан Янги Тошкент шаҳри қурилишига 110,4 гектар ер майдони ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Юқори Чирчиқ туманидан давлат захирасига қайтарилган ҳамда тоифаси ўзгартирилган 110,4 гектар ер майдони доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан «Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси»га ажратиб берилди.
Туманнинг «Ўзбекистон», «Гулистон», «Истиқлол» маҳаллаларидаги ҳудудлар Янги Тошкент шаҳри ҳудудига ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва Танзания ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов ва авиа юк ташиш йўлга қўйилиши мумкин. Икки давлат масъуллари томонидан ҳафтасига 21 та йўловчи парвозларни, чекловсиз юк ташиш бўйича квота келишувига эришилган.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Фарғона вилояти Данғара тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори, марҳум Мардонкулов Нодиржон Кодиржонович «Мардлик» ордени билан мукофотланди.
У 26 август куни хизмат вазифасини бажараётган пайти олган жароҳатларидан ҳалок бўлган.