Садир Жапаров қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбекистонлик Акмал Ҳасановга автомобиль совға қилибди.
Читать полностью…2023 йилда коррупция жинояти учун судланган 566 нафар шахс давлат хизматига қайтадан ишга кирган ва коррупция жиноятларини қайта содир этган.
Читать полностью…Бош вазир Абдулла Арипов:
“Очиғини айтадиган бўлсак, Олимпиадада 13-ўрин, Паралимпиадада 13-ўрин! Балки кимларгадир 13-рақам ёқмас, лекин Ўзбекистонга жуда ҳам ёқяпти”
Манба
Қишлоқ хўжалиги вазири собиқ ўринбосари 6 йилга, унинг қизи 5 йилга қамалди
Суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тураевни қарийб 10 млрд сўмлик 1 млн дона узум кўчатини етказиб бериш иши бўйича талон-торож қилиш ва мансаб сохтакорлигида айблаб, 6 йилга озодликдан маҳрум этди. Унинг етказиб берувчи компанияда ишлаган қизига 5 йил 1 ой қамоқ жазоси тайинланди.
Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган йирик тўқимачилик ва мода саноати тадбири қандай бўлмоқда?
Бугун Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро кийим-кечак федерациясининг қўшма конференциясининг расмий очилиш маросими билан биргаликда турли сессиялар ўтказилди.
Маълумот учун, конференция доирасидаги тадбирлар эртага, 10 сентябрь куни ҳам давом эттирилади.
Давлат қарзи
2024 йил 1 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи олти ой ичида 2,1 млрд долларга кўпайиб, 37 млрд доллардан ошди. Қарзлар асосан давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш учун жалб қилинган.
Ялпи ташқи қарз
Мамлакатнинг ялпи ташқи қарзи эса 61 млрд доллардан ошган. (Давлат ташқи қарзи + хусусий сектор (квази давлат) ташқи қарзи)
Олтин-валюта захиралари
Август ойи давомида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 1 751,2 млн.долларга кўпайиб, 1 сентябрь ҳолатига 39 153,5 млн.долларга етган. Олтин нархининг қимматлашаётгани захиралар ўсишида асосий омил бўлган.
Самарқандда ўтказилаётган тўқимачилик ва кийим-кечак бўйича халқаро федерацияларнинг йиллик анжуманида аудит текширувлари натижасида корхоналарда келиб чиқадиган “чарчоқ”, умидсизлик ва самарадорликнинг пасайиши масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, халқаро экспертлар аудит “чарчоқлари”ни бартараф этиш юзасидан ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Бутунжаҳон тола бозори ривожланишидаги муаммо ва ютуқлар ҳақида маълумот берилди
Самарқандда ўтказилаётган “Инновация, ҳамкорлик ва тартибга солиш — тўқимачилик саноати ва текстиль соҳасини ҳаракатлантирувчи кучлари” тадбирида бутунжаҳон тола бозори ривожланишидаги муаммо ва ютуқлар, табиий толалар таъминотидаги узилишлар ва полиэстер синтетик толасининг аҳамияти хусусида фикр алмашилди.
Пахта индустрияси учун полиэстер синтетик толаси билан аралаш матолар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш иқтисодий самарадорликни оширишда ҳам тўғри танлов экани айтилди.
Пахта толаси атрофидаги глобал муаммолар халқаро етакчилар билан биргаликда Самарқандда муҳокама қилинди
Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган йирик тўқимачилик ва мода саноати тадбирининг биринчи кунида саноатдаги асосий хом-ашё бўлган пахта толаси билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди. Унда ҳозирги кунда АҚШ пахтасидаги ҳолатдан тортиб, жаҳон пахта саноатидаги 50 йиллик ўзгаришлар ҳақида маълумот берилган.
Хусусан, дунё бўйича пахтанинг нархи тушишда давом этаётгани қандай оқибатларга олиб келаётгани айтиб ўтилган. Масалан, бунинг ортидан кўплаб корхоналар ўз фаолиятини тўхтатган.
Суд ажримига кўра, очиқ суд мажлисида оммавий ахборот воситалари ходимларининг иштироки (кузатувчи сифатида) узил-кесил тақиқлангани йўқ. Бироқ, иш қуролларидан фойдаланиши (тасвирга ва фотосуратга олиши, аудио шаклида ёзиб олиш) фақат раислик этувчининг рухсати билан амалга оширилади...
Қайд этилган жиноят иши очиқ суд мажлисида кўрилаётгани,унда оммавий ахборот воситалари ходимларининг жараённи бевосита кузатиши, ўзлари учун зарур қайдлар қилиб бориши ҳамда турли башорат ва тахминларга берилмаган ҳолда ахборотлар эълон қилиши учун ҳеч қандай монеълик йўқ.
Жиноят иши ҳажман катта экани, процесс иштирокчилари сони кўплигидан келиб чиқиб, оммавий ахборот воситалари ходимларига зарур шароитлар яратиб бериш борасида қўшимча чоралар кўрилаётгани маълум қилинади.
Тошкент шаҳар судлари
P.S.: Мазкур суд ишининг жамият ҳаётидаги аҳамиятидан келиб чиқиб, қолаверса, президент фармони ижросини узил-кесил таъминлаш, журналистларга профессионал фаолиятини олиб бориши учун суд жараёни тўлақонли очиқ бўлиши, барча иш қуролларидан фойдаланишга рухсат берилиши лозим.
Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Бухорони зиёрат қилгани келибди.
Шавкат Мирзиёев қозоғистонлик меҳмон билан норасмий учрашув ўтказибди.
Суд мажлиси жамоатчилик учун очиқ тарзда ўтказилиши мақсадга мувофиқ - Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Шу кунларда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири А.Воитов ва бошқаларга оид жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда
Суднинг 6 сентябрь кунги мажлисида ОАВ вакилларининг фаолияти чеклаб қўйилди. Уларга суд мажлисида фото, видео ва аудиоматериал олиш тақиқланди.
ОАВ вакиллари шундан сўнг суд залини тарк этган. Журналистлар суднинг ушбу қароридан норози бўлишмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур суд мажлиси жамоатчилик учун очиқ тарзда ўтказилиши мақсадга мувофиқ эканлигини маълум қилди.
Агентликка кўра, Президент фармонига мувофиқ, давлат хизматчиларининг касбий фаолияти билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга оид ишлар бўйича суд мажлислари телеканаллар, шунингдек, интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилиши лозимлиги белгиланган.
Сандро Ртвеладзе Ипотека-банк бошқаруви раиси лавозимига расман тасдиқланди
Сандро банк ва финтех соҳасида 15 йилдан ортиқ халқаро тажрибага эга бўлиб, унинг диққат марказида рақамли трансформация ва корпоратив маданиятни ривожлантириш туради.
У ўз фаолияти давомида Россия OTP банки бошқаруви раиси ўринбосари, Ўзбекистонда TBC Bank бошқарув раиси, шунингдек, Африкадаги қатор мамлакатларда чакана банк йўналишида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
Lufthansa Ўзбекистонга авиақатновларини тиклаши мумкин
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Германия элчиси Манфред Ҳутерер билан учрашувда Lufthansa авиакомпаниясининг Ўзбекистонга қатновларини тезда тиклашига умид билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Lufthansa 1993 йилдан 2001 йилгача Тошкентга тўғридан-тўғри авиақатновларни бажарган. Сўнг 2010 йилда бир муддат тиклаб, йўналишни яна ёпган.
Ўзбекистон ҳукумати охирги пайтлар доимий равишда Lufthansa компаниясини авиақатновларини тиклашга таклиф қилиб келади.
Mobiuz абонентлари бепул бонус сифатида 25 000 МБгача олишлари мумкин! Бунинг учун бештагача дўстингизга Mobiuzга уланишни таклиф қилинг. Уларнинг ҳар бирига ҳам 5000 МБдан совға қилинади!
Бунинг учун нима қилиш керак?
1) *8# теринг ва биздан бешта ноёб кодларни олинг.
2) Мobiuzга уланишни хоҳлаган бешта дўстингизга биттадан кодни улашинг.
3) Уланиб, улар *8*998рақамингиз*код# ни теришади ҳамда 5 000 МБ бонус олишади.
4) Сиз ҳам 5 000 МБга эга бўласиз ва умумий ҳисобда 25 000 МБгача қўлга киритасиз!
Батафсил маълумот
Телеграм | Instagram | Mobiuz ilovasi | Реклама
"4-Бош Ассамблея Сессияси: Тўқимачилик қиймат занжирида сунъий интеллект" мавзуси Самарқандда бўлиб ўтаётган Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси ва Халқаро кийим-кечак федерациясининг қўшма конференцияси доирасида муҳокама қилинди.
Читать полностью…Саида Мирзиёева Таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан Қатарда уюштирилган давра суҳбатида Ўзбекистонда қизлар ва аёллар таълими ва унинг сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида эслатиб ўтди.
Жумладан, 2018 йили Президент ташаббуси билан Термиз шаҳрида очилган касб-ҳунар таълими марказида ҳозирга қадар таълим олган 700 нафарга яқин Афғонистон фуқаросидан 200 нафари хотин-қизлардир.
– “Биз гуманитар инқирознинг олдини олиш йўлида афғонистонлик қизлар ва аёлларни зарурий касбларга ўқитиш ишларини давом эттиришга тайёрмиз. Қатар ҳукумати ва “Education Above All” жамғармаси бўлса, бу борада бизга ёрдам беришга шай”, деди Саида Мирзиёева.
Асакабанк ва “BI Group” қулай шартларда янги "Бизнинг ипотека" маҳсулотини ишга туширмоқда
Жорий йилнинг 30 август куни "Асакабанк" АЖ ва "BI Group" девелопер компанияси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. Мазкур битим доирасида "Бизнинг Ипотека" номли янги ипотека маҳсулотининг тақдимоти ҳам ўтказилди. Янги ипотека кредити ёрдамида "BI Group" компаниясидан қулай шартларда уй-жой сотиб олиш имконияти яратилади.
"Бизнинг Ипотека" кредити шартлари:
• фоиз ставкаси – 0% дан 22,5% гача;
• дастлабки бошланғич тўлов – 25% дан бошлаб;
• муддати – 1 йилдан 10 йилгача;
• расмий даромадсиз ҳам кредит расмийлаштириш мумкин;
• қурилиш босқичида қўшимча гаров талаб қилинмайди.
Батафсил маълумот Асакабанкнинг 1152 рақамида.
Реклама
Россия ҳукумати раҳбари Михаил Мишустин Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш, Тошкент шаҳридаги ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда бошқа объектларга ташриф буюриш кўзда тутилган.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 93 нафар бошқарув ходими 112 та, Сув хўжалиги вазирлигининг 26 нафар бошқарув ходими 35 та ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 279 нафар бошқарув ходими 302 та тадбиркорлик субектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган - Коррупцияга қарши курашиш агентлиги
Читать полностью…Шайхонтоҳур туманида Бўзсув коллектори ўрнидаги 35 сотих ер участкаси 28,2 млрд сўмга сотилибди. Харидор Armatex компанияси.
Бўзсув канали ёнидаги ушбу участкада 9 ва ундан ортиқ қаватли тураржой бинолари қуришга рухсат берилади. Пастки қаватларида эса савдо ва хизмат кўрсатиш йўлга қўйилиши мумкин.
Тошкент-Марказий (Шимолий) вокзалида чипталар ҳақиқийлигини текширувчи турникетлар ишга тушди
"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати маълум қилишича, йил охиригача чиптахоналардан расмийлаштириладиган чипталар ҳам электрон кўринишга ўтиши режалаштирилган.
Корзинкада харид қилиб NRG Жомий'дан квартира ютиб олишингиз мумкин
22 сентябргача 50 000 сўм ва ундан кўпроққа Korzinka Plus картасидан фойдаланган ҳолда Aura, "Я Cамая", Qualita, "Солнце и Луна", Watashi брендлари маҳсулотларидан харид қилсангиз катта ютуқли ўйин иштирокчисига айланасиз. Бош соврин — NRG Жомий тураржой мажмуасидан квартира.
Бундан ташқари бошқа қимматбаҳо совринларни — Корзинкадаги харидлар учун 1 000 000 қийматли совға сертификатлари ҳам ўйинга қўйилади. Cotton Club маҳсулотларидан қанча кўп харид қилсангиз — орзиқиб кутилган совринни ютиш имкониятингиз ошиб бораверади.
Акция қоидалари ҳақида сайтдаги офертада батафсил билиб олиш мумкин. Акция муддати: 22 сентябрь кунининг охиригача.
Энг арзон нарх — кундалик харидлар учун энг арзон нархлар дастури. Махсус каталогдан товарларни махсус нархномалар остидан супермаркетларимизда ва Korzinka Go иловаси орқали харид қилинг.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Korzinka Go | Реклама
Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган йирик тўқимачилик ва мода саноати тадбири бугун, 8 сентябрь куни бошланди
Тадбирнинг биринчи куни қизиқарли тақдимотлар, панел муҳокамалари ва амалий сессиялар билан давом этиб, иштирокчиларга янги билимлар ва келажакдаги ҳамкорлик учун бой имкониятлар яратди.
Савдо-саноат палатаси ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Инновация, ҳамкорлик ва тартибга солиш — тўқимачилик саноати ва текстиль соҳасини ҳаракатлантирувчи кучлари” деб номланган тадбирда 250 дан ортиқ халқаро иштирокчилар, жумладан, жаҳоннинг етакчи тўқимачилик уюшмалари, машҳур брендлар, йирик тўқимачилик ва кийим-кечак ишлаб чиқарувчи корхоналар, молиявий институтлар, савдо вакиллари, шунингдек, инновациялар ва барқарорлик соҳасидаги мутахассислар иштирок этмоқда.
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг I Конгрессида партиянинг келгуси беш йилликдаги муҳим стратегик ҳужжати бўлган янги Сайловолди дастури қабул қилинди.
“Ўзбекистон – 2030” Стратегиясини тўлиқ амалга ошириш масъулиятини зиммасига олган етакчи сиёсий куч сифатида парламент сайловларига 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган янги дастур билан кириб бормоқда. ЎзЛиДеП барқарор иқтисодий ўсиш орқали ҳар бир инсон, оила ва жамият фаровонлигига эришишни асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаган.
Партия шунингдек, бизнес юритишни янада соддалаштириш, лицензиялар сонини 2 бараварга қисқартириш, мингга яқин бюрократик талабларни бекор қилиш, солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, тадбиркорлар учун солиқ тўлашда адолатли шароитлар яратиш каби вазифаларни белгилаб олмоқда.
#sаylоv24
Саида Мирзиёева Қорақалпоғистон Республикасига борди
Президент ёрдамчиси аҳоли вакиллари билан суҳбат қурди.
“...иқтисодий-ижтимоий ҳолати оғир туманларга бордик ва жойлардаги аҳволни ўргандик. Ушбу ҳудудларда яшаётган аҳоли ҳаётини яхшилаш, улар учун муносиб шароит яратиш борасида қилинадиган ишлар ҳали кўп”, деб ёзади Саида Мирзиёева.
TBC Bank "The Mag" журнали муқовасини харид қилибди ва унга ўзининг мижозларини тасвирини жойлай бошлабди.
Читать полностью…Германия канцлери Олаф Шольц 15−17 сентябрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташриф буюради, у, шунингдек, «Марказий Осиё — Германия» саммитида иштирок этади.
Читать полностью…Етакчи билан тезликни синаб кўринг
Ucell — мобил интернет тезлиги бўйича мамлакатда №1. “Катта Доимий” тарифларига уланиб, бунга ўзингиз ишонч ҳосил қилинг.
✅ Ортиқча чиқимларсиз бир зумда уланиш;
✅ Юқори тезликдаги интернет;
✅ Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар ва барқарор алоқа.
“Катта Доимий” тарифларига уланинг ва нимага биз биринчи эканлигимизни баҳоланг. Беш кун бепул!
Батафсил
Реклама