Рақобат қўмитаси электр энергияси ортиқча ҳисоблананаётган ҳолатларни ўрганади
Ижтимоий тармоқларда ҳисоблагичларнинг электр қувватини ортиқча ҳисоблаётганлиги ва бу қўшимча харажатларга сабаб бўлаётганлиги юзасидан истеъмолчилар томонидан мурожаатлар тарқалиб, бу кенг жамоатчиликнинг эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Мазкур ҳолатларни жойларга чиққан ҳолатда ўрганиб, муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан тезкор ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Истеъмолчилар юқоридаги каби муаммоли ҳолатлар юзасидан Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига ёки Telegram мессенжерида @rquzBot орқали мурожаат қилиши мумкин
Адлия катта маслаҳатчиси Бахтиёр Тойиржонович Иброхимов Жиззах вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.
Халқ банкида "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" бошланди
Июл ойи республикамизда "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" этиб белгиланди. Халқ банки тизимида ҳам ойлик доирасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Бунда фуқаролар ва банк мижозларининг молиявий саводхонлигини ошириш, киберфирибгарлик қурбонига айланиб қолмаслик учун уларга тегишли тушунчалар бериб борилмоқда.
Буюк Британияда муддатидан олдин парламент сайловлари бўлиб ўтди.
Парламент ва ҳукумат лейбористлар партияси қўлига ўтди. Партия аллақачон ғалаба учун зарур бўлган 326 та ўринни қўлга киритди. Эгзит-поллар партия 400 тадан кўпроқ ўринни эгаллаб, 1997 йилги Тони Блэр натижасига қарийб яқинлашишини прогноз қилишмоқда.
Кир Стармер Британиянинг навбатдаги бош вазири бўлади.
Бош вазир Риши Сунак бошчилигидаги консерваторлар партияси партия тарихидаги энг ёмон натижани кўрсатиб, оғир мағлубиятга учради.
Экспертлар лейбористлар ғалабасини уларнинг кучли сайлов кампанияси билан эмас, балки консерваторларга қарши кайфият кучайиб кетгани билан боғламоқда.
Консерваторлар 14 йилдан бери мамлакат ҳукуматини бошқариб келаётган эди.
Озарбойжоннинг Шуша шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади.
5–6 июль кунлари бўлиб ўтадиган сиёсий тадбирда Озарбойжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон президентлари иштирок этиши кутилмоқда.
“Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш лицензияланадиган фаолиятнинг алоҳида тури сифатида белгиланди
Шунингдек, “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича фаолият учун лицензия олиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга солинадиган жарималар миқдорлари БҲМнинг 200 баравари (68 млн сўм) этиб белгиланди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
«Ташаббусли бюджет»нинг иккинчи мавсумига 6 июлдан старт берилади.
Ушбу мавсум учун 2 трлн сўмдан орттқ маблағ йўналтирилади.
Ходжаев Маруфхон Махсудович “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раиси этиб тайинланди.
Тайинловга қадар у Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
“Док-1 Макс” иши:
Апеллация инстанцияси дастлабки инстанция ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди
Тошкент шаҳар суди, Жиноят ишлари бўйича апелляция инстанцияси жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2024 йил 26 февралдаги ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.
7 нафар судланувчи томонидан киритилган апелляция шикояти қаноатлантирилмади.
Сардор Кариевнинг онаси Мунира Кариева томонидан суднинг депозит ҳисоб рақамига тўланган 2,5 миллиард сўм маблағ жабрланувчиларнинг қонуний вакилларига тенг миқдорда тақсимланиши белгиланди.
Энергетика вазирлиги:
“4-сонли қозонхонада 2-3 июль кунлари электр таъминоти билан боғлиқ ҳеч қандай узилиш юз бермаган. Сув тошқинига қозонхона фаолиятининг ҳеч қандай алоқаси йўқ.
4-сонли қозонхона 2024 йилнинг 2 июлидан 3 июлига ўтар кечаси барқарор ва штат режимида фаолият юритган”.
Пойтахтнинг Юнусобод тумани 5, 6, 7 даҳаларида техноген сув босиш ҳодисалари кузатилаётгани айтилмоқда.
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” АЖга кўра, эрта тонг Юнусобод туманинг Мойқўрғон ва Қорақамиш кўчалари кесишмасидаги 1200 мм қувур ёрилиб кетиб, юқори босимли сув ҳудудларни босиши мумкинлиги келтирилган.
Тезкор авария хизмати носозликни бартараф этиш чораларини кўрмоқда.
Ҳудудда сув таъминоти тўхтатилган.
Ҳудудда автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланмоқда.
Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти кузатув кенгаши раиси этиб сайланибди.
Читать полностью…«Cambridge» раҳбари Жаҳонгир Пўлатов уч йилда даромад айланмасини 1 млрд 200 млн сўмдан 10 млрд сўмгача оширибди. Давлат раҳбари таклифлар бўлса албатта, ёрдам беришини, кўмаклашишини таъкидлаган. Ҳозирда ушбу марказда 10 мингдан зиёд ёшлар тил ўрганяпти.
Читать полностью…Озодбек Назарбековнинг кийим дўкони рекламаси орқали наф олиш мақсади кўзланмаган - Маданият вазирлиги
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.Назарбеков кийимлар дўконини реклама қилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Маданият вазирлиги билдиришича, О.Назарбеков миллий бренд ривожи учун ўзининг шахсий фикрларини билдириб, тавсия бериб ўтган.
“Бу орқали мамлакатимизда яратиб берилган қулай бизнес муҳити туфайли фаолиятини самарали йўлга қўйган, хорижникидан асло қолишмайдиган сифатли маҳсулотлар тайёрлашга интилаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш назарда тутилган”, дейилади расмий муносабатда.
Яъни, бундан О.Назарбековнинг ҳеч қандай моддий манфаатдорлиги ёки реклама орқали наф олиш мақсади кўзланмаган.
“О.Назарбеков Маданият вазири, қолаверса, Ўзбекистон халқ артисти ва давлат хизматчиси сифатида Ўзбекистон Республикасининг барча қонунларини ҳурмат қилади ва уларга қатъий риоя этади”, дейилади хабарда.
Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев:
“E-aktiv’дан биз воз кечдик, E-aktiv бўлмайди, худо хоҳласа. Буни қилиш қийин экан. Воз кечилди…”
"KAFIL SUG'URTA" АЖ суғурта компанияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди
Жорий йилнинг 4 июль куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ва "KAFIL SUG'URTA" АЖ суғурта компанияси Бошқарув раиси томонидан таълим фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион ҳамкорлигини амалга ошириш асосида инновацион-корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида
- фан, таълим ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш;
- ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш;
- талабаларни бандлигига кўмаклашиш ва молиявий саводхонлигини ошириш;
- суғурта бозорига малакали кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорлик олиб бориш асосий мақсад этиб белгиланган.
“Lukoil”га нисбатан нарх манипуляцияси бўйича иш қўзғатилди
Рақобат қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясининг биржа савдолари орқали техник олтингугурт маҳсулотини реализация қилишда, шу жумладан биржа савдоларида маҳсулот ҳажмларини номувофиқ қўйиш каби манипуляция ҳолатлари орқали маҳсулот нархларини ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланган.
Натижада биржа савдоларида техник олтингугурт маҳсулоти нархлари ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошишига сабаб бўлган.
Шу муносабат билан, Рақобат қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талаблари бузилиши аломатлари бўйича иш қўзғатилди.
Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида Савдо-саноат палатаси соҳалар кесимида тадбиркорлар билан навбатдаги учрашув ўтказмоқда. Бу галги йиғилиш соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлар билан ташкил этиляпти.
Учрашувни онлайн кузатиб бориш мумкин.
Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди
Президент фармони билан Мактабгача таълим агентлиги фаолияти тугатилди ҳамда Агентликнинг ташкилий тузилмасидаги ташкилотлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди.
Рақобат қўмитаси маданият вазири Озодбек Назарбековнинг кийим дўкони рекламасидаги иштирокига оид ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Читать полностью…UNG Petro ва Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи 2023 йил ноябрда 453 млрд.сўмга (ёки 519 млрд сўм) сотилган. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров “Ўзбекнефтгаз” АЖ молиявий ҳисоботларига таяниб ёзмоқда.
Ушбу компанияларни Petroleum Technology Group МЧЖ сотиб олган эди. Мазкур компания Камилов Данияр Абдулазизовичга тааллуқлидир.
Шу кунларда Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида бир қатор соҳалардаги тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.
Тошкентдаги Hyatt Regency меҳмонхонаси бош менежери Пунит Тандон туризм ва транспорт соҳасидаги тадбиркорлар билан учрашувда қатнашиб, ўз таклифини билдирди.
У 2017 йилнинг сентябрига қадар Ўзбекистондаги меҳмонхоналар учун нархларни АҚШ долларида таклиф қилиш шарти бўлгани, аммо тўловлар сўмда амалга оширилганини таъкидлаб, шу тартибни яна жорий қилишни таклиф қилмоқда. Бунда меҳмонхона мижозларига нархлар долларда таклиф қилинади, лекин тўлов ўша кунги расмий курс бўйича сўмда амалга оширилади.
Бунинг сабаби шуки, одатда меҳмонхоналар ноябрь ойида бир йил кейинги шартномаларни тузади ва уни сўмда молиялаштиради. Курс ўзгаришининг ҳисобига аввалги нарх билан фарқлар юзага келиши ва бу меҳмонхоналар учун ноқулайлик туғдириши мумкин.
Корзинкада Nestle болалар бўтқалари атиги 19 990 сўмдан сотилмоқда
Айни дамда Корзинка супермаркетларида витаминлар ва минералларга бой бўлган, шакар ва пальма ёғи қўшилмаган кенг ассортиментдаги Nestle асал-ўрик (9 ой+), банан-қулупнай (8 ой+), нок-шафтоли (6 ой+) ҳамда олма-қулупнай (8 ой+) таъмли мультидонли буғдой бўтқалари 19 990 сўмдан, 31% чегирмали нархларда сотилмоқда.
❗️Нархлар 10 июлгача амал қилади.
Шунингдек, бошқа маҳсулотлар учун фойдали нархлар ҳақида махсус каталогда ва Korzinka Go иловасида батафсил ўқишингиз мумкин.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
“Шу яқиндаги қозонхонада вақтинча электр энергияси узилгани сабабли қувурларда босиб кўтарилиб кетган…”
Читать полностью…2024 йил 1 сентябрдан жисмоний шахслар ва мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади. Бу президент қарорида акс этган.
Рухсатнома ҳамма учун кўринадиган жойга илиб қўйилиши ёки ҳар қандай шахснинг биринчи талабига кўра тақдим этилиши шарт.
Қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг йўл объекти аввалгидек ҳолатга келтирилиши лозим, акс ҳолда жавобгарликка сабаб бўлади.
Экология вазирлиги шарларни Ўзбекистонга олиб кириш учун божхона тўловларини 10 бараварга ошириш, мамлакатда шар учириш каби тадбирларни ўтказмоқчи бўлганларга утилизация талабини қўйиш ва бунда шарларнинг нархига нисбатан 100 баравар миқдорда нарх белгилашни таклиф қилмоқда.
Вазирлик, шунингдек, экологияга бефарқ бўлмаган фуқароларни пластик ўйинчоқлар, шарлар учириш каби тадбирларга йўл қўймаслик, бундай тадбирларга бойкот эълон қилишга чақирган.
ХАЛҚАРО IT УНИВЕРСИТЕТ ЭНДИ БУХОРОДА
Acharya Университети GRANT учун қабул бошланганини эълон қилади
Халқаро IT Университетдан қуйидаги имкониятларни кутиб олинг:
- 100 дона 100 фоизлик грантлар;
- Ўқитувчилар, ҳарбий хизматчилар фарзандлари учун махсус грантлар;
- Спортчилар ҳамда уларнинг фарзандлари учун махсус грантлар;
- Халқаро тил сертификатига ега бўлганлар учун махсус чегирмалар ;
- Бепул ноутбуклар;
- 3-4 курсда Ҳиндистон,Германия ҳамда АҚШ да ўқиш имконияти;
- IBM ва Microsoft халқаро тан олинган сертификатлари;
- Кафолатланган иш.
Имтиҳон санаси📅: 22 iyul
Вақти⏰: 10:00
Манзил📍: Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, "Acharya University" биноси.
▪️+998-55-301-00-09
➡️ Рўйхатдан ўтиш учун ⬅️
🚀 Telegram |📷 Instagram |
🔵 Facebook | 👁 Website |
🎰LinkedIn | 🎬 AcharyaUniversityUzbekistan">YouTube |
Реклама