Абдурасул Абдуҳалилов Абдурашидович Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармаси раҳбари лавозимига тайинланди.
У 2023 йилда «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирланган.
Абдурасул Абдуҳалилов Heaven's Garden'нинг раҳбари.
АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 74 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Уларнинг кўпчилиги Мексика орқали Америкага ўтишган. Шунингдек, бир қанча бошқа давлатлар орқали АҚШга ўтган фуқаролар ҳам бор.
2023 йилнинг декабрь ойида ҳам 119 нафар ўзбекистонлик ортга қайтарилганди.
“Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи” МЧЖ ҳам хусусийлаштирилган. Харидор эса яқинда UNG Petro АЁҚШларини харид қилган Petroleum Technology Group МЧЖ. Мазкур компания Камилов Данияр Абдулазизовичга тааллуқлидир.
2016 йилда ишга туширилган Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи 2022 йилда сотувга чиқарилган эди. 2023 йил бошида харидорлардан таклифлар қабул қилинган, бу жараён озгина чўзилган ҳам.
Давлат активларини бошқариш агентлиги хусусийлаштиришнинг кейинги тақдири ҳақида бошқа ахборот тақдим этмаган.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник автомобилга ўтирганда, хавфсизлик камаридан фойдаланиш ЙТҲда йўловчилар ҳаётини сақлаб олишда муҳим эканлигини эслатмоқда.
Читать полностью…Ўзбекистонда ота-оналарга болаларни тарбиялашда жисмоний жазо қўллаш тақиқланиши мумкин.
Бу ҳақда болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳасида кўзда тутилмоқда. Қонун лойиҳасида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг иштироки ва уларнинг мажбуриятлари белгилаб қўйилмоқда.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёевага кўра, қонуннинг жорий қилиниши профилактика ҳамда зўравонлик қурбонларига комплекс ёрдам кўрсатиш тизимини яратишга ёрдам беради.
Жумладан, ота-оналар болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиши, уларга ғамхўрлик кўрсатиши ҳамда зарарли таъсир кўрсатувчи ахборотдан ҳимоя қилиши шартлиги, болаларни тарбиялашда уларни жисмоний жазолаш тақиқланиши назарда тутилмоқда.
Доллар курси кўтарилишда давом этмоқда
Душанба – 4 март санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 514,45 сўм (+17,65 сўм) этиб белгиланди.
🔹Туронбанк “Бизнесга биринчи қадам” кредитини таклиф этмоқда!
➖Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар тадбиркорлигига 5 миллион сўмгача ажратилади.
➖Ҳеч қандай бошланғич тўлов ва гаровларсиз 12 ойгача бўлган муддатга.
➖Шунингдек, Туронбанк бизнесни янада ривожлантириш учун 300 млн. сўмгача микрокредит ҳам бермоқда.
➖Шартлар бўйича батафсил маълумот видеода ва www.turonbank.uz сайтида.
➖Боғланиш учун 1220 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг!
Реклама
Бухоро шаҳар, Алпомиш кўчасида жойлашган автомобил эҳтиёт қисмлари дўкони ертўласида газ портлаган. Бир нафар фуқаро олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида ҳалок бўлган. Яна бир киши шифохонага ётқизилган.
Читать полностью…Пойтахтда юк машиналари ҳаракати бугундан чекланди
Бугундан бошлаб Тошкент шаҳрида юк автомобилларининг тиғиз вақтларда (соат 07:00дан 10:00гача ва кечки пайт 17:00дан 21:00гача) ҳаракатланиши чекланди. Машиналар Тошкент ҳалқа йўли бўйлаб ҳаракатланмоқда.
Наврўз байрами муносабати билан Uzbekistan Airways 21-24 март кунлари амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилди.
Читать полностью…Олий суд Акром Раҳмонқулов ҳозирда Тошкент вилоятидаги манзил колонияда жазо ўтаётганини маълум қилди.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради.
Читать полностью…Asakabank'дан акция: Чемпионлар Лигаси финалига иккита чипта, шунингдек, бепул парвоз ва Лондонда истиқомат қилиш имконияти!
Asakabank «350 минг сўм эвазига УЕФА Чемпионлар Лигаси финалига» Акцияси бошланганини эълон қилди! Акцияда банкнинг Mastercard карта эгалари иштирок этади.
Акция шартлари:
Asakabank Mastercard карталаридан бирининг эгаси бўлишингиз лозим.
Ушбу картадан 350 000 сўм ёки $30 харид эвазига ютиш учун 1 имкониятга эга бўласиз.
Харидлар қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш имконияти шунчалик юқори бўлади!
Акция ғолиби Чемпионлар лигаси финалига иккита чипта, шунингдек, бепул парвоз ва Лондонда истиқомат қилиш имкониятига мушарраф бўлади.
Акция 31 мартгача давом этади. Ғолиблар 8апрел куни эълон қилинади!
Асакабанкнинг исталган филиалида ёки мобил илова орқали Mastercard картага буюртма беринг ва картангиз атиги икки кун ичида сизга етказиб берилади!
Кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун каналга уланинг: @pressa_asakabank
Реклама
Teletimes International халқаро нашри Ucell компанияси фаолиятини эътироф этди
Мақолада Ucell компанияси сўнги 2 йил ичида тармоқни модернизация қилиш ва кадрлар тайёрлашга 247,8 миллион доллар сармоя киритгани, шунингдек, Huawei билан ҳамкорликда мамлакатнинг турли ҳудудларида алоқа сифатини яхшилаш мақсадида 5G тармоғини ривожлантириш учун ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширгани алоҳида ёритиб ўтилган.
5G алоқаси Ucell томонидан 2019 йилда синовдан ўтказила бошланган ва дастлаб Tashkent City ҳудудида ишга туширилган. Ҳозирда эса 5 авлод уяли алоқаси мамлакат бўйлаб тарқатилмоқда.
Халқаро нашр Ўзбекистон Республикаси Рақамли Технологиялар Вазирлиги томонидан "Рақамли Ўзбекистон — 2030" стратегияси асосида бошқа алоқа компаниялари қатори COSCOM МЧЖ (Ucell) га ҳам белгилаб қўйилган муҳим вазифалар бунда муҳим ўрин тутганини таъкидлаб ўтди.
Батафсил
Реклама
АҚШдан Ўзбекистонга қайтарилган 74 нафар фуқаро ҳақида «Дунё» ахборот агентлигидан видеолавҳа
Читать полностью…Бола давлат ҳимоясига олинди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ҳолатни ўрганиш ва назоратга олиш мақсадида дарҳол ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Ишчи гуруҳ таркибига маҳалла фуқаролар йиғини раиси, агентликнинг мутасадди ҳодимлари билан бир қаторда вилоят асаб ва руҳий кассалликлар диспансери психиаторлари, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт шифокорлари жалб этилди.
Аниқланишича, 2018 йилда туғилган бола 2020 йилдан ота-онасининг қарамоғисиз қолиб вақтинча бобоси ва бувисининг уйида яшаган. 2023 йил 15 июндаги қарори билан тоғасига васийликга берилади.
Ўрганиш давомида вояга етмаган шахс психиатр ва невропотолог кўригидан ўтказилди ва унинг руҳий ҳолати яхши экани, атрофдагилар билан мулоқотга осон киришаётгани кузатилди.
Аммо шифокорларнинг хулосаларига кўра, унда ситуацион невроз, яъни отаси билан учрашган вақтида боланинг руҳиятида салбий ўзгаришлар содир бўлгани қайд этилди. Юзага келган ҳолатни олдини олиш мақсадида шифокорлар хулосасига таянган ҳолда суд томонидан ота ва боланинг кўришиш ишини вақтинча тўхтатиш таклифи билдирилган.
Ушбу ҳолат агентликнинг вилоят бошқармаси томонидан назоратга олинган. Юзага келган вазият юзасидан комплекс ўрганишлар давом эттирилмоқда.
texnomart'да 1 мартдан 10 мартгача 8 март чегирмалари!
📞 712099944
🌐 texnomart.uz | @texnomart | Реклама
"Ўзбекнефтгаз" АЁҚШлари эгаси ўзгарибди
Ҳозирда "UNG Petro" МЧЖнинг 100% улуши ягона таъсисчи - Камилов Данияр Абдулазизович эгалигидаги "PETROLEUM TECHNOLOGY GROUP" МЧЖга ўтказилган.
Д.Камилов Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ биносини сотиб олган “METROPOL GROUP” МЧЖнинг ҳам ягона таъсисчиси ҳисобланади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги 2023 йил май ойида 78 та “заправка”га эга бўлган UNG Petro МЧЖ хусусийлаштирилишини эълон қилган эди.
Йиллар давомида ўзбекистонлик муҳожирлар деганда ўзимизнинг ҳам кўз олдимизга чет элда тирикчилик учун қора ишларни бажаришга мажбур бўлган, жисмоний меҳнатда эзилиб келаётган одамлар келар эди. Uzbekistan’s Club жамоаси эса “Ўзбекистонлик” лойиҳасини йўлга қўйиш орқали мана шу тасаввурлар бир мунча ўзгаришига туртки бериб келмоқда.
Илк сонлариданоқ кўплаб ижобий фикрларни олган ва қисқа вақт ичида оммалашиб улгурган “Ўзбекистонлик” лойиҳаси хорижда яшаётган, ўқиётган, йирик компанияларда ишлаётган ўзбеклар ҳаётини ёритиш орқали дунё майдонида ўзбек миллати ҳақидаги қолипланиб қолаётган айрим фикрлар ўзгаришига ҳисса қўшмоқда.
Ҳозирда лойиҳанинг АҚШ мавсуми бошланган бўлиб, у ерда яшаб фаолият юритаётган, ҳаёт қийинчиликларини енгиб муваффақиятга эришган ўзбеклар ва нуфузли университетларда таълим олаётган талабалар ҳаёти ва тажрибалари ёритиб берилади.
“Ўзбекистонлик” бренди остидаги барча премьераларни энди My5, UzReport TV, Zoʻr TV, Sevimli TV, Milliy TV, Renessans TV, Ёшлар ва Маҳалла телеканалларида томоша қилиш мумкин.
Хоразмга кириш учун янги виза тури жорий қилинади
Сайёҳларга бир йил давомида чекловсиз Хоразмга кириш учун “Ўзбекистон – менинг иккинчи уйим” виза тизими жорий қилинади - президент
Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ҳам HBS академияси курслари ташкил этилади
Айтишларича, учрашувда Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ҳам HBS академияси курсларини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувлар бўлган.
Маълумот учун, HBS компанияси Дубайда ташкил этилган. Компания 4 йилдан буён акция ва крипто шуғулланиб келади. Фаолияти асосан молия дунёси, ундаги фонд ва крипто бозори каби йўналишларни қамраб олади.
ТСМРИ да ташкил этиладиган курсларга ёзилиш учун: +998914818888
Реклама
Фарғона ва Андижон вилоятларида 3,5 магнитудали зилзила кузатилди. Эпицентр — Қува тумани.
Бошқа ҳудудларда сезилиш кучи:
➖Қува туманида 3 балл,
➖Марҳамат туманида 2 балл,
➖Қувасой шаҳрида 2 балл,
➖Тошлоқ туманида 2 балл,
➖Асака туманида 2 балл,
➖Шаҳрихон туманида 2 балл,
➖Фарғона шаҳрида 2 балл.
2023 йилда 9 минг 839 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, 2 минг 282 нафар фуқаро ҳалок бўлган.
Шу жумладан, 1 минг 568 нафар бола жароҳатланган, 263 бола ҳаётдан кўз юмган - сенат
Исроил Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб киришини маъқуллади.
Тегишли ҳужжатни Исроил иқтисодиёт вазири Нир Баркат ва Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев имзолади.
Маълумот учун, ЖСТга аъзо бўлиш учун аъзо-давлатларнинг розилиги керак.
Жорий йилнинг 18 апрелидан Тошкент - Прага (Чехия) йўналишида доимий авиақатновлар йўлга қўйилади. Парвозлар Qanot Sharq авиакомпанияси томонидан ҳафтанинг пайшанба куни амалга оширилади.
Читать полностью…