davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Ҳозирги кунда тил ўрганиш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ талаб этилади. Ҳалқимизда ажойиб бир нақл бор: “Тил билган-эл билар”. Ҳа, ҳақиқатан ҳам тил билган киши эл билади, дунё кӯради.

Бугунги кунда бир қанча тилларни билиш инсонга имкониятлар эшигини очиб беради. Чет элликлар билан алоқа ўрнатиб, мулоқот қилиш, янги дўстлар орттириш ва улар билан ҳар қандай соҳаларда ҳамкорликларни йўлга қўйишда тил билиш асосий ўринни эгалламоқда.

Шу мақсадда “Ибрат фарзандлари” жамоаси тил ўрганишни истаганлар учун махсус – “Ibrat Academy” мобил иловасини яратишибди. Унда бир вақтнинг ўзида бир нечта тилларни ўзлаштириш имконингиз бор. Энг муҳими, дарслар текин ва уларни хоҳлаган пайтингизда кўра оласиз.

Дарслар тажрибали ўқитувчилар томонидан тушунтирилган бўлиб, илова ёрдамида ўрганаётган тил бўйича тест ишлаш, янги сўзларни ёд олиш ва уйга вазифаларни бажариш имконияти ҳам мавжуд.

Иловани юклаб олиш: Android | iOS

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси баёни билан 2023/2024-ўқув йили қабулида тўплаган баллари тасдиқланган қабул параметрлари чегарасига 4,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун базавий тўлов-контракт миқдори белгиланди.

Унга кўра, тўплаган баллари тасдиқланган тўлов-контракт бўйича қабул квоталари чегарасига:

➖1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун — 1,5 баробар;

➖1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун — 2,0 баробар;

➖2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун — 2,5 баробар;

➖3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун — 3,0 баробар.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Зиёлилар кўчасида 1 гектар илгари ишлаб чиқариш объекти бўлган давлат мулки 48 млрд сўмга сотилди. Харидор Smart Fast Stroy МЧЖ бўлиб, у ҳақида тадбиркорлар реестрида маълумот топилмади.

Читать полностью…

davletovuz

Тадбиркорлар ёки тадбиркорликни бошлашни энди режалаштираётганларга FINTAX компанияси фирма очишдан тортиб барча турдаги бухгалтерия хизматларини таклиф этади

FINTAX
компанияси томонидан кўрсатиладиган хизмат турлари:
-Барча турдаги давлат хизматлари(фирма очиш, лицензия олиш ва бошқалар);
-Бухгалтерия ҳисобини тўлиқ ҳажмда юритиш(барча турдаги ташкилотлар учун);
-Экспорт-импорт операцияларини бўйича маслаҳат;
-Солиқ, бухгалтерия ва меҳнат ҳуқуқи бўйича маслаҳат;
-Корхона раҳбарияти учун керак бўладиган барча турдаги ҳисоботларни ишлаб чиқиш;
-Солиқ ва статистика ҳисоботларини топшириш;
-Бухгалтерия ҳисобини тиклаш;

Бундан ташқари, тадбиркор раҳбарлар ёки бухгалтерия соҳасига қизиқадиганлар учун қуйидаги курслар мавжуд:

-Бухгалтерия курслари(нолдан балансгача)+ 1C 8.3 3.0;
-Солиқ ҳисоботларини топшириш

Ташкилотдаги барча молиявий маълумотларнинг махфийлиги компания томонидан тўлиқ таъминланади.

Компания мижозлар ҳақида қайғуради ва хизмат кўрсатиш даврида бажарилган барча операцияларга 100% кафолат беради.

Батафсил маълумот олиш учун:
+998 90 061 70 31
+998 33 104 36 46

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

8,5 тонна гиёҳвандлик моддаси

Манба

Читать полностью…

davletovuz

АҚШ давлат департаменти 2023 йил учун грин-карта визасини бериш якунланганини маълум қилди

АҚШ давлат департаменти 2023 йил учун грин-карта визаси беришни лимит тўлгани муносабати билан барвақт якунлади.

Gazeta'нинг АҚШ элчихонаси хабарига асосланиб ёзишича, қонунга кўра АҚШ давлат департаменти йилига 55 мингта грин-карта визаси беришга ҳақли.

Ҳозирда ушбу миқдорда виза бериб бўлинган ва лимит тугаган. АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси кеча 3 минг 100 дан ортиқ виза мурожаатчилари билан суҳбат ўтказганини маълум қилган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ҳокими Ғафур Ғулом парки олдидаги йўл ўтказгичнинг Муқимий кўчасига қараб тушиш қисмидаги тагини автотураргоҳ қуриш учун ҳамда Анҳор каналининг Муқимий кўчасидан Чўпонота кўчасигача бўлган қисмида барпо этилган 1,7 киломтерлик сайилгоҳ ҳудудини эксперимент тариқасида BMP Smart Decision Management компаниясига вақтинчалик бошқарувга берибди.

Қарорда ёзилишича, компания йўл ўтказгич тагида автотураргоҳ қуради, сайилгоҳ ҳудудини тоза сақлайди, аҳолига хизмат кўрсатиш нуқталарини ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, BMP Smart Decision Management компанияси Ғафур Ғулом паркини 49 йилга ишончли бошқарувга олган.

Читать полностью…

davletovuz

Uzbekistan Airways фақат бугун (23:59гача) Батуми, Дубай, Шаржа, Омск, Грозний каби йўналишлар бўйича бориш-қайтиш чипталарига 20%лик чегирма эълон қилибди.

Тошкент—Мюнхен—Тошкент йўналишига ҳам 20%лик чегирма белгиланган.

Читать полностью…

davletovuz

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги яна Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига қайтарилди. Агентлик Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурида эди.

Читать полностью…

davletovuz

Янгиланган таркиб

Давлат раҳбарининг қарорига асосан, Президент ҳузуридаги Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг таркиби янгиланди. Унда тадбиркорликнинг 10 га яқин соҳалари бўйича етакчи бизнес эгалари ўрин олишган. Мазкур соҳада фаолият олиб борадиган тадбиркорлар ўз тизими доирасида минглаб иш ўринларини яратган, миллиардаб солиқ тўлаган, бизнеснинг паст-баландини билган инсонлар.

Кенгашнинг биринчи таркиби қандай ишлагани ҳақида бирор фикр билдириш қийин. Шундай бўлса-да, янгиланган таркиб одамга кўпроқ умид бераяпти. Кенгаш таркиби 22 нафардан 30 нафаргача оширилган бўлса-да, унда вазирлик-идоралар, тармоқ раҳбарларининг ўрнига бизнес вакилларини киритилгани мақсадга мувофиқ бўлибди.

Чунки тадбиркорнинг тилини, албатта, тадбиркор тушунади. Бош ўтказган табиб деганларидек, ҳар бир соҳанинг тажрибали мутахассиси бошқа ёш бизнес эгаларига ўз тажрибасидан келиб чиқиб керакли кўрсатмаларни, ёрдамларни бериши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Фарзандингизни бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилдингизми?

Мана, янги ўқув йили бошланди. Мактаб, олий таълим муассасалари ва спорт мажмуалари яна ўғил-қизлар билан гавжум бўлмоқда.

Ота-оналар нафақат болаларининг ўқиши ва спорт билан шуғулланиши учун қулай шароитлар яратади, балки уларнинг хавфсизлиги ва кутилмаган бахтсиз ҳодисаларга учрашидан хавотир олишади.

Таълим муассасалари, спорт мажмуалари, умуман олганда, кундалик фаолиятдаги эҳтиётсизлик туфайли айрим ёшларимиз, ҳатто ёши катта инсонлар ҳам кутилмаганда бахтсиз ҳодисага учраши мумкин.

“Ўзагросуғурта” АЖ нафақат ўқувчилар, балки:
– 18 ёшгача бўлган болалар,
– талабалар,
– спортчилар,
умуман
барчани бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилиш бўйича суғурта полисларини таклиф қилади.

Албатта, суғурта одамларни турли жароҳатлардан ҳимоя қилмайди, аммо унинг зарар ва оқибатларини бартараф қилишда моддий жиҳатдан ёрдам беради.

“Ўзагросуғурта” АЖнинг ушбу суғурта маҳсулотларини веб-сайт орқали, исталган вақтда ва жойда онлайн шаклда, шунингдек, компаниянинг жойлардаги марказларида ҳам расмийлаштириш мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

«Х-faktor» лойиҳаси Ўзбекистонда ҳам фаолиятини бошлади

Британиянинг дунёга машҳур вокал шоуси энди юртимизда ҳам эфирга узатилади. Эътиборга молик жиҳати, ушбу вокал шоу дунёнинг элликдан ортиқ давлатида маҳаллийлаштирилган бўлиб, Ўзбекистондаги «FTV» канали ҳам унинг расмий ҳуқуқини сотиб олиб Ўзбекистонни «Х-faktor» лойиҳасини қонунийлаштирган 58 давлатга айлантирди.

Шоуга келадиган бўлсак, унда иштирок этиш учун кастинг Ўзбекистоннинг 5 та йирик шаҳрида бўлиб ўтган ва иштирокчилар орасидан 100 нафари танлаб олинган. Улар бир неча босқичлик синовларда иштирок этади ва ғолиб юртимизнинг энг истеъдодли хонандаси унвонига эришади. Бундан ташқари ғолиб 100 млн сўм пул ютуғини қўлга киритади ва «FTV» телеканалидан ахборот кўмаги ҳамда қўшиқларни эфирларда айлантириш имконига эга бўлади.

Шоунинг илк сони «FTV» каналида 24 сентябрь куни 20:00 да эфирга узатилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Зоминга мунтазам авиақатновлар бошланди

HY1001/1002 қатновлари ҳар куни қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

ТошкентЗоминСамарқанд

СамарқандЗоминТошкент

Авиачипталарни www.uzairways.com расмий сайтида, UzAirways иловаси орқали, шунингдек Uzbekistan Airways Sales филиалида харид қилишингиз мумкин, дейилади компания хабарида.

Читать полностью…

davletovuz

Кластерлар пахта ҳосили нархини камайтириш керак, деб ҳисобламоқда. ЎзАнинг “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига асосланиб ёзишича, ўтган йилги пахта ҳосили бўйича жаҳон бозори билан ички бозордаги тола нархи ўртасида катта тафовут бўлгани оқибатида кластерлар 6 триллион сўм (500 миллион долларга яқин) зарар кўрган. 2022 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда етиштириладиган ўрта турдаги пахта хомашёсининг энг кам харид нархи 1 кг учун 10 025 сўмдан белгилади, жаҳон бозорида эса нарх икки баравар паст бўлган.(Рақамлар "Ўзтўқимачиликсаноат"ники)

Ҳозирда пахта хомашёси учун ҳам, пахтани қўлда териш бўйича ҳам нархлар белгилангани йўқ. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги айни кунларда пахта теримига нарх белгилаш бўйича ишлар вазирликлар билан келишув жараёнида эканлигини маълум қилган эди.

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши нима дейди?

Читать полностью…

davletovuz

4 сентябр куни ЮНЕСКОнинг Париждаги Бош қароргоҳида “Абу Райҳон Беруний. Географик ва интеллектуал саёҳатлар” кўргазмаси очилди.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёевага кўра, лойиҳа буюк аллома ва мутафаккир таваллудининг 1050 йиллигига бағишланган.

Ташриф буюрувчилар визуал инсталляциялар ёрдамида Абу Райҳон Берунийнинг ҳаёти ва ижоди, кашфиёт ва изланишлари ҳақида маълумот олишлари мумкин. Экспозицияда алломанинг Франция миллий кутубхонаси фондидан йиғилган қўлёзмаларига алоҳида жой ажратилган.

Шунингдек, Мирзиёева Ўзбекистон ЮНЕСКО Бош Конференциясининг 43-сессиясини 2025 йилда Самарқандда ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

"Агар ушбу таклиф маъқулланса, бу тарихий воқеа ЮНЕСКО сессияларини фақат Парижда чақириш бўйича 40 йилдан ошиқ давом этган анъанани ўзгартира олади", деб ёзади у.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Самарқанд вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси собиқ бошлиғи Давронбек Жуманиязовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. "Докс-1 Макс" иши доирасида қўшимча жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Генерал-майор Хайдаров Равшан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси бошлиғи лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда ЎзА. У Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шу муносабат билан генерал-полковник Қобул Бердиев ФВВ академияси бошлиғи лавозимидан озод этилди. Қобул Бердиев Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Қуролли кучлари академияси раҳбари лавозимларида ҳам ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев мамлакат аҳолисига мурожаат билан чиқибди.

Қизиқ

Читать полностью…

davletovuz

Охирги йилларда давлат раҳбари солиқчилар тадбиркорларга кўмакчи бўлиши зарурлиги тўғрисида кўп гапирди. Албатта, солиқ соҳасида вазият анчагина яхшиланди, дейиш мумкин. Бироқ, шундай бўлса-да, тадбиркорларда маълум саволлар ҳалиям бор. Айниқса, фаолиятини кенгайтиришда солиққа оид масалаларда қийинчиликга дуч келаётган тадбиркорлар ва эндигина тадбиркорликни бошлаётган тадбиркорларда бу борада қатор масалалар бўлади. Бу вазиятда ким ёрдамга келади? Албатта, солиқ маслаҳатчилари.

Президент ҳузуридаги Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг таркибига қатор солиқ маслаҳатчилари ҳам киритилибди. Хусусан, 12 йилдан бери тадбиркорларга солиққа оид масалаларда ёрдамлашиб келаётган, ҳамда ижтимоий тармоқларда ўз билимлари билан бўлишаётган “United Tax Advisors” директори Мурод Мухамеджанов, шунингдек “SOLIQ KALKULYATORI” директори Умидбек Сафаров, "Tri-S-Audit" корхонаси директори Светлана Голосова, айни шундай солиқ маслаҳатчилардан.

Уларнинг кенгаш таркибига киритилгани солиқ консультацияси керак бўлган тадбиркорлар учун фойда бўлиши бир масала бўлса, қонунчиликдаги солиққа оид ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасида ҳам ёрдамлари тегиши аниқ.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент халқаро аэропортида сўнгги 30 йил ичидаги энг йирик миқдордаги — 8,5 тонна гиёҳвандлик моддаси қўлга олинди.

ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

Яна 1 йил абитуриент бўлиб юришни истамасангиз, диққат қилинг!

Инновацион ва ижтимоий-иқтисодиёт университетида ушбу йўналишларда қабул давом этмоқда:

➖ Амалий психология
➖ Бошланғич таълим
➖ Мактабгача таълим
➖ Компьютер илми ва дастурлаш технологиялари
➖ Филология ва тилларни ўқитиш
➖ Бухгалтерия ва аудит
➖ Молия ва молиявий технологиялар
➖ Иқтисодиёт

Имкониятлар:

Барча йўналиш талабалари учун дарсдан ташқари бепул IT курслари ўтиб берилади;
Хорижда ўқиш учун алмашинув дастурлари йўлга қўйилган;
Ўқитувчилар жамоасининг 80 фоиздан ортиғи илмий даражага эга;

Ўзбекистон Республикаси президентининг "Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил қилиш тўғрисида"ги 279-сонли қарорига мувофиқ 2023-2024-ўқув йили учун Инновацион ва ижтимоий-иқтисодиёт университетининг 4 та таълим йўналишига 5 тадан жами 20 та давлат гранти ажратилган.

❗️ Ҳужжатлар қабули ва имтиҳон онлайн шаклда ўтказилади.

Шошилинг, йилнинг охирги қабули тугашига оз вақт қолди. Ҳозироқ мурожаат қилинг!

🔸 ДТМ бали билан суҳбат асосида қабул: DTM.qabul-iiiu.uz
🔸 Онлайн ҳужжат топшириш: qabul-iiiu.uz
🔸 Ўқишни кўчириш: transfer.qabul-iiiu.uz

📞 Алоқа учун: @iiiu_manager
+998555061277
+998970097975
+998555067975
+998888000751

Telegram | Instagram | Facebook | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Самарқанд шаҳар жамоат транспортларида йўлкира нархлари ўзгарди.

Вилоят ҳокимининг қарорига кўра, энди йўловчилар Самарқанд шаҳар йўловчи транспорти — автобус, электробус ва трамвайларда қатновни амалга ошириш учун нақд пул ва банк карталари орқали амалга оширилганда 2 минг сўм, транспорт карталари (АТТО) орқали амалга оширилганида эса 1600 сўм тўлаши керак бўлади.

Тошкент нимани кутяпти экан?

Читать полностью…

davletovuz

Самарқанд шаҳрида озиқ-овқат хавфсизлигига бағишлаб ўтказилаётган халқаро конференция иштирокчиларига президент Шавкат Мирзиёевнинг мурожаатини бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди. Асосий тезислар:

➖кейинги пайтда коронавирус пандемияси, жаҳон сиёсати ва иқтисодиётидаги инқирозлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш тизимида занжирларнинг узилиши ва нархлар ошишига сабаб бўлди. Бундан айниқса ривожланаётган мамлакатлар жабр кўрмоқда.

➖Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳолининг 27 фоизи аграр соҳада меҳнат қилади.

Замонавий технологиялар ва қишлоқ хўжалиги техникаси ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлардаги фермерлар учун бир хилда очиқ ва ҳамёнбоп бўлиши керак.

➖Биз энг зарур маҳсулотлар савдоси ва транспортировкасида тўлиқ эркинлик ҳамда озиқ-овқат юклари ҳаракатини тартибга соладиган қоидаларни соддалаштириш тарафдоримиз.

Савдо йўллари хавфсизлиги ва очиқлигини таъминлаш давлатлараро муносабатларда ўзгармас тамойил бўлиб қолиши зарур.

Читать полностью…

davletovuz

TIFT – орзуларингиз сари элтадиган ишончли олийгоҳ!

🏛 Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университетида янги ўқув йили учун қабул давом этмоқда.

Сиз университетда 18 та бакалавр йўналишлари ва 3 та магистратура мутахассисликларидан бири бўйича талаба бўлишингиз мумкин.

TIFT талабасига айланиш учун талаб этилади:
➖ Ҳужжат топшириб, ички имтиҳондан ўтиш;
➖ ЎзБМБ (ДТМ) балл билан рўйхатдан ўтиш;
➖ Қизил диплом/аттестат билан ҳужжат топшириш;
➖ Мен талаба платформасида онлайн имтиҳонда қатнашиш.

Университетда 210 та грант ўрни мавжуд.

💻 Онлайн ҳужжат топширинг: qabul.tift.uz

❗️Контракт нархлари: bit.ly/Talim-yonalishlari

☎️ Мурожаат учун: +998999932722, +998781132999

📍 Тошкент қабул офиси: Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 17-уй

📄 Лицензия (№056223, 03.11.2022й)

Telegram | Instagram | Facebook | tiftuniversity">YouTube
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Россия армиясининг Украина назоратидаги Константиновка шаҳрига ракета ҳужуми оқибатида 16 киши, жумладан, бир нафар бола ҳалок бўлган, камида 28 киши тан жароҳати олган — Зеленский

18+. Юраги оғир одамларга тасвирларни кўриш тавсия қилинмайди.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ахбороти

Биринчидан
, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги қарори билан 2023 йил ҳосилидан бошлаб пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари пахта хом ашёсининг харид нархини ўзаро манфаатли келишув асосида белгилайди.

Иккинчидан, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Нью-Йорк биржаси пахта толасининг фьючерс котировкалари таҳлилини ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилиб боришга масъуллиги юқоридаги Президент қарорида назарда тутилган.

Учинчидан, пахта хом-ашёсининг харид нархини ўзаро манфаатли келишиб, белгилашда хом ашёдан олинадиган толадан ташқари қўшимча маҳсулотлар (чигит, шрот, шелуха ва бошқалар) нархини алоҳида ҳисоб-китоб қилиши (бунда тегирмон харажатларини чегириб қолган ҳолда) мақсадга мувофиқ бўлади.

Манба

P.S.: эрталабдан бери ўнлаб фермерлар пахта нархи туширилишига эътирозларини айтишмоқда. Аммо кенгаш бир оғиз ўз позициясини аниқ айта олмаган. Қаршимиз ёки йўқ? Ҳужжатнинг орқасига яшириниб олишган.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда дипломи 100% амал қиладиган олийгоҳ излаяпсизми?

Дунёнинг Топ 500 халқаро олийгоҳлари билан талабалар алмашинувида ҳамкорликка эга Ўрта Осиёдаги ягона олийгоҳ бўлсачи? - Батафсил

Фақатгина
иқтисод соҳаларига ихтисослаштирилган ва юқори тажрибали профессор ўқитувчиларга эга олийгоҳ бўлсачи?

Унда вақтни бекор ўтказманг - қуйдаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг!

📲 Call-марказ:
+998712009005 | @timeedubot | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Жисмоний шахслар томонидан нақд валютани божхонадан декларациясиз олиб ўтиш миқдори оширилди

Вазирлар Маҳкамаси қарори (443–сон, 04.09.2023 й.) билан Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қарорга кўра:

Жисмоний шахслар томонидан олиб кирилаётган ва олиб чиқиб кетилаётган 100 миллион сўм эквивалентидан ортиқ миқдордаги Ўзбекистон Республикасининг нақд валютаси ва (ёки) нақд чет эл валютаси йўловчи божхона декларациясини тўлдириш ва божхона органи ходимига тақдим этиш йўли билан божхона назоратидан ўтказилади. Илгари 70 миллион сўм эди.

Жисмоний шахслар декларация тўлдириш талаб этиладиган белгиланган эквивалентдан ортиқ миқдордаги нақд валюта маблағларини божхона назорати шакллари қўлланилмасдан олдин декларацияламаган ҳолда божхона органлари ходимларига маслаҳат олиш мақсадида тақдим этганда, божхона органлари ходимлари томонидан жисмоний шахсларга декларация тўлдириш қоидалари билан боғлиқ умумий тушунтиришлар берилади. Илгари бу қоида мавжуд эмас эди.

Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк ахбороти

“BRIO GROUP” МЧЖ тўлов ташкилоти (Oson бренди)томонидан Ички назорат қоидаларининг (рўйхат рақами 3266, 2020 йил 30 июнь) 31¹-банди талаблари, яъни олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларни акс эттирмасдан ва ушбу турдаги халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган зарурий чоралар кўрилмаганлиги маълум қилинади.

“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, резидент юридик шахсларга чет элда ҳисобварақлар очиш ва ундаги валюта маблағларини тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорлари доирасида амалга оширилиши мумкин.

Бироқ, амалиётда “BRIO GROUP” МЧЖ (OSON) тўлов ташкилоти хорижий банкда ҳисобварақ очиб, мазкур банк ҳисобварағи орқали юқоридаги Қонун талабларига зид равишда амалиётлар ўтказган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги Қонуни 4-моддасига асосан тўлов ташкилоти – банк ҳисобланмайдиган, тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсдир. Шунингдек, тўлов ташкилотлари Марказий банк лицензияси асосида республика ҳудудида тўлов хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга.

Шу билан бирга, тўлов хизматлари – тўлов етказиб берувчининг (тўлов ташкилоти) тўлов хизматларидан фойдаланувчига (мижозга) кўрсатадиган хизмати бўлиб, бунда тўлов ташкилотлари бевосита товарларни (хизматларни) сотиб олувчи ёки сотувчи сифатида иштирок этмайди ва тўловларини чет элдаги бенефициарларга етказиб бериш ҳамда улардан қабул қилиш хизмати улар учун ташқи савдо операцияси ҳисобланмайди.

Шу муносабат билан, тўлов ташкилотлари ўз мижозларининг тўловларини чет элдаги бенефициарга етказиб бериш амалиётларини ташқи савдо операцияси сифатида таснифлаб, қабул қилинган маблағларни бошқа валюталарга айирбошлашлари, шунингдек, трансчегаравий ва давлатлараро транзит ташкилоти сифатидаги операцияларда иштирок этишлари қонунчиликка мувофиқ эмас.

Ўзбекистон Республикасида халқаро тўлов хизматлари ва трансчегаравий пул ўтказмалари, шунингдек, халқаро онлайн хизматларга тўловлар бўйича ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган бўлиб, тижорат банкларининг платформалари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бундан кейин ҳам тўлов ташкилотлари фаолиятида қонунчилик бузилиши ҳолатларини мунтазам равишда назорат қилиб, тўлов ташкилотлари қонунчилик доирасида фаолият юритишлари борасида барча чораларни кўради.

Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал