Никита ҳақ. Шенгенга виза олиш ўзбекистонликлар учун борган сари мураккаблашиб, бюрократия ва камситиш уясига айланмоқда. Виза марказлари, консуллик идораларидаги қоракўзларимиз юртдошларимизни камситишнинг барча шаклидан фойдаланади, десак муболаға бўлмайди. Ўзбекистон фуқаролари агрессор Россия фуқароларидан ҳам қийин шарт-шароитларда, Афғонистон ва Сомали каби давлатларга қўйиладиган талаблар доирасида виза олса керак.
Ташқи ишлар вазирлигимиз фаолиятининг асосий йўналишларидан бири айнан ўзбекистонликлар учун виза олиш тартиб-таомилларини юмшатишга қаратилган музокаралар, чора-тадбирлардан иборат бўлиши лозим ва лобуд. Ҳеч қурса қозоғистонликлар даражасида.
Янги келтирилган Yutong автобуси иштирокида яна йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Бу гал, расмий хабарда айтилишича, ласетти ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлган. Бир ҳафта ичида учинчиси.
Жамоат транспорти приоритет эканлигини амалда таъминлаш зарур, инфратузилмани ҳам зудлик билан шунга мослаштиришимиз, жавобгарликни кучайтириб, унинг муқаррарлигига эришишимиз керак. Токи машинали олифталар автобусни кўрганда, 100 метр нарироқда юрагини ҳовучлаб юрсин.
Адлия вазирлиги йўл белгиларининг онлайн реестрини жорий этишни таклиф қилди. Тақиқловчи белгиларни фақат ҳокимлар қарори билан ўрнатиш таклиф этилмоқда. Улар реестрда бўлмаса, ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатлар бўлмайди. Йўлларни қуриш ва таъмирлашда эса ногиронлар ҳуқуқлари ҳисобга олинади.
Жумладан:
1) тақиқловчи йўл белгилари ўрнатилишидан камида 20 кун олдин жамоатчилик хабардор қилинади;
2) йўл белгилари реестри шакллантирилади ҳамда реестрга киритилмаган тақиқловчи йўл белгилари ҳуқуқий оқибат келтириб чиқармайди;
3) йўл белгиларининг дислокацияси онлайн тарзда эълон қилиб борилади;
4) тақиқловчи йўл белгилари фақат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоят, туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида ўрнатилади;
Тошкентда қурилаётган янги уйлардан сотиб олишда бугун эътибор бериш лозим бўлган энг асосий масалалардан бири бу автомобиллар тураргоҳи. Жуда кўп қурилишларда бу нарса инобатга олинмаяпти. Яккасарой туманида (Фрегат кафеси рўпарасида) O‘zbegim Developement компаниясига томонидан қурилиши бошланган Shoshkent турар-жой мажмуасида бу масалага олдиндан ечим топилган экан.
Шанба куни бўлиб ўтган турар-жой мажмуасининг очилиш маросимида қатнашдик. 14 қаватли 4та блокдан иборат турар-жой мажмуаси ресторан, супермаркет, бутиклар, стоматологик клиника, дорихона, фитнесс зал ва яшаш учун қулай бўлган бошқа қулайликларни ўз ичига олган. Ҳудудда ҳар бир мижознинг ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб, майдони 55м2 дан 113м2 гача бўлган хонадонлар мавжуд бўлади.
Юқорида эслаганимиздек, Shoshkent турар-жой мажмуасида ерости автомобиллар турар жойи мавжуд бўлади. Парковкалар уйларни сотиб олган харидорларга совға сифатида тақдим этилади.
Боғланиш учун: +99855 500 90 90 | Реклама
Чексиз интернет ўзи қачон бўлади деб кўп ўйланардик. Mobiuz мобиль алоқа оператори янги “Хотиржам” тарифларини эълон қилибди. Деярли барча ижтимоий тармоқларга чексиз интернет ҳамда VIP кўнғироқлар бериларкан.
Ушбу тарифларда интернет тезлиги умуман чекланмаган, янги уланган абонентларда чиройли рақамларни 100%гача чегирма билан сотиб олиш имконияти бор.
Батафсил
Реклама
Корзинкада катта акция — бош соврин BYD Song Plus электромобили!
5 июндан 30 июлгача Корзина дўконларидан 200 000 сўм ва ундан кўпроққа картангиз ёки Корзинка мобил иловасидан фойдаланиб харидларни амалга оширинг ва акция иштирокчисига айланинг.
Акция иштирокчилари ҳар бири 1 000 000 сўмлик совға сертификатлари эгасига айланиши ҳамда бош соврин BYD Song Plus электромобилини ютиб олиш имкониятини қўлга киритишлари мумкин.
Акция шартлари билан батафсил бу ерда танишишингиз мумкин.
Ёдда тутинг — чеклар қанча кўп бўлса, соврин учун имконингиз шунча кўп бўлади!
App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг маълум қилишича, собиқ Бобур паркини ваҳшийларча ўзлаштириб олаётган қурилиш қонуний, ҳамма қўл қўйган эмиш. Ўзлари рухсат бериб, ўзлари қўл қўйиб, энди ўзлари холис репортаж ҳам тайёрлашибди. Ким билади, тепадан кимнингдир нафрати ёғилганда, эрталабгача мингта қонунбузилиш ҳолатини аниқлаб берган бўлишармиди? Гап парк, Тошкентнинг эртага нафас олиши ҳақида кетаяпти.
Шаҳарда энди қурилиш бўлмайди, дейилди, паркларни асрайлик дейилди. Лекин қурилиш безбетларча давом эттириляпти. Кварталлар ичини сотиб еб тугатишди, бўш ерларни сотиб еб тугатишди, паркларнинг расвосини чиқариб, ярмини сотиб еб тугатишди. Фақат қабристонлар қолди, уларнинг ҳам куни битса керак бу кетишда. Қонуний бўлса бўлди-да.
🔝Хорижий валютангизни юқори 7,2% да кўпайтиринг!
🏦 Туронбанк хавфсиз ва фойдали янги "Optimum" омонатини ишга туширди.
🏦Орттирган пулларингиз 18 ой давомида юқори 7,2%дан даромад олиб келади!
🏦Бошланғич тўлов ва қўшимча маблағ кирим қилиш чекланмаган, ҳар ойлик фойда тўғри картага тушади.
🏦Омонатни MyTuron иловаси орқали ҳам онлайн очиш мумкин!
PlayMarket|Appstore
Қисқа рақам: 1220
www.turonbank.uz
Реклама
Ички ишлар тизими ислоҳ қилиниши керак. Етти йилдан бери такрорланади. Юқоридаги ва бошқа ҳолатлар ички ишлар органларига кириб қолган "бир-иккита ноинсоф" ходим эмас, балки тизимли муаммо, муаммо бўлса ҳамки, бунга косметик ислоҳотлар билан эмас, қатъий ва тизимли асосда чора кўрилиши лозим.
Ички ишлар органларининг инсоний юзи пайдо бўлиши керак. Бунинг учун тизим бошқарувини тўлақонли янгилаш, тизим шаффофлигини таъминлаш ва самарали жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг вақти келди. Йўқса, ИИВ бошқарувидаги уқувсизлик ва хоҳишсизлик давлатга, сиёсатга доғ бўлиб, ўзини доимо эслатиб тураверади.
Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар кўрсатган номзодларни рўйхатга олди. Ўзбекистонда 7 июндан сайловолди ташвиқоти бошланади
Читать полностью…Тошкент маҳаллаларига бюджетдан 211 млрд сўм ажратилади
Тошкент шаҳри маҳаллаларининг инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши даврида талафот кўрган маҳаллалардаги ички йўллар, пиёдалар йўлаклари, муҳандислик-коммуникация объектларини таъмирлаш учун республика бюджетидан пойтахт бюджетига 211 млрд сўм ажратилади.
2023 йил февраль ойида ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан Тошкент шаҳри ҳокимлигига 584 млрд сўм фоизсиз кредит ажратилиши белгиланган эди.
Сиз даромадингизни кўпайтирмоқчимисиз?
Ипотека-банкдан хорижий валютада янги “UNIVERSAL” омонати.
- 7 ой муддатга
- 7% йиллик ставка билан
Маблағларингизни кўпайтириб, даромадингизни оширинг. Омонатлар фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан кафолатланади.
📱 Мобил иловани юклаб олинг
📨 Telegram | 🖼 Instagram
👨 Facebook | 😉 Linkedin
👍ipotekabankofficial"> Youtube | 👌 Сайт
Реклама
Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 171-мактаб ҳовлисидаги 26 туп "гледичия" дарахтларини кесганлиги учун жиноят иши қўзғатилибди. Табиатга етказилган зарар 312,1 млн. сўмга баҳоланган.
Читать полностью…Республика бюджетидан Тошкент шаҳрига гул ва дарахт-бута кўчатлари учун 15 млрд сўм ажратилибди. Шундан 6,5 млрд сўми шаҳар идораларига, қолгани эса туманларга йўналтирилади.
Читать полностью…Халқаро валюта жамғармаси директори Кристалина Георгиева:
“Сувга нисбатан яхлит иқтисодий ва сиёсий ёндашув зарур. Ҳали ҳам сувнинг бозор нархи шаклланмаган, бу олдингизда турган ва амалга оширилиши керак бўлган ислоҳотдир. Бунинг ижтимоий оқибатлари ҳақида ўйлаб, жуда эҳтиёткорлик билан қилиш керак.
Ўзбекистонда ҳозирда ижтимоий ҳимоя бўйича яхши натижалар қайд этилган, худди шу ижтимоий ҳимояни мақсадли равишда сувга нисбатан ҳам амалга ошириш мумкин. Аммо шуни айтмоқчиманки, агар биз сувга қадрлашимиз шарт бўлмаган нарса деб қарасак, яхши натижаларга эришиш қийин бўлади”
Манба
Техникалар ЭНГ АРЗОН нархларда!
5 июндан 18 июн санасигача Элмакон дўконларидан белгиланган техникаларни АРЗОН НАРХларда харид қилишга шошилинг!
Суратларни кўринг ва нархлар билан танишинг!
Батафсил 👉🏻 elmakon.uz
📍Бизнинг 👉🏻 манзилларимиз
☎️ Батафсил маълумот: 712031203
Реклама
Адлия вазирлиги йўл белгиларининг онлайн реестрини жорий этишни таклиф қилди. Тақиқловчи белгиларни фақат ҳокимлар қарори билан ўрнатиш таклиф этилмоқда. Улар реестрда бўлмаса, ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатлар бўлмайди. Йўлларни қуриш ва таъмирлашда эса ногиронлар ҳуқуқлари ҳисобга олинади.
Читать полностью…BRT
Тошкент шаҳрининг Амир Темур, Шаҳрисабз, Шота Руставели ва Янги Сергели кўчаларида тезкор автобуслар ҳаракатланиши учун алоҳида ажратилган автобус йўлаги ташкил этилади - қарор лойиҳаси
Тошкентда электробус ва Cobalt тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Бугун соат 15:20 ларда Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли-Ғазалкент кўчалари кесишган чорраҳасида, «YUTONG» электробуси ҳамда 20 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги «Cobalt» автомашинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
«Тошшаҳартрансхизмат»нинг маълум қилишича, Cobalt ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи қизил чироғига ҳаракатланиб, Дўрмон йўли кўчасидан Ғазалкент кўчасига чорраҳадан чапга бурилаётган электробуснинг олд ён қисмига келиб урилган.
«Cobalt» ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлган. Шунингдек, «Cobalt»нинг 1 нафар йўловчиси ҳам олган тан жароҳатлари натижасида шифохонага ётқизилган.
Хушнудбек банкларга ресурс ажратилмаётгани боис таълим кредитлари расмийлаштириш вақтинчалик тўхтатилганини ёзмоқда.
Читать полностью…Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди. А. Урунов ушбу лавозимга тайинланган.
2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб Жаҳон савдо ташкилоти қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.
Адлия вазирлигига миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланди. Бунинг учун илгари мақбуллаштирилган штат бирликлари ҳисобидан қўшимча 5 штат бирлиги ажратилади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги тузилмасида махсус департамент ҳамда яна 20 та вазирлик ва идоралар жорий штатлари доирасида тегишли бўлинмалар фаолияти йўлга қўйилади.
Бўка туманида терговга жалб қилинган гумонланувчи шахс қийноқ оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолатга алоқадор бўлган тезкор ходимлар Ж.Д. ва Ғ.Ш.лар ички ишлар органлари тизимидан бўшатилди ва ҳибсга олинди.
Бўка тумани ИИБ бошлиғи А.Бабаханов, унинг биринчи ўринбосари В.Худайқулов, жиноят қидирув бўлими раҳбари Ж.Субанов, тергов бўлими бошлиғи Ж.Ачилов, шунингдек навбатчилик қисми масъули Ш.Ибрагимовлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Бош прокуратура хабар беришича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 235-моддаси (Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Паркка тегманглар
Никита Макаренконинг ёзишича, Тошкент марказидаги собиқ Бобур парки ҳудуди қурувчи томонидан қанақадир бетон бино учун ўзлаштириб олинмоқда. Тошкентда шундоқ парк камёблашиб боряпти, бу нафси хакалак отганлар шаҳарликларнинг охирги соясини, сокин айланадиган гўшасини ҳам бетонлаштирмоқда, атрофини машинага тўлдирадиган қурилишларга айлантирмоқда.
Аввал ҳам айтганмиз, шаҳар боғлари — жамоат мулки, у ер хусусий қўлларга берилмаслиги, талон-торож қилинмаслиги ва паркнинг бош мақсадига халақит берадиган қурилишлар қилинмаслиги лозим. Ўйлаймизки, ҳукумат жафокаш паркни навбатдаги ваҳшийликдан асраб қолади. Гулшан, Абдулла Қодирий боғлари биз учун сабоқ бўлиши керак.
Эрдоғаннинг хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари иштирокидаги инаугурация маросимидан.
Читать полностью…Жамғармангиз бор бўлса ва уни йўқотиб қўйишни истамасангиз, сиз ундан самарали фойдаланиш йўлларини қидирасиз. Мулк харид қилишингиз ёки бўлмаса қандайдир бизнес бошлашингиз мумкин, лекин бу жамғармангизни ортиб боришини кафолатламайди, унинг хавфсизлигига жавоб бермайди.
Трастбанк томонидан янги "Қулай сармоя" омонати эса жамғармангизни ошиб боришини кафолатлайди, омонат ўзининг фойдали шартлари билан эътиборингизни тортиши аниқ. Унинг шартлари:
— Қўйиладиган маблағнинг энг кам миқдори: 500$
— Йиллик фоиз ставкаси: 7,5%
— Муддат: 18 ой
Ортиқча оворагарчиликларсиз, барчаси онлайн тарзда амалга ошириш имкониятингиз мавжуд, бу учун TrustPay иловасини юклаб олиш етарли.
Батафсил маълумот.
Call-марказ: 1287
Реклама