Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) ва Жаҳон банки томонидан эълон қилинган қўшма баёнотда, Президент ҳузурида Миллий ижтимоий ҳимоя агентлигини ташкил этилишини олқишлашини маълум қилишган.
Баёнотга кўра, ушбу ташкилотлар агентлик доирасида Ўзбекистонда оилалар ва болалар фаровонлигига таъсир этувчи, узоқ давом этадиган ёки тўсатдан содир бўладиган зарба ва инқирозларга мослашувчи ва тезкор жавоб берадиган, уларнинг чидамлилигини мустаҳкамлайдиган ижтимоий ҳимоя тизимини яратиш учун улкан имкониятларни кўрмоқда.
Агентликнинг ташкил этилиши ҳақидаги қарор Ўзбекистоннинг миллий ривожланиш мақсадлари ва Барқарор Ривожланиш Мақсадларини амалга оширишдаги муҳим қадам эканлигига ҳам алоҳида урғу бериб ўтилган.
Жорий йилнинг 18 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган йиғилишда сув тежовчи технологияларни жорий этиш масаласи муҳокама қилинганди.
Унинг ташаббуси билан Агробанкнинг Cув хўжалиги вазирлиги ва Тошкент ирригация университети билан ҳамкорликдаги «Сувчилар мактаби» лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳа доирасида мамлакат бўйлаб жами 60 мингга яқин фермер ва 4000дан ортиқ миробларни ўқитиш режалаштирилган.
Агробанк бошқарув раиси Рустам Маматқуловнинг айтишича, сув ресурсларидан фойдаланишни оптималлаштиришга қаратилган янги лойиҳага 5 нафар туркиялик мутахассислар жалб этилган.
Яқин келажакда лойиҳанинг ижобий натижаларини кўрамиз, деган умиддамиз.
Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги деб қайта номланди — Президент фармони
Читать полностью…Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти янги ўқув йили учун қабул давом этаётганини маълум қилади.
Буюк Британиянинг Бангор, Сандерленд ва Тиссайд университетлари билан ҳамкорликда ушбу олийгоҳларнинг бакалавр ва магистратура таълим дастурлари асосида таълим бериладиган ушбу нуфузли олийгоҳда қуйидаги йўналишларда таҳсил олиш мумкин:
Бакалавр
👨🎓Бангор университети (Bangor University) йўналишлари:
Банк иши ва молия
Саноат менежменти
Туризм ва меҳмондорчиликда халқаро бизнес
Туризм ва меҳмондорчиликда: бошқарувда етакчилик
Бизнес ва иқтисодиёт
Молия, сармоя ва риск менежменти
Бизнесда компютер ахборот тизимлари
👨🎓Сандерленд университети (University of Sunderland) йўналишлари:
Бухгалтерия иши ва молия
Бизнес ва молия менежменти
Бизнес ва маркетинг менежменти
Бизнес ва менежмент
Мода маҳсулоти ва унинг тарғиботи
👨🎓Тиссайд университети (Teesside University) йўналишлари:
Халқаро бизнес
Кадрлар бошқаруви
Лойиҳа бошқаруви
🎓Бундан ташқари, Сандерленд университети томонидан қуйидаги Магистратура йўналишлари тақдим этилади:
Молия
Маркетинг
Кадрлар бошқаруви
Меҳмонхона бошқаруви
Шунингдек, бошқа олийгоҳлардан ўқишни кўчириш учун ушбу ҲАВОЛАни босинг.
Институтга онлайн ҳужжат топшириш учун ҲАВОЛА орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Қабул август ойигача давом этади.
☎️+998712717702
Telegram | Facebook | Instagram | LinkedIn
Реклама
Давлат байроғи тўғрисидаги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда:
➖Давлат байроғидан спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия тадбирларида, маданий ва ўзга оммавий тадбирларда, оилавий байрамларда, хотиравий саналарни байрам қилишда ҳамда бошқа ҳолларда ҳам фойдаланилишга рухсат бериш;
➖давлат рамзидан ва унинг тасвири туширилган белгилардан жамоат жойлари ва биноларда, яшаш ёки иш жойларида ҳамда уларга туташ бўлган ҳудудларда, транспорт воситаларининг салонида фойдаланиш мумкинлигини белгилаш;
➖Давлат байроғи тасвирини устки кийимга безатиш мақсадида акс эттириш имкониятини яратиш ва бошқалар.
Tasnif Group намойиш этади...
Юқоридаги шоурил "Tasnif Group" томонидан сўнгги икки йил давомида тайёрланган ижодий ишлардир. Бугунги кунга келиб Тасниф студиясида компьютер графикаси йўналишида бир неча йиллик тажрибага эга 30 дан ортиқ ўз ишини мутахассислари фаолият юритади. Жамоа анимация, иллюстрация, график дизайн ва видео продакшн йўналишларида мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Студия ҳамкорларини қисқа вақт давомида техник мукаммал график ишларни тайёрлаб бера олиши ва ҳар бир ишни оригинал бўлиши учун унга креатив ёндошиши билан хурсанд қилиб келади.
Агар юқоридаги видео сизда қизиқиш уйғота олган бўлса, сизда график дизайн соҳасидаги тажрибали профессионалларга эҳтиёж бўлса жамоа билан ҳамкорлик қилинг.
Савол ва таклифлар биланам мурожаат қилса бўлади!
Tasnif Group - портфолиосига ҳавола
Боғланиш учун: +998 93 804 16 66 (@tasnif_contact)
Telegram | Instagram | Facebook
Реклама
Янгисига алмашамизми?
Сизда эски автомобил борми? @Olamavto_uz да эса янгиси.
Яхши янгиликка кўзим тушиб қолди. Эндиликда автомобилингизни қандай сотишни билмаётган бўлсангиз сизга @Olamavto_uz дилерлик маркази ёрдам беради.
Ёнингизда паспорт ва машинангиз ҳужжатлари бўлса бас! Сотувда ҳамма моделлар бор! @Olamavto_uz билан барчаси бир зумда!
Шошилинг, автомобиллар сони чекланган!
Батафсил:
📍 Elbek ko'chasi, 61/3
☎️ +(998)71-202-13-12
📞 1312
Реклама
Gazeta Марказ-1 мавзеидаги охирги воқеалар ҳақида батафсил репортаж тайёрлабди. Назаримда, масалани ҳал қилишда ўша кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг манфаатлари устувор бўлиши керак.
Читать полностью…Супервазирга мулоқот нега керак? Шундоқ ҳам супервазирлик бўлса. Қулоғига ёқадиган жамоатчилик кенгашини/фокус гуруҳини тузиб ҳам бўлгандир. Бу вазирлик нимаики қилмасин, ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги ташаббусли бюджетни зимдан дискредитация қилишга ўхшайди.
Читать полностью…Прeзидeнт мактаблари 2023-2024-ўқув йили учун қабул эълон қилади
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларига 2023/2024-ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан – 30 июнга қадар ОНЛАЙН шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.
Келгуси йилда «Очиқ бюджет»га бериладиган маблағ 3 карра оширилиб, 24 триллион сўмга етказилади - Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ, “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки ва “China Zheshang Bank” АЖ Хитой банки ўртасида уч томонлама ўзаро Англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандум қўшимча банк воситаларидан фойдаланган ҳолда биржа савдолари бўйича ҳисоб-китобларни оптималлаштириш орқали Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ташқи савдо ҳажмларини оширишга хизмат қилади. Хусусан, Ўзбекистонда талаб юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ва моддий-техника ресурсларини очиқ биржа савдолари орқали тезкор харид қилиш имконияти яратилади.
Манба
Тадбиркорлар учун кредитлар ўртача 20 фоиздан 10-12 фоизгача туширилади — Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастуридан
Читать полностью…Ҳозирги 6 та вазирликда тарқоқ бўлган ижтимоий хизматлар бирлаштирилиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилади — Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП съездида ўз сайловолди дастурини эълон қилмоқда:
➖Дунёдаги “Топ-500”га кирадиган чет эл олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва “икки дипломли тизим” жорий этилади;
➖био-технология, сунъий интеллект ва бошқа юқори технологик йўналишларда йилига 500 нафар истеъдодли ёшларимизни энг нуфузли хорижий олийгоҳларга давлат ҳисобидан ўқишга юборилади;
Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими ва яна 17 киши судланмоқда
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида И. Худойбердиев (1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Термиз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) ва бошқалар (жами 18 нафар судланувчи) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда.
Олий суд матбуот хизматининг маълум қилишича, судланувчилар Жиноят кодексининг 25,167, 167, 168, 184, 28,205, 205, 206, 28,209, 209, 210 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Термиз шаҳар ҳокимлиги мансабдор шахслари жамият ва тадбиркорлар манфаатларига 35,6 млрд сўм зарар етказгани маълум қилинган эди.
Gazeta’нинг ёзишича, гумондорлар орасида Термиз ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Ғайрат Эламанов, ҳокимнинг қурилиш масалалари бўйича собиқ ўринбосари Шуҳрат Раҳмонқулов ва собиқ шаҳар бош архитектори Бобур Эргашев ҳам бор.
Бундан ташқари, «Яшил дунё» бозори собиқ раҳбари Ш.Тўхтаев ва «Яшил дунё» деҳқон бозори ҳисобчиси Баҳодир Бобомуратов ишга жалб қилинган.
Чўлпонотада Шавкат Мирзиёевнинг Европа Кенгаши президенти Шарль Мишель билан учрашуви бошланди.
Читать полностью…Марказий банк раисининг Сенатдаги ҳисоботида маълум қилинишича, уруш бошлангандан буён 60 мингдан ортиқ норезидентлар Ўзбекистон банкларида ҳисобварақлар очган ва уларнинг маблағлари 892 млн.доллар атрофида.
Читать полностью…Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбарининг ўринбосари Мансурбек Полвонзода Оллоёров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” форматидаги навбатдаги олий даражадаги учрашувда иштирок этиш учун 2 июнь куни амалий ташриф билан Чўлпонота шаҳрида (Қирғиз Республикаси) бўлади.
Тадбирда минтақа давлатларининг раҳбарлари ва Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель иштирок этиши кўзда тутилган.
Фото архив
Воҳид Хамидов Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори лавозимига тайинланди.
Читать полностью…Ҳукумат Ўзбекистондаги энг йирик автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи — UNG Petro МЧЖдаги 100% давлат улушини хусусийлаштиришини эълон қилди. Бунинг учун профессионал консалтинг компанияси жалб қилинади.
Читать полностью…Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити жорий йил 4 июль куни онлайн тарзда бўлиб ўтади.
Читать полностью…Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков 2016 йилда ташкил этилган «Коба санъат мажмуаси» МЧЖга яқин-яқингача 100%лик улуш билан таъсисчи бўлиб келган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги вазиятни ўрганиб, вазирликка тақдимнома киритган. Вазир МЧЖ таъсисчилари рўйхатидан чиққан.
Читать полностью…Тез кунда Japan Digital Universityда кузги семестр учун қабул тугайди. Сиз ҳужжат топширишга улгурдингизми?
Олийгоҳимиз азиз абитуриентлар учун қуйидаги йўналишларда таҳсил олишни таклиф этади:
✔️ (IТ) муҳандис-дастурчи йўналиши;
✔️ Компютер графикаси ва дизайн йўналиши.
Кириш имтиҳонларига чет тили сертификати талаб этилмайди.
Japan Digital University - Ўзбекистондаги биринчи рақамли университет.
Ҳужжат топшириш 👈
+998712000595
Telegram | Instagram | Facebook | JapanDigitalUniversity">YouTube
реклама
2024 йилдан бошлаб, янги уй-жой сотиб олган аҳолига қўшилган қиймат солиғининг ярми қайтариб берилади — Шавкат Мирзиёев.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, 2030 йилга қадар 4 та нуфузли хорижий компаниянинг лойиҳалари ишга туширилиб, автомобилсозлик соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми йиллик 1 миллион донага етказилади (ҳозир 350 минг). Бунда йилига 300 мингта электромобил ишлаб чиқарилади.
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев сайловолди дастуридан:
➖ “Гепатит С” касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволашни йўлга қўйиш;
➖ “туберкулёз” билан касалланиш даражасини юз минг аҳолига нисбатан ҳозирги 34 нафардан кескин камайтириш;
➖ Келгуси йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакет аҳолига бепул тақдим этилади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарада яна учта ўтказиш пунктини очишни режалаштирмоқда.
Читать полностью…