Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ҳоккей бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Осиё ва Океания чемпионатида Ўзбекистон U18 терма жамоаси бешта учрашувда бешта ғалабага эришиб, чемпионлик унвонини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик ўсмирлар Туркманистон (5:0), Эрон (14:1), Мўғулистон (7:4), Таиланд (10:2) ва БАА (8:1) жамоаларидан устун келди.
Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси сардори Жасурбек Рустамхонов 26 очко (14 гол ва 12 голли узатма) жамғариб мусобақанинг энг фойдали ҳоккейчиси бўлди.
Мазкур халқаро турнирда ҳакамлик қилган Давид Прокофевдан кейин 19 ёшли Сергей Ермаков ҳам халқаро тоифадаги ҳакамга айланди.
2023 йил 1 майдан бошлаб ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини,
ўттиз кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади - президент қарори
Республика ҳудудида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмади. Бино ва иншоотларга зарар етмаган — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Читать полностью…Жиззахда икки нафар прокуратура ходими ЙТҲда ҳалок бўлди
Зоминда прокурор ёрдамчиси бошқарувидаги Lacetti автомобилининг дарахтга бориб урилиши натижасида ҳайдовчи ва яна бир прокуратура ходими ҳалок бўлди. Яна бири тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди.
Финал сари
Эртага — 21 март куни Тошкентда хоккей ишқибозларини ҳаяжонли ўйин кутмоқда. Биз Pro Hockey League остонасида турибмиз. “Humo” —“Beibarys” жамоалари ўртасидаги ярим финалнинг бешинчи ўйини бўлиб ўтади. Бу серияни якунловчи ўйин бўлиши ҳам мумкин.
Хоккейнинг азарти ўзгача, завқи баланд. Оилангиз, фарзандларингиз билан келинг. Севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг.
Ўйин 17:00да “Humo Arena”да бўлиб ўтади. Ўйинга чипталарни iTicket.uz сайти ёки кассаларидан харид қилиш мумкин.
Реклама
Андижонда «Конституция ўзимизники» тарғибот тадбири ўтказилди. Унда 3 минг нафар ёшлар иштирок этди.
Тадбирда иштирок этган «Корзинка» супермаркетлари тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов бир неча йиллар олдин тадбиркорлар учраган тўсиқлар, бизнесдаги хатарлар ҳақида сўзлаб, бугун вазият ўзгаргани, янгиланаётган Конституцияда тадбиркорларнинг ҳуқуқларига кафолатлар берилаётгани, хусусий мулк, шахсий мулк дахлсизлиги ҳақида ҳам алоҳида нормалар қўшилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтган.
❗️Жорий йилнинг 18 мартидан, яъни “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг биринчи мавсуми доирасида овоз бериш жараёни бошланди. Биринчи мавсум лойиҳаларига 1,7 трлн сўм ажратиш кўзда тутилган.
Читать полностью…Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокимининг 33 ёшли ўринбосари Умиджон Жумагалдиев йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида ҳалок бўлди.
Читать полностью…Рамазон ойида 16,6 млн сўмдан бошланадиган Умра зиёрати
«Стандарт» тўплами бўйича қулай шароитларда Макка ва Мадинада 14 кун.
21.03.2023-04.04.2023
23.03.2023-06.04.2023
Тошкент-Жидда-Тошкент. Uzbekistan Airways а/к. Boeing-787 Dreamliner
Мадина (3 кеча) — Nusuk al Hijra 3* ( Ан-Набавий масжидигача - 150 м).
Макка (11 кеча) — Mawaddah al Naseem 3* (ал-Харам масжидигача - 2 км).
Бир киши учун нарх: 16,6 млн сўмдан бошлаб (тўрт кишилик жойлашувда).
Нархга қуйидагилар киради:
- малакали элликбоши;
- Тошкент – Жидда – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри учиш;
- трансфер;
- меҳмонхоналарда яшаш;
- икки мартали овқатланиш;
- тиббий суғурта;
- виза;
- совғага бренд маҳсулот.
Боғланиш учун:
+998712112222
Жавоҳир +998908308002
Рушана +998908308003
Азиз +998908308001
Гулмира +998999368788
Сардор +998908308004
Реклама
Ўзбекистон ҳукумати Япониядан 200 млн доллар қарз олади
Ўзбекистон ҳукумати Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA)дан 200 млн АҚШ доллари миқдорида имтиёзли қарз жалб қилади. Ушбу маблағлар мамлакатда мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш лойиҳасини молиялаштириш учун сарфланади.
Лойиҳада иштирок этувчи молия ташкилотларига кредитлар ўзбек сўмида тақдим этилади. АҚШ долларига нисбатан ўзбек сўмининг валюта курси тебранишлари туфайли юзага келадиган харажатлар республика бюджети ҳисобидан қопланади.
Кредитлар лойиҳа ташаббускорларига Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.
Кеча Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилади. Регуляторнинг ёзишича, инфляция пасая бошлаган, айни пайтда ташқи иқтисодий шароитлар миллий иқтисодий фаолликка салбий таъсир қилиши ҳақида сигналлар ола бошлаган. Шу сабабли асосий ставка пасайтирилган.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, асосий ставканинг 1 фоиз пасайтирилиши “имконли” ипотека ставкаларида ҳозирча ўзгариш ясамайди. Чунки ўтган йили 18 мартда асосий ставка 17%гача кўтарилган вақтда “доступный” ипотека бўйича ставкалар 14%га боғланган ҳолда қолдирилганди.
Айни вақтда масалан, тижорий ипотека ва тижорий автокредитлар ставкаларида секин-aста пасайиш кузатилиши мумкин. Лекин бу асосий ставка пасайиши туфайли эмас, ушбу сегментда кучайиб бораётган очиқ рақобат туфайли юз беради, деб ёзади эксперт.
Аҳоли омонатлари бўйича ставкаларда асосий ўйинчи бўлган банкларда ставка деярли ўзгаришсиз сақланади.
«Мен тадбиркорман. Ёшлигимдан тадбиркорлик қиламан. Тадбиркор одам ўз вақтини, куч-ғайратини, мол-мулкини тикиб, ривожланишга ҳаракат қилади. Улар ҳар куни таҳликали бўлса-да қарорлар қабул қилади ва келажакка ишонади.
Шундай даврлар бўлди, таҳликалар ҳаддан ташқари кўп бўлди. Тадбиркорлар ҳар куни қўрқиб ишлади. Бу на мамлакат иқтисодиёти, на халқ учун манфаатли бўлди.
Эслайман, эрталаб «бисмиллоҳ» деб уйдан чиқаётганда, ишқилиб, тинчлик бўлсин, ухлаётган болаларимизга қараб, бирор нарса бўлса, булар нима бўлади, кечқурун эсон-омон уйга қайтай, деган қўрқувда яшадик.
Ислоҳотлар бошланганда, уларнинг муҳокамаларида қатнашдик, мавжуд муаммоларни танқид қилдик. Ўшанда баъзи танишларимиз орасида «қўрқмайсанми, орқага қайтиб қолса, нима бўлади, деганлар бўлди. Аммо бу ислоҳотлар давом этишини, имкониятлар, ҳақ-ҳуқуқлар кафолатлаш даври келди.
Мен бефарқ эмасман. Сиз ҳам бефарқ бўлманг».
Зафар Ҳошимов, тадбиркор
Референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметаси 182 миллиард 386 миллион сўм миқдорида ишлаб чиқилди.
Читать полностью…Президент ҳузуридаги йиғилишдан:
➖Йил охиригача озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича импорт божларидан имтиёз берилади.
➖1 майдан ижтимоий реестрга кирган аҳоли мол, қўй ва парранда гўшти, тухум ва ўсимлик ёғи харид қилса, қўшилган қиймат солиғи қайтарилади. (2 миллиондан ортиқ оила).
Бугун президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонда бўлди.
Кобулда Ўзбекистон делегацияси Афғонистон бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий, мудофаа вазири вазифасини бажарувчи мулла Ёқуб Мужоҳид, муваққат ҳукуматнинг бошқа аъзолари ва иқтисодий тузилмалар вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.
Рамазон ойи 23 мартдан бошланади
2023 йилги муборак Рамазон ойининг бошланиши 23 март кунига тўғри келади.
АҚШ президенти Жозеф Байден Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами билан қутлади.
“Ушбу уйғониш ва янгиланиш мавсумида Қўшма Штатлар Ўзбекистон халқига содиқлигини яна бир бор тасдиқлайди”, дейилади Байденнинг мактубида.
Рамзий ордер
Кеча Халқаро жиноят суди Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берди. Россия президенти Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда депортация қилганликда гумонланмоқда. Буни Россия ҳукумати, Путин тарафдори бўлган жамоатчилик жуда оғир қабул қилди. Чунки суд тарихида Путин жиноятда айбланган еттинчи давлат раҳбари бўлди. Кот-д’Ивуар, Кения, Судан, Ливан, Либерия ҳамда Сербия давлат раҳбарлари нисбатан инсониятга қарши, геноцид ёки бошқа жиноятлари учун халқаро суд томонидан айблов эълон қилинган.
Суд талабига кўра, Путин Рим статути (ҳужжати)ни ратификация қилган ва суднинг юрисдикциясини қабул қилган 123 та мамлакатга кирса, у дарҳол қўлга олиниши ҳамда судга топширилиши керак бўлади.
Аммо экспертлар Украинада адолатсиз ва асоссиз уруш олиб бораётган Владимир Путиннинг қайсидир мамлакат қўлга олиб, халқаро судга топширилиши эҳтимолини жуда паст баҳолашмоқда. Шундай бўлса-да, Халқаро суд ордерида жуда катта рамзий маъно бор. Бу қайсидир маънода Владимир Путинни "тавқи ланъат" қилишдек. Бу Путин Россияси ва Путин ҳаммаслакларига юборилаётган маънавий, ахборий ҳужум, удар деса ҳам бўлади.
Давлат идоралари Янги Тошкентга кўчирилади
Янги Тошкентда Янги Ўзбекистон университети, Миллий кутубхонанинг янги бинолари, театр, ижод мактаблари, савдо ва сервис марказлари жойлашади.
Босқичма-босқич давлат идоралари ҳам Янги Тошкентга кўчиб боради.
Уларнинг ҳозирги бинолари ўрнида меҳмонхоналар, хизмат кўрсатиш ва савдо объектлари очилиб, Тошкент замонавий туризм ва бизнес марказига айланади.
Божхоначилар томонидан катта ҳажмдаги, қарийб 1,6 млрд сўмлик тамаки маҳсулотларнинг сохта транзити олди олинди.
Ўзбекистонлик божхоначилар Қозоғистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорликдаги тадбири натижасида чет давлатидан келтирилиб, Ўзбекистондаги божхона омборидан Тожикистонга транзит қилиниши керак бўлган 150 мингга яқин қути тамаки маҳсулоти йўл-йўлакай Самарқандда қолдирилиб, божхона постидан эса бўш юк автомашинаси ўтмоқчи бўлган.
Божхона ходимларининг ҳушёрлиги натижасида давлат бюджетига келтирилиши мумкин бўлган 1 581 786 000 сўмлик зарарнинг олди олинган.
Божхона қўмитаси хабарига кўра, шу каби ноқонуний тамаки маҳсулотларининг мамлакатимизга кириб келишини олдини олиш мақсадида қўшни давлатлар билан ҳамкорлик кучайтирилмоқда.
Манба
Жорий йилнинг 18-22 март кунлари аҳолига валюта операцияларини амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида қуйидаги тижорат банкларининг валюта айирбошлаш ва халқаро пул ўтказмалари шохобчалари фаолият кўрсатади:
Ипак йўли банк
Трастбанк
Саноатқурилишбанк
Халқ банк
Ҳамкор банк
Туронбанк
МКбанк
Азия альянс банк
Агробанк
Қишлоқ қурилиш банк
Асакабанк
Миллий банк
Инфин банк
Ипотека банк
Алоқа банк
Ориент финанс банк
Капиталбанк
Ўзбекистонлик турли соҳанинг таниқлик шахслари, инфлюенсерлар, блогерлар ижтимойи тармоқларда #befarqemasman ҳештеги остида флешмоб бошлаган.
Читать полностью…Марказий банк иккита янги банк — Тошкент шаҳрида “APEX BANK” акциядорлик жамияти ва “HAYOT BANK” акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказиб, уларга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берди.
Читать полностью…“Shaffof” бренди остидаги 73 та хўжалик субъектига қарашли 101 та автомобилларга газ қуйиш шохобчасининг табиий газ ва электр тармоқларидан ноқонуний фойдаланиши ҳолатлари ўрганилмоқда.
ЎзА
Hamkorbank'дан қулай шартларда ОНЛАЙН МИКРОҚАРЗ!
Микроқарзни расмийлаштиришда ҳеч қандай ҳужжатлар ва кафил шарт эмас.
Шартлари оддий:
- Миқдори — 50 млн. сўмгача;
- Муддати — 36 ойгача;
- Фоиз ставкаси — 27,99 % дан бошлаб.
📲 Hamkor иловасини юклаб олинг ва микроқарзни ҳозироқ расмийлаштиринг
Батафсил маълумот ҳаволада: https://bit.ly/reg_tg_uz
Реклама