davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Марказий банк асосий ставкани 1 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 14 фоиз даражасида белгилади.

Читать полностью…

davletovuz

Президент қарорига кўра, 2023 йил 1 апрелдан Тошкент метрополитенининг тўлиқ фаолият кўрсатиши вақти давомида пенсия олувчиларга бепул хизмат кўрсатилади.

Илгари пенсионерлар ўзларининг пенсия гувоҳномасига асосан кундузи соат 10:00 дан 16:00 гача Тошкент метрополитенида бепул ҳаракатланиши мумкин эди.

Читать полностью…

davletovuz

Конституциявий қонун лойиҳаси

➖Президент вазирликларни ва бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларини тузади ҳамда тугатади, шу масалаларга доир фармонларни кейинчалик Сенат тасдиғига киритади;

➖ Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашини тузади ва унга бошчилик қилади, ўз ваколатлари амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Президент Администрациясини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳат-кенгаш органларини ва бошқа органларни шакллантиради;

➖ Президент Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари томонидан умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан етти йил муддатга сайланади.

➖Ўзбекистон Республикаси Президенти муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини тайинлашга ҳақли.

➖Бош вазир номзодини сайловда ютган партия эмас, Президент парламент қуйи палатасига тақдим қилади. Бунда у барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашади.

Читать полностью…

davletovuz

Конституциявий қонуннинг давлат ҳокимияти мансабдор шахсларининг ваколат муддатлари, сайланиш (тайинланиш) тартиби ва (ёки) шартларини ўзгартирувчи ва (ёки) бошқача тарзда таъсир қилувчи қоидалари ушбу Конституциявий Қонун кучга кирган пайтда мазкур лавозимларни эгаллаб турган шахсларга нисбатан қўлланилиши ва ушбу шахслар мазкур Конституциявий Қонун кучга кирган пайтда кўрсатилган лавозимларни эгаллаганлиги ва (ёки) эгаллаб келаётганлигининг сурункали муддатлари сонидан қатъи назар бошқа фуқаролар билан тенг равишда Конституция, шу жумладан ушбу Конституциявий Қонун таҳриридаги Конституция, талабларига мувофиқ ушбу лавозимларга сайланиш (тайинланиш) ҳуқуқига эга бўлиши белгиланмоқда.

Конституциявий суд қароридан

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёв Бойсун-Денов йўналишидаги «яма»ли йўлда

Читать полностью…

davletovuz

Туронбанкдан бепул янги Mastercard

🔹 Баҳор мавсуми учун “Супер акция”: энди Туронбанкнинг "Mastercard" кобренд картасини ортиқча тўловларсиз, бепул расмийлаштиришингиз мумкин.

🔹Бу эса сизга дунёнинг исталган нуқтасида ўзингизни янада қулай ва хавфсиз ҳис этиш имконини беради.

🔹Агарда саёҳат манзилингизни Tourist.uz компанияси билан бирга танласангиз, у ҳолда бонус сифатида тур учун 5% чегирмага ҳам эга бўласиз.

🔹Шунингдек, Сиз “Vip Club”га аъзо бўлиб, саёҳат давомида меҳмонхона, ренткар ҳамда бошқа хизматлар учун имтиёз оласиз.

Телефон: 1220
Tourist.uz агентлиги билан боғланиш: 95 144 55 66.

Сайт|Телеграм|Facebook|Instagram|YouTube

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзбекнефтгаз”нинг заправкаларида АИ-92 бензини 7500 сўмдан чегирма билан сотилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов «Алоқабанк» расмий амбассадори

Х
алқаро тоифадаги гроссмейстер, тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпиони, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони соҳиби Нодирбек Абдусатторов энди банкнинг расмий амбассадори сифатида фаолиятини бошлашини мамнуният билан маълум қилади.

Банк раҳбарияти, банкнинг ёш ходимлари ва халқаро тоифадаги гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов иштирокида учрашув ташкил этилди. Икки томонлама келишувга биноан Нодирбек Абдусатторов эндиликда мамлакатимиз ва хорижда банкнинг “юзи” сифатида намоён бўлса, банк шахмат спорт турининг янада ривожланишига кўмаклашади.

Telegram | Facebook | Instagram | Sayt | YouTube |

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев ташқи сиёсатда Ўзбекистон ким тарафда туриши ҳақида

Сурхондарёда бўлиб турган давлат раҳбари турли давлатларнинг Ўзбекистон позицияси бўйича саволига жавобини билдирди, дея хабар берди президент матбуот котиби.

«Замон жуда мураккаб, ҳозир катта-катта давлатлар айтяпти. “Ўзбекистон, сен ким томон? Бўлди энди, ёки у томонга ўтгин, ёки бу томонга ўтгин”, деяпти. Қаттиқ-қаттиқ айтиб, вакиллари ҳам келиб ҳам шунга давъат қиляпти. “Бизга керак Ўрта Осиёда Ўзбекистон, 36 млн бўлди, 3-4 йилда 40 млн бўлади, катта давлат бўлади, ким томонсан”, деяпти».

Шавкат Мирзиёев бундай саволга жавоб битталигини таъкидлади:

«Саволга жавоб битта: бир томонман! Миллатим, халқим, буюк Ўзбекистонимнинг манфаати учун ўлишга ҳам тайёрман, деб жавоб бераман»

Читать полностью…

davletovuz

Конституциявий суд:

Конституциявий қонун лойиҳасини референдумга қўйишга монелик қилувчи ҳолатлар аниқланмади.

Конституциянинг янги таҳрирдаги лойиҳаси амалдаги Конституция, бошқа ҳамма қонунлар ва Ўзбекистоннинг халқаро ҳужжатларига тўлиқ мос келади.

Читать полностью…

davletovuz

Давлат хизматчиси қачон совға олиши мумкин?

Адлия вазирлиги тасдиқлаган низомга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси Ўзбекистондан ташқаридаги хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро ва бошқа расмий тадбирларда совға олиши мумкин.

Ўзбекистондаги бошқа хизмат сафарларида совға олиш мумкин эмас.

Давлат фуқаролик хизматчиси оладиган совға қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

➖миллий қонунчиликда тақиқланмаган ашёлар бўлиши;
➖совға халқаро ва бошқа расмий тадбирда ихтиёрий берилган бўлиши;
➖совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши;
➖давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги;
миллий қонунчилигимизда тақиқланмаган ашёлар бўлиши;
➖совға халқаро ва бошқа расмий тадбирда ихтиёрий берилган бўлиши;
➖совға очиқ ва ошкора қабул қилиниши;
➖давлат органининг обрўсига путур етказмаслиги;
➖манфаатлар тўқнашуви ёки коррупциявий омилни келтириб чиқармаслиги.

Давлат фуқаролик хизматчиси совғани тадбирдан келгандан сўнг 3 иш кунида хўжалик бўлимига беради ва бунда далолатнома тузилади.

Совғанинг қиймати аниқ бўлмаса, хўжалик бўлими уни баҳолайди ва унинг қиймати БҲМнинг 4 бараваридан (1,2 млн сўмдан) кўп бўлмаса, совға давлат фуқаролик хизматчисига берилади.

Совға қиймати БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлса, у молия-иқтисод бўлинмаси томонидан давлат органи балансига кирим қилинади ҳамда давлат органи эҳтиёжи учун фойдаланилади.

Тез яроқсиз ҳолга келувчи совғалар (гул, ширинликлар), шунингдек канцелярия тўпламлари (тақвим, буклет, пластмассали ручка, кундалик ва блокнот) совға сифатида расмийлаштирилмайди ҳамда ушбу совғалар давлат фуқаролик хизматчисида қолдирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Музаффар Эминович Эгамбердиев Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинланди.

Читать полностью…

davletovuz

Бекзод Абдуқаюмович Шукуров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот котиби этиб тайинланди.

Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Туризм, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибиятининг Оммавий коммуникациялар ва ахборот очиқлигини таъминлаш масалалари шуъбаси мудири вазифасида ишлаб келаётган эди.

ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

Шуҳрат Худайкулов Uzbekistan Airways акциядорлик жамияти раиси этиб тайинланди. У бунгача раис ўринбосари эди.

Компанияни бошқариш шу пайтга қадар транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга юклатилган эди.

Читать полностью…

davletovuz

The Economist журнали Путин Россиясига геосиёсий яқин давлатлар рейтингини эълон қилди. Рўйхатни Беларусь, Арманистон ва Қирғизистон бошқарса, Ҳиндистон ва Ўзбекистон 11 ва 12-ўринларни эгаллаган.

Рейтинг дипломатик, ҳарбий, энергетика ва иқтисодиёт каби 11 та фактор асосида шакллантирилган.

Читать полностью…

davletovuz

Орипов Анвар Хомитович Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.Тайинловга қадар Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавоизимида фаолият юритган.

Исмоилов Фарходжон Вохобович Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Фарғона вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган

Читать полностью…

davletovuz

Конституциявий қонун лойиҳаси https://meningkonstitutsiyam.uz/uz.pdf

Читать полностью…

davletovuz

Савид Базарбаевич Иматов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

С.Иматов тайинловга қадар Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Электр, иссиқлик, газ ёки водопроводдан тижорат мақсадларида ноқонуний фойдаланиш ўғрилик деб белгиланди

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра:

➖умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан талон-торож қилиш ўғрилик деб белгиланди ҳамда мазкур ҳуқуқбузарлик учун 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилиши мумкин.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарликни оз миқдорда содир этган шахсларга қуйидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилиши мумкин:

БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача (3 млн сўмдан 6 млн сўмгача) миқдорда жарима;
➖ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олиш.

Читать полностью…

davletovuz

Сирдарё вилояти прокурори Мавлонов Санжар Абдираҳимович лавозимидан озод этилди.

У ушбу лавозимга 2022 йил 30 апрель куни тайинланган эди.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Президент

Читать полностью…

davletovuz

Гулнора Каримованинг мулклари ҳақида янги маълумотлар ошкор бўлди. BBC’нинг ёзишича, у турли фирмалар орқали Буюк Британия, БАА, Швейцария, Франция ва Гонгконгда тахминан 240 млн долларлик камида 14 та кўчмас мулк сотиб олган.

Буюк Британияда эса умумий қиймати 50 млн фунтлик 5 та объект Гулнора Каримовага алоқадор компанияларга тегишли бўлган. Лондоннинг нуфузли кварталида 3 та квартира, битта қаср ва яна битта уйи бўлган.

Гулнора Каримова иккита квартирасини 2013 йилда сотишга улгурган, қолган объектлар эса 2017 йилда Британия ҳукумати томонидан музлатилган.

Читать полностью…

davletovuz

Эртага соат 15.00да Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Унда референдум масаласи кўриб чиқилади. Сенат қароридан сўнг Конституциявий қонун лойиҳаси жамоатчилик учун эълон қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

Конституциявий қонун лойиҳаси Олий Мажлис Сенатининг референдумни ўтказиш тўғрисидаги тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан кечи билан уч кун ичида матбуотда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

2023 йил 1 апрелдан бошлаб
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи оила аъзоларига марҳумнинг охирги эгаллаган лавозими бўйича маоши ва ҳарбий унвони маошининг 150 баравари миқдорида бирйўла нафақа берилади.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи оиласига давлат мажбурий шахсий суғуртаси доирасида суғурта суммаси БҲМнинг 200 баравари миқдорида тўланади.

Тураржой билан биринчи навбатда таъминланади. Узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитларини олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.

Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг турмуш ўртоғи, ота-онасидан бирига ижара ҳақи ҳар ой қоплаб берилади.

Фарзандлари боғчадан тортиб университетгача бепул таълим олишлари мумкин.

Президент фармони

Читать полностью…

davletovuz

Стратегик ислоҳотлар агентлигидан олинган норасмий хабарларга кўра, Баҳодиржон Сидиқов Ўзбекнефтгаз АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинлангани айтилмоқда.

Баҳодиржон Сидиқов бунгача Олмалиқ кон-металлургия комбинати Ёшлик конини ўзлаштириш бўйича лойиҳа офиси раҳбари лавозимида ишлаб келган. Шунингдек, у 2019-20 йилларда Ўзбекнефтгаз АЖга раҳбарлик қилган.

Читать полностью…

davletovuz

3,3%гача оширилган кешбек олинг ва унумли харидлар қилинг. Корзинка иловасида банк картангиз билан тўловларнинг барчасига қўшимча 0,3% тақдим этади!🛒

Корзинка мобил иловасида банк картаси билан тўланг ва кўпроқ кешбек олинг. Сизни тўловдан сўнг кафолатланган 1,3% кешбек ва ретро-бонуслар билан 3,3%гача кешбек олиш имконияти кутмоқда

Акция 2023 йил 1 мартдан 31 мартгача давом этади.

Корзинка билан харидлар одатдагидан унумли ва ёқимли.

App | Telegram | Facebook | Insta | Web|

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Уйни таъмирлаш ва уни зарур жиҳозлар билан тўлдириш, албатта яхши, аммо барча қулайликларга эга таъмирланган хонадонга кўчиб ўтиш ундан яхшироқ!

100% олдиндан тўлов қилиш орқали нафақат 96 кв/м таъмирланган хонадон, балки қуйидаги техникалар тўпламини қўлга киритиш имконияти мавжуд:

- Совуткич
- Газ плита + дудбурон
- Микротўлқинли печь
- Кир ювиш машинаси
- Шарбат сиқгич
- Электр чойнак
- Кофемашина
- Идиш-товоқ ювиш машинаси
- Ошхона буюмлари тўплами
- Қозон
- Қорғич + раковина
- Раковина учун қуритгич
- Фильтр (дозатор)
- Кондиционер

Батафсил маълумот учун:
📞 +998555009090

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Зироат Мирзиёева экофаоллар билан бирга дарахт экди

«Замин» фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева шаҳарни кўкаламзорлаштириш тадбирларида қатнашди.

Ўзбекистоннинг биринчи хоними эко-фаоллар билан биргаликда Анҳор канали бўйида чинор, эман, қайин, заранг ва шумтол дарахтларини экишда иштирок этган.

Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал