Конституциявий суд Конституциявий қонун лойиҳасини кўриб чиқишга киришди.
Парламент қуйи палатасининг референдум ўтказиш ҳақидаги қарорининг амалдаги конституцияга мувофиқлигини аниқлаш бўйича Конституциявий суднинг очиқ суд мажлиси 2023 йил 13 март куни бўлиб ўтиши белгиланди.
Конституциявий суд
21 рақами энди нафақат Наврўз байрами ҳақида
Фақат 10-21 март кунлари Ark Buloq Халқаро савдо марказида ўз бизнесингизни қулай тўлов шартлари билан бошлашингиз мумкин.
21% — ЧЕГИРМА
21% — БОШЛАНҒИЧ ТЎЛОВ
21 ойгача МУДДАТЛИ ТЎЛОВ
Майдонлар ўлчами ҳар бир йўналиш учун ҳар хил:
— Дўконлар учун: 18 м² — 130 м²
— Меҳмонхона учун: 35 м² — 50 м²
— Офис учун: 31.8 м² — 50 м²
Текст на русском
Батафсил:
📲 @arkbuloq1
☎️ +998956068888
📱 @arkbuloq
🌐 www.arkbuloq.uz
Реклама
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда аралаш сайлов тизимини амалиётга жорий этишни таклиф қилди. Унга мувофиқ, парламент қуйи палатаси депутатлари мажоритар ва пропорционал тизим орқали сайланади.
Давлат раҳбари ушбу таклифни ҳафта бошида парламент аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашувда илгари сурган.
Унга кўра, Қонунчилик палатасига сайланадиган 75 депутат мажоритар тизим орқали, 75 нафари эса пропорционал усулда сайланади. Бунда овоз берувчилар аниқ шахсларга эмас, партияга овоз беради. Партия эгаллаган ўринларига ўзи кадрларни танлаши мумкин бўлади.
Таклиф асосида 2024 йилда Сайлов кодексига ўзгартириш киритиш кўзда тутилган.
CoinUz — Ўзбекистон Республикасидаги сертификатланган криптодўкон.
CoinUz компанияси Ўзбекистон Республикасидаги сертификатланган криптодўкон ҳисобланади. Биз иккита энг оммабоп криптовалюталарни, Tether (USDT), Bitcoin (BTC) сотиб олиш ва сотиш учун хавфсиз ва ишончли платформани тақдим этамиз:
Бизнинг мутахассисларимиз мижозларимизга ёрдам ва маслаҳат бериш учун кечаю кундуз ишлайдилар. Шу сабабли, сармоянгиз ишончли қўлларда эканлигига амин бўлишингиз мумкин. CoinUz билан сармоянгизни кейинги босқичга олиб чиқиш имкониятини бой берманг!
Боғланиш учун: @CoinUz_manager
Телеграм каналимиз
Реклама
Бугун депутатлар Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилиниши кутилмоқда
Бугун соат 15:00 да Қонунчилик палатасида бўлиб ўтадиган Ялпи мажлисда Конституциявий қонун лойиҳаси кўриб чиқилади.
Йиғилишда “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарор қабул қилиниши кутилмоқда.
Ялпи мажлис “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон” телерадиоканаллари, "UzReport" телеканали, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайти, YouTube'даги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
2023 йил 1 майга қадар муддатга Тошкент шаҳрида ҳуқуқий эксперимент тариқасида виртуал касса билан қамраб олинган савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида нақд пул ечиш хизматини кўрсатиш амалиёти жорий этилади.
Читать полностью…Ўзбекистонда 6 минг нафарга яқин давлат хизматчилари бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилибди. Тиббиёт ходимларининг хулосаларига кўра, ҳокимлик ходимлари ўртасида овқат ҳазм қилиш органлари (сурункали гастрит), юрак қон томир (артериал гипертония), асаб тизими, остеохондроз, кўз ва эндокрин (қандли диабет ва семизлик) каби касалликлар аниқланган.
Читать полностью…Ўзгидромет бугун республиканинг кўплаб вилоятларида ёмғир ёғиши, водий вилоятларида кечаси ёғинлар ёғишини маълум қилди.
Шимолда бугун ёғингарчилик кутилмайди. Тошкентда тушдан кейин ёғингарчилик кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати жойларда +20 даражага юқори кўтарилади. Жойларда шамол кучайиб, чанг тўзонларини келтириб чиқариши мумкин.
Yandex Eats етказиб бериш хизмати Тошкентда ҳам ишга туширилибди. Фойдаланувчилар “Yandex Eats” иловаси ёки “Yandex Go” сайтининг Eats бўлими орқали буюртма қилишлари мумкин.
Ҳозирда “Yandex Eats” хизматига FeedUp, Bon!, Oqtepa Lavash, Yaponamama ва шаҳар бўйича 250 дан ортиқ бошқа ресторанлар қўшилган.
Шу билан бирга, фойдаланувчилар товарларни, озиқ-овқат ва ичимликлар, гулларни дўкон каталогидан танлашлари мумкин.
Маълум бўлишича, иловада барча босқичларни кузатиш мумкин, яъни у буюртма қайси босқичда ва курьер қаерда эканлиги ҳақида маълум қилиб туради.
Воқеалар ривожи:
➖АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Остона ва Тошкентда Қозоғистон ва Ўзбекистон лидерлари билан учрашди;
➖Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев Чимкентда норасмий учрашув ўтказди.
➖ Россия президенти Владимир Путин Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёв билан телефон орқали мулоқот қилди.
Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар лойиҳаси Конституциявий суд томонидан алоҳида кўриб чиқилади ва хулоса берилади.
Читать полностью…10 мартдан Тошкент шаҳрида иситиш даври якунланиши режалаштирилмоқда
Март ойидан ҳаво ҳарорати исигани ва ўртача суткалик ҳарорат 10 даражадан юқори бўлаётганлигини инобатга олган ҳолда, 2023 йилнинг 10 март кунидан 2022-2023 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилмоқда.
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Anhor Sayli (собиқ “Азиз” ва “Казбек”) дам олиш маскани аукционда 61 млрд сўмга сотилди.
Қарийб 2 гектарлик мазкур давлат активининг бошланғич нархи 37 млрд сўмга баҳоланган эди, бугунги савдоларда якуний нарх 61 млрд сўмгача етди. Активни 2013 йилда ташкил этилган Impower Trading компанияси харид қилган.
Исламджан Джасурович Эргашходжаев Жиззах вилояти прокурори лавозимига иккинчи муддатга тайинланди.
Читать полностью…❗️ Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум 30 апрель куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Читать полностью…Си Цзиньпин учинчи муддатга Хитой Халқ Республикаси раиси ҳамда Марказий ҳарбий комиссия (армия) раҳбари лавозимига сайланди.
Шундай қилиб, Мао Цзедуннинг қонли эпохасидан сўнг жорий қилинган тартиб - бир шахс мамлакатни сурункасига икки мартадан ортиқ бошқармаслигига оид амалиётга нуқта қўйилди.
Йирик солиқ тўловчиларнинг давлат бюджети солиқ тушумларидаги улуши (2023 йил прогнози)
Читать полностью…Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланиб, 26 март кунигача (ўша куни ҳам) давом этади - вазирлик
Читать полностью…Хитойда Ўзбекистон буюртмаси асосида 18 метрли “King Long” русумли катта сиғимли автобусларнинг биринчи партияси конвейердан чиқибди.
Мамлакатимизга баҳор ойларида ушбу автобусдан 200 та олиб келинади.
“HUMO” ва “UZCARD” тўлов тизимлари ўзаро интеграцияси босқичма-босқич, жумладан 2023 йил май ойига қадар банкоматлар ҳамда 2023 йил якунига қадар тўлов терминаллари тизимини интеграция қилиш ишлари якунланади.
Читать полностью…2023 йил 1 майдан бошлаб бенефициари бюджет ва корпоратив буюртмачи ҳисобланган тўловлар бўйича тўлов хизматлари кўрсатганлик учун воситачилик ҳақи (йиғимлар) тўлов шаклидан қатъи назар тўловчи – жисмоний шахсдан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб қолиш йўли билан ундирилади.
Бунда, воситачилик ҳақи миқдори тўлов суммасининг бир фоизигача, бироқ жами суммаси Марказий банк томонидан белгиланадиган чегаравий миқдорлардан кўп бўлмаган миқдорда бўлади.
Ушбу тартиб:
- барча турдаги давлат божи ва маъмурий жарималар бўйича тўловлар;
- давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган давлат хизматлари, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматларига тўловлар;
- мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, қайта тайёрлов, малака ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар;
- барча турдаги коммунал хизматлар учун тўловлар;
- Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ундириладиган тўловлар;
- “E-auksion” электрон савдо платформаси ва “K-Savdo” автоматлаштирилган ахборот тизимига тўловлар;
- авиа, темир йўл ва бошқа жамоат транспортларига чипталарни харид қилишдаги тўловларга нисбатан татбиқ этилади.
Келажакда мазкур рўйхатга қўшимча тўлов турлари киритилиши мумкин.
Ўзбекистон давлат бошқарувида фаолият юритаётган аёл раҳбарлар ТОП-40талиги.
Манба: “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати
“СERT international” халқаро ташкилоти “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖни ISO 37001:2016 халқаро стандартига мувофиқлигини иккинчи бор тасдиқлабди
ISO 37001:2016 “Коррупцияга қарши курашиш менежменти тизими” халқаро стандарти ҳисобланиб товар-хом ашё биржаси илк бор унга 2021 йилда мувофиқ деб топилган эди. Йилда бир маротаба сертификат берган орган томонидан ўтказиладиган кузатув аудитига кўра, товар-хом ашё биржаси иккинчи бор ҳам халқаро стандарт талабларига мувофиқ деб топилди.
Компаниянинг сайтидаги хабарда ёзилишича: “СERT international” халқаро ташкилоти томонидан ўтказилган кенг қамровли аудит натижалари компанияда жаҳон стандарларига жавоб берадиган коррупцияга қарши курашиш тизими амалда мавжудлигини тасдиқлаган.
Шамсиддин Хайритдинович Султонов Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш маркази директори этиб тайинланди.
Читать полностью…Алишер Саъдуллаевнинг ёзишича, UzChess uzchesss/playlists">YouTube канали орқали шахматни ўзбек тилида нолдан бошлаб тажрибали устозлардан мутлақо бепул ўрганиш имконияти яратилибди.
Читать полностью…Конституцияга ўзгартишларнинг якуний таҳрири тайёрланди
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашди. Учрашувда Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан халқимиз томонидан келиб тушган таклифлар якунлари бўйича маслаҳатлашув бўлиб ўтди.
Бир неча ой давом этган ўрганишлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳасининг якуний таҳрири тайёрланди.
Мазкур қонун лойиҳасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва давлат бошқаруви соҳаларига оид ўта муҳим ўзгаришлар акс этгани сабабли қонун лойиҳасини референдумга қўйишдан аввал депутатлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида белгиланган қонунчилик ташаббусига эга субъектлар билан маслаҳатлашувлар ўтказмоқда.
Бунда парламент ва ҳукумат, жамоатчилик вакиллари қонун лойиҳасига ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдирмоқда.
Маслаҳатлашувлар давом этади.
Фақатгина FlyArystan авиакомпанияси билан 18 мартдан бошлаб ҳафтада 2 марта Самарқанд - Олмаота йўналишида тўғридан-тўғри рейслар мунтазам йўлга қўйилди.
Ҳозироқ FlyArystan иловаси ёки FlyArystan сайти орқали арзон чипталарни харид қилинг.
Реклама