davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Президент:

Бугунги кунга қадар ҳуқуқбузарликларни қайд этувчи жами 2,5 мингдан зиёд камера ва радарлар ўрнатилди. Аҳоли жойларида ҳаракатланиш 60 километр-соатга туширилди. Бунинг ҳисобига камера ўрнатилган ҳудудларда авариялар 30 фоизга камайган.

Бу ишларни давом эттириш, “ақлли чорраҳа” ва “ақлли светофор” бошқарув тизимларини кенгроқ жорий қилиш зарур.

Читать полностью…

davletovuz

Samsung'нинг янги Galaxy Z Fold5 ва Z Flip5 серияли смартфонлари ишбилармонлар ва мода ишқибозларини бирлаштиради

Galaxy Z Fold5 — бу сифат, кўп функцияли ва катта экран шинавандалари бўлган ишбилармонлар учун.

Galaxy Z Flip5 — ихчам, ёрқин, қулай ва селфи суратлар олиш учун энг яхши танлов. У билан сиз, албатта, эътибордан четда қолмайсиз.

Ранг ва сотув манзилларининг рўйхати билан Samsung.uz расмий сайтида танишишингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда энергетика бозори регулятори ташкил этилади.

“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятидан электр энергиясини ягона харид қилувчи функциясини ажратиш орқали алоҳида компания ташкил этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Бухоро давлат тиббиёт институти Бухоро давлат тиббиёт университетига, Навоий давлат педагогика институти Навоий давлат университетига айлантирилади.

Читать полностью…

davletovuz

Олий таълим муассасаларига киришдаги имтиёзлар хатловдан ўтказилиб, ягона ҳужжат билан тугал рўйхати расмийлаштирилади. Бунда имтиёзлар умумий квотага киритилмайди - президент қарори

Читать полностью…

davletovuz

2024 йил 1 январдан бошлаб аҳоли пунктларида барча янги қурилаётган икки ва ундан ортиқ полосали автомобиль йўлларида пиёдалар ўтиш йўлакларини светофорлар билан тўлиқ жиҳозлаш мажбурий - президент фармони

Читать полностью…

davletovuz

Ўзгидрометнинг пойтахтдаги стационар постлари соат 16.00 ва 17.00 орасида ҳаво таркибида майда дисперс чанг заррачалари билан ифлосланиш даражаси "зарарли" экани тўғрисида маълумот узатмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон дўст Озарбайжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва 2023 йил 9 сентябрь куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди — Ташқи ишлар вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг 25 июль ҳолатига жисмоний шахс бўлган абонентларнинг қарийб 75%и ойига 200 кВт-соатгача электр ишлатган:

➖9,7%и 201-300 кВт-соатгача;
➖8,3%и 301-500 кВт-соатгача;
➖5,2%и 501-1000 кВт-соатгача;
➖1,1%и 1001-2000 кВт-соатгача;
➖0,7%и 2001-5000 кВт-соатгача;
➖0,1%и 5001-10000 кВт-соатгача;
➖0,1%и 10000 кВт-соатдан ортиқ.

Читать полностью…

davletovuz

Аҳоли учун электр энергияси тарифларини ошириш ҳамда табақалаштирилган тарифларни жорий қилиш бўйича таклифлар киритиш 2024 йилнинг май ойига режалаштирилмоқда. Бунинг учун асосий шарт - давлат истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлай олиши керак. Шундагина лойиҳа киритилади. Нарх мўлжали 450-500 сўм. — энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов

Вазирнинг қўшимча қилишича, табақалаштирилган тариф деганда белгиланган “ижтимоий норма”дан кўп электр истеъмол қилаётган, айтайлик, уйида бассейни, саунаси, кўплаб маиший техникалари бор хонадонлар, яъни нисбий олганда бой ва ўзига тўқ хонадонлар учун нарх ошади, дегани. Ҳозир 85% аҳоли бир ойда 300 kW•соат электр истеъмол қиляпти. Лекин қолган 15% аҳоли ишлатаётган электр энергияси ҳажми мана шу 85% аҳолиникидан кўпроқ.

Читать полностью…

davletovuz

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида газни сотишда унинг энг баланд чакана нархи келгуси олти ойда куб метр учун 3 250 сўмдан ошиб кетмаслиги бўйича қатъий чоралар кўрилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳага кўра, 2023 йил 1 октябрдан 2024 йил 1 апрелгача “газзаправка”ларда газ нархлари ҳукуматнинг қатъий назорати остида қолади.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Марокаш подшоҳи Муҳаммад VIга таъзия йўллади

Марокаш ҳудудида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш Подшоҳи Муҳаммад VIга таъзия йўллади.

Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, жабрланганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади.

Марокаш расмийларининг хабарига кўра, фалокат оқибатида 1037 нафар киши ҳалок бўлди, 1204 киши жароҳат олди, шулардан 721 нафарининг аҳволи оғир.

Читать полностью…

davletovuz

Энергетика тизимида бозор тамойилларини жорий этиш бўйича кўп гапирилади. Бу борада биринчи қадам йирик корхоналар, давлат идоралари ва юридик шахслар учун тарифларни ошириш билан бошланадиган бўлибди.

Қанчалик қийин бўлмасин, бу тўғри қарор дейиш мумкин. Чунки сўнгги йилларда, айниқса совуқ кунларда энергетика ресурслари битмас туганмас эмаслигини кўриб гувоҳи бўлдик. Давлат субсидиясига ўтириб қолган тизим инқирозга юз тутиши аниқ.

Аҳоли учун нархлар ўзгаришсиз қолмоқда. Лекин бу ҳам вақтинчалик қарор эканини тушунишимиз керак. Ток, газ таъминоти барқарор бўлишини истасак, бозор тамойилларига ўтишимиз керак.

Читать полностью…

davletovuz

Бизнес учун электр ва газ тарифлари оширилмоқда

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2023 йил 1 октябрдан бошлаб:
истеъмолчиларнинг 1- ва 2- гуруҳ тоифаси учун электр энергияси 1 квт.соат учун 1 000 сўмгача (НКМК, ОТМК, Ўзбекистон металлургия заводи, бюджет ташкилотлари), қолган бизнес ва юридик шахслар учун квт.соатига 900 сўмгача оширилмоқда.

Табиий газ тарифлари эса НКМК, ОТМК, Ўзбекистон металлургия заводи ва бюджет ташкилотлари учун бир кубасига 1 800 сўмгача, бошқа ташкилотларга кубасига 1 500 сўмгача миқдорда белгиланмоқда.

Лойиҳада аҳоли учун тарифлар ўзгаришсиз, амалдаги нархларда қолмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

“Ravnaq-bank” АЖ акциядорлари банк номини "Octobank" акциядорлик жамиятига ўзгартиришга қарор қабул қилибди.

Читать полностью…

davletovuz

Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12180 сўмни ташкил қилади. Бир ойдан сўнг, аниқроғи охирги девальвациядан (+408.03 сўм) сўнг бир ой ичида ўзбек сўмининг қиймати яна 105 сўмга пасайди.

Читать полностью…

davletovuz

Президент қарори билан қуйидаги тармоқларда давлат монополиясини тугатиш режалаштирилмоқда:

➖нефть базалари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари;
➖кимё маҳсулотлари корхоналари;
➖қурилиш материаллари корхоналари;
➖аэропорт инфратузилмасини бошқариш;
➖истеъмолчиларга электр етказиб бериш (кичик қувватли тармоқлар);
➖истеъмолчиларга табиий газ (кичик босимли тармоқлар) ва суюлтирилган газ етказиб бериш;
➖ичимлик сув таъминоти ва оқова тизимларини бошқариш;
➖ижтимоий объектларга иссиқлик таъминоти хизматини кўрсатиш;
➖автомобиль йўллари қуриш ва бошқариш;
➖темир йўл вокзалларини бошқариш ва хусусий вагонлар билан таъминлаш;
➖автомобиль савдо шохобчалари;
➖кичик ирригация тизимларини бошқариш;
➖чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш;
➖туризм хизматларини сертификатлаштириш ва уларни бошқариш;
➖архитектура режаларини ишлаб чиқиш;
➖лойиҳалаштириш ишлари ва инжиниринг хизматлари.

Давлат тасарруфида фақат магистрал энергия ва транспорт тармоқлари, давлат бошқаруви ва хавфсизлиги билан боғлиқ соҳаларни сақлаб қолиш мақсад қилинмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Mobiuzнинг "Хотиржам" тариф режаларини танланг ва хотиржам бўлинг! Чексиз ижтимоий тармоқлар, Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар ва 100 000 МБ совға!*

Хотиржам 25

Хотиржам 40

Хотиржам 60

Хотиржам 80

Хотиржам 100

*"Хотиржам" 40, 60, 80, 100 тарифларига уланганда 100 000 МБ бонус совға сифатида тақдим этилади!

Telegram | Instagram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Даромади 1 млн сўмдан ошмайдиган фуқаролар даромад солиғидан озод этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган стратегиясини тасдиқлади

Читать полностью…

davletovuz

Хитой банки Ўзбекистон банк бозорига кириш имкониятларини ўрганиб чиқмоқда. Хитойнинг энг йирик молия муассасаси раҳбариятидан иборат делегация Ўзбекистон Марказий банки раҳбарияти билан учрашув ўтказган.

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзагросуғурта” халқаро сифат менежменти сертификатига эга

“United Registrar of Systems” халқаро сертификатлаштириш уюшмаси томонидан “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятига сифат менежменти тизими сертификати топширилди ва Жамият фаолияти ISO 9001:2015 халқаро стандарти талабларига мувофиқлиги тасдиқланди.

Ушбу ҳужжат халқаро майдонда Жамият ҳамда унинг филиали томонидан юридик ва жисмоний шахсларга юқори сифатли суғурта хизматларини кўрсатилиб келинаётгани тан олинганлигини белгилайди.

Telegram|Instagram|Facebook|Youtube|Website|Taplink|Twitter
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент айни дамларда.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига шаҳар йўловчилар ташиш транспортида (бундан йўналишли ва йўналишсиз таксилар мустасно) йўловчилар ташиш хизматларига янги тарифларни белгилаш тавсия қилмоқда - ҳукумат қарори лойиҳаси

Читать полностью…

davletovuz

🔥Туронбанк янги "Exeed" автомобиллари учун 0%лик "рассрочка" тақдим этмоқда.

➖Бозорда
лидерга айланаётган Хитойнинг "Exeed" бренди ҳамёнбоп нархдаги премиум класс модели ҳисобланади.

🔹Туронбанк уни қуйидаги эксклюзив шартларда харид қилишни таклиф қиляпти:

➖0%дан муддатли тўловга.
➖8%дан 5 йилгача кредитга.

❗️Аҳамиятлиси, бу
BMW i3 - BYD - Monza - Zeekr - Honda E-NS1 - Geely каби бошқа брендлар учун ҳам амал қилади.

➖"Exeed"нинг тўлиқ имкониятлари (обзор) TuronBank Media'да!

Батафсил - www.turonbank.uz
Қисқа рақам: 1220

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тўхтасинов Илҳомжон Мадаминович Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Самарқанд давлат чет тиллари институтининг ректори лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Халқаро ҳамкорликнинг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди

“Ўзагросуғурта” акциядорлик жамиятида Europa Re ва Swiss Re қайта суғурта компаниялари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Swiss Re суғурта компанияси вакили Эстер Баур Рейнекe, Europa Re қайта суғурта компанияси лойиҳа раҳбари Надица Жовановска Босковска ҳамда “Ўзагросуғурта” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари, Трансформация, инновация ва суғурта департаменти ҳамда Молия департаменти директори, Қайта суғурталаш ва халқаро муносабатлар департаменти менежери иштирок этди.

Учрашувда томонлар InsuResilience Solutions Fund (ISF) халқаро жамғармаси томонидан мамлакатимизда боғдорчилик ва сабзавотчилик маҳсулотларини етиштиришда иқлим билан боғлиқ хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш бўйича жорий этилаётган суғурта маҳсулотлари, уларни молиялаштириш масалалари, шунингдек, ушбу жараёнда қайта суғурта компанияларида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида фикр алмашдилар.

Таъкидланганидек, боғдорчилик ва сабзавотчиликни суғурталаш ҳозирда дунё ҳамжамиятида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Суғурта компанияларининг ўзаро яқин ҳамкорлиги ушбу соҳани ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқади.

Учрашув давомида томонлар боғдорчилик ва сабзавотчиликни суғурталаш дастури доирасида дастлаб Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида синовдан ўтказиладиган суғурта маҳсулотларини жорий этишда амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар, келгусида суғурта маҳсулотларининг қўшимча турларини кенгайтиришнинг муҳим жиҳатлари ҳақида фикрлашиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, InsuResilience Solutions Fund (ISF) халқаро жамғармаси Ўзбекистонда боғдорчилик ва сабзавотчиликни суғурталаш дастурини молиялаштиради. InsuResilience Solutions Fund (ISF) халқаро жамғармаси Ўзбекистонда боғдорчилик ва сабзавотчиликни суғурталаш дастурини молиялаштиради. Ушбу жараёнда дунёдаги етакчи Europa Re ва Swiss Re қайта суғурта компаниялари иккита маҳаллий суғурта компанияларидан бири ҳисобланган “Ўзагросуғурта” АЖ билан ҳамкорлик қилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Қашқадарёлик аёл 4 эгизакни дунёга келтирди

Жорий йил 7 сентябрь куни Қашқадарё вилоятида яшовчи 29 ёшли М. Тошева ҳамда унинг турмуш ўртоғи — М. Тошназаров бир йўла 4 нафар эгизакнинг ота-онасига айланди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Республика перинатал марказида чақалоқларнинг соғлом туғилиши учун зарур шарт-шароит ҳозирланиб, кесарча усулида, асоратсиз туғуруқ амалиёти натижасида 1484, 1804, 1554 ва 1950 граммлик 4 нафар ўғил чақалоқ дунёга келди.

Ҳозирда гўдакларнинг аҳволи яхши. Уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.

Айтиш лозимки, бу – жорий йил Республика перинатал марказида тўрт нафар эгизаклар туғилиши билан боғлиқ илк ҳолатдир. Шунингдек, йил бошидан бери мазкур муассасада ўнта ҳолатда уч нафар эгизак туғилган.

Читать полностью…

davletovuz

Марокашда 6,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Фалокат кўлами жуда катта. Мамлакат расмийларига кўра, қарийб 300 киши ҳалок бўлган, 150 нафардан ортиқ киши тан жароҳати олган.

Читать полностью…

davletovuz

Энергетика вазирлигига жойларда саноат корхоналарини олдиндан хабардор қилмасдан электр таъминотидан узиш амалиётига қатъий чек қўйишга топшириқ берилди.

Читать полностью…
Подписаться на канал