davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналарнинг акция пакетлари (улушлари) рўйхати

ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

Солиқ қўмитаси ортиқча ундирилган 27,1 млрд сўм фойда солиғи бўнак тўловларини қайтарди. Қолган 1,4 млрд сўмлик маблағларни ҳам бугун қайтарилади.

Читать полностью…

davletovuz

5G энди Apple смартфонларида

«Ўзбектелеком» АК ҳамкори Apple Inc. билан олиб борилган муваффақиятли музокаралар самараси ўлароқ, Ўзбекистонда биринчи марта iOS 16.4 версиясига янгиланган Apple қурилмалари фойдаланувчилари 5G маълумотлар узатишга уланиш функциясига эга бўлди.

«Ўзбектелеком» АК ўзининг техник базасини кенг кўламли модернизация қилиш лойиҳасини ишга туширди, бунинг натижасида Тошкент шаҳрида ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бешинчи авлод алоқаси босқичма-босқич жорий этилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ортиқча ундирилган фойда солиғи бўйича бўнак тўловлар қайтарилади

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида қайд этилган фойда солиғи бўйича ҳолатлар Солиқ қўмитаси томонидан зудлик билан ўрганилди.

Тезкор ўрганиш натижалари танқидий равишда кўриб чиқилиб, қуйидаги чора-тадбирлар белгилаб олинди:

биринчидан, ушбу камчиликларга йўл қўйганликлари учун Солиқ қўмитаси масъул назорат департаменти бошлиғи Б.Муқимов ва Тошкент шаҳар бўлим бошлиғи О.Лутфиллаев эгаллаган лавозимларидан озод этилди;

иккинчидан, Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси бошлиғи Ю.Насимжанов ва Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Мирпўлатовнинг махсус унвонлари бир поғонага пасайтирилиб, интизомий жазо чораси белгиланди;

Шунингдек, Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш департаменти бошлиғи Х.Базаровга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси тайинланди.

учинчидан, фойда солиғи бўнак тўловлари ҳисобидан бюджетга ундирилган ортиқча маблағларни 28 март куни соат 13:00 га қадар солиқ тўловчиларга тўлиқ қайтариш вазифаси белгиланди;

тўртинчидан, қайд этилган ҳолатлар бўйича Тошкент шаҳар солиқ органларида махсус бошқарма томонидан хизмат текшириши ўтказиш ва натижалари бўйича ҳужжатларни ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига юбориш вазифаси топширилди.

Солиқ қўмитаси

Читать полностью…

davletovuz

Педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди

Бугун Шавкат Мирзиёев педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонунни имзолади.

Унга кўра, педагог ходимни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш учун маъмурий ва жиноий жавобгарликлар кучайтирилмоқда. Жумладан, умумий ҳолатда бирор шахсни мажбурий меҳнатга жалб этиш 30 млн сўмгача (100 баравар) жаримага сабаб бўлса, эндиликда педагогларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш 45 млн сўмгача (150 баравар) жарима билан жазоланиши мумкин.

Жиноят кодексида ҳам педагогларга қарши ҳаракат учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланди ва жазо кучайтирилди. Яъни педагог ходимни меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш учун, агар худди шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, 45 млн сўмдан 60 млн сўмгача жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси белгиланди.

Шунингдек, таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш учун ҳам маъмурий жавобгарлик кучайтирилди. Эндиликда бу қилмиш учун фуқароларга 2,1 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача жарима, мансабдор шахсларга эса 3 млн сўмдан 6 млн сўмгача жарима белгиланмоқда.

Эътиборли жиҳати, илгари педагогнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш учун фақат жарима жазоси белгиланганди. Эндиликда ушбу қилмишни такроран содир этган мансабдор шахсларга 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланиши мумкин.

ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

Европа Иттифоқи Россияга санкциялардан қочишга ёрдам берадиган давлатларга нисбатан чекловчи чораларни жорий этиш режаларини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда The Telegraph таҳририят ихтиёрига келиб тушган махфий ҳужжатга таяниб хабар бермоқда.

Ҳар қандай мамлакат, бизнес ёки жисмоний шахсларнинг Россияга тақиқланган товарларни реэкспорт қилгани ҳақида далиллар аниқланса, уларнинг Европа Иттифоқи бозорига кириши чекланиши мумкин.

«Биз учинчи мамлакатлардаги жисмоний ва юридик шахсларга Россия ҳарбий ва мудофаа-саноат базасига моддий ёрдам кўрсатиш уларнинг ЕИ бозорига кириши учун жиддий оқибатларга олиб келиши ҳақида кучли сигнал юборишимиз керак», — дейилади махфий ҳужжатда.

Нашрнинг қайд этишича, Россиядаги савдо оқимларини кузатаётган расмийлар ва дипломатлар Европа Иттифоқи ҳамда Кремлнинг Марказий Осиёдаги анъанавий иттифоқчилари ўртасида истеъмол товарлари савдоси сезиларли даражада ошганини пайқашган.

«Фаоллиги 60−80 фоизга ошган янги йўналишлар Россия томонидан Ғарбнинг уруш машинасини фалаж қилишга қаратилган санкцияларни четлаб ўтиш учун қўлланяпти, деган хавотирлар бор», — дея таъкидлайди The Telegraph.

Читать полностью…

davletovuz

Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Қудбиев такси бозорида тенг рақобатни яратиш ҳамда “Ташаббусли бюджет”ни такомиллаштиришга оид таклифлар юзасидан муносабат билдирди.

Face ID бўлмайди. Ахборот хизмати шошилиб, ҳали хом таклифларни эълон қилган.

Читать полностью…

davletovuz

Бектош Рахимович Сайипов Қашқадарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Сайипов тайинловга қадар Наманган вилояти прокурори лавозимида ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Davr Bank'дан Ёрқин омонати - пулингизни 50%га кўпайтиришнинг энди имкони бор!

Ёрқин омонатини Davr Mobile иловаси орқали ёки банкимиз филиалларига мурожаат қилиш йўли билан расмийлаштиринг ва фоиз тўловларини ҳар ойда картангизга қабул қилинг.

Омонат шартлари:

🔹Омонатга камида 100 000 сўмга қўйинг;
🔹Пулингизни 25 ой давомида кўпайтириб боринг
🔹Фоиз тўловлари йиллик 24% дан биринчи ойданоқ қабул қилинг.

Омонатни дастлабки 6 ой давомида тўлдириб боришингиз мумкин!

Фойдани кўзловчилар энг яхшисига муносиб!

Батафсил маълумот: davrbank.uz
📞Телефон: 1284;
📍 Davr bank'нинг исталган филиалларига мурожаат қилинг
🕐 Иш вақти: 09:00 - 17:00

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Бугун президентнинг қарори билан хусусийлаштириш дастури тасдиқланди. Унга кўра:

➖мингта корхонадаги давлат акция пакетлари сотувга чиқарилади.

➖ мингта кўчмас мулк объектлари оммавий савдоларга қўйилади.

➖40 та йирик корхона ва банклардаги давлат улуши “халқчил IPO” орқали сотилади. Жумладан, илк бор Навоий ва Олмалиқ комбинатлари, Металлургия комбинати, “Ўзтелеком”, Миллий банк, Саноатқурилишбанк каби йирик корхоналарнинг ўртача 2 фоиз акциялари аҳолига таклиф этилади.

Бунда аҳолига акцияларни тўғридан-тўғри сотиб олиш имконияти яратилади. Акциялари сотилган корхоналар беш йил давомида соф фойдасининг камида 30 фоизи дивиденд тўлашга йўналтиради.

Ҳисоб-китобларга кўра, мазкур дастур самарасида жорий йилда 13 триллион сўм тушум таъминланади

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонга олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларини давлат тилида мажбурий маркировка қилиш тартиби 2024 йил 1 январга қадар вақтинчалик тўхтатилади.

Читать полностью…

davletovuz

Қозоғистон 1 апрелдан Россияга реэкспортнинг олдини олиш ва шу йўл билан иккиламчи санкциялар рискини камайтириш мақсадида мамлакатга олиб кирилаётган товарларнинг ҳаракатини онлайн кузатиб боришни йўлга қўяди. Тартибга кўра, товарлар чегарадан чегарага қадар реал вақт режимида кузатиб борилади.

Бундан олдинроқ Reuters Россия компаниялари қозоғистонлик шерикларидан санкцияларни айланиб ўтиб, товарларни импорт қилишда ёрдам бериш учун ҳаддан зиёд кўп мурожаат қилаётгани ҳақида ёзган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Нью-Йоркда ўзбек диаспораси вакиллари билан учрашдим. Учрашувда Нью-Йорк мэри Эрик Адамс ҳам қатнашди. Мен учун уларни баҳор байрами - Наврўз билан табриклаш жуда ёқимли бўлди.

Ватандошларимиз билан жуда илиқ суҳбатлашдик. Уларга юртимизда  амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ҳақида сўзлаб бердим ва уларнинг ҳам  юртимизда юз бераётган ўзгаришларга  катта қизиқиш билан қараётганига гувоҳ бўлдим.

Юртдошларимизнинг аксарияти  ўз тарихий Ватанидан узоқлашмагани,  турли лойиҳаларни амалга ошириш орқали  АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги  маданий, сиёсий ва иқтисодий  алоқаларни  мустаҳкамлашга интилаётганлиги жуда қувонарли.

Ота уйидан минглаб километр  олисда бўлса-да, Ватанимизга нафи тегаётган ана шундай ҳамюртларимиздан миннатдорман.

Читать полностью…

davletovuz

Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими 4 йилга қамалди

2016-2019 йилларда Қарши шаҳрида ҳоким вазифасида ишлаган Жамшид Фозилов 2022 йил октябрида қамоққа олинган эди. У суд томонидан мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ноқонуний ер ажратиш каби жиноятлар содир этишда айбдор деб топилди.

ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

«6 ой давомида тергов хонасида бўлдим ва ғайриинсоний қийноқларни кўрдим» — туҳмат билан 12 йилга қамалиб, оқланган Ғиждувон тумани собиқ ҳокими бошидан кечирганлари ҳақида сўзлади

Читать полностью…

davletovuz

Акция пакетлари “битта акция – битта лот” тамойили асосида халқ IPOсини ўтказиш тартибида оммавий савдолар орқали сотиладиган 40 та корхоналар рўйхати

ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг референдумни кузатиш бўйича чекланган миссияси Тошкентда ўз ишини бошлади.

Чекланган миссия таркиби 10 нафар экспертлардан, шу жумладан, сиёсий, ҳуқуқий, медиа ҳамда сайлов соҳасидаги таҳлилчилар, узоқ муддатли кузатувчилар координатори, ДИИҲБ идораси ходимлари ва маслаҳатчиларидан иборат.

Миссия референдумгача бўлган давр ва референдумдан кейинги фактларни кўрсатувчи дастлабки мониторинг натижаларини тақдим этади.

Шундан сўнг якуний ҳисобот тайёрланади.

Читать полностью…

davletovuz

“Ташаббусли бюджет” доирасида қуёш панелларини ўрнатиш мантиқан ҳам, долзарблик нуқтаи назаридан ҳам тўғри келмайди.

Читать полностью…

davletovuz

Андижон халқаро аэропорти жорий йилнинг 1 апрелидан аэродром қопламаси реконструкцияси туфайли авиапарвозлар учун вақтинча ёпилади.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинка Бизнес — юридик шахслар учун янги улгуржи дўкон.

— юқори талабга эга 3500дан ортиқ маҳсулотлар;
— бутун ассортимент учун арзон нархлар;
— харидларнинг қулай минимал ҳажми;
— кенг автотураргоҳ;
— харидларни автомобилгача ташишда ёрдам;
— ҳужжатларни шаффоф расмийлаштириш тизими ва нақдсиз тўлов.

Корзинка Бизнес — манфаатли ҳамкорлик!
Манзил: Сергели “Ўзгариш” ўтказма йўли
Мўлжал: "Home Spot" савдо мажмуаси
Телефон:
+998 78 777 1414
+998 93 123 1414

Biznes.korzinka.uz | Instagram | Facebook

реклама

Читать полностью…

davletovuz

Йил бошидан буён биржанинг буғдой ва ун бозорлари барқарор

Январь-март ойларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан 295,5 минг тонна ун ва 321,4 минг тонна буғдой маҳсулотлари очиқ биржа савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига эркин сотилган ва бунда ун маҳсулотининг ўртача сотилиш нархи бир тоннаси учун 4 686 минг сўмни ҳамда буғдойнинг ўртача сотилиш нархи бир тоннаси учун 3 523 минг сўмни ташкил этган.

Шунингдек, жорий йил январь-март ойларида биржанинг хорижий савдо майдончалари орқали 68,8 минг тонна ун ҳамда 303,8 минг тонна буғдой импорт қилинган ва бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан умумий ҳисобда 80 минг тоннага кўп.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Тизимни бузиб қўймаслик керак

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасида барча маҳаллалар учун тенг имконият яратиш мақсадида Face ID орқали овоз бериш тизими жорий этилади. У SMS орқали берилган 5−10 овозга тенглаштирилади. Қолаверса, кам аҳолили маҳалла лойиҳалари учун кўпайтириш коэффициенти қўллаш амалиёти кўриб чиқилади”. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги.

Ҳа, овоз бериш жараёнида муаммолар бор. Лекин масъул идора илгари сураётган таклифлар жараённи янада қийинлаштириб, кенг аҳолининг фаоллигига салбий таъсир кўрсатади, адолатсизликни кучайтиради. Шунинг учун Face ID тизимини қўшишга мутлақо шошилмаслик керак. Бу ечим эмас.

Кам аҳолили ёки дотацияга ўтирадиган ҳудудлардаги маҳаллалар учун маблағ ажратиш механизми “етти ўлчаб” ҳал этилиши керак. Чунки бу ерда муаммо бошқа маҳалларда одам кўплигида эмас. Умуман, халқнинг ташаббускорлиги билан боғлиқ механизмлар жамоатчилик иштироки ва муҳокамасисиз ҳаётга татбиқ этилмаслиги лозим.

Читать полностью…

davletovuz

Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси ва АҚШ президенти администрациясининг гендер сиёсати бўйича Кенгаши директори Женнифер Кляйн билан учрашув бўлиб ўтди. Биз Ўзбекистонда Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган муҳим ислоҳотлар ҳақида суҳбатлашдик.

Суҳбатнинг асосий мавзуларидан бири - хотин-қизларни гендер зўравонликдан ҳимоя қилиш ва Ўзбекистонда унга йўл қўймаслик учун амалга оширилаётган ишлар бўлди.

Умуман, мулоқотимиз очиқ ва самимий бўлиб ўтди. Ўзбекистоннинг Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига аёллар ва вояга етмаганларга нисбатан зўравонлик жиноятини назарда тутувчи ўзгартиришлар фақат қоғозда қолмаслиги учун зарур чора-тадбирларни атрофлича муҳокама қилдик. Женнифер Клайн бу борада амалий ёрдам беришни таклиф қилди. Шуни инобатга олган ҳолда, келгусида алоқаларимизни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш имкониятига эга бўламиз, деб ўйлайман.

Читать полностью…

davletovuz

“Ипотека банк” Венгриянинг OTP Bank’ига 324 миллион долларга сотилгани маълум бўлди.

Умуман, 2022 йилнинг ўзида 11,3 триллион сўмлик давлат активлари сотилган.

Читать полностью…

davletovuz

Айтишларича, Улуғбек Розуқулов «Ўзавтосаноат» компанияси раиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда.

У Ўзбекистоннинг Индонезия, Вьетнамдаги элчиси сифатида ишлаб келаётган эди.

У. Розуқулов Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - «Ўзавтосаноат» раҳбари сифатида фаолият юритган.

Хабар расман тасдиқланмаган.

Читать полностью…

davletovuz

Президентнинг “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони (иловалари билан)

Читать полностью…

davletovuz

Бугун кундузи G3 даражали 5 баллик магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда.

Магнит
бўронинг G3 даражадаги юқори фаоллиги туш пайтида кутилаётгани учун, бу омилнинг организмга салбий таъсирини камайтириш мақсадида, овқатланиш рационларига балиқ ва кўкат маҳсулотларини киритиш, истеъмол қилиш тавсия этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ёзишларича, “Ўзавтосаноат” компанияси раиси Шавкат Умурзоқов Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланмаган.

Читать полностью…

davletovuz

Президент фармони билан 37 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда товарларни импорт қилишда 2024 йилнинг 1 январига қадар “ноль” ставкадаги бож қўлланилади. Улар орасида творог, шоколад, қандолат, макарон, сут маҳсулотлари, йогурт, кефир, пишлоқ, олма, нок ва бошқа маҳсулотлар бор.

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йилнинг май ойида Пекинда Хитой - Марказий Осиё давлат раҳбарлари биринчи саммити бўлиб ўтади. Унда минтақа давлатлари раҳбарлари қатнашиши кутилмоқда. Си Цзиньпин минтақа мамлакатлари лидерларига таклифнома юборган.

Читать полностью…
Подписаться на канал