36 ойлик фоизсиз муддатли тўлов эвазига JETTA BY VOLKSWAGEN
- Бошланғич тўлов – 35%'дан.
- Ойлик тўлов – 5,5 миллион сўмдан.
- Даромад ҳақида маълумотнома керак эмас.
Максимал фойда билан немис сифатига эга автомобиль эгаси бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг.
Шошилинг, таклиф муддати чекланган.
Қўшимча маълумот учун:
Телефон: +998712070303
Веб-сайт: jetta-auto.uz
Инстаграм: @jettauzbekistan
Реклама
ТСМРИда Ўзсаноатқурилишбанк лидер аёллари учун халқаро таълим дастури иш бошлади
Жорий йилнинг 15 июль куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзсаноатқурилишбанк ўртасида тузилган таълим ва тажриба алмашиш соҳасидаги ҳамкорликка мувофиқ, дастлабки ўқув курсларига старт берилди. Унда эса «СҚБ лидер аёллари» клуби аъзолари таълим дастурининг илк иштирокчилари бўлди.
Банкнинг Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти билан имзоланган меморандуми асосида уч модулдан иборат «Инсон капиталини ривожлантириш лойиҳаси» ишлаб чиқилди. Лойиҳа ходимларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда хорижий давлатларда амалиёт ўташларини қамраб олган. Шунингдек, ўқув дастури лойиҳаларни бошқариш, бизнес таҳлили, банк маҳсулотларини муваффақиятли сотиш жараёнида муҳим бўлган маркетинг сирлари, лидерликни шакллантириш ва ривожлантириш каби модулларни ўз ичига олади.
Айтиб ўтиш керак, бу дастур аёллар ўртасида янги иқтидор эгаларини кашф қилиш, уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва бошқарувда гендер тенгликни таъминлаш каби муҳим вазифалар ижросига хизмат қилади. Шунингдек, ўқув дастурларини муваффақиятли тугатган иштирокчилар Англия, Германия, Швейцария, Сингапур, Корея каби хорижий мамлакатларда тажриба орттириб, юқори малакага эга бўлишади.
Реклама
Янгийўл туманида 5 нафар шахсни қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс ушланди.
Олинган дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи шахс (1995 й.т.) жабрланувчи эркак (марҳум)нинг қариндоши ҳисобланиб, у ушбу жиноятни ўрталарида мавжуд бўлган қарз муносабати сабабли содир этганлиги маълум бўлди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Бош прокуратура
Қозоғистонликлар Тошкентга тиш даволатиш учун кўпроқ кела бошлаган. Асосий сабабларидан бири хизмат арзонлиги, дейишмоқда беморлар ҳам, стоматологлар ҳам.
Мутахассислар фикрича, ушбу соҳада айнан давлат аралашуви камлиги рақобатнинг кучайишига ҳамда хизмат сифати ошишига олиб келган.
Осиё Халқаро университетига ДТМ натижангиз билан ҳужжат топширинг
Бухоро шаҳрида жойлашган Осиё Халқаро университетига ДТМ имтиҳонларида тўплаган балларингиз билан талаба бўлиш имкониятидан фойдаланинг.
Кенг танлов имконияти:
🔹20 та бакалавр va 7 та магистратура
Бундан ташқари олийгоҳимизга чет эл ва маҳаллий университетлардан ўқишни кўчириш имконияти мавжуд.
Ариза топшириш: qabul.oxu.uz
📂 Лицензия: 249847-сон
☎️ Батафсил маълумот учун:
+998553050009
Telegram | Instagram | Osiyo.Xalqaro.Universiteti.">Youtube
Реклама
Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди
Олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 27 июлдан 10 августга қадар 15 кун давомида олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари лозим.
Бунинг учун my.uzbmb.uz платформасининг “Олий ва профессионал таълим муассасаларига қабул” бўлимига кириб, “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади ва “ОТМ танлаш” бўлимига ўтилади.
Манба
2024 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича соҳалар кесимида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи миқдори:
➖банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида– 14,4 миллион сўм;
➖ахборот ва алоқа соҳасида –12,4 млн сўм;
➖ташиш ва сақлаш соҳасида – 7,7 млн сўм;
➖саноат соҳасида – 6,2 млн сўм;
➖савдо соҳасида – 5,8 млн сўм;
➖қурилиш соҳасида – 5,4 млн сўм;
➖яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида – 4,5 млн сўм;
➖санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида – 4,1 млн сўм;
➖таълим соҳасида – 3,5 млн сўм;
➖соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида – 3,3 млн сўм.
Статистика агентлиги
ADM Jizzakh бош директори Дониёр Давлетяров фикрича, Ўзбекистондаги автомобиль бозори “ҳаддан ташқари тўйинган ва қизиб кетган”, шунинг учун у жисмоний шахслар томонидан олиб кириладиган автомобиллар импортини тартибга солишни таклиф қилди. Агар автомобиль ишлаб чиқарувчиси 60 дан ортиқ техник талабларга жавоб бериши керак бўлса, унда импорт маҳаллий стандартларга жавоб бермайди.
Шунингдек, ADM Jizzakh бош директори автотранспорт воситаларини расмий дилерлар орқали олиб кириш тартибини тиклаш ташаббуси билан чиқди.
P.S.: ADM Jizzakh бош директори ўзи учун қулай шарт-шароитни сўрашга ҳақли, албатта. Аммо ҳукумат халққа ён босади, одамларни ўтмишдаги каби танловсиз қолдирмайди, дея умид билдириб қоламиз.
Тошкентдаги Cингапур менежментни ривожлантириш институти (MDIST) ва Cингапур халқаро мактаби (SIS) ўртасида амалиётга кўчаётган ҳамкорлик
2024 йилнинг 24 июль куни MDIST (Тошкентдаги Cингапур менежментни ривожлантириш институти) ва SIS (Singapore International School) ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандумдан кўзланган мақсад, Cингапур халқаро мактабида айнан Cингапур ва Британия мактаб таълими услубиётини жорий этишдан иборат. Шунингдек, Cингапур ва Британия мактаблари ва SIS ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш, қўшма таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш орқали халқаро андозадаги таълим кластерини пайдо бўлишига асос бўлади.
Хорижий таълим дастурлари асосида фаолият юритувчи ушбу икки ўқув даргоҳи ҳамкорлиги синергияси натижасида эришиладиган ижобий натижалар, мамлакатимиздаги таълим кластерининг ёрқин намунаси бўлиб акс этади.
Ишонамизки, мазкур меморандум доирасида институтнинг маҳаллий ва хорижий профессор-ўқитувчилари томонидан ташкил этиладиган маҳорат дарслари ва талаба волонтёрлар иштирокидаги қизиқарли тадбирлар ёрдамида ТСМРИ жамоаси ўзларини шу кунгача эришган бой билим ва тажрибаларини SIS'нинг ўқитувчи ва мураббийлари билан бўлишиб, шу орқали таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришга, таълим сифатини янги босқичга кўтариш учун замин яратади.
Энг муҳими, мазкур ҳамкорлик орқали Cингапур халқаро мактаби ўқувчи-ёшларининг ўз истеъдодларини тўлиқ намоён этишлари учун имконият яратилади.
Реклама
Президент Шавкат Мирзиёев 2024 йил 26 июлдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
Читать полностью…UzAutoMotors Chevrolet Onix ва Chevrolet Tracker автомобиллари учун фоизсиз муддатли тўловнинг янги шартларини эълон қилди.
Onix автомобили учун 40% олдиндан тўловни амалга ошириб, қолган суммани ойига 2,9 млн сўмдан 3 йил давомида тўлаш мумкин.
Tracker автомобили учун 50% дастлабки тўловни қилиб, қолган суммани ойига 4,6 млн сўмдан 2 йил мобайнида бўлиб тўлаш мумкин.
Айни пайтда Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш доирасида электротехника ва автомобилсозлик соҳаларидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда.
Унда Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман, Солиқ қўмитаси, Транспорт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Божхона қўмитаси ва бошқа тегишли вазирлик ҳамда идоралар раҳбарияти қатнашмоқда.
Учрашувни жонли эфирда кузатиб боришингиз мумкин.
2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 6,5 млрд долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоизга кўпайди.
Эътиборли тарафи, АҚШ (+43%), Германия (+64%), Польша (+93%) ва Жанубий Кореядан (+90%) пул ўтказмалари ҳажмида юқори ўсиш кузатилди.
Марказий банк
2024/2025 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдорлари тасдиқланди.
Контракт-тўлов миқдорлари ўртача 15% ошган.
«Афросиёб» электрпоездларининг эрталабки қатновларини бир соат олдинга кўчириш таклиф этилмоқда.
Читать полностью…2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди
Республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68 балл (максимал 189 баллнинг 36 %), тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш бали – 56,7 балл (максимал 189 баллнинг 30 %) этиб белгиланди.
1 августгача TMC Institute’га ҳужжат топширган абитуриентлар учун 10% чегирма
Шу муддатгача ҳужжат топшириб, қабул қилинган талабалар контракт суммасидан 10% чегирма оладилар. Тўловни 100% бир йўла тўлаш шарт эмас. Бу сифатли таълимни арзонроқ нархда олиш учун ажойиб имконият.
• 17 та йўналиш;
• кундузги ва сиртқи таълим шакли;
• контракт миқдори 12 млн сўмдан бошланади;
• тўловни ўқув йили давомида бўлиб тўлаш мумкин.
Шошилинг, имкониятни қўлдан бой берманг ва TMC Institute талабаси бўлинг.
🖥 Рўйхатдан ўтиш: tmci.uz/apply
☎️ Телефон: +998712070032
📍 Yandex жойлашув
✏️ Telegram’дан ёзиш
📄Лицензия (№032937, 21.07.2022 й.)
Telegram | Instagram | Реклама
Тошкент вилоятида содир бўлган ваҳший қотиллик оқибатида бир оиланинг 5 нафар аъзоси ҳаётдан кўз юмди
Қайд этилишича, жорий йилнинг 26 июль соат 06:19 ларда Янгийўл туман Нурафшон кўчасида жойлашган хонадонда ёнғин содир бўлган, ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этишган.
Хонадонни кўздан кечириш давомида 5 нафар (1991 й.т. эркак, 1999 й.т. аёл, 2021 ва 2022 й.т. бола ва 2018 й.т. қиз) шахснинг мурдалари турли тан жароҳатлари билан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) жиноят иши қўзғатилди.
Маиший техника ҳамда пластик эшиклар ишлаб чиқаришда хориждан эҳтиёт ва таркибий қисмларни олиб кириш учун божхона божи мавжудлиги, аммо тайёр маҳсулот олиб кириш учун бож белгиланмаганини айтилди.
Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқотга тайёргарлик кўриш доирасида электротехника ва автомобилсозлик соҳаларидаги тадбиркорлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда мазкур масала мутасаддиларга етказилди.
2024 йилнинг 23-25 август кунлари Самарқанд шаҳрида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.
⠀
Мусобақада дунёнинг энг яхши спортчилари иштирок этадилар.
⠀
Чипталар ITicket.uz сайтида ⠀
Бизнинг Instagram саҳифамиз
Реклама
Олимпиада очилиши арафасида “саботаж”
Париж олимпиадаси очилиши арафасида шаҳарлараро қатновчи TGV тезюрар поездлари фаолиятида узилишлар кузатилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳукумат буни ультра қанот вакилларининг “саботажи” деб ҳисобламоқда.
Yandex Uzbekistan IT-мутахассисларни ҳақ тўланадиган амалиётга таклиф қилмоқда
Бу IT-соҳасида ўз фаолиятини бошлашни орзу қилган талабалар ва янги IT-мутахассислар учун ажойиб янгилик ҳисобланади.
Амалиётнинг афзалликлари нимада?
Дастур иштирокчилари йирик IT-компаниялардан ҳақиқий вазифалар устида ишлашлари ва миллионлаб аудиторияга эга хизматларнинг ривожланишига ҳисса қўшишлари мумкин. Келажакдаги амалиётчилар асосий алгоритмлар ва маълумотлар тузилмаларини билишлари ва бирор дастурлаш тилида код ёза олишлари керак.
Амалиётда яхши натижа кўрсатганларга Yandex'да доимий ходим сифатида ишлаш имконияти берилади. Компания статистикасига кўра, ҳар иккинчи амалиётчи штатга ўтиш таклифини олади. Доимий асосда жамоага қўшилишни истаганлар ҳатто аввал университетни тугатишни хоҳласалар ҳам, уларга «кечиктирилган таклиф» берилади, бу таклиф университетни тугатгандан сўнг Yandex'да соддалаштирилган тартибда ишга кириш имконини беради.
🏦 Асакабанк бош офисида “Замонавий жамиятда гендер тенглиги” мавзусида кенгайтирилган очиқ учрашув бўлиб ўтди
Замонавий жамиятда аёллар ва эркаклар ўртасидаги тенгликка бўлган интилиш нафақат адолат тўғрисидаги масала, балки барқарор ривожланиш ва фаровонликнинг асосий мезони ҳисобланади. Айнан шу йўналишдаги гендер стереотипини бартараф этиш ва гендер тенгликка эришиш мақсадида Асакабанк томонидан ҳам фаол ишлар олиб бормоқда. Хусусан, банк томонидан "Аёллар клуби" фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, клубнинг асосий мақсади аёлларни шахсий ва касбий жиҳатдан ўсишида қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий муҳитни яратишдан иборат.
Асакабанк ҳамда ISFT институти билан ҳамкорликдаги кенгайтирилган очиқ учрашув шу мақсадда ўтказилиб, ушбу тадбирда банк ходимлари, шунингдек, банкнинг Кузатув кенгаши аъзолари ҳамда таклиф қилинган меҳмонлар иштирок этдилар.
Тадбирда Ўзбекистон фанлар Академияси вице-президенти Шаҳло Турдикулова, Ўзбекистон иш берувчилар Конфедерациясининг ижрочи директори Элико Маргишвили ҳамда ISFT тадқиқот маркази директори Михаил Викторович Царев каби спикерлар мавзу доирасида чиқиш қилишди.
Реклама
27 октябрь, якшанба куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайлови бўлиб ўтади - Марказий сайлов комиссияси
Читать полностью…Афтидан, эртага октябрда бўлиб ўтадиган парламент сайлови кампаниясига старт берилади.
Читать полностью…Ipak Yoʻli Banki томонидан 2024-2025 йил учун MBA стипендия дастури
Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти MBA талабалари учун Ipak Yoʻli Banki'нинг 2024-2025 йил учун стипендия дастурини эълон қилади. Дастур доирасида талабалар контракти Ipak Yoʻli Banki томонидан 100 фоиз тўлаб берилади. Бу эса истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашга ва профессионал муваффақиятга эришиши учун молиявий ёрдам ҳисобланади.
Дастур мақсадлари:
– MBA талабаларида академик ютуқлар, етакчилик қобилиятлари ва инновацион кўникмаларини ривожлантириш
– Сифатли таълим орқали истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш ва рақобатбардошликни ошириш
– Ipak Yoʻli Banki'да фаолият юритиш имкониятини яратиш
Аризаларни топшириш муддати: 2024 йил 19 августдан, 2024 йил 24 сентябргача.
Танлов мезонлари ва ариза бериш жараёни ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ҳавола / QR-код. Биз сизнинг аризаларингизни қабул қилишни интиқлик билан кутамиз ва Ipak Yoʻli Banki билан академик ва профессионал йўлингизни қўллаб-қувватлаймиз.
Реклама