davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Ўзбекистонда юқори ҳарорат кузатилаётгани боис поездлар ҳаракати тезлигига чекловлар киритилмоқда

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ

Читать полностью…

davletovuz

Расман: Тест синовлари 14 июлдан бошланади, мандат 22 августга қадар эълон қилинади

2024/2025 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари 2024 йил 14 июлдан 28 июль кунига қадар ўтказилиши режалаштирилган.

Имтиҳонлар 28 июлда якунланади ҳамда 30 июлдан бошлаб 15 кун йўналиш танлаш имконияти яратилади.

13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади.

7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланади ҳамда 21-22 августда мандат эълон қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

Қонунчилик палатаси “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Самарқандда иккинчи халқаро ёшлар эко-оромгоҳи ўтказилмоқда. унда Марказий Оисёнинг 5 давлати, шунингдек, Туркия, Озарбойжон ва Венгриядан келган экофаоллар иштирок этмоқда.

Самарқандда бошланиб Тошкентда давом этадиган экофорумда ёшлар иқлим ўзгариши, чиқиндиларни қайта ишлаш, энергия ва сувни тежаш каби таклифларини мувофиқлаштириб боришади.

Эко-оромгоҳ якунида бутун дунёдаги иқлим ўзгаришларига бефарқ бўлмаган кўнгиллиларни бирлаштирадиган «Young Climate Change» волонтёрлик тармоғи ишга туширилади.

Тадбир «Замин» халқаро жамоат фонди, Ёшлар агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими, Экология вазирликлари, ЮНИСЕФ, БМТТД ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ФАО ҳамкорлигида ташкил этилган.

Читать полностью…

davletovuz

Осиё Халқаро Университетида 2024-2025 йил қабули бошланди

📌 Осиё Халқаро Университетида талабалар учун кенг имкониятлар яратилган. Иқтидорли ва фаол талабалар учун стипендия ва рағбатлантиришлар, талабалар турар жойи, турли амалиёт дастурлари ва чинакам халқаро таълим шулар жумласидандир.

Ҳозирги кунда университетимизда 20 та бакалавр йўналишлари мавжуд. Магистратурада ўқиш имконияти бор. Университет Бухоро шаҳрида жойлашган.

👉 Ариза топшириш

Батафсил маълумот учун: +998553050009

Сайт | Телеграм | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ҳовли уйлар жойлашган маҳаллаларда “Маҳалла сервис компанияси” ташкил қилиш таклиф этилмоқда.

Унга кўра, бу ташкилотлар маҳаллаларни ободонлаштириш билан шуғулланади, кўчалар ва ариқлар тозалигини таъминлайди, кўчатлар экиб, парваришлайди.

Шартнома асосида коммунал тармоқларни таъмирлаш, чиқиндиларни саралаш ва ташиш хизматларини ҳам кўрсатади.
Сервис компанияси маҳалла фуқаролар йиғини кенгашининг қарори асосида салоҳиятли тадбиркорлар орасидан танлаб олинади. Ободончилик ишлари маҳалланинг буюртмаси ва назорати асосида амалга оширилади.

Сервис компаниялари хизматларига тўловлар қилиш учун маҳалла фуқаролар йиғинларига ҳар ойда 20 миллион сўмдан маблағ ажратилади. Шунингдек, улар аҳолига 20 дан ортиқ ижтимоий пулли хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ва Мўғулистон биринчи хонимлари учрашди

Мўғулистон президенти бошчилигидаги делегация ташрифи давомида Ўзбекистон ҳамда Мўғулистон Биринчи хонимлари Зироат Мирзиёева ва Лувсандоржийн Болорсесег учрашуви Кўксаройда бўлиб ўтди.

Мўғулистон Биринчи хонимига ўзбек миллий ҳунармандчилигининг намуналаридан кўргазмалар ҳамда миллий либослардан модалар кўргазмалари намойиш этилди.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

“Пойтахт банк” 10 млн долларга сотилди

“Пойтахт банк” АЖ устав капиталидаги 100 фоиз акциялар пакетини Бирлашган Араб Амирликларининг “Bond Investments limited LLC” компаниясига 10 млн. АҚШ доллари миқдордаги сотиб олиш тўловини бирйўла амалга ошириш шарти билан сотиш бўйича келишувга эришилди.

Читать полностью…

davletovuz

SIUTда таҳсил олиш истагида бўлганлар учун янгилик

SIUT 2024/2025 ўқув йили учун ҳужжатлар қабулини бошлади
Ҳужжатларни Қабул офисидa ёки онлайн тарзда қуйидаги ҳавола орқали топширишингиз мумкин:
👉🏻 Ҳужжат топшириш

Ўқув дастурлари халқаро стандартлар асосида АҚШ, Корея ва Хитойнинг етакчи олийгоҳлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Дарслар дунёнинг турли бурчакларидан келган юқори малакали хорижий профессор-ўқитувчилар томонидан инглиз тилида олиб борилади.

Битирувчилар Ўзбекистон ва хорижда муваффақиятли профессионал карераси учун «Double degree» вa «Double diploma» ҳaмдa, асосийси, «SANEG», «ERIELL Group», «Enter Engineering» каби халқаро компанияларда иш ўринларига эга бўладилар

Батафсил маълумот

☎️ Call-марказ: +998557055005
Манзил: Самарқанд ш., Спитамен шоҳкўчаси, 270 (Транспорт техникуми, вилоят давлат автомобил инспекцияси қаршисида).
👉🏻 Лoкация

🌐 Telegram 🌐 Facebook 🌐 Instagram 🌐 Linkedin Реклама

Читать полностью…

davletovuz

🥩Корзинкада мол гўшти тўши чегирмали нархларда сотилмоқда

Ўзингизга қулай вақтда энг яқин Корзинка супермаркетида 26 июнгача мол гўшти тўшини бор-йўғи 64 990 сўмдан чегирмали нархда харид қилинг. Шунингдек, гўшт маҳсулотларининг бошқа турлари учун ҳам фойдали нархлар белгиланган.

Бундан ташқари, Корзинкада Visa картаси орқали 200 000 сўмга харидларни амалга ошириб, Premial Lixiang L7 йўлтанламас машинаси эгасига айланишингиз ҳам мумкин.

Батафсил бу ерда ўқинг.

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент ва тадбиркорлар ўртасидаги очиқ мулоқот олдидан ташкил этилган давра суҳбатида “ЧайКоф” қаҳвахоналар тармоғи бошқарувчи ҳамкори Алина Симерман ресторан ва кафелар атрофидаги ёзги айвонлар бўйича аниқ регламентни белгилашни таклиф қилди.

Бу масалада «Корзинка» супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов ҳам тўхталган эди. Ҳозирги пайтда кафе ва ресторанлар атрофида йилнинг маълум вақтларида ўрнатиладиган қўшимча жойлар учун қонунчиликда аниқ тартиб мавжуд эмас. Тадбиркорлар айни шу бўйича иш олиб бориш кераклигини таъкидламоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон ва Мўғулистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновни йўлга қўйиш масаласи ўрганиб чиқилади.

Мўғулистондан гўшт ва уни қайта ишлашдан олинган маҳсулотларни импорт қилиш режалаштирилган.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент Сингапур менежментни ривожлантириш институтида «KPMG» академияси очилади

20 июнь куни Тошкент Сингапур менежментни ривожлантириш институтида «KPMG» халқаро аудиторлик компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида мазкур институтда «KPMG» академияси очилиши маълум қилинди.

Унг кўра, компания мутахассислари малака ошириш курсларини ташкил қилиб, талабаларга ACCA ва CFA йўналишларида дарс беради.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзбек Алишер Навоийсидек бой ва олижаноб маданиятга эга ўлкага ким ҳам гўзаллик ва қалб ҳақида гапириб ўтирган бўларди?!”, - деяпти АҚШ президенти Рональд Рейган 1988 йили Москва давлат университетидаги нутқида (нутқ матни). Навоийни тўғри айтишга алоҳида тайёргарлик кўргандек.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбек финтехи Қозоғистон бозорига кирди

Oson Wallet тизими Қозоғистон Миллий банки томонидан Oson KZT Wallet электрон пули сифатида фаолият юритишга рухсат олди.

Oson Wallet электрон пул оператори 2020 йилда Ўзбекистонда биринчи бўлиб электрон пул оператори сифатида рўйхатдан ўтган эди ва шу тариқа ўзбек финтехининг биринчи электрон пули сифатида танилди.

Энди эса навбат Қозоғистонга келди. Компания ўзбек финтехини дунёга танитмоқчи.

Бу учун амалий ишлар аллақачон бошланган. Oson жамоасининг ҳозирги кунда уч давлатда очилган офиси бу тизимни халқаро тулов тизими қуриш мақсадини кўзлаганлигини далолат беради. Охирги маълумотларга кўра, тизим фойдаланувчилари сони 3 миллионга яқинлашган.

Читать полностью…

davletovuz

Соат 14:23 да Тошкентда юқори кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғида носозлик юзага келган

Шу сабабли айни пайтда Юнусобод, Олмазор, Шайҳонтоҳур туманларининг баъзи ҳудудларида ҳамда Тошкент вилояти, Тошкент туманининг айрим қисмлари истеъмолчилари электр таъминотидан узилган.

Айни вақтда тезкор бригадалар томонидан мазкур носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

UPD: Компания айни пайтда носозлик бартараф этилганини маълум қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, йирик саноат объектлари билан танишади, янги лойиҳаларга старт беради.

Шунингдек, давлат раҳбари Зомин туманида II Халқаро мақом санъати фестивалининг тантанали очилишида иштирок этади.

Читать полностью…

davletovuz

payme business ва Alpha тадбиркорлар учун бепул ўқув курсини йўлга қўйди.

Курс дастури учта модулдан иборат бўлиб, ўз ичига:
- ижтимоий тармоқларда дўконни тарғиб қилиш;
- бизнесни “кулранг”дан “оқ” рангга ўтказиш;
- умумий овқатланиш соҳасида бизнесни ривожлантириш мавзуларини қамраб олади.

Биринчи модул — ижтимоий тармоқларда бизнесни илгари суришга бағишланган — ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Рахманов Шерзод Шухратович Пастдарғом тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Мазкур тайинловга қадар Нарпай тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Шербек Буранов Нарпай тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати эди.

Читать полностью…

davletovuz

Болани ноқонуний диний таълим олишга жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланиши мумкин

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳасига кўра, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш, бунда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасини қўшимча бандлар билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Яъни, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан бола қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилинса, БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жаримага тортилади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини тайинлаш белгиланмоқда.

Шунингдек, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан болани қонунга хилоф равишда диний таълим олиш жараёнига жалб қилишга, яъни болани рўйхатдан ўтказилмаган ёки лицензияга эга бўлмаган ташкилотлар ёхуд махсус диний маълумоти бўлмаган ва диний ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси бўйича марказий бошқарув органининг рухсатисиз диний таълим бераётган шахслар ихтиёрига диний таълим олиши учун топширишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасига бағишланган видеоролик тизери тақдим этилди

Хабарингиз бор, Парижда бўлиб ўтадиган бу сафарги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон олимпия футбол жамоаси тарихда биринчи марта қатнашади. Шу муносабат билан давлат ташкилотлари, хусусий компаниялар ва Ўзбекистон креатив индустрия вакиллари бирлашган ҳолда суратга олган «Мен Ўзбекистонликман — қонимда ғалаба» деб номланган мотивацион видеороликнинг тизери намойиш қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш оид қонун лойиҳаси депутатлар томонидан уч ўқишда қабул қилинди. Энди қонунни сенат маъқуллаши керак бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда Мўғулистон элчихонаси очилди.

Ўзбекистон ҳам яқин келажакда Улан-Баторда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

TBC Bank "responsAbility" компанияси билан кредит шартномаси имзолади

19 июнь куни TBC Bank Uzbekistan responsAbility Investment AG (активларни бошқариш бўйича Швейцариянинг етакчи компанияси) билан 10 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит шартномасини имзолади.

Ушбу сармоя жисмоний шахслар учун кредит портфелини кенгайтириш, рақамли банкнинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшиш ва Ўзбекистонда молиявий инклюзивликни рағбатлантиришга қаратилган.

Маълум қилинишича, кредит миллий валютада берилади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳрида ўқиб халқаро диплом олиш мумкин

Тошкент шаҳридаги Amity university га ҳужжатларингизни топширинг

Имтиҳон санаси: 16 июль
Шошилинг, жойлар чекланган

📌 IELTS 5.5+ сертификати ёки ички инглиз тили имтиҳонини топширинг

🔗 РЎЙХАТДАН ЎТИНГ

☎️ +998712079006
📞 @amity_manager

🕊Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📺AmityUniversityTashkent">Youtube

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Зоминда 27–30 июнь кунлари ЮНEСКО ва АЙСEСКО шафелиги остида «II Халқаро мақом санъати анжумани» ўтказилади. Ўзбекистонда иккинчи маротаба ўтказилаётган анжуманда 80 га яқин давлатдан 400 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашиши кутилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Урганч халқаро аэропорти вақтинча ёпилади

Урганч халқаро аэропорти 2024 йил 20 июль 00:01 дан 7 август 23:59гача ёпилади.

Бу муддат ичида учиш-қўниш йўлагини капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Читать полностью…

davletovuz

Айни вақтда заргарлик соҳасида мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни шакллантириш мақсадида ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилмоқда.

Унда Савдо-саноат палатаси, бизнес-омбудсман, “Ўзмиллийбанк” ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этмоқда.

19 июнь куни Президентга заргарлик саноатини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимот қилинган эди. Тадбиркорларнинг таклифлари асосида тегишли қарор лойиҳа ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Мулоқотни жонли эфирда кузатиб бориш мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Статистик маълумотларга кўра, ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдосида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмаса, 2024 йил якунига қадар давлат бюджети бундан 700 млрд сўм йўқотиши мумкин экан.

Бунга қарши жиддий курашни назарда тутган "Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисидаги" Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ҳам июнь ойидан бошлаб кучга кирди.

Ушбу фармон билан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилди. Инспекция лицензия бериш ва ушбу жараёнларни мониторинг қилиш, ноқонуний айланмани олдини олиш ва бу борада тегишли органлар билан ҳамкорлик қилиш ва янги акциз маркаларини ишлаб чиқишда қатнашиш ва уларнинг ноқонуний ишлаб чиқарилишига йўл қўйилмаслигини таъминлаш билан шуғулланиши белгиланган.

Манба

Читать полностью…
Подписаться на канал