Болаларнинг оммавий заҳарланиши ортидан нафақат ҳуқуқий, балки сиёсий жавобгарлик масаласи ҳам кўрилиши керак. На назоратни, на кризис менежерликни эплай оладиган, керак пайти бошини қумга суқиб оладиган бундай раҳбарлар халқнинг давлатга бўлган ишончига путур етказгани қолади, холос.
Читать полностью…“Ўзбекэнерготаъмир” АЖ АҚШнинг йирик корпорацияси билан 60 млн долларига тенг шартнома имзолади
Хабарингиз бор, АҚШ президенти Жо Байденнинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё – АҚШ” (5+1) саммитида иштирок этди. Ташриф доирасида ташкил этилган АҚШ-Ўзбекистон бизнес форумида “Ўзбекэнерготаъмир” АЖ АҚШнинг “General Eleсtric Global Parts and Products GmbH” корпорацияси билан 60 млн.АҚШ долларига тенг шартнома имзолади.
Батафсил
30 та солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди
Солиқ қўмитаси раисининг буйруғи билан 30 та солиқ инспекциясига янги раҳбарлар тайинланди.
Рўйхат
“Антиструмин” дори воситасини ишлаб чиқарган "Samo” МЧЖ корхонасида фармацевтик фаолият бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда — Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази
Читать полностью…Президент Шавкат Мирзиёев темир йўл тизими ҳақида:
Билет сотишдаги коррупция, вагонлардаги шароит ва сервисдан аҳолимиз норози. Буларнинг барчаси соҳани ислоҳ қилиш заруриятини кўрсатмоқда.
Никита Макаренконинг ёзишича, мактаб ва боғчаларга "Антиструмин" йод препаратини етказиб бериш бўйича "тендерда ғолиб бўлган" "Samo" МЧЖ таъсисчиларидан бири Нодир Юнусов АҚШ божхона ва иммиграция назорати хизмати томонидан қидирувга берилган. Улар одам савдоси ва фирибгарликда айбланган.
Нодир Юнусов, шунингдек, Zuma-Pharma МЧЖ раҳбари ҳам саналади. Мазкур корхона "Паркент-Фарм" эркин иқтисодий зонасида фаолият юритади. Zuma-Pharma МЧЖ «Спутник V» вакцинасини Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни ҳам йўлга daryo_kirill/">қўймоқчи бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура томонидан Наманган вилоятида болалар заҳарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 257-1-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.
Талаба бўлишни истайсизми?
Тошкент Менежмент ва Иқтисодиёт институти сизга бу имкониятни тақдим этади.
▫️Иқтисодиёт
▫️Бухгалтерия ва аудит
соҳаларида талаба бўлинг.
✔️ Институт дипломи Ўзбекистонда тан олинади
Рўйхатдан ўтиш учун: tmiuniver.uz
Мурожаат учун: +998712009005
Реклама
Туркманистон парламенти мамлакат президенти Сердар Бердимуҳаммедовни давлатнинг энг олий мукофоти - “Туркманистон қаҳрамони” унвони билан тақдирлади.
Читать полностью…Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева шахсан президент топшириғи билан, Наманганда заҳарланиб шифохонага ётқизилган болаларни кўргани борибди
«Вазиятни кўзимиз билан кўриш учун шифохонага бордик, болажонлар ҳолидан хабар олдик. Уларнинг кайфияти яхши, ҳаммалари аста-секин тузалишмоқда, кўпчилиги соғайгани учун уйига - оиласи бағрига қайтарилган.
⠀
Биз болаларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатлашдик, уларнинг ташвишига шерик эканимизни билдирдик», деб ёзган Мирзиёева.
Манба
Туркманистонда Сердар Бердимуҳаммедовнинг туғилган куни кенг нишонланди.
Хорижий давлат раҳбарларидан, космосдан табриклар келди, президент шарафига қўшиқлар янгради.
Давактив агентлиги ва Маданий мерос агентлиги раҳбарлари ўртасида ўтказилган мулоқотда объект ҳудудида жойлашган бино-иншоот ёки ер майдонининг қайси қисми (бири) маданий мерос объекти ҳисобланишига аниқлик киритиш бўйича биргаликда иш ташкил этиш келишиб олинди.
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг маъмурий биноси маданий мерос объекти рўйхатига киритилмаган, аммо ушбу бино Тошкент шаҳрининг тарихий архитектурасини, шу жумладан, муҳим “модернизм” ёдгорлиги қиёфасини акс эттиришини инобатга олиб, уни сақлаб қолиш мақсадида савдонинг асосий шарти этиб маъмурий бинонинг тарихий қиёфасини сақлаб қолиш белгиланган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Корзинка “Ютуқли харидлар” ойлигини эълон қилибди.
Унда:
▫️ Корзинкадан ҳар бири 1 500 000 сўм қийматидаги 150та ваучер;
▫️ Корзинкадан ҳар бири 15 000 сўм қийматидаги 15 000та ваучер ўйналади.
📱Бунинг учун харидор Корзинка мобил иловасида Korzinka Plus картасидан фойдаланиши керак ва эвазига олган чекининг ҳар 50 000 сўми учун “Ютуқли харидлар” мини ўйинида иштирок этади.
30 кунда ҳам яхши бозорлик, ҳам чўнтакка фойда.
Батафсил
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
❗️Мактаб ва боғчаларга тарқатилган антиструмин дори воситаси (Калий йодид 1 mg таблетка #100)нинг истеъмоли тўхтатилди.
Читать полностью…“Fitch Ratings” агентлиги «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг халқаро кредит рейтингини «BB-» «барқарор» даражасида қайта тасдиқлади
“Fitch Ratings” агентлиги томонидан берилган навбатдаги ҳисоботда «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг давлат билан мустаҳкам алоқалари рейтинг баҳолашнинг асосий омиллари сифатида таъкидланган. Шу билан бир қаторда келгуси йиллар давомида Жамиятнинг «Upstream» (қазиб чиқариш ва гелогик қидирув ишлари) кўрсаткичлари кенг миқёсда барқарор деб қайд этилган.
Таъкидлаш жоизки, «Ўзбекнефтгаз» АЖ мамлакат иқтисодиёти реал секторида суверен даражада халқаро кредит рейтингини олган ва сақлаб келаётган компаниялардан ҳисобланади.
«BB-» даражаси кредит хавфлари мавжуд бўлишига қарамай компания инвесторлар ва кредиторлар олдидаги молиявий мажбуриятларини бажара олишини билдиради.
Манба
"Тошшаҳартрансхизмат"га 18 метрли электробусни қабул қилиб олди. Ушбу электробус яқин кунларда йўналишга чиқиши кутилмоқда.
Читать полностью…Mobiuzнинг "Хотиржам" тариф режаларини танланг ва хотиржам бўлинг! Чексиз ижтимоий тармоқлар, Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар ва 100 000 МБ совға!*
✅ Хотиржам 40
✅ Хотиржам 60
✅ Хотиржам 80
✅ Хотиржам 100
*"Хотиржам" 40, 60, 80, 100 тарифларига уланганда 100 000 МБ бонус совға сифатида тақдим этилади!
Telegram | Instagram | Реклама
"Ўзбекистон темир йўллари"нинг носоҳавий активларда иштироки қатъий тақиқланади
"Ўзбекистон темир йўллари"нинг носоҳавий активларини сотиш ёки бошқа тармоқларга ўтказиш, сотишдан тушган маблағларни темир йўл инфратузилмасини яхшилашга йўналтириш вазифаси қўйилди. Эндиликда "ЎТЙ"нинг носоҳавий активларда иштироки қатъий тақиқланади.
“Ўзбекистон темир йўллари” холдингга айлантирилади. Холдинг тизимида 1) инфратузилма, 2) юк вагонлари ва логистика, 3) йўловчи ташиш хизматлари ҳамда 4) вокзаллар бошқаруви бир-биридан ажратилиб, алоҳида корхоналар ташкил қилинади.
Читать полностью…Metsenatuz: 30 нафар талабага 1 йиллик тўлиқ таълим гранти эълон қилинди
МЧЖ "TAIBA FINANCE" XK тўлиқ бир йиллик шартнома суммасини қоплаб берувчи таълим гранти эълон қилади.
Грантнинг мақсади ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор талабаларнинг таълим олиши учун моддий ёрдам кўрсатишдан иборат.
Таълим гранти барча давлат таълим муассасалари бакалавриатнинг барча босқичи, кундузги таълим шаклидаги 30 нафар талабага берилади. Таълим гранти тўлиқ бир йиллик стипендиясиз шартнома суммасидан иборат бўлади.
Ҳужжатлар 31 октябргача қабул қилинади. Шундан сўнг жамоатчилик вакилларидан тузилган махсус комиссия орқали ғолиблар аниқланади.
Онлайн ариза юбориш:
https://imkon.uz/metsenat/125
Агар саёҳат қилишни истасангиз-у, хорижга чиқишга имкониятингиз бўлмаса, бу ишни Ўзбекистон вилоятларига кичик саёҳатлар билан бошланг. Янги саёҳатчилар учун мукаммал танлов: арзон, хавфсиз, яқин, маданий ва тил тўсиқлари йўқ. Шунингдек, бу ўз юртингиз билан: тарихи, маданияти ва инсонлари билан яқиндан танишишга ёрдам беради.
Йўналишингизни осонроқ топишингиз учун aviasales.uz сайтида октябр ойи учун Ўзбекистон бўйлаб авиачипталар харитасини тузиб чиқилган, маслаҳат: нархлар ошмасдан чипталарни ҳозирдан харид қилиб қўйинг.
Барча чипталар ушбу ҳаволада мавжуд /channel/Aviasales_uz/1696
Реклама
Парламентга «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси киритилди.
Мазкур ҳужжат лойиҳаси билан қонунчиликка қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
➖Хусусан, Сенатнинг ваколатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилмоқда. Унга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига ўз фаолиятини амалга оширишда кўмаклашиш; Қонунчилик палатаси тарқатиб юборилган даврда Олий Мажлиснинг қонунларни қабул қилишга доир ваколатларини бажариш; қонунни у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан 60 кун ичида кўриб чиқиш ва бошқалар назарда тутилмоқда.
➖Сенат аъзолари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши (жами 65 нафар) белгиланмоқда. Доимий асосда ишловчи сенаторлар сони амалдагидек 25 нафар миқдорда сақланиб қолмоқда.
➖Сенатнинг прокуратура органлари фаолияти устидан назорат қилувчи комиссиясини тугатиш таклиф этилмоқда.
➖Сенатнинг қуйидаги ваколатлари бекор қилиниб, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгиланмоқда:
➖Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
➖Президентнинг тақдимига биноан Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
➖Бош вазир, Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш.
Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилмоқда. Бунда:
➖ Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда;
➖фракция раҳбари моддий, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра Спикер ўринбосарига тенглаштирилмоқда.
➖Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати киритилмоқда. Бундай ҳолатда Қонунчилик палатасига янги сайлов 2 ой мобайнида ўтказилади, Сенатнинг янги таркиби эса, 1 ой мобайнида шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 июндаги ПҚ-193-сонли қарорига мувофиқ двигател ҳажми 1000см кубгача бўлган машиналардан божхона тўлови олинмайди.
Ана шундай имтиёзга мос тушадиган Honda Crider автомобилининг двигатели 1000 см кубдан ошмагани учун унга божхона тўлови тўланмайди.
Grand Charge автасалони ҳозирда Honda Crider автомобилига шартнома беришда давом этмоқда
Тўлов қилиш имкониятлари ҳам бир нечта усулда, яъни кредит, лизинг, нақд савдолари ҳам мавжуд.
Буюртма ҳамда харид қилиш шартлари бўйича мурожаат қилинг
Манзил: Тошкент шаҳар, Сергели тумани, ТҲАЙ, 68.
Мурожаат учун: 71 200 60 08
Instagram | Facebook
Telegram | You Tube
Реклама
Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкатбек Иргашев Бельгияга теннис чемпионатига бормоқчи бўлибди. Уни хизмат сафари сифатида расмийлаштирибди. Хизмат сафари кейин бекор бўлиб кетибди. Афтидан, чипталар олиб қўйилган.
Читать полностью…Бир миллиард сўм ёки 3 та BYD автомобили
“Қўйлиқ Катта Бозори” савдо мажмуаси навбатдаги йирик акцияга старт беради. Эндиликда савдо мажмуа ҳудудидан 57 миллион сўмлик дўкон харид қилиш орқали сиз акция иштирокчисига айланишингиз мумкин. Акция ғолибларини эса 3 та BYD автомобили ёки 1 миллиард сўм пул мукофоти кутмоқда.
“Қўйлиқ Катта Бозори” савдо билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорлар учун энг қулай майдонлардан бири. Бу ерда сизни аъло даражадаги ижара шартлари, қулай жойлашув ва янги мижозларни жалб қилиш учун кўплаб имкониятлар мавжуд!
Иш вақти: ҳар куни 09:00 дан 18:00 гача, ҳафтада 7 кун, дам олиш кунларисиз.
Манзил: Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани
Телефон: +998900198880
Сайт | Instagram | Telegram | Реклама
Сифатли таълим олиш истагида бўлган абитуриентлар учун Тошкент шаҳридаги Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университети ўзбек тилидаги таълим йўналишларида ўқишлари мумкин. Асосийси бу ерда талабалар билимига қараб танлаб олинади.
Бу ерда талабалар ўзбек тилидаги қуйидаги таълим йўналишларида ўқишлари мумкин:
▪️Иқтисодиёт
▪️Молия
▪️Ахборот технологияларини бошқариш
Замонавий шарт-шароитларга эга халқаро университетда ўқишни истаганлар учун яхши имконият.
▫️Таълим тури: кундузги
▫️Ўқиш муддати: 4 йил.
▫️Контракт тўлови нархи: 18.000.000 сўм
Рўйхатдан ўтиш учун:
🌐 www.tobbetu.uz
Қўшимча маълумот учун тел:
📞 +998 78 150 12 55
📞 +998 90 915 16 19
Реклама
❗️Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятининг Чуст туманида юз берган болалар соғлиғи билан боғлиқ нохуш ҳолатдан қаттиқ ташвишда, улар тез фурсатда соғайиб кетишини тилайди.
Давлат раҳбари бу борадаги вазият тўғрисида ахборотни мунтазам олиб бормоқда.
Вилоят ҳокими ва масъулларга масалани алоҳида назоратга олиш, сабабларини аниқлаш ва тегишли таклифлар киритиш бўйича топшириқлар берилган.
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Висконсин университетида тадқиқот олиб бораётган иқтисодчи Беҳзод Ҳошимовни молия вазири[Иқтисодиёт ва молия вазири]га маслаҳатчи бўлишни таклиф қилди.
Читать полностью…Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбомизни ислоҳ қилиш бўйича конференция бўлаяпти.
Тилчи олимларимиз бир тўхтамга келиб, олдинги сафаргидек, ноқулайлик келтириб чиқараётган 4 та ҳарфни ўзгартириш таклиф қилишмоқда:
O‘ o‘ ➡️ Õ õ
G‘ g‘ ➡️ Ğ ğ
Sh sh ➡️ Ş ş
Ch ch ➡️ C c
Олдинги сафаргидан фарқи “Ч ч” ҳарфи учун Ç ç эмас, 1928–1940 йилларда жадид боболаримиз таъсис этган лотинча алифбода ҳам “Ч” товуши учун “C c” ҳарфлари тайинланган.
Манба
Доллар расмий курси 12200 сўмдан ошди
Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 212,07 (+22,06) сўм қилиб белгиланди.