Автомобилсиз кун
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Ҳеник 22 сентябрь — Жаҳон автомобилсиз кунида ишга боришда Тошкент метрополитенидан фойдаланганини билдириб, одамларни ҳар кунни автомобилсиз кунга айлантиришга чорлади.
Бугун Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 42 ёшни қарши олди.
Шавкат Мирзиёев унга қўнғироқ қилиб, таваллуд куни билан самимий қутлади.
«Ҳеч кимга амал никоҳлаб берилмаган»
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев Қибрай тумани ҳокимлигида “тозалаш” ишлари якунланганини маълум қилди.
Туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлардаги 64 нафар раҳбар ходимдан 47 нафари лавозимидан озод этилиб, уларнинг ўрнига ёш кадрлар тайинланди. 17 нафар раҳбар кадр туман ҳокимининг кафолати асосида синов муддати билан лавозимида қолдирилди.
«Ҳеч кимга амал никоҳлаб берилмаган. Мен кетсам, иш тўхтаб қолади, деган одам хато қилади. Қибрай туманида кадрларни ислоҳ қиламиз. Бу менинг ташаббусим эмас, президент топшириғи», — деди Зойир Мирзаев.
25% ставка билан исталган муддатга — 13, 18 ёки 24 ойга депозит очинг
31 октябргача 13, 18 ёки 24 ойга омонат очинг ва пулларингизни 25% йиллик ставка бўйича кўпайтириб олинг.
Шунингдек, сентябрь охиригача 24 ой муддатга депозит очсангиз, банк сизга омонатингиз суммасидан 3% кешбэк тақдим этади.
Омонатингиз давлат фонди томонидан суғурталанади.
Батафсил| Реклама
Наманган вилояти Чуст туманидаги 9 та болалар боғчаси тарбияланувчилари ва 2 та мактаб ўқувчилари — 70 дан ортиқ бола заҳарланиш ташхиси билан касалхонага ётқизилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида айтилишича, туман тиббиёт бирлашмасига қабул қилинган болаларнинг барчасига даво муолажалари олиб борилмоқда. Уларга якуний ташхис қўйиш мақсадида намуналар олиниб, экспертизадан ўтказилмоқда. Айни пайтда болаларнинг ҳолати қониқарли, улардан 10 нафарининг аҳволи яхшилангани сабабли уйига рухсат берилди.
Бош прокуратуранинг маълум қилишича, Чуст туманида вояга етмаган болалар заҳарланиши юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси шифохонага ётқизилган болаларнинг ҳеч бирида реанимацион, яъни оғир ҳолат йўқлигини маълум қилган.
Барча идоралар заҳарланиш сабабларини келтирмаган ва қўшимча маълумот берилишини ваъда қилган.
Дунёнинг қудратли мамлакатлари Марказий Осиёни ягона макон сифатида кўрмоқда.
Интеграция яхши ривожланган, умумий бозорга эга ва мустақил қарор қилишга қодир, тинч ва барқарор Марказий Осиё халқларини фаровонлик кутаётгани, шубҳасиз.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига максимал балл тўплаб, контракка ўқишга кирган абитуриентлар Президент имтиёзи асосида грантда ўқийди
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “Халқаро муносабатлар” йўналишига максимал 189 балл тўплаб, тўлов-шартнома асосида ўқишга қабул қилинган 5 нафар иқтидорли абитуриентнинг барчаси Президент томонидан берилган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ўқийди.
Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов хабар берди.
P.S.: Абитуриентларимизнинг муаммолари ҳал этилгани қувонарли. Лекин Темурбеклар мактаби битирувчилари имтиёзлари квотадан ташқарида бўлиши керак. Адолатсизликка ҳужжат билан барҳам берилиши керак.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига кириш учун тестда максимал балл — 189 балл тўплаган бўлса-да, Темурбеклар мактаби битирувчилари имтиёзлари сабабли контрактда ўқишга мажбур бўлаётган абитуриентлар дардлари.
Батафсил
“Шарқ” нашриёти ва ЎзА кўчирилади
“Шарқ” нашриёт-матбаа АЖнинг бино-иншоотлари ва ишлаб чиқариш ускуналари маънан эскириб, таъмирталаб ва аксарияти яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги сабабли Учтепа тумани, Катта Хирмонтепа кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган янги бино-иншоотларга кўчирилмоқда.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 42-уйда жойлашган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)нинг маъмурий биноси Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчаси, 32-уй манзилидаги Матбуот уйига кўчирилади.
Тегишли хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Буюк Турон кўчаси, 41-42-уй манзилларда жойлашган (умумий ер майдони 3,02 гектар, бино-иншоот майдони 56 525 кв.м.) бино ва иншоотлар бўшаётганлигини инобатга олиб, уларнинг негизида замонавий шаҳарсозлик талабларига мос келувчи ягона мулкий мажмуани барпо этиш мақсадида, Давлат активларини бошқариш агентлиги мулкий мажмуа бўйича оммавий савдо жараёнлари бошланганини эълон қилади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Яндекс мактаб ўқувчилари учун бепул Python курсларини ўргатувчи дастурлаш мактабини ишга туширди. Лойиҳа Ўзбекистонда илк бор Тошкентдаги IТ-Park негизида ишга туширилмоқда. Унда 8-10-синф ўқувчилари ўқиши мумкин. Машғулотлар офлайн тарзда ўтказилади. Курс давомида мактаб ўқувчилари Python тилини ривожлантириш асослари: асосий тушунчалари, конструкциялари ва мазкур тил бўйича кутубхоналар билан танишадилар.
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола бўйича анкетани тўлдиришингиз ва 21 сентабргача онлайн тест топширишингиз керак. Aгар тест муваффақиятли топширилса, талаба суҳбатга таклиф қилинади.
Мактаб битирувчилари “Яндекс” лицейида IТ соҳасида ўқишни онлайн давом эттиришлари мумкин бўлади.
InFinBank’дан ислом молиялаштириш ҳамда халқаро кредит линиялари
InFinBank томонидан тадбиркорлик субъектларининг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида Халқаро Ислом савдо-молия корпорацияси (ITFC) ҳамда Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси (ICD) билан келишувлар тузилган бўлиб, айни вақтда банк томонидан мазкур келишувлар доирасида “мурабаҳа (насия савдо)” шартлари асосида лойиҳаларни молиялаштириш амалга оширилмоқда.
Мазкур келишувлар доирасида тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида шариат талабларига мувофиқ асосий воситалар ҳамда айланма активлар харидини амалга ошириши мумкин.
Ўз бизнесингиз учун 1 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга, 100 мингдан 5 миллион АҚШ долларигача бўлган миқдорда ислом молиялаштириш линияларидан фойдаланиш имкониятини қўлдан бой берманг.
Шу билан бирга InFinBank томонидан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида ишлаб чиқариш корхоналарига мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва энергия самарадор ускуналар сотиб олиш ҳисобига кенгайтириш мақсадлари учун 7 йилгача бўлган муддатга чет эл валютасидаги кредит маблағлари ажратилади.
Мазкур хизматлардан фойдаланиш учун банкнинг исталган филиалларига мурожаат қилишингиз, шунингдек, батафсил маълумотларни қисқа 1214 ёки 71-202-50-60 рақамлари орқали олишингиз мумкин.
Реклама
АҚШ президенти Марказий Осиё давлатларидан бирига ташриф буюриши мумкин
Нью-Йоркда Марказий Осиё ва АҚШ лидерлари саммитида Қўшма Штатлар президенти Жо Байден учрашувни тарихий деб атади. "Мен чин юракдан ушбу учрашувнинг давомини кўришни истайман. Чунки биз биргаликда кучлироқмиз, аминманки, агар биз бирга бўлар эканмиз, дунё янада хавфсиз бўлади", деди Америка лидери.
"Сизлар билан яқин орада, айниқса, мамлакатларингиздан бирида учрашишдан умидворман", деб ўз сўзини якунлади.
Қандай қилиб Mobiuzдан чексиз ижтимоий тармоқлар ёки интернетга эга бўлиш мумкин?
1) «Хотиржам» тариф режаларидан бирига уланинг ёки ўтинг.
2) Ўз тариф режангизда турли хил опцияларга эга чексиз ижтимоий тармоқлар қўшимча хизматини ёқинг (10 минг сўмдан 20 минг сўмгача).
3) Чексиз “Kunlik Unlim” хизматига уланинг (9 минг сўм).
4) “Tungi DRIVE” хизматини 1, 7 ёки 30 тунга ёқинг.
5) Фақат 20 сентябр кун якунигача Mobiuzга янги рақам билан уланинг ва бонус – 60 тун чексиз интернетга эга бўлинг
Барча хизматларни Mobiuz мобил иловаси орқали бошқариш мумкин.
Реклама
Абдукахор Файзуллоевич Муллажанов Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
А.Муллажанов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Мобил алоқа ва интернет сифатини кўп талаб қиламиз, лекин уларни таъминлаш учун нималар керак бўлади? Бу ҳақида ўйлаймизми?
Масалан, таянч станциялари қанчалик кўп бўлса, сифат шунчалик яхшиланади. "Алло, оператор" лойиҳаси муаллифлари бу ҳақида фикр юритишибди. Мавзу тобора кенгроқ ва чуқурроқ ёритилар экан
Реклама
ЎзА ва "Шарқ" нашриёти бинолари хусусийлаштирилмаслиги керак — Маданий мерос агентлиги
Тошкент шаҳрининг қоқ марказида жойлашган ЎзА ва "Шарқ" нашриёти бинолари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига маданий мерос объекти сифатида киритилган. Қонунга кўра, улар давлат тасарруфидан чиқарилмаслиги ва хусусийлаштирилмаслиги лозим. Шу сабабли Маданий мерос агентлиги томонидан Давлат активларини бошқариш агентлигига ушбу маданий мерос объектини аукцион савдоларидан олиб ташлаш юзасидан 21 сентябрь куни огоҳлантириш берилди.
"Оёғи ердан узилган" ҳоким ёрдамчиси ишдан олинди
Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ўз ёрдамчиси Аҳроржон Эшбаевни ишдан олибди. Вилоят ҳокимининг айтишича, "унинг оёғи ердан узилган". Ҳоким бундайлар билан муроса қила олмаслигини билдирган. Бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Хожимурот Эрматов вилоят ҳокимининг янги ёрдамчиси этиб тайинланган.
Сурхондарёда юк поезди вагонидаги қоғоз, шина, пластмасс маҳсулотлари ортига беркитилган 12,7 млрд. сўмлик 851 минг қути контрафакт сигарета фош қилинибди. Маълум қилинишича, ҳодиса “Болдир” темир йўл чегара божхона постида кузатилган.
Контрабанда давлат бюджетида катта йўқотишларга, мамлакатда инвестиция муҳитининг ёмонлашувига сабаб бўлади. Бу борадаги саъй-ҳаракатларнинг кучайтирилишидан, айбдорлар жавобгарликка тортилишидан иқтисодиёт ҳам, мамлакат ҳам ютади.
Манба
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов:
Эстакадалар деганда [шаҳарлар ичидаги] йўл ўтказгичлар ёки кўприклар назарда тутилмаяпти, гап бурилиш ёки қайрилиш йўл ўтказгич орқали амалга оширилиши учун ҳаракатни чапга бурилишсиз ташкил қилиш ҳақида кетяпти. Шундай ечимлар бор. Ҳатто шаҳарларда ҳам, Тошкентда ҳам — «бетонка»да ёки бошқа жойларда… Шу назарда тутиляпти...
...Тошкент ва бошқа шаҳарларга келсак, ҳозирда Транспорт вазирлиги шаҳарлар чегараларининг қайси қисмида йўл ўтказгич ва кўприклар қурилиши мумкин бўлиши бўйича мезонларни ишлаб чиқмоқда.
Мана шу мезонлардан келиб чиқиб, Тошкент шаҳрини инвентаризациядан ўтказгандан сўнг биз ўша ўчоқларни, улар керак бўлган нуқталарни тўлиқ аниқлаймиз… Булар, биринчи навбатда, поездлар қатнови интенсив бўлган темирйўл билан кесишмалар, ўтиш жойлари ва чорраҳалар ҳисобланади. Яъни бу магистраль йўл бўлиб, темирйўл билан кесишса ёки, аксинча, бу темирйўлда интенсивлик юқори бўлса, у ерда, албатта, йўл ўтказгич бўлиши керак.
Иккинчиси — Тошкент ҳалқа автомобиль йўли. У кўплаб шаҳарга кириб келувчи йўллар билан кесишади. Масалан, Роҳат айланма йўли. Ёки вазият имконсиз даражага етадиган Ипподром, у ерга ечим керак. Фақат шундай қарорлар назарда тутилмоқда. Биз шаҳар маркази ёки чорраҳаларни назарда тутмаяпмиз.
Манба
UZCARD виртуал картани банкка бормасдан, вақтни кетказмасдан, тез очиш мумкин
Бир қатор қулайликлардан ташқари виртуал карта ўз эгаларини юқори даражадаги хавфсизлик билан таъминлайди. Учинчи шахсларнинг карта реквизитларини олиш ва асосий картага кириш хавфи йўқ. Виртуал картани унутиб ёки йўқотиб қўйишнинг иложи йўқ, уни чиқариш ва хизмат кўрсатиш бепул.
Виртуал картани онлайн очиш учун Plum ёки Mavrid мобил иловаларидан фойдаланинг.
Сайт | Telegram | Реклама
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган, ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхати кенгайтирилди.
Насослар, минора кранлари, ўзгарувчан ток генераторлари, автомобиль-самосвал, иссиқхона учун ускуна ва жиҳозлар шулар жумласидандир.
Корзинкадан энг талабгир маҳсулотлар учун ажойиб нархлар
Корзинка бренди ўз мижозларини хурсанд қилишда давом этади. Бу сафар қуйидаги юқори талабда бўладиган маҳсулотлар учун ажойиб нархлар эълон қилинади:
✅Беш юлдуз олмалари — 12 990 сўм / 1 кг;
✅"365 кун" кунгабоқар ёғи — 13 490 сўм / 0.9 Л;
✅ "Perla" тагликлари —35 990 сўм;
✅ "Sherin" сосискалари, егерские — 44 990 сўм / 700г±20г;
✅"Persil" кир ювиш кукуни, автомат, color — 64 990 сўм / 3 кг;
✅"Nutrilak" аралашмаси, Премиум 3 — 65 990 сўм / 600 г;
✅"Golden Fish" камалактус форели (калибри: 2 кгдан 3 кггача) — 79 990 сўм / 1 кг;
✅Мол бўйин гўшти — 85 990 сўм / 1 кг.
Қулай нархлар жорий йилнинг 27-сентябригача амал қилади! Шошилинг маҳсулотлар сони чекланган.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Парламентимизнинг катталари балки йўлларда ўлимни камайтириш бўйича ҳукуматга сўров киритар? Йўл инфратузилмасини яхшилаш ҳақида қайғуриш керакдир? Ҳалок бўлаётган пиёдалар ҳақида ўйлаш керакдир?
Йўқ, буларнинг эси-дарди радар, ҳайдовчиларга қўшимча шарт-шароитлар яратиш. Уялишса бўларди.
Хонадонни иситишда, овқат тайёрлаш ёки сув қайнатишда табиий газни қандай тежаш мумкин?
Мутахассислар фикрича, бунда самарали усулларидан бири энерготежамкор технологиялардан фойдаланишдир. Замонавий ёндиргичлар газ сарфини 30–40 фоизгача камайтиради ва пулингизни иқтисод қилади. Газ таъминоти ходимлари янги технологияларни қандай жорий қилишни ушбу видео орқали батафсил тушунтириб беради.
Ёндиргичларни ўрнатиш учун 1104 ёки 104 рақамларига қўнғироқ қилиб, газ ходимларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Жанубий Кореянинг Янгсан шаҳрида ўзбекистонлик кучли ёнғин ичида қолган кореялик аёлни қутқариб қолди.
Читать полностью…Халқаро ҳамжамият томонидан тан олинмаган “Тоғли Қорабоғ ҳукумати” Озарбойжон юрисдикциясига ўтишини эълон қилди. Мавжуд ҳарбий тузилмалар қуролсизлантирилади.
Арманистон армияси ҳудудни тарк этади. Эртадан ҳудуддаги арманларнинг Озарбойжонга реинтеграцияси юзасидан музокаралар бошланади.
Шавкат Мирзиёев БМТда: "Жаҳон миқёсида ишонч инқирози кузатилмоқда"
➖Жаҳон миқёсида ишонч инқирози кузатилмоқда. Глобал хавфсизлик институтлари фаолиятидаги муаммолар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан чекиниш кучаймоқда. Ва буларнинг барчаси кенг кўламдаги кескинлик ортишига сабаб бўлмоқда.
➖Геосиёсий қарама-қаршиликлар туфайли савдо, инвестиция ва инновация соҳаларида эркин алмашиш йўлида янги тўсиқлар вужудга келмоқда
➖Ҳатто иқлим ўзгаришлари, очлик ва тенгсизликка қарши кураш сингари бутун башарият тақдирига дахлдор бўлган масалаларда ҳам ўзаро мулоқот издан чиққани сезилмоқда.
➖Бундай мураккаб шароитда амалий ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик руҳини сақлаш, умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйган ҳолда, мамлакатларни жипслаштириш ғояси ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлиб бормоқда.
➖Аминманки, халқаро ҳамжамиятнинг қўллови билан Марказий Осиё бирдамлик йўлидан боришда давом этади. Марказий Осиёни тинч ва гуллаб-яшнаётган ҳудудга айлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатида бундан буён ҳам устувор мақсад бўлиб қолади.
➖Сўнгги пайтларда айрим мамлакатларда кўзга ташланаётган диний тоқатсизлик, исломофобия ҳолатларига асло йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблаймиз.
Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари етакчиларининг “C5+1” форматидаги биринчи саммити доирасида Қўшма Штатлар президенти Жозеф Байден билан учрашди.
Читать полностью…Қандай қилиб кўпчилик курсдошларингиз ва ҳамкасбларингиздан кўра муваффақиятлироқ бўлиш мумкин?
Иқтисодиётнинг жадал ўсишига қарамай, Ўзбекистонда ишсизлик ҳали ҳамон долзарб муаммо бўлиб қолмоқда, меҳнат бозоридаги рақобат эса сўнгги йилларда фақат кучаймоқда.
IT Park ва Coursera қўшма лойиҳаси — Uzbekcoders.uz сизга энг ишончли восита — билим орқали рақобатбардошлигингиз ва талабгирлигингизни оширишга ёрдам беради.
Статистик маълумотларга кўра, Coursera битирувчиларининг 91 фоизи янги ишга жойлашади ёки лавозими оширилади.
Бундан ташқари, Uzbekcoders.uz платформасида рўйхатдан ўтганингизда ҳар бир курсни алоҳида сотиб олишингиз шарт эмас. Бир марталик ресторанда овқатланиш нархи эвазига барча курсларга кириш имконига эга бўласиз.
❗️Stanford университети ёки Microsoft сертификати билан иш берувчиларни ҳайратда қолдириш имкониятини бой берманг. Ҳозироқ Uzbekcoders.uz сайтида рўйхатдан ўтинг
Реклама