davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Mobiuzнинг "Хотиржам" тариф режаларини танланг ва хотиржам бўлинг! Чексиз ижтимоий тармоқлар, Ўзбекистон бўйлаб чексиз қўнғироқлар ва 100 000 МБ совға!*

Хотиржам 40

Хотиржам 60

Хотиржам 80

Хотиржам 100

*"Хотиржам" 40, 60, 80, 100 тарифларига уланганда 100 000 МБ бонус совға сифатида тақдим этилади!

Telegram | Instagram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Бизга келган хабарларга кўра ҳам, жорий йилги пахта йиғими мавсумида бир кило қўлда терилган пахта учун 1500 сўмдан ҳақ тўланмоқда. Яъни пахта терими учун ҳақ ўтган йил даражасида қолган. Катта эҳтимол билан ҳужжат қабул қилинмайди ҳам.

Амалдорларимиз буни Президентнинг 2023 йил 26 январдаги қарорида кўзда тутилган 2023 йил ҳосилидан бошлаб пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари пахта хом ашёсининг харид нархини ўзаро манфаатли келишув асосида белгилайди, деган норма билан хаспўшлашга ҳаракат қилишмоқда.

Афтидан, кластерларнинг Ўзтўқимачиликсаноат тимсолидаги лобби хатти-ҳаракатлар "ўз меваси"ни берган кўринади. Фермерлар жиддий эътироз билдиришди, уларнинг номидан иш кўрадиган Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши эса суяги, тиши йўқ баёнотдан нарига ўта олмади. Пахтани йиғиштириб олишни маъмурий йўл билан эмас, балки бозор нархлари орқали ташкил қилиш ҳаракатлари яна зое кетадиган бўлди.

Читать полностью…

davletovuz

Дунёнинг энг нуфузли 100 та олийгоҳига грантга ўқишга қабул қилинган ёшларга "Эл-юрт умиди" жамғармаси маблағлари қўшимча имтиҳонларсиз ажратилади.

Дунёнинг энг нуфузли 500 та олийгоҳига грант асосида қабул қилинган ёшларнинг транспорт ва тураржой харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида илгари сурилган эди.

Ижро муддати сифатида 2023 йилнинг декабрь ойи кўрсатилган.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари маслаҳат учрашувида қатнашган Қирғизистон президенти Садир Жапаров кечанинг ўзидаёқ Душанбени тарк этди. Уни Марказий Осиё давлатлари ва Озарбойжон президентлари кузатиб қўйишди.

Гарчи расмий сабаб сифатида бошқа раҳбарлар Оролни қутқариш халқаро жамғармаси саммити учун қолди, дейилаётган бўлса-да, гап бошқа масалада. Сўнгги йилларда қирғиз-тожик чегарасидаги тўқнашувлар оқибатида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Яра ҳали битиб улгургани йўқ.

Читать полностью…

davletovuz

"Eco-Schools" халқаро дастури дунёнинг 77 та мамлакатида амалга оширилаётган бўлиб, ёшларни атроф-муҳит масалалари билан шуғулланишга жалб қилувчи ва уни фаол ҳимоя қилиш имконини берувчи энг намунали дастур сифатида тан олинган.

Ўзбекистонда дастур 2021 йилдан буён амалга оширилмоқда, мамлакатимиз мактабларидаги 492 нафар ўқувчи ва 10 минг нафардан зиёд эко-фаолни бирлаштирган.

Читать полностью…

davletovuz

Бир ой ичида светофор ва ҳаракатларни чекловчи йўл белгиларини ўрганиб, аварияларни камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда тирбандлик ва авария кўп учрайдиган йўлларда светофорсиз эстакадалар қуриш бўйича уч йиллик дастур ишлаб чиқилади.

Читать полностью…

davletovuz

UZCARD таъсисчилари ўзгарди

“Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ (UZCARD) таъсисчилари ўзгарди. МЧЖнинг аввалги таъсисчилари бўлган жисмоний шахслардан уч нафари — Тимур Махмуджанович Азадов (25%), Обид Алимжанович Агзамходжаев (25%) ҳамда Мансур Пўлатович Усманов (25%)ларнинг жами 75 фоизлик улуши “IMC-CAPITAL” МЧЖ ХКга ўтган. Компаниянинг аввалги таъсисчиларидан Камрон Анварович Акбаров 25 фоизлик улушини сақлаб қолган.

Юридик шахслар реестрига кўра, “IMC-CAPITAL” МЧЖ ХК 2022 йил 31 августда ташкил топган. Компаниянинг ягона улушдори сифатида Berill Holding Company Limited кўрсатилган. Ушбу компания эса 2023 йил 15 июнда Бирлашган Араб амирликларида рўйхатдан ўтган.

Читать полностью…

davletovuz

Маълумотномаларни my.gov.uz орқали олиш жуда осон ва арзон

Онлайн олиш имкони турганда, маълумотнома учун давлат ташкилотлари ёки ДХМларда навбат кутиб вақтингизни ўтказманг!

Ҳозирги кунда кўп сўралаётган маълумотномаларни my.gov.uz портали ва унинг мобил иловаси (Google Play, App Store ва AppGallery) орқали шахсан ўзингиз – ҳеч қандай ташрифларсиз, ҳужжатларсиз, исталган пайтда, яна арзонга олишингиз мумкин.

Булар:

Наркология бўйича маълумотнома (Ягона портал орқали – 5940 сўм (0.018 БҲМ)

Руҳий касалликлар бўйича маълумотнома (5940 сўм (0.018 БҲМ)

Судланмаганлик тўғрисидаги маълумотнома (8910 сўм (0.027 БҲМ

Никоҳ тўғрисидаги маълумотнома (14850 сўм (0.045 БҲМ)

Шу ўринда Қонунчилигимизда (ПФ–6191-сон, ПФ–6269-сон) аҳолидан кўплаб ҳужжатларни талаб қилиш аллақачон бекор бўлганини, бунинг учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтамиз.

Агар Сиз талаб қилиниши бекор бўлган ҳужжатларни сўраш ҳолатларига дуч келсангиз, Адлия вазирлигининг 1148 колл-марказига мурожаат қилишингиз, шунингдек, бу ҳақда бот манзилига ёзишингиз мумкин.

⏳Ўзингизни қийнаманг, my.gov.uz билан вақтингиз ва маблағингизни тежанг!

🌐  my.gov.uz | egov.uz
🚀Telegram 🔵Facebook  🎬YouTube 📷instagram

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Озарбойжон президенти Тожикистонда бўлиб ўтаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувида фахрий меҳмон сифатида қатнашяпти экан.

Читать полностью…

davletovuz

Алия Юнусова болалар омбудсмани лавозимидан истеъфога чиқишини маълум қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди.

Читать полностью…

davletovuz

Давлат раҳбари қарори билан Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Кенгаш аъзолари сони аввалги 22 дан 30 нафарга етказилди.

Асосан бизнес соҳаси вакиллари ўрин олган кенгаш фаолияти тубдан ўзгариши кутилмоқда. Негаки, улар бизнесдаги муаммолардан яхши хабардор, шунингдек, ҳар бир таклифларни кўриб чиқиш жараёнида тадбиркорлар манфаатини биринчи ўринга қўйишади.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев кейинги ҳафта АҚШга ташриф буюради.

Президент БМТ Бош ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлаши режалаштирилган. Бундан ташқари, АҚШ президенти Жо Байден таклифига биноан биринчи марта Марказий Осиё ва АҚШ (CA5+1) давлат раҳбарларининг мулоқоти бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, бошқа мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро молия ташкилотлари етакчилари билан учрашув ўтказиши режалаштирилган.

Читать полностью…

davletovuz

Яна бир йилни бой берманг — ўқишга топширинг!

Наманган шаҳрида жойлашган “University of Business and Science”да сиртқи таълим ва ўқишни кўчириш бўйича ҳужжатлар қабули давом этмоқда.

Шунингдек, олийгоҳга ЎЗБМБ (ДТМ) балли билан ҳам ҳужжат топшириш мумкин.

Сиртқи таълим йўналишлари

Сиртқи таълим имкониятлари:
➡️ 180 та грант ўринлари ажратилган.
➡️
Контракт нархи 9.240.000 сўм ва уни тўртга бўлиб тўлаш мумкин.
➡️ Ҳам ўқиш, ҳам ишлаш учун жуда қулай.

Қабул тугашига оз қолди, ҳозироқ ҳужжат топширинг!

Ҳужжат топшириш:
Онлайн (qabul.ubsu.uz) ва офлайн (қабул офисида)

Телефон: +998781132626, +998907894242

Лицензия (№041778, 05.10.2022-y)

Телеграм: @ubsuzbekistan

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

iPhone 15 нархлари:

iPhone 15 — $799дан

iPhone 15 Plus — $899дан бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк банк назорати қўмитаси қарори билан тижорат банкларига кредит портфелининг диверсификация қилинишини таъминлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Регуляторнинг айтишича, асосий мақсад — омонатчилар ва кредиторлар манфаатлари ҳимоя қилинишини ҳамда юзага келиши мумкин бўлган таваккалчиликларнинг банклар барқарорлигига салбий таъсирини камайтириш.

"Марказий банкнинг ушбу кўрсатмаси банклар томонидан автокредитлар ажратилишини тақиқламайди ҳамда таклиф этилаётган фоиз ставкалари ошишига таъсир кўрсатмайди", дейилади регулятор хабарида.

Кеча ижтимоий тармоқларда Марказий банк автокредитлар тижорат банклари кредит портфелининг 25 фоизидан ошмаслиги юзасидан талаб қўйгани ҳақида хабарлар тарқаган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Душанбе. Президентларнинг кечки сайри.

Читать полностью…

davletovuz

Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази https://factchecknet.uz/ платформаси фаолиятини йўлга қўйди.

Лойиҳага кўра, фактчекерлар ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситаларидаги турли маълумотларнинг ҳақиқатга тўғри келишини текширади, нутқлар ва ОАВ материаллари ҳаққонийлигини ўрганиш ҳамда ваъдалар бажарилишини мониторинг қилиш билан шуғулланади.

Марказ билан лойиҳа доирасида ҳамкорлик қилиш мумкин. Мурожаат учун: info@factchecknet.uz

Читать полностью…

davletovuz

Маманбий Омаров Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бунгача у Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири эди.

Читать полностью…

davletovuz

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексига кўра, дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Жорий йил 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни якшанба кунига тўғри келиши туфайли 2 октябрь, душанба куни ҳам дам олинади.

Читать полностью…

davletovuz

O‘zbekistonlik туркум фильмлари орқали кўпчиликка таниш бўлган Uzbekistan’s Club жамоаси янги O‘zbekistonlik.Students лойиҳасини бошлабди. Лойиҳа Ўзбекистон ёшларини таълим олишига ундашни мақсад қилган. Дунёнинг энг нуфузли университетларида ўқиётган ўзбекистонлик талабалар мисолида мамлакат қандай иқтидорли ёшларга эга экани кўрсатиб берилган.

Фильм премьераси 16 сентябр 18:00да My5 телеканалида ва Uzbekistan’s Club Youtube-каналида бўлиб ўтади.

Лойиҳа бош ҳомийлар – Ucell уяли алоқа оператори ва Тошкентдаги Турин политехника университети, шунингдек расмий авиаташувчи – Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси ва Ёшлар ишлари агентлиги томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Премьерани YouTube да ҳам томоша қилса бўлади https://youtu.be/99lGtLPZS-4

Читать полностью…

davletovuz

Яқин кунларда Ўзбекистонда Captiva-5 сотувлари бошланиши мумкин. UzAuto расмий вакилининг Kun.uz'га маълум қилишича, айни пайтда синов жараёни ўтказилмоқда. Нархларни сотувлар бошланишидан олдин эълон қилиш режалаштирилган.

Читать полностью…

davletovuz

“Марказий банк автокредитлар таваккалчилигини тийиб тўғри қилмоқда”

Тармоқларда автокредитлар тижорат банклари кредит портфелининг 25 фоизидан ошмаслиги борасидаги Марказий банк талаблари турлича муҳокамаларга ва талқинларга сабаб бўлмоқда. Иқтисодчи Отабек Бакиров фикрича, Марказий банк тўғри иш тутмоқда.

Авваламбор айтиш лозимки, Марказий банк қонун бўйича молиявий барқарорлик учун таваккалчилик омилларини биргаликда баҳолашга тўла ҳақли. Тижорат банки ўзининг хатар чегараларини ўзи ҳис этмаяпими, Марказий банк регуляцияга киришиши керак. Акс ҳолда кредиторлар, омонатчилар олдида масъулиятсизлик пайдо бўлади.

Иккинчидан, Марказий банк автокредитларни тақиқлаётгани йўқ. Таваккалчилик чегараларини белгилаяпти. Бир қарздорга, бир гуруҳга, бир маҳсулотга нисбатан рационал риск диверсификацияси каби бу.

Учинчидан, айрим банклар, уларнинг номини айтиш шартмас, худди гиёҳванддек битта манбага - автокредит ажратишга ўтириб қолган. Бозордаги ҳар қандай қалтис ўзгариш ўша банкларга қўшиб бутун банк тизими барқарорлигини издан чиқариши мумкин. Ўтган ой 20 августдан автокредитлар учун дастлабки бадал миқдорларини ошириш ва гаровга нисбатан талабларни қаттиқлаштириш шартлари ҳам уларни тўхтата олгани йўқ. Шу сабабли янги иштаҳа линияларини белгилашга тўғри келган.

Тўртинчидан, регуляторнинг бу тадбирлари автокредитлар фоиз ставкаларининг (нархининг) ошишига олиб келмайди. Шунчаки автомобиллар нархи тинимсиз ошириб борилишидан манфаатдор спеулянтлар бозордан кетади (уларнинг пуфаги ёрилишни бошлайди). Банклар спекуляцияни эмас, истеъмолни кредитлашга, демакки, иқтисодиётни рағбатлантиришга қайтишади. Соғлом ва тўловга лаёқатли қарздорлар бундан фақат ютишади.

Бешинчидан, бу ҳақда аввал ҳам ёзгандик, банкларнинг ипотекадан каррасига кўпроқ автокредит ажратиши исталган моделларда хавфли. Агар регулятор бу жараёнларга кузатувчи бўлиб қоладиган бўлса, эртага нафақат автокредитга алоқадор банклар ва қарздорлар, балки бутун ўзбекистонликлар оғриқли оқибатларни танасида ва чўнтагида кўришади. Бунга эса асло йўл қўйиб бўлмайди.

Читать полностью…

davletovuz

Энди Корзинкада креветкаларни 50% чегирма билан харид қилишингиз мумкин!

Корзинкада креветкалар харид қилиш энди одатдагидан унумли! Акция доирасида тармоқ супермаркетларидан креветка олсангиз, иккинчи қадоқ креветкани 50% чегирма билан харид қилишингиз мумкин. Бунда иккинчи қадоқдаги креветканинг нархи биринчиси билан тенг ёки арзонроқ бўлиши керак.

Акция қуйидаги брендлар остидаги баъзи креветкаларга амал қилади: "Бухта Изобилия", "Vici", "Fish&M", "Ladoris", "Agama". Шошилинг, чунки маҳсулотлар сони чекланган.

Акция 8 сентябрдан 6 октябргача ҳар жума ва шанба кунларида амал қилади, дам олиш кунларингизга унутилмас таъм 🍤 ҳадя этинг!

Корзинка билан дастурхонингизга рангбаранглик олиб киринг!

App | Telegram-бот | Facebook | InstaWeb |

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди.

Читать полностью…

davletovuz

Дунёнинг "Топ 500" халқаро олийгоҳлари билан талабалар алмашинувида ҳамкорликка эга олийгоҳ — Батафсил

Фақатгина
иқтисодиёт соҳаларига ихтисослаштирилган ва юқори тажрибали профессор ўқитувчиларга эга олийгоҳда ўқишни истасангиз вақтни бекор ўтказманг - қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг: tmiuniver.uz

📲 Алоқа-маркази:
+998712009005 | @timeedubot

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Университет ва мактабларда дарс бериш учун Америкадан 25 нафар инглиз тили ўқитувчиси келибди. Улар 10 ой давомида ўзбекистонлик ўқитувчилар билан биргаликда талаба ва ўқувчиларга сабоқ беришади.

Читать полностью…

davletovuz

Сурхондарё вилояти ҳокими

Читать полностью…

davletovuz

iPhone 15 Pro нархлари:

iPhone 15 Pro — $999дан

iPhone 15 Pro Max — $1199дан бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

Бундан арзонини топиш мушкул: Корзинка қўй гўшти учун чегирма эълон қилмоқда

Қўй қовурғаси ёки майин бўйин гўштидан мазали кабоб тайёрламоқчимисиз? Ёки уйингизда қўйнинг олд оёқ гўштига иштаҳаочар думба қўшиб печда пиширишмоқчи бўлаётгандирсиз? Бу муаммо эмас, чунки Корзинкада қўй гўштини янада арзонроқ.

▫️Қўй гўшти, думба — 59 990 сўм / кг
▫️Қўй гўшти, қовурға — 66 990 сўм / кг
▫️Қўй гўшти, бўйин — 79 990 сўм / кг
▫️Қўй гўшти, олд оёқ — 79 990 сўм / кг

Фақатгина 13 — 14- сентябр кунлари Корзинка дўконларига ташриф буюринг ва қўй гўштини 13%гача чегирма билан харид қилинг!

App | Telegram-бот | Facebook | InstaWeb | Реклама

Читать полностью…
Подписаться на канал