Ижтимоий ва сиёсий фанлар институти билан сиёсий билимларга эга бўлинг!
Халқимиз орасида кўпчиликнинг сиёсатга бўлган қизиқиши баланд. Шунинг учун кўпчилик ушбу соҳада олий таълим олиш ниятида бўлади.
📚 Ижтимоий ва сиёсий фанлар институтидаги Халқаро муносабатлар йўналишида сиз дипломатия асослари, сиёсатшунослик, геосиёсат, жаҳон сиёсати каби сиёсатда муҳим ўрин тутадиган фанларни ўрганишингиз мумкин.
⚡️ Дарслар кўп йиллик тажрибага эга мутахассислар томонидан олиб борилади. Ўқишни тамомлаганингиздан сўнг Ўзбекистонда ва хорижда тўлиқ тан олинадиган бакалавр дипломи тақдим этилади.
📑️️️️️ Ҳозирда қабул давом этмоқда, сиз Халқаро муносабатлар йўналишини танлаган ҳолда кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларидан бирида таҳсил олишингиз мумкин. Ҳужжатларингизни қуйидаги ҳавола орқали топширишингиз мумкин.
Ҳужжат топшириш учун ҳавола: https://is.gd/OUO2vP
Телеграм канал: @isfi_uz
📞: 78 113-13-73
Реклама
Хуршид Усмонов Қамаши тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
У бунга қадар “Қашқадарё сув таъминоти” мчж директори лавозимида фаолият юритган.
Тарвузларга кепқолинг-у, ширин нархда опқолинг
Ўзим тарвузни бошқа полиз экинларидан кўра севиб истеъмол қилганим учун, бошқаларга ҳам яхшиларини тавсия қиламан. Энг яхши пишган, ҳамёнбоп нархлардаги тарвузларни энди, атиги, 12 990 сўмга Корзинка расталаридан топасиз.
Шошилинг, ёз тугаб қолмасин яна
Тарвузлар нархи эълон қилинган пайтда амалда бўлади
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web
Реклама
АҚШ президенти Жо Байден Шавкат Мирзиёевни Нью-Йоркка таклиф қилган
Forbes нашрининг ёзишича, Байден 11 август куни Шавкат Мирзиёевга йўллаган мактубида Ўзбекистон раҳбарини Нью-Йоркда БМТ бош ассамблеяси доирасида Марказий Осиё ва АҚШ давлат раҳбарларининг (CA5+1) саммитига таклиф қилган.
Мактубда Жо Байден АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик мустаҳкамланаётгани учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирган, шунингдек, ўтган йил давомида мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиққани алоҳида қайд этган.
"Қўшма Штатлар сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларингизни тўлиқ қўллаб-қувватлайди", деб ёзади Жо Байден.
У Саида Мирзиёеванинг 2023 йилда Вашингтонга қилган ташрифини алоҳида тилга олган: "Биз йил бошида қизингиз Саидани Оқ уйда кутиб олиш шарафига муяссар бўлдик. Гендер тенгликни таъминлаш ҳамда оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортиш борасидаги унинг ҳаракатлари ва сизнинг жасоратингиз таҳсинга сазовордир".
"Қудбиев деган каттакон, сенга баҳо бу, сенинг тизимингга баҳо бу".
Президент тадбиркорлар қарсакларидан сўнг
Кредит ва солиқ тарихи тоза тадбиркорларга ўз фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50%га камайтирилади — президент
Читать полностью…UZTELECOM “Энг тезкор мобил тармоқ” номинацияси ғолиби
UZTELECOM Ўзбекистонда кенг кўламли телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи халқаро Ооkla® компаниясининг 2023 йилнинг 1-2 чораги учун “Энг тезкор мобил тармоқ” номинацияси ғолиби деб топилди.
Ҳозирги кунда Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилояти аҳолиси 5G теҳнологиясини тўлиқ ҳис қилмоқда.
Ижтимоий тармоқлар, мессенжер ва онлайн платформалардаги онлайн транслациялар ҳам техник узилишларсиз амалга ошмоқда. Яқин йилларда юртимизнинг барча вилоятларида ҳам 5G теҳнологияси кириб бориши кўзда тутилган.
Батафсил маълумотлар ҳаволада келтирилган.
Реклама
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт каналлари муҳофаза ҳудудидаги ноқонуний қурилмаларни бузиб ташлаш бўйича тадбиркорлар, жисмоний шахсларни огоҳлантирмоқда экан.
Читать полностью…Президент Администрациясида:
➖ Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари;
➖ Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари;
➖ Президент Администрациясининг Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси тугатилди.
Ўзбекистонда умумтаълим мактаблари сони жами 10104 бўлса, шундан 10 095таси ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактабларига кенг полосали Интернет тармоғи тортилиб, шундан 10 037 тасида Интернетдан фойдаланиш учун қурилмалар ўрнатилган. 10104 та умумтаълим мактабининг компьютер синфхоналарига локал тармоқ ҳамда ўқитувчилар хонасига Wi–Fi қурилмалари ўрнатилган.
Халқ таълими тизимини автоматлаштириш, маълумотлар алмашинувини электрон шаклга ўтказиш ҳамда тизимда шаффофликни таъминлаш мақсадида 20 дан ортиқ ахборот тизимлари ишга туширилган.
Фурқат Жалолович Рахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов лавозимидан озод этилган - ОАВ
Kun.uz манбасига кўра, президент администрацияси раҳбари лавозими тугатилган.
Бекенов Суннатилла Хусанович Президент Администрацияси раҳбари ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…Россия бостириб кириши оқибатида Украина ва Россиянинг 500 мингга яқин ҳарбийси ҳалок бўлди ёки жароҳат олди - The New York Times
Читать полностью…Қирғизистон президенти Садир Жапаров Иссиқкўлдаги тўртта пансионат ўзбекистонлик инвесторларга 49 йилга берилаётгани сабабини маълум қилди.
"2016 йилда Темир Сариев бошчилигидаги Қирғизистон ҳукумати Иссиқкўлда Ўзбекистонга тегишли бўлган тўртта пансионатни национализация қилган. Ўзбекистон ҳолат бўйича Вашингтондаги халқаро судга мурожаат қилган.
Суд 2023 йил май ойида Қирғизистон томони 40 млн доллардан ортиқроқ маблағ тўлаши керак қарор чиқарди. Уларга бу суммани тўлашга имконимиз йўқ. Шу боисдан Ўзбекистон томони билан келишиб уларни 49 йилга ижарага бериш бўйича келишувга эришдик", деган Жапаров.
Солиқ бўйича тадбиркорларга нисбатан судга даъво киритиш муддати ҳозирги 5 йилдан 3 йилга туширилади.
Бундан ташқари, солиқ ёки кредит қарзини ундириш бўйича суд қарори чиқарилганда, пеня ва фоизлар ҳисоблаш тўхтатилади.
ҚҚС тўловчиси гуҳовномасини вақтинча тўхтатиб туриш амалиёти бекор қилинади — президент
Читать полностью…Президент жорий йилда энергетика соҳасида катта ишлар қилинаётганини, "худо хоҳласа, қишда халқимиз ишлар натижасини сезишини" таъкидлади.
Читать полностью…"Бир ой ичида 200 дан ортиқ раҳбарни ишдан олдик. Нимага? Аравани торта олмаяпти" — президент
Читать полностью…Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашуви бошланди https://www.youtube.com/watch?v=kfxezVnwI_0
Читать полностью…Одилжон Атоуллаев Янгийўл тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Музаффар Рашидов Қибрай тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Ёзишларича, Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг биринчи ёрдамчиси лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
Хабар расман тасдиқланмаган.
Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди ҳамда Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди — президент фармони
Читать полностью…Расман:
Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.
Шарипов Бахром Қурбонович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…Мамадаминов Умид энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган.