Бир сурат тарихи
Швециялик иллюстратор-рассом Карл Жилгнинг ушбу картинаси инертнетда жуда кўп айланган. Швеция транспорти агентлиги йўлларда ўлим ва жароҳатларни минималлаштириш ғояси — Vision Zero'ни илгари сураётганда оммавий тарғиботга ҳам алоҳида эътибор қаратишади. Агентлик Карл Жилгга юқоридаги каби 4 та расм буюртма қилади. Суратда машиналар қанча бўшлиқни эгаллаб олгани тасвирланган.
Бугунги кунда дунё мамлакатлари учун модель бўлиб хизмат қилаётган Швециянинг Vision Zero ташаббуси аввало йўлдаги ЙТҲлар учун сиёсий жавобгарликни йўл ҳаракати иштирокчиларига эмас, балки йўл инфратузилмасини режалаштираётган, уни қураётган ҳамда назоратни амалга ошираётганларга юклаш принципи билан алоҳида ажралиб туради. Инсон хато қиладиган жонзод, йўл мукаммал инсонлар учун эмас, айнан хато қилиш феълида бўлган инсонлар учун мўлжаллаб қурилиши керак, дейди улар.
Vision Zero'нинг асосий талаблари:
➖Чорраҳалар ўрнига айланалар. Чорраҳада светофор, албатта, жуда ЙТҲларнинг олдини олади, аммо бир-икки ҳайдовчи қизилда ўтиб, авария қилса, оғир жароҳат, ўлим бўлиши табиий. Инсоннинг хато қилиш хусусияти. Айлана мураккаб, авария кўп бўлиши мумкин, аммо ўлим ва жиддий жароҳат кам бўлади (Видео).
➖Ўртаси металл трос билан ажратилган 2+1 трасса йўллари. Бир тарафда бир полоса, иккинчи тарафда икки полоса, бир неча километрдан сўнг полосалар ўзаро алмашади, бунда машиналар қувиб ўтиши учун шароит пайдо бўлади. Бунда трассада тезликни пасайтириш керак бўлмайди, Швеция шу йўл билан ўлим ҳолатини 80%дан ортиққа камайтирган. Йўлларни бетон бордюр билан ажратиш нотўғри ва хавфли, дейди. Пўлат трослар машинани ушлаб қолади.
➖Шаҳарларда пиёдалар ва бошқа йўл иштирокчиларининг фаоллигига қараб машиналар учун ҳаракат тезлигини соатига 30 кмга тушириш. Энг баланди 50 км. (Магистрал йўлларда 120 кмгача)
➖ Магистрал йўлларнинг чеккаси ҳам хавфсиз бўлиши керак. Турли устунлар, столбалар, аварияларни оғирлаштирадиган табиий ва нотабиий тўсиқлардан холи қилиниши лозим. Керакли жойларда пўлат трослар билан ҳимояланган бўлиши лозим.
Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидан 50 ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар диққатига
Сиз Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институтига тўғридан тўғри, ҳеч қандай имтиҳонларсиз талаба бўлиш имкониятига эгасиз.
Агарда 50 баллдан паст натижага эга бўлсангиз, онлайн ёки офлайн бўлиб ўтадиган ички имтиҳонда қатнашишингиз мумкин.
Имкониятни қўлдан бой берманг, бугуноқ талабалар сафида бўлишингиз мумкин.
Сиз ҳам ТМИИ талабаси бўлишни истайсизми, унда 👉 онлайн рўйхатдан ўтинг.
📲 қўнғироқ қилинг:
+998712009005 | @timeedubot
(лицензия №043969-сон, 19.10.2022y)
Telegram | Instagram |Youtube | Реклама
Эркин Муҳитдинов Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари эди.
Туманнинг собиқ ҳокими Абдурасул Абдуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан олинган.
Энергетика тизими раҳбарлари бугундан бошлаб фавқулодда режимга ўтади - президент
Асосий топшириқлар:
➖Иккинчи ярим йилликда 30 миллиард куб метр газ қазиб чиқариш ва 41 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқариш, уларни истеъмолчиларга узлуксиз етказиб бериш;
➖ер ости газ омборларида газ захирасини камида 3,5 миллиард куб метрга етказиш;
➖1 октябргача 1 минг 100 километр тармоқлар ва 402 та трансформаторни таъмирлаш ишларини тўлиқ якунлаш;
➖Йил якунига қадар 400 минг тонна бензин ишлаб чиқариш ва 120 минг тонна импорт қилиш зарурлиги таъкидланди.
➖Масъул раҳбарлар куз-қиш мавсумида энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш учун бугундан бошлаб фавқулодда режимга ўтади.
➖йил якунига қадар 3,7 миллиард киловатт соат электр ва 2,4 миллиард куб метр газни иқтисод қилиш топшириғи берилди.
Халқаро Acharya университети энди Бухорода!
Эндиликда, халқаро IT билимларни эгаллаш учун чет элда ўқиш шарт эмас. Қоракўл туманида ташкил этилган Acharya университети сизга халқаро даражада билим олишингиз учун имкон яратади.
Мазкур олийгоҳда ўқиб сиз:
- Юқори малакали хорижий ва маҳаллий мутахассислардан назарий ҳамда амалий билим олиш;
- Сифатли таълим ва 100та грантлар;
- Бепул ноутбук;
Халқаро компаниялар билан ҳамкорликда ишлаш имкониятига эга бўласиз;
Acharya билан янги ғоялар ва янги марралар сари!
Ҳужжатларни топшириш учун ҳаволага ўтинг.
👉 Батафсил маълумот
+998553010009
Telegram |Instagram | Facebook | Website | LinkedIn | AcharyaUniversityUzbekistan">YouTube | Реклама
Шавкат Мирзиёев:
➖Дастлабки босқичда 10 йил муддатга ажратилган 73 минг гектар майдоннинг ижара муддатлари 30 йилга узайтириб берилишади.
➖Бўш турган 100 минг гектар яйловлар чорваси бор аҳолига камида 10 гектардан 10 йил муддатга ижарага олишига рухсат берилади.
➖“Ижтимоий ҳимоя реестри”га киритилган эҳтиёжманд аҳолига ерларни беришда улар ер учун барча тўловлардан озод қилинади.
Энг сара меваларни Корзинкадан изланг
Корзинка супермаркетларига бозорликка бориб, олхўри, узум, олма каби яна бошқа меваларнинг энг саралани олиб қайтинг. Айтганча, витаминларга бой голубика олишни ҳам унутманг!
Шошилинг, нархлар амал қилиш муддати 7 августдан 13 августгача
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Замонавий бизнес таълимини олиш бўйича мурожат қилинг
Ўзбекистон Республкаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби ва Кореядаги Adju университети ҳамкорлигида "IT Business" икки диплом (dual degree) магистратура мутахассислиги бўйича қабул давом этмоқда.
👨🏻🏫 Таълим: кундузги
📜 Диплом: Бизнесни бошқариш MBA (Бизнинг диплом) + IT бизнес соҳасида МБА (Adju дипломи)
⏳ 1 йил Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабида
⌛️ 2 йил Корея Adju университетида
Ҳужжат топшириш учун: e-tinglovchi.gsbe.uz
Қўшимча маълумот учун: rgsbm.uz
Телефон: +99871-239-03-15
#GraduateSchool #Admission #Specializations #ITbussines
Web-site | Telegram | Facebook | Instagram
Реклама
Ҳукумат қарори билан Тошкент метрополитенининг ер усти йўли бекатларига ном берилди.
Читать полностью…Марказий банк:
«ички валюта бозорида сўм алмашув курси девальвацияси суръатининг бироз тезлашиши – фундаментал омиллар таъсирида тўғриланиши кузатилди».
Шунингдек:
Мақсуд Махмудович Маматхонов Фарғона вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;
Шуҳратали Тайирович Имомов Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;
Улуғбек Актамович Хатамов Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи;
Срожиддин Тоғаймуродович Эшматов Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти изоҳи:
"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти 2022 йилни 4,34 трлн сўм зарар билан якунлаган хусусидаги ахборот тўғри бўлиб, бунинг ўзига хос сабаблари мавжуд. Гап шундаки, акциядорлик жамиятининг молиявий фаолияти бўйича асосий даромади — электр энергиясини ягона хариди ва сотишидан шаклланади. Яъни, ҳисобот бўйича асосий зарарни маҳсулот (товар, иш ва хизмат) ларни сотиш ҳажмига мувофиқ тарзда, 2022 йилдаги фаолият якунига кўра ялпи зарар 4,34 трлн сўмни ташкил этган.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ зарар билан ишлашига асосий сабаб, тармоқ ички тарифларига асосан, электр энергиясини сотиб олиш (ўртача 388,1 сўм) ва сотиш (ўртача 348,8 сўм) нархлари орасидаги манфий тафовут натижасида ҳар бир кВт•соатдан 39,3 сўм зарар эвазига ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига етказиб бергани туфайли эди. Яъни Акциядорлик жамияти электр энергиясини қиммат харид қилиниб, арзон сотилгани учун зарар кўрган.
Мисол учун, 2023 йил 1-чорагида электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналардан жами 18,6 млрд. кВт•соат электр энергияси ўртача ҚҚС билан 426,2 сўмдан харид қилиниб, Ҳудудий электр тармоқ корхоналарига 18,8 млрд.кВт•соат ҳажмда ўртача 405,4 сўмдан сотилган, яъни ҳар бир кВт•соатдан 20,8 сўмдан зарар кўрилган".
2022 йилда энг кўп зарар кўрган давлат корхоналари:
Давлат активларини бошқариш агентлигига кўра:
1. “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” – 4,34 трлн сўм (2021 йилда -2,1 трлн);
2. Uzgastrade — 3,96 трлн сўм;
3. «Ўзтрансгаз» – 2,17 трлн сўм (2021 йилда -2,51 трлн);
4.«Ўзбекистон темир йўллари» — 1,17 трлн сўм (2021 йилда 51,9 млрд сўм фойда кўрган);
5. «Янги Ангрен ИЭС» — 237,4 млрд сўм (2021 йилда -303,9 млрд сўм) зарар кўрган.
“Бунёдкор” футбол клуби 27,5 млрд, “Пахтакор” футбол клуби эса 25,2 млрд сўм зарар билан йилни ёпган.
Президентнинг Фарғонада ўтказилган Ички ишлар вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишидан сўнг ҳудудларда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг таҳлили асосида уларнинг келиб чиқиш сабаблари, шарт-шароитларини бартараф этиш, йўлларни кўрикдан ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар тузила бошланган.
Читать полностью…Абдурасул Абудуллаев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
2020 йил сентябрдан бери у Оҳангарон тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Алишер Каюмович Шадманов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У 2020 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.
Бундан аввал соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ҳам ишлаган.
Шукуруллохон Нисбатхонов Марғилон шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган.
Баҳодир Холиқов Риштон тумани ҳокими этиб тайинланди. У бунгача Фарғона вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаб келган.
Худди Оврўпадагидек, худди Америкадагидек
Инфинбанк Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб Visa кредит карталарини таклиф эта бошлади. Йўқ, бу овердрафт эмас.
Росмана кредит карталари. Яна ундан Visа тизимида, нафақат Ўзбекистонда балки бутун дунёда фойдаланиш мумкин, истасангиз авиабилет сотиб олинг, истасангиз турпакет, истасангиз меҳмонхона, ресторан, шоппингга сарфланг.
Кредит карта расмийлаштирилиб, харид амалга оширилгандан кейин дастлабки 50 кунгача фоиз ҳисобланмайди, яъни 50 млн.сўмгача лимит билан карта очиб, кредит маблағини ишлатиб, масалан, Туркия ё Дубайга, Норвегияга ё Португалияга бориб, дам олиб, харидлар қилиб ишлатилган маблағни картага қайтариб қуйсак бас – фоизлар туланмайди. Кредит картада фоизлар 23,99%дан бошланади.
Овердрафтга ўхшаб ҳар йили ё 18 ойда яна кредит олиш учун буюртма топшириш шарт эмас. Чунки кредит карта лимити биратўла 5 йилга очилади.
Яна Инфинбанк филиаллари мавжуд шаҳарларда кредит карталари етказиб беришни ҳам буюртма қилиш мумкин.
Ишлатиб кўрамиз. Кўрайлик-чи.
Ихтиёрий равишда кўмир ёқилғисида ишлайдиган иссиқхоналарга давлат томонидан рағбатлантириш пакети жорий қилинади:
➖иссиқхоналарга махсус омбор қуриш ва айланма маблағ учун 14 фоизли кредит линияси очиб берилади, иситиш қозонларини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи қоплаб берилади.
➖Табиий газда ишлайдиган иссиқхоналар айланма маблағларини тўлдиришга ҳам 650 миллиард сўм кредит ресурслари йўналтирилади.
➖Иссиқхоналар учун четдан олиб келинадиган гул туганаклари, пиёзбошлари ва қаламчалари 2025 йилга қадар божхона божидан озод қилинади.
➖1 мингта иссиқхонанинг 2,2 триллион сўмлик кредитларини қайтариш муддати узайтириб берилади.
Ёзишларича, тижорат банклари тушга яқин валюта (доллар) сотиб олиш курсларини бирин-кетин пасайтира бошлашган. Баъзи шохобчаларда валюта сотиш учун навбатлар кузатилмоқда.
Бугун Uzautomotors ўтган ҳафтанинг охирида тарқатган шартномалари бўйича тўловнинг охирги куни бўлгани учун ҳам автоҳаваскорлар ва олиб-сотар спекулянтлар валютадаги маблағларини сўмга фаол алмаштиришаётганини кўриш мумкин. Валюта биржасида ҳам эрталабки колл аукцион савдоларида валюта таклифи кўпайган.
Айтишларича, 2023 йил 1 ноябрдан давлат рақами белгилари берганлик учун тўлов миқдорлари ўзгаради:
1. Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
2. Мототранспорт воситалари, мотороллерлар ва тиркамаларга (ярим тиркамалар) давлат рақами белгилари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида;
3. Транзит рақам белгилари учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи миқдорида;
4. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир жуфт рақам белгилари ўрнига янги рақам белгиси бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари миқдорида;
5. Яроқсиз ҳолга келган, бузилган ёки шикастланган бир дона давлат рақам белгиси ўрнига янги давлат рақам белгиси бериш учун - базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,75 баравари миқдорида бўлади.
Давлат рақами белгиларини бериш учун тўлов миқдорлари охирги марта 2011 йилда ўзгарган.
❗️Ўзбекистонда “Док-1 Макс” дори воситасини истеъмол қилиш оқибатида 65 нафар ёш бола ҳалок бўлган — Олий суд
Читать полностью…Азиз ота-оналар диққатига!
Фарзандингиз ижодкорми? Расм чизишга қизиқадими? Болангиз иқтидорини рағбатлантириш учун унга керакли нарсаларни олиб беринг. Корзинкадан яхши нархларда сифатли расм альбоми ва рангли қаламларни харид қилсангиз бўлади!
Расм альбоми атиги 7 490 сўмдан
"Leo" акварель бўёғи бор-йўғи 19 990 сўмдан
"Maped" рангли қаламлари бор-йўғи 21 990 сўмдан
Сизни чамадон тўла унумли таклифлар кутмоқда танлов учун ҳаволага ўтинг.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Девальвация
Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 минг сўмдан ошиши кутилмоқда.
Юлдашев Дилшод Рустамович Бухоро вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Тайинловга қадар Солиқ қўмитасининг Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш департаменти директори лавозимида ишлаган.
Инагамов Аловитдин Хуснитдинович Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган эди
Жалол Арашов Бухоро вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари эди.
Ботиржон Шаҳриёров Бухоро вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Афтидан, Президентнинг тадбиркорлар билан учрашуви арафасида энг оғриқли бўлган соҳалар — темир йўл логистикаси ва божхона масалалари бўйича ҳам фидбек йиғилмоқда. Учрашувда анча-мунча муаммолар очилибди, бир-иккитаси раҳбарлар учун ҳам «сюрприз» бўлгани кўриниб турибди.
Тадбиркорлардан раҳбар тайинлаш тренди шу жумладан Ўзбекистон темир йўлларини ҳам четлаб ўтмади. Улар ўз собиқ ҳамкасбларининг мурожаат ва сўровларига сергакроқ бўлишларига умид бор.
https://www.youtube.com/watch?v=ktplL23x-EA