davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

Олмазор, Юнусобод ҳамда Мирзо Улуғбек туманларининг қатор маҳалла ва кўчалари электр таъминотидан узилади

Жорий йилнинг 13 июль куни Олмазор, Юнусобод ҳамда Мирзо Улуғбек туманларининг айрим кўчаларида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилади.

Хусусан, Мирзо Улуғбек туманидаги «Яланғоч», «Катта яланғоч», «Аҳмад Югнакий», «Тракторсозлар», «Азамат», «Ҳумоюн» МФЙлари ҳамда «ТТЗ -1, -2, -3, -4-мавзеларидаги истеъмолчилар 00:00 дан соат 05:00 га қадар электр таъминотидан узилади.

Соат тонгги 00:00 дан 08:00 га қадар:

Олмазор туманидаги «Иброҳим ота» МФЙ, «Чуқурсой» МФЙ, «Аҳил» МФЙ, «Мойариқ» МФЙларида аҳоли хонадонлари ҳамда Жомий мавзесининг тадбиркорлик субектлари;

Юнусобод туманининг «Ҳасанбой» МФЙ, «Катта Ҳасанбой» МФЙ, «Шарқ ҳақиқати» МФЙ, «Туркистон» МФЙ, «Йўлариқ» МФЙ, «Акбаробод» МФЙ, «Тикланиш» МФЙ, «Астробод» МФЙ, «Ҳамкоробод» МФЙ, «Исломобод» МФЙ, «Собиробод» МФЙ, «Нурмакон» МФЙ, «Мингчинор» МФЙларининг қисман кўчалари ва Иссиқлик маркази вақтинчалик электр таъминотидан ажратилади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент Менежмент ва Иқтисодиёт институтида 2023-2024 йил учун қабул давом этмоқда.

Институтимизда асосан иқтисодга ихтисослаштирилган йўналишлар бўлиб, институтни битиргач сиз:
▫️Банк
▫️Молия
▫️Солиқ
▫️Бухгалтерия
▫️Давлат иқтисодиёт соҳаларида ва шунга ўхшаш нуфузли соҳаларда ишлашингиз мумкин.

Ҳозироқ ҳужжат топширинг ва имтиҳондан ўтиб талабага айланинг.

Институт ҳақида кўп учрайдиган саволларга жавоблар ушбу ҳаволада келтирилган.

‼️ Ҳужжат топшириш учун шу ерга ёзинг: @timeedubot

Алоқа маркази: +998712009005

(Лицензия №043969-сон, 19.10.2022й)

Sayt | Telegram | Instagram | Youtube | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент халқаро молиявий бошқарув ва технологиялар университетида янги 2023/2024 ўқув йили учун қабул бошланди.

Университетда 18 та бакалавриат йўналиши ва 3 та магистратура мутахассислиги мавжуд. Эслатиб ўтамиз, университетимизга бошқа ОТМлардан ўқишни кўчириш мумкин. Ҳужжат топшириш мутлақо бепул.

Ҳозироқ ҳужжат топширинг. Кириш имтиҳонларида иштирок этиб, университет талабасига айланинг.

📌 Давлат томонидан ажратилган грант ҳақида маълумот
❕TIFT университети 12 млрд сўмлик гранти ҳақида маълумот

❗️Контракт нархлари: bit.ly/Talim-yonalishlari

💻 Онлайн ҳужжат топшириш: qabul.tift.uz

☎️ Koлл-марказ: +998781132999, +998999932722

📍 Пойтахт қабул офиси: Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 16-уй

👉 Вилоятлардаги қабул офислари

Ижтимоий тармоқлар:
Telegram | Instagram | Facebook | tiftuniversity">Youtube | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

“Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси раиси И.Ҳайдаров, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ раиси Б.Жўраев, “Ўзсаноатқурилишбанк” раиси С.Аннакличевга “ҳайфсан” эълон қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда янги ош маркази очилди

Ҳақиқий Тошкентча ош тайёрлайдиган янги Ошкент кафеси иш бошлади. Бу ерда сиз ҳақиқий Тошкентча ошни татиб кўришингиз мумкин бўлади.

Яқинда бўлиб ўтган очилиш маросимида, айтишларича, ошпазларнинг энг зўрларидан бири бу ерга олиб келинган.

☎️ 90 805-00-87 | 📍 Локация | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини тасдиқлади

Марказий сайлов комиссияси
овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 87,05 фоиз овози билан Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти лавозимига сайланганлиги тўғрисида қарор қабул қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Ички ишлар вазирлиги тизим учун 7000 та планшет харид қилиш мақсадида тендер эълон қилган. Тендерда Литвада рўйхатдан ўтган UAB Star Group компанияси 44,6 млрд сўмлик таклиф билан ғалаба қозонган. Solutions Trade МЧЖ захира ғолиб сифатида танлаб олинган.

Скрин ғолиб компания сайтидан олинди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан Гурбангули Бердимуҳамедов, Эмомали Раҳмон, Илҳом Алиев, Сердар Бердимуҳамедов, Режеп Тайиб Эрдоған, Қасим-Жомарт Тоқаев, Владимир Путин, Садир Жапаров табриклади.

Читать полностью…

davletovuz

❗️Президент сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Шавкат Мирзиёев 13 млн 625 мингдан ортиқ, 87%дан ортиқ овоз олган — Марказий сайлов комиссияси

Читать полностью…

davletovuz

Уолтер Айзексоннинг «Код бузар. Женнифер Даудна, ген таҳрирлаш ва инсоният келажаги» китоби «Asaxiy Books» томонидан ўзбек тилида чоп этилди. 
Илмий-оммабоп мавзудаги ушбу  китобнинг ўзбек тилига таржимасини катта ютуқ деса бўлади. 

Китоб Time, The Washington Post, Smithsonian Magazine, Amazon, BookPage, Science News, Bloomberg томонидан энг яхши китоблардан бири сифатида тан олинган бўлиб, Сизни 736 бетлик илм-фан дунёсига қизиқарли ва ҳаяжонли саёҳатга таклиф қилади.

Китобда жамиятимиз учун долзарб бўлган қуйидаги саволларга жавоб излаш мумкин?

• Буюк олим тарбиялаш қанчалик осон?

• АҚШда илмий муҳит қанақа, олимлар ва лабораториялар ўртасида рақобатчи?

• Илмий янгиликлар қандай қилинади?

• Илм-фан ривожи учун нималар қилиш керак?

• Генетика қанчалик катта ютуқларга эришди?

• Ген таҳрирлаш ҳаётимизда нималарни ўзгартиради?

• Сизда бўлажак болангизнинг сочининг ранги, кўзининг ранги, бўйи, мушакларини танлаш имкони бўлса нима қилган бўлар эдингиз? 

• Нобел мукофоти қандай қўлга киритилади?

Ушбу саволларга Нобель мукофоти совриндори Женнифер Даудна ҳаёти мисолида жавоб қидирилган.


Китоб «Халқ банки» билан ҳамкорликда чоп этилган бўлиб, мавзуси ва кўтарилган муаммолар кўлами жиҳатидан ўзбек тилида бутунлай янги контент таклиф қиляпти деб бемалол айтиш мумкин. Китобни тайёрлаш жараёнида таржимон, муҳаррирлар, корректорлар, олимлар ва консультантлардан иборат 30 кишидан ортиқ жамоа ишлаган. 


Бетлари сони: 736 бет (ранглик китоб)
Таржимон: Дилшода Худойназарова
Бош муҳаррир: Хуршид Йўлдошев

Нархи: 89 000 Сўм. 

Харид қилиш: asaxiy.uz/u/6486beb163866

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов, сенат раиси Танзила Норбоева ҳамда ҳукумат раҳбари Абдулла Арипов овоз бермоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳокимлар овоз бермоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Балиқчи туманида 97 ёшли отахон сайловга 60 нафар оила аъзолари билан келди.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳам ўқиб, ҳам ишламоқчимисиз? Унда – UBS!

Кўпчилик олий маълумотли бўлмагани учунгина юқори лавозимда ишлашда муаммоларга дуч келади. Аммо бунинг ҳам йўли бор!

“University of Business and Science”да сиртқи таълим шаклида ҳам таҳсил олиш мумкин.

Таълим йўналишлари

Ҳужжатларингизни қабул офисларида ёки онлайн тарзда (qabul.ubsu.uz) топширишингиз мумкин.

Манзил: Наманган шаҳри, Зарбдор МФЙ, Бешкапа кўчаси, 111-уй

☎️ Телефон: +998781132626, +998907894242

Телеграм: @ubsuzbekistan

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Давлат томошабин бўлишни тўхтатиши керак.

Юқоридаги каби ҳолатлар, афсуски, жуда кўп, охирги пулини тўлаб, куйиб қолган юртдошларимиз минглаб топилади. Кимдирни қурувчи алдаган бўлса, қайсидир қурувчи ерни ноқонуний сотиб олган, яна қайсидир қурилишга эса рухсат олинмаган бўлиб чиқмоқда. Давлатнинг асосий функцияларидан бири ўз вақтида назоратни ўрнатиш ва қонунлар ижроси ҳамда жазо муқаррарлигини таъминлаш керак. Аммо бизда давлат ҳалигача пост-фактум ишлашда давом этмоқда. Одамлар айюҳаннос солгандан сўнггина қимирлаб қолишади. Аммо кеч бўлади.

Масалан, мамлакатда барча уй-жой қурилишларининг ягона онлайн реестрини йўлга қўйиш керакдир. Унда қурувчи, қурилишга рухсат берилгани ёки берилмагани тўғрисида маълумотлар бўлса, харидор уйни сотиб олишдан бирров текшириб кўрса, ишонч ҳосил қилса — яхши эмасми? Қайсики уй-жой реестрда йўқ бўлса, демакки, одамлар уни сотиб олишдан ўзларини тийган бўлармиди. Балки экспертлар бундан ҳам осонроқ, амалга оширилиши ортиқча бюрократия талаб қилмайдиган механизмларни таклиф қилишар.

Ҳукумат тизимни ишлатиши керак. Давлат тартиб ўрнатиши лозим. Палапартиш ижро интизоми, ҳайбаракаллачилик билан иш битмайди. Ҳамма ҳамма нарса билан, айни пайтда ҳеч нарса билан шуғулланишни тўхтатиш вақти келгандир. Солиқчи солиғи билан, прокурор қонун устуворлиги билан, ички ишлар фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланар ниҳоят? Кам ишлайлик, лекин тартибни ўрнатайлик. Микроменежментни тўхтатиб, ақллироқ, қонун амалда устувор бўлган давлат қурармиз.

Читать полностью…

davletovuz

АҚШ долларининг расмий курси эртадан 11 593,01 сўм.

Читать полностью…

davletovuz

Ипакчилик илмий-тадқиқот институти Андижонга кўчирилмоқда. Институтга яқин жойда яшовчи аҳоли эса 18 мингга яқин дарахтлар тақдиридан хавотирда. Улар ҳудудни миллий боққа айлантириб беришни сўрамоқда.

"Эртага [бу ҳудудга] завод тушса ёки бошқа бўлса, кўз ўнгимизда бу дарахтлар кесилиб кетиб, йўқ бўлади. Шунинг учун буларни сақлаб қолиш, чиройли боғ қилиш керак. Бу ҳудуд 19−20 гектарни ташкил қилади. Халқ шу ердаги кислороддан нафас олсин", дейди «Ипакчи» маҳалласида яшовчи Абдулла Азимов.

P.S.: Умид қиламизки, ҳукумат одамларнинг фикрини инобатга олади, керак бўлса, дарахтлар хилма-хиллигини ошириб, ҳудудни тўлақонли паркка айлантиради. Яшиллик шаҳар ва шаҳарликлар учун сув ва ҳаводек зарур.

Читать полностью…

davletovuz

Кун фотоси

Читать полностью…

davletovuz

❗️Инвестицияларни жалб қилиш ва уларни ўзлаштиришда сусткашликка йўл қўйганликлари учун сув хўжалиги вазири ўринбосари Б.Камалов, транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов, “Сувтаъминот” раҳбари С.Саифназаров, “Темир йўл” раҳбари Х.Хосилов ва “Автойўл” раҳбари А.Абдувалиев лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Президент Шавкат Мирзиёев Амударё, Қўрғонтепа, Бухоро, Миришкор, Чироқчи, Хатирчи, Пайариқ, Оқолтин, Гулистон, Оққўрғон туманлари, Навоий ва Янгийўл шаҳарларида инвестиция муҳити қониқарсизлигини танқид қилиб, ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берди.

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ушбу ҳокимлар фаолиятини ўрганиб, қонун устуворлигини таъминлаш топширилди.

Читать полностью…

davletovuz

Жамоат транспорти ислоҳоти давом этиши керак

"Тошшаҳартрансхизмат" акциядорлик жамиятига чекланган тарифлар бўйича йўловчиларни ташишда кўриладиган зарарларни қоплаш учун 18 млрд сўм ажратилибди.

Жорий йилнинг май ойи охирида Тошкент жамоат транспорти учун мослашувчан тарифлар жорий этилиши керак эди. Бироқ, шаҳар кенгаши депутатлари «тарифларнинг ошишига қатъиян қарши» чиқишиб, ўзгаришларни 1 августга қолдиришган эди. Лекин бюджет пули барибир одамларнинг пули.

Жорий йилда жамоат транспортида юз берган ўзгаришлар тўхтаб қолмаслиги керак. Кўзда тутилган ислоҳотлар охиригача етказилиши, нафақат нарх сиёсати, айни пайтда транспорт тизимини интеграция қилиш, йўл инфратузилмасини жамоат транспорти учун қулайлаштириш ҳамда приоритетга айлантириш жадаллаштирилиши лозим.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинкада мева ва сабзавотларга катта чегирма эълон қилинибди. Шунингдек, Korzinka Plus картасидан фойдаланиб 200 минг сўмлик ёки ундан юқори харидни амалга оширганлар BYD Song Plus ютиб олиш имкониятига эга бўлишади.

Айтганча, чегирмали нархлар 2023 йил 10 июлдан 16 июлгача амал қилади.

App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Талаб юқори бўлган хонадонларга чегирма

Namuna Development ўзининг бўлажак резидентларига 1 кв.м. 14 000 000 сўмдан бўлган хонадонларни таклиф этади. Бу нарх фақат майдони 87,00 кв.м бўлган икки хонали студио хонадонга тегишли. Уйнинг режасида:

— кенг зал, ошхона;
— 2 ётоқ хонаси, 2 та ҳаммом;
— кириш зали, коридор, кир ювиш хонаси;
— айланма балкон периметр бўйича.

Call-center: +998 78 777 00 77
Манзил: Лашкарбеги кўчаси, 1.
www.namunadevelopment.uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Давомат

Президент сайловида 15,6 млн киши, яъни сайловчиларнинг 79,8 овоз берди — Марказий сайлов комиссияси.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев оиласи билан сайловда овоз берди.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий сайлов комиссиясининг маълум қилишича, соат 11:00 ҳолатига давомат: 6,4 млн киши, яъни сайловчиларнинг 33,54%и овоз берган. Энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида.

Читать полностью…

davletovuz

Президентликка номзодлар - Абдушукур Ҳамзаев, Улуғбек Иноятов ҳамда Робахон Маҳмудова ўз оилалари билан сайловда овоз берди.

Читать полностью…

davletovuz

Сайловда овоз бериш учун навбат

Ўзбекистон элчихонаси. Москва шаҳри. Бугун

Читать полностью…

davletovuz

Улуш киритишда эҳтиёт бўлинг!

Кейинги пайтда турли девелоперлар ва қурувчилар томонидан ҳали бунёд этилмаган ва ҳатто лойиҳаси тасдиқланмаган турли ситилар ва мажмуалардан уй-жой сотиб олишга чақириқлар ва рекламалар ҳаддан зиёд кўпайди.

Кўпинча ҳали пудратчиси йўқ, ҳатто дастлабки тупроқ ва ер ишлари бошланмаган, лекин ҳашамдор сотув офиси очиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағларини жалб қилиш бошлаб юборилган. Уларга ишонса бўладими?

Мана бу даҳшатли кейс Янги Ўзбекистон учун биринчиси эмас, охиргиси ҳам эмас.

Айтиш керакки, уй-жой қурилишига улушдорларни жалб қилиш ва маблағларни ўзлаштириб кетиш муаммоси учинчи дунё ва собиқ совет мамлакатларида ҳаддан зиёд кўп тарқалган.

Халқимиз ўта ишонувчан ва кўпчилик улушдор бўлиб ҳали қурилмаган уй-жойларни сотиб олишда, ахир давлат турибдику, ер ажратган бўлса, давлат текширгандир, эртага нимадир бўлса жавоб беришади, деб ўйлайди. Афсуски, бундай эмас, улушдорларнинг ҳам ўз масъулиятлари бор. Бошқача айтганда, Яратган ҳам асранганни асрайди.

Агар улушдорлар бўлажак лойиҳалардан уй-жой сотиб олишда Аҳмадбой пирамидаларида ёки автомашина сотиб олиш ваъда этувчи схемаларда бўлгани каби алданиб қолишни исташмаса, улуш киритиш тўғрисидаги шартномани имзолашдан аввал Қурувчи ва лойиҳанинг Электрон Рўйхатда мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текширишлари лозим бўлади.

Қурувчи ва лойиҳа Электрон Рўйхатда мавжуд ёки мавжуд эмаслигини агар рақамли имзоингиз бўлса, rd.mc.uz манзили орқали билиб олишингиз мумкин. Агар рақамли имзоингиз бўлмаса, қурувчи ёки девелопердан ушбу манзил бўйича кириб лойиҳа Электрон Рўйхатда ҳақиқатдан мавжудлигини кўрсатишни талаб қилинг. Унгача шартнома ҳам тузманг, пул ҳам тўламанг. Дунёни ваъда қилса ҳам, ортида кимлар борлигини айтишса ҳам.

Агар Электрон Рўйхатда мавжуд бўлмаса, билингки, рўпарангизда сизни алдаб кетишга тайёр муттаҳам турипти ёки у камида масъулиятсиз ва тўловга қобилиятсиз қурувчи.

Дарвоқе, улушдор сифатида киритилган маблағларингизни қурувчи ўзининг бошқа мақсадларига, масалан, дивиденд олишга ёки ўзга лойиҳага тикишга ҳақли эмас. Маблағларингиз махсус ҳисобвараққа кирим қилиниши ва бу маблағлар фақат сиз сотиб олаётган уй-жой лойиҳаси бўйича ишлатилиши зарур.

Кўп квартирали уйларда улуш киритиш асосида қурилиш жараёнининг ҳуқуқий асослари мана бу Қарорда акс этган.

Читать полностью…

davletovuz

4 000 000 сўм билан iPhone 14 ёки бошқа қимматбаҳо совғалар ютиб олинг

Prizma дўкони Паркент филиалига ташриф буюринг ва 4 000 000 сўм ёки ундан юқори миқдорда харидларни 12 ой муддатли тўлов шартлари асосида расмийлаштирган ҳолда амалга оширинг.

Танлов натижалари август ойининг бошида аниқланади.

Акция фақат Тошкент шаҳридаги Prizma филиали учун амал қилади.

+998555002222
Телеграм | 🌐 www.prizma.uz | Реклама

Читать полностью…
Подписаться на канал