Шавкат Мирзиёев:
2025 йилга қадар 25 та шаҳарнинг, 2030 йилгача эса барча аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқишни тўлиқ якунлаймиз.
“Бош план”ларни ишлаб чиқиш жараёнлари аҳоли ва тадбиркорлар учун очиқ-ошкора ва шаффоф бўлади. Бунинг учун, алоҳида портал ишга туширилиб, уларнинг ташаббус ва таклифлари албатта инобатга олинади.
Даҳшат
Тошкент шаҳрида қурувчи компания, аниқроғи фирибгарлар янги уй учун мингдан ортиқ одамдан пул қабул қилиб олган. Уй эса қурилмаган. Одамлар куйиб қолган. Айтилишича, фуқароларга етказилган зарар 300 миллиард сўмдан ошади, қонунбузарлар жиноий таъқибдан қочиб яширинишган.
Корзинкада совринга BYD Song Plus электромобили қўйилган акция давом этмоқда
Талаблар жуда оддий:
- 30 июлгача Корзинка супермаркетларидан 200 минг сўм ва ундан ортиқроққа харидларни амалга ошириш;
- харидлар вақтида Korzinka Plus карта ёки Korzinka мобил иловасидан фойдаланиш.
Натижада ҳар бири 1 000 000 сўмлик совға сертификатлари ҳамда бош соврин BYD Song Plus электромобили эгасига айланиш имкониятини қўлга киритиш мумкин.
Акция шартлари билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.
App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама
Шавкат Мирзиёев:
Келгуси ўқув йилидан:
➖бакалавр педагог кадрлар тайёрлашни тўлиқ давлат грантига ўтказамиз;
➖магистратурада эса, квоталар 2 карра оширилиб, тўлиқ давлат ҳисобидан бўлади.
Самарқанд - Тошкент - Самарқанд йўналишида қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилар экан.
Умид қиламизки, бу қатнов доимийга айланади. Ва яна кўпаяди, ҳамма хавфсиз транспортдан фойдаланишга ўтади, чипта муаммоси барҳам топади.
Make Chilanzar Great Again
Президентнинг Чилонзор туманини ривожлантириш бўйича қарори қабул қилинди.
Саноат зонаси. Ҳужжатга мувофиқ, 320 гектар ҳудудда кичик саноат зонаси мақомида "Индустриал ҳудуд" ташкил этилади.
Chilonzor City. "Бунёдкор" стадиони ёнидаги иккита автотураргоҳ ҳам бузилиб, ўрнида "замонавий ишбилармонлик маркази" қурилар экан. 5,5 гектарли ушбу жойда меҳмонхона, тураржой ва автотураргоҳ барпо этилади, 200 млн долларлик лойиҳани 2025 йилга қадар тугатишни режалаштиришмоқда экан.
Каналлар бўйлари. 2023— 2024 йилларда Бўрижар каналининг икки ёни ободонлаштирилиб, гастрономик сайилгоҳ ташкил этилади. Бунга бюджетдан 40 млрд сўм ссуда ажратилади. "Анҳор" каналининг Кичик ҳалқадан Наққошлик кўчасигача бўлган қисми — 1,7 км.да сайилгоҳ ташкил этилади (17 млрд). "Қонқус" каналининг 4,1 км қисмида ҳам сайилгоҳ ташкил этилади (28 млрд).
Йўл ўтказгич. Олмазор ва Чилонзор метро бекатлари ўртасидаги чорраҳада (Тошкент шаҳар божхона бошқармаси олди) йўл ўтказгич қурилади.
Электр энергияси. Рубоий ва Чилонзор подстанцияларига 40 минг кВт ва 25 минг кВт қувватли янги трансформаторлар ўрнатилади.
Шавкат Мирзиёев
“…Яқинда Швецияда содир этилган, муқаддас Қуръони каримни ёқиб юборишдек ёвуз ҳаракатларни кескин қоралаймиз.
Ер юзидаги миллионлаб инсонларнинг дину диёнати, эзгу ҳиссиётларини ҳақорат қиладиган бундай ҳолатларга асло йўл қўйиб бўлмайди”.
Шавкат Мирзиёев:
Сўнгги йилларда Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларидаги оқова сувлар билан боғлиқ экологик ҳолат аҳолининг кўплаб ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Шуни ҳисобга олиб, кунига 1,5 миллион куб метр оқова сув тозалаш қувватига эга янги замонавий иншоот барпо қилинади.
Бунга Бирлашган Араб Амирликлари Абу Даби тараққиёт жамғармаси 240 миллион доллар инвестиция киритишга тайёр.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Тошкент шаҳрида 15 та хонадонни (афтидан, хизмат уйлари) жорий таъмирлаш учун 3,2 млрд сўмлик тендер эълон қилибди.
Читать полностью…2024/2025 ўқув йилидан ОТМга кириш имтиҳонларини топшириш “аввал тест, сўнг танлов” тамойили асосида ташкил этилади ҳамда абитуриентларга тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси, таълим йўналиши ва шаклини танлаш имконияти яратилади — президент қарори
Читать полностью…Тошкент шаҳридаги Amity университетида 2023-2024 ўқув йили учун қабул бошланди!
Ҳужжатлар қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилинади.
Халқаро умумтаълим босқичида:
➖ International Foundation Studies;
Бакалавриат босқичида:
➖ Ахборот технологиялари;
➖ Компьютер муҳандислиги;
➖ Иқтисодиёт;
➖ Туризм бошқаруви;
➖ Бизнес бошқарув.
Кириш имтиҳони 6 июл куни бўлиб ўтади. Абитуриентлар ички математика ва инглиз тилидан имтиҳон топширишади (IELTS сертификати талаб этилмайди).
Қўшимча маълумот учун:
+998712079006
🌐 www.amity.uz
Telegram | Instagram | Facebook | AmityUniversityTashkent">YouTube |Реклама
Шавкат Мирзиёев «Ялла» ансамбли ташкил этилганининг 50 йиллиги муносабати билан гуруҳ аъзоларини давлат мукофотлари билан тақдирлади.
Читать полностью…Юнусобод, Олмазор туманлари ҳамда Тошкент вилояти Тошкент туманининг қатор маҳаллалари таъмирлаш ишлари туфайли 2 июль куни 00:00дан 7:00га қадар электр таъминотидан узилади.
Читать полностью…“Yunusobod business city” тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш дирекцияси давлат унитар корхонаси ходими мазкур марказда кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинибди.
Аниқланишича, дирекция ва тадбиркор ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, ҳудуддаги эски уйларни бузиш ва қурилиш учун жой тайёрлаш мақсадида тадбиркор томонидан муқаддам дирекция ҳисобига 22 млрд. сўм миқдоридаги инвестиция маблағи ўтказиб берилган.
Аммо дирекция ходими турли баҳоналар билан қурилиш бошлашга рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиришни ортга сурган ва масалани ижобий ҳал этиб бериш учун пул талаб қилган.
2024 йилдан Бекобод, Хўжакент ва Ангрен йўналишларини пойтахт билан боғлайдиган 10 та электропоезд ҳаракати йўлга қўйилади — Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…Машинани янгиламоқчи бўлганлар учун қулайлик
@olamavto_uz дилерлик марказида Trade-In дастури доирасида эски автомобилни 1 кунда янгисига алмаштириш мумкин. Бунда ортиқча ҳужжатлар талаб қилинмайди.
@olamavto_uz: тез, қулай ва ишончли.
⠀
📍 Элбек кўчаси, 61/3.
☎️ (+998) 71-202-13-12.
📞 1312
Реклама
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш учун 2 йил муддатга йиллик 5 фоиз ставкада 150 миллиард сўм бюджет ссудаси ажратилади - ҳукумат қарори
Читать полностью…Корхоналарнинг ўзига зарур кадрларни тайёрлаш учун ажратган грант маблағлари солиқ базасига киритилмайди — Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…Экология вазири Азиз Абдуҳакимов:
➖“Яшил макон” лойиҳаси доирасида 2 миллиондан ортиқ экилмаган кўчатларни ҳисоботга “экилди” деб қўшиб ёзилган.
➖Суғориб бўлмайдиган жойларга 7,3 миллион туп ниҳол ўтқазилган.
➖Экилган 1,8 миллион туп кўчатни сақлаш ва парваришлаш учун тегишли масъуллар белгиланмаган.
Манба
Корзинка супермаркетларида мева ва сабзавотлар учун чегирмали нархлар давом этади
Айни пайтда ғарқ пишган ҳўл мевалар, сабзавотлар ва полиз экинлари учун Корзинка супермаркетлар тармоғида супер нархлар амал қилмоқда.
Шошилинг, нархларнинг амал қилиш муддати 2023 йилнинг 9 июлигача давом этади.
Бундан ташқари, Korzinka Plus картангиздан фойдаланган ҳолда 200 000 сўмдан бошлаб харидларни амалга оширишингиз ва BYD Song Plus электрмобили эгасига айланишингиз мумкин!
App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама
Дўстлик метро бекатидан “Янги Тошкент”га қадар узунлиги 15 километр бўлган, 115 минг йўловчи ташиш қувватига эга ер усти метро ёки трамвай линияси тортилади – Шавкат Мирзиёев.
Читать полностью…Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев:
➖Бугунги кунда пойтахтимизда яшил майдонлар 900 гектарни ташкил қилади. Келгуси етти йилда бу ҳудудни 5 баробар кўпайтириб, 5 минг гектарга етказамиз.
➖Шаҳар бўйлаб 100 километр велосипед йўлаклари, 32 та сайилгоҳ, 30 та яшил ҳудуд ва хиёбонлар барпо қилинади.
Баҳодиржон Сидиқов «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бунга қадар у раис вазифасини бажарувчи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Алишер Агзамов «UzGasTrade» АЖ бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. Бунга қадар у «UzGasTrade» АЖ Табиий газни харид қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Ҳукумат газланган ва газланмаган сувлар ҳамда ичимликларни мажбурий рақамли маркировкалаш муддатини 2024 йилнинг 1 мартига қадар узайтирибди.
Читать полностью…Президент фармони билан Сижжак дам олиш маскани ва Чотқол оромгоҳи хусусийлаштириладиган объектлар рўйхатидан чиқарилибди.
"Сижжак" дала ҳовлиси 124-мактаб-интернатнинг балансида сақланади, уни сотиш ёки фаолият турини ўзгартириш тақиқланган. Чотқол оромгоҳи эса Касаба уюшмалари федерацияси балансига ўтказилган.
UzAuto Motors компанияси Асакадаги заводда ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатди. Бунга завод ишлаб чиқариш линияларидаги модернизация сабаб қилиб кўрсатилмоқда.
Модернизациядан сўнг йилига қўшимча 30 мингта Кобальт русумидаги автомобилларни ишлаб чиқариш қуввати яратилади, дейилади компания хабарида.
Компания профилактика ва модернизация ишлари истеъмолчиларга автомобиль етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди, деб ваъда қилмоқда.
Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.
Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)
Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан
2025 йил 4 чорагида орзуингиздаги уйга кўчиб ўтинг.
Локация
+998 55-500-60-06
Манзил: Тошкент ш, Яшнобод тумани
Реклама