davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

26 апрел куни Инҳа университетида AI CLUB ҳамжамиятининг биринчи тадбири бўлиб ўтган. Тадбир UZINFOCOM томонидан ташкиллаштирилган бўлиб, сунъий интеллект маҳсулотларидан ўз ҳаёти ва фаолиятида фаол фойдаланадиган, сунъий интеллектни инсон ҳаётини яхшилаш ва бизнесни ривожлантиришнинг асосий воситаси деб биладиган инсонларни бирлаштирди.

Тадбирда маърузачилар сунъий интеллектга оид турли мавзуларда ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар. АI соҳасидаги миллий лойиҳалар (MyID, PalmID, Muxlisa AI овозли ёрдамчиси ва бошқалар), стартап лойиҳаларида АI тизимларининг ўрни, аёлларнинг АI стартаплари мавзулари муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида бизнесда биометрик идентификацияни қўллаш бўйича энг яхши ғояларни илгари сурган MyID танлови ғолибларини тақдирланишди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

vivo V27 моделидаги тасвирнинг оптик стабилизацияси (OIS) ва 50 MP ультра сезгир камераси ёрдамида ҳар бир лаҳзани ақл бовар қилмайдиган деталлар, аниқлик ва жонли тасвирлар билан суратга олишингиз мумкин.

V27 модели OIS ва Aura Light ёритгичини бирлаштирган ҳолда суратлар сифатини яхшилаш учун тизимли ечимни таклиф қилади ҳамда кам ёруғлик шароитида ёрқин портретлар олишни осонлаштиради.

V27 Серияси смартфонларига олдиндан буюртма беринг ва қуйидаги совғаларга эга бўлинг:
🎁 махсус совға тўплами;
🎁 сервис марказимиздан имтиёзлар картаси.

Telegram | Instagram | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Суданда қуролли тўқнашувлар давом этаётгани туфайли Ўзбекистон фуқаролари мамлакатдан эвакуация қилинган. Al Arabiya нашрининг маълум қилишича, Саудия Арабистони ёрдами билан Судандан бир нечта мамлакат фуқаролари эвакуация қилинган. Улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор.

Читать полностью…

davletovuz

Евро Иттифоқнинг санкциялар бўйича махсус элчиси Дэвид О'Салливан, Ўзбекистон ўз ҳудудини санкциялардан четлаб ўтишга қарши бўлгани учун миннатдорлигини билдирди.

О'Салливан икки кунлик ташриф билан мамлакатимизга ташриф буюрди ва президент Шавкат Мирзиёев билан учрашувдан кейинги матбуот анжуманида бу ҳақда маълум қилган. Амалдорнинг сўзларига кўра, Россияга қарши қўлланилган санкцияларни четлаб ўтишда Ўзбекистон унга ёрдам бермаяпти ва бунинг ўзи ҳам мақтовга лойиқ.

Читать полностью…

davletovuz

Хорижда муваффақиятга эришган ватандошларимиз ҳақида ҳикоя қилувчи “O‘zbekistonlik” фильмининг учинчи эпизоди эълон қилинди.

Uzbekistan's club жамоаси бу галги эпизодда жаҳоннинг энг йирик нефть-газ компанияларидан бири – Shell’да IT-архитектор сифатида ишлаётган Мадина Бердиева ва Страсбург филармоник оркестрининг мусиқий ва бадиий раҳбари Азиз Шоҳакимовлар ҳикояларини тайёрлабди.

Кўриш учун ҳавола

Читать полностью…

davletovuz

Қашқадарёда Конституциявий ўзгаришларга бағишланган шоу-концерт дастури бўлиб ўтди.

Читать полностью…

davletovuz

2023 йилнинг июнь ойидан бошлаб, Черногорияга тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилади.  

Энди Черногорияга боришда Ўзбекистон фуқароларидан виза талаб этилмайди.  

ЎзА

Читать полностью…

davletovuz

Нукусда Конституциявий ўзгаришларга бағишланган навбатдаги шоу-концерт дастури бўлиб ўтди.

Читать полностью…

davletovuz

Президент фармони билан Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири лавозимига тасдиқланди.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳар бир давлатнинг энг катта бойлиги бу инсон. Айниқса Ўзбекистонга ўхшаган ёш давлатларда бу яққол намоён бўлади. Кимдан сўраманг, у чет эллик бўладими, ёки ўзбекистонликми, улар улғайиб келаётган ёш авлод Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги эканлигини такрор ва такрор таъкидлайди. Яъни Ўзбекистон жадал ривожланаётган барқарор давлатга айланиши учун қандай ресурслар керак деганда, биринчи навбатда унинг меҳнаткаш халқи ва ёшлари кўз олдимизга келади.

Парижда бўлиб ўтган "O‘zbekistonlik. GENERATING IDEAS" халқаро форумида тўрт хил мавзуда муҳокамалар панели бўлиб ўтган бўлса, унда иштирок этган барча спикерлар битта фикрда якдил бўлишдики, Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги бу — ўзбекистонликлар. Ўзбек ёшларининг қўлидан ҳамма нарса келиши, ўзбекистонлик ёшлар катта кучга эга эканини бот-бот таъкидлашди. Форумнинг "олтин чизиғи", асосий гап ҳам инсон капитали ҳақида бўлди.

Савол туғилади: инсон капитали ўзи бизга нима беради? Мамлакатни бой қиладиган, мамлакат келажагини белгилаб берадиган инсон сифатли бўлиши керак. Бунинг учун эса унга сифатли хизмат кўрсатилиши керак. Хўш, нима қилишимиз керак?

Тараққиёт шуни кўрсатиб турибдики, бугунги ахборот технологиялари, замонавий коммуникациялар, рақамлаштириш инсоннинг ҳаётини енгиллаштирадиган, давлатда илдиз отган коррупцияга зарба берадиган омиллардан экан.

Шу маънода Парижда бўлиб ўтган "O‘zbekistonlik. GENERATING IDEAS" форуми битта нарсани юзага чиқарди: ҳамма Ўзбекистонни — она ватанини яхши кўради, у билан фахрланади. Қандайдир камчиликлар, муаммолар ҳақида гапирган бўлса, шу мамлакат учун куйинганидан, уни яхши кўриб жони ачиганидан гапирди. Форум шунақа позитив руҳда ўтди. Америкадан, Европанинг турли бурчакларидан ташриф буюрган, нафақат муваффақиятли ўзбекистонликлар, катта ҳаётга энди қадам қўяётган талабалар, ёшлар муҳокамаларда қатнашишди, савол-жавобларда иштирок этишди. Кун давомида бир ватанда туғилган ҳамфикр инсонлар бир-бирини соғинган экан, ўзаро муҳокамаларда бир-бирига тўйиб олишди. Тадбир ростан ҳам зўр ўтди.

Назаримда, бу жуда яхши нетворкинг. Ўйлайманки, бу каби фуқаролик ташаббуслари ортидан юзага келаётган форумлар, уларни қандайдир мажбуриятлар билан эмас, чин кўнгилдан қўллаб-қувватлаб, ҳомийлик қилаётган йирик компанияларнинг пайдо бўлаётгани жуда ҳам қувонарли ҳолат. Бундай тадбирлар жамиятга, халқимизга нафи тегадиган, ғояларни генерация қиладиган катта платформага айланади.

Читать полностью…

davletovuz

23 апрель куни Франция пойтахти Париж шаҳрида O’zbekistonlik Generating Ideas халқаро форуми бўлиб ўтади.

Читать полностью…

davletovuz

❗️21, 22, 23 ва 24 апрель дам олиш кунлари - президент фармони

Читать полностью…

davletovuz

Олий судда советлар даврида “тройка” томонидан қатағон қилинган яна 208 нафар шахс оқланди. Рўйхат

Читать полностью…

davletovuz

Рамазон ҳайити куни 2023 йил 21 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида дастлабки хулосалар қилинмоқда — Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Читать полностью…

davletovuz

Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосарлар тайинланди

Феруз Абилов
Самарқанд вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Шунқор Худайбердиев Самарқанд вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб борган.

Читать полностью…

davletovuz

2023 йил баҳорги-ёзги мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан Тошкентнинг айрим ҳудудларида ичимлик сув босими пасайиши ва вақтинча бўлмаслиги мумкин:

Туманлар бўйича:

Юнусобод тумани
Олмазор тумани
Яккасарой тумани
Учтепа тумани
Шайхонтоҳур тумани
Мирзо Улуғбек тумани
Чилонзор тумани
Яшнобод тумани
Миробод тумани
Сергели тумани
Янгиҳаёт тумани

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖнинг маълум қилишича, сув таъминоти тўхтатилган манзилларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

Читать полностью…

davletovuz

2023 йилнинг 20 апрель ҳолатига “Аёллар дафтари”га киритилган жами 1 млн 680 нафар хотин-қизлардан 355 564 нафарининг (35,5%) муаммолари ҳал этилибди.

Хусусан, 77 299 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга моддий ёрдамлар ажратилган.

Читать полностью…

davletovuz

📱Zoomrad иловасини iOS ёки Android учун юклаб олинг ва ўз автомобилингиз маълумотларини иловага қўшинг! Автомобилингиз ҳақидаги барча муҳим маълумотлар бир жойда ва ҳар доим қўл остингизда бўлади.

Энди жарима квитансиясини сақлашингиз ва тўлов пайтида жарима рақамини киритишингиз шарт эмас. Ўз жарималарингизни реал вақт режимида кўриб бориш ва уларни бир зумда тўлаш имконига эгасиз.

Биз сизга суғурта муддати тугашини автоматик равишда кўрсатамиз ва унинг муддати тугашини эслатиб турамиз. Суғуртага қўшимча равишда газ ускуналари лицензиялари, ишончномалар ва тонировканинг амал қилиш муддатларини кузатиб боринг.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилади - президент

Читать полностью…

davletovuz

Ucell ва «Ўзтрансгаз» AЖ мақсадлар тўғрисида келишув имзолабди.

Айтишларича, томонлар телекоммуникацион таъминот, транспорт тармоқлари ва телекоммуникация инфратузилмасини фойдаланишга топшириш ва ривожлантириш билан боғлиқ капитал ҳамда операцион харажатларни мувофиқлаштириш бўйича ҳамкорлик қилишади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Энди микроқарз олиш учун пластик карта шарт эмас

Анорбанк микроқарз олишнинг максимал даражада қулай ва тез битадиган усулини таклиф этмоқда. Банк иловасида 50 миллион сўмгача бўлган маблағни пластик картасиз онлайн расмийлаштириш мумкин.

Сўровингиз жавоби 5 дақиқада келади.

Батафсил. Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президент фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташкил этилмоқда.

Бунинг учун президент администрациясидан 5 та штат бирлиги қисқартирилиб, ҳукуматга ажратилади.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳадемай Ўзбекистонда сотуви йўлга қўйиладиган Kia EV-6 автомобилининг нархи 899 млн 900 минг сўмдан бошланади.

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий тармоқлар ҳаётимизнинг катта қисмини эгаллаб олаётган замонда интеллектуал ўйинлар айни муддао. Оиламиз, дўстларимиз билан ўйнасак янада яхши. Ҳам зеҳнимиз чархланади, ҳам билмаганларимизни билиб оламиз.

Янги ишлаб чиқилган "Билимдон" тўплами орқали яқинларимиз билан қизиқарли саволларга жавоб топишимиз мумкин. Яна бир қизиқ томони шундаки, ўйиннинг мобил иловаси орқали сиз "Заковат" ўйини бошловчиси Абдурасул Абдуллаев ўқиб берган видео саволларни ҳам кўришингиз мумкин. Бунинг учун тўплам ичидаги промокодни фаоллаштирсангиз кифоя.

"Билимдон" тўпламини сотиб олинг ва бўш вақтингизни мароқли ўтказинг.

Харид қилиш учун: https://asaxiy.uz/uz/product/bilimdon

Иловани юклаб олиш учун: Android | iOS | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Express24 компанияси курьерлари ўқув курсларда бепул таълим олиши мумкин

Express24 компанияси ўз курьерлари учун ижтимоий лойиҳани ишга туширибди. Лойиҳа шартига кўра, компанияда 6 ойдан зиёд ишлаган ёки 700дан кўп буюртмаларни бажарган курьерлар, уларнинг фарзандлари ва турмуш ўртоқларига инглиз тили ва дастурлаш курслари харажатлари қоплаб берилади.

Таълим курслари Cambridge ва CoddyCamp каби ўқув марказларида бўлиб ўтади.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳайит байрамга Asaxiy ўзига хос совға тайёрлади.

Байрам кунлари хоҳлаган китобни 20 фоизлик чегирма билан харид қилинг.

www.asaxiy.uz сайтида китобларни танланг ва 20 фоиз тежаб қолинг. Ўзингиз учун ва байрамга совға учун китоб харид қилишга ажойиб имконият.

Сайтга киринг ва буюртма қолдиринг. Буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб уйингизгача етказилади.

Каталог: asaxiy.uz/product/knigi

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Расман: Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель куни нишонланади

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 2023 йил 21 апрель жума кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Андижон ва Фарғонада Конституцияга киритилаётган ўзгартишлар бўйича референдум тарғиботига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди

Читать полностью…

davletovuz

Маъмурий жарималар 15 кун ичида тўланса, 50 фоиз чегирма қўлланилади

Президент томонидан имзоланган қонунга мувофиқ, 2023 йил 1 майдан эътиборан ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини ёки 30 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат қарори бир қатор низомлар тасдиқланди. Жумладан:

Аэровокзал мажмуалари биноларига кириш жойларига яқин келиб тўхташ учун фақат йўналишсиз ва йўналишли таксиларга рухсат этилади, шахсий автомобиллар ва жамоат транспорти йўловчиларни ва ташриф буюрувчиларни олиб кетиш ва олиб келиш учун мўлжалланган автомобиль тураргоҳи ва тўхташ жойларига йўналтирилади.

Шунингдек, эстакададан фойдаланиш учун йўловчи ташиш автотранспортларига рухсат берилади. Бунда енгил автотранспортларга эстакадада 5 дақиқагача ҳамда автобус ва микроавтобус автотранспорт воситаларига 10 дақиқагача тўхтаб туришга рухсат берилади.

Барча турдаги автотранспорт воситалари аэровокзаллар мажмуалари чегарасидан 30 метрдан кам бўлмаган масофада жойлаштирилади.

Темир йўл вокзалларида кўздан кечиришдан ўтиш вақти йўловчиларнинг поездга чиқишга кечикиши учун шарт-шароитлар яратмаслиги зарур. Бунда кўздан кечириш вақтини қисқартириш мақсадида кўздан кечириш тартиб-қоидасини соддалаштиришга йўл қўйилмайди.

Читать полностью…
Подписаться на канал