Бундан 10 йил олдин Россияда юк ташувчи, қурилишларда уста ёрдамчиси бўлиб ишлаб юрган Шариф, бугун Конста тахаллуси остида Ўзбекистоннинг энг олди рэперларидан бирига айланди.
Конста O'zbekistonlik лойиҳасидан, ундаги ўзига ўхшаш қаҳрамонларидан илҳомланиб, лойиҳа учун саундтрек куйлабди. Тинглаб кўринг.
Тўлиқ видео: https://youtu.be/EMDhqk8VHlE
Биз орзу қилган барқарор ривожланувчи, шахс эркинлиги ва ҳуқуқлари таъминланган демократик давлатни қуриш йўлидаги муҳим қадам 30 апрель куни қўйилади. Унда ўзи ва оиласининг келажагига бефарқ бўлмаган ҳамма иштирок этиши керак.
Реклама
Корзинка апрелни ёндиришда давом этади
Навбат "365 kun" шакарига келди! Ҳозироқ Корзинка томон ошиқинг ва "365 kun" шакарини супер нархда харид қилишга улгуриб қолинг!
Тез орада шакар жуда кўп керак бўладиган мавсум ҳам бошланади, унга ҳозирданоқ тайёргарликни кўриб қўйишни маслаҳат берамиз.
Нархлар амал қилиш муддати: 2023 йил 26 апрелгача.
App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама
Ҳозирги замонда пулни сейфда ёки ёстиқ тагида жамғариш ўзини оқламайди, чунки инфляция сабабли ютқазиб қўйиш эҳтимоли катта.
Infin Barqaror омонатини очиш орқали бу муаммо ҳақида бош қотирмаслик ва маблағни кўпайтириш мумкин.
Омонат ставкаси — йиллик 6%
Муддати – 18 ой
Минимал сумма – 500 АҚШ доллари
Фоизлар ҳар ой тўланади.
Омонатни банк бўлимларида ва банк мобил иловаси орқали очиш имконияти мавжуд.
Infin Barqaror — замон билан ҳамнафас бўлинг.
Реклама
Шилқимлик, абортга мажбурлаш, оилавий зўравонликка қарши қонун: янги қонун билан нималар ўзгармоқда? 10 та асосий ўзгариш
Батафсил
Daryo’нинг ўз манбасига таяниб ёзишича, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов лавозимидан озод этилган.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилшод Каримов Абдумаликович тайинланган.
Референдум арафасида партиялар ҳам тарғибот ишларини бошлаб юборишди. Халқ демократик партиясидан ижтимоий ролик.
Реклама
АҚШ ҳукумати Алишер Усмоновнинг USM холдинг компаниясига алоқадор Akkermann Cement CA ва у эгалик қиладиган “Оҳангаронцемент” АЖга нисбатан санкция жорий қилди. https://ofac.treasury.gov/recent-actions/20230412
Читать полностью…Қаҳрамон Хакимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
ЎзА
Соғ эмас булар
Наманганда 152 марта радарга тушгани учун 410 млн жарима ёзилган сохта рақамли Hundai Sonata аниқланди.
Қоидабузарликларнинг барчаси йил бошидан бери содир этилган. Терговга қадар текширув давомида 01 T 234 ZA давлат рақам белгиси эса Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тизимидан рўйхатдан ўтказилмагани аниқланган.
Тошкент шаҳар қоқ марказидаги "Алоқабанк" бош офиси ва Рақамли технологиялар вазирлиги биноларини тадбиркор Хуршид Тўраевга алоқадор компания сотиб олган. Бу ҳақда тадбиркор кеча ўзининг Инстаграм саҳифасида маълум қилган.
Читать полностью…Ипак Йўли банки билан автомобил эгасига айланинг
Ипак Йўли банки иккиламчи бозордан кредит асосида автомобил харид қилиш имкониятини тақдим этади. Бу - вақт ва маблағ нуқтаи назаридан анча манфаатли таклиф.
Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган автотранспорт воситаси учун:
• сумма — 500 млн сўмгача;
• фоиз ставкаси — 23,99%;
• муддати — 60 ойгача;
• бошланғич тўлов — 15% дан.
Ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган автотранспорт воситаси учун:
• сумма — 500 млн сўмгача;
• фоиз ставкаси — 23,99%;
• муддати — 48 ойгача;
• бошланғич тўлов — 30% дан.
Батафсил маълумот
Facebook | Instagram | Telegram | Youtube | Ipak Yo'li Mobile | TikTok | LinkedIn | Карьера в Ipak Yo‘li
реклама
«Ташаббусли бюджет» учун овоз йиғишга мажбурлаш мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади
Бугун Шавкат Мирзиёев "Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Қарорда тизимга оид бир қатор вазифа ҳамда қоидалар белгиланди. Жумладан:
➖ташаббусли бюджетлаштириш жараёнлари доирасида бюджет ташкилотларининг раҳбар ходимлари томонидан мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бунда, мажбурий овоз йиғишга мажбурлаш тегишли ташкилот ходимларини мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида таснифланади;
➖ташаббусли бюджет жараёнида овоз тўплаш ва ғолибларни аниқлаш механизмини танқидий кўриб чиқиш, жумладан кенг жамоатчилик билан муҳокама қилган ҳолда таклифлар ишлаб чиқишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.
Марказий банк аҳолидан чипталар, барча турдаги коммунал хизматлар, давлат божи ва бошқа хизматлар учун тўловларни амалга оширишда олинадиган комиссияларнинг энг юқори миқдорини белгилашни таклиф қилмоқда. 1 майдан комиссия тўловчидан эмас, балки тўлов суммасидан чегириб ташлаш йўли билан ундирилади.
Унга кўра, комиссиянинг максимал миқдорини БҲМнинг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда (60,6 минг сўм) белгилаш режалаштирилмоқда.
Мазкур тартиб қуйидаги ҳолатларда амал қилади:
➖барча турдаги давлат божлари ва маъмурий жарималар учун тўловлар;
➖ давлат хизматлари марказлари томонидан, шу жумладан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилган давлат хизматлари учун тўловлар;
➖ мактабгача таълим ташкилотларига, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим муассасаларига, шунингдек олий ўқув юртидан кейинги таълим, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва соғлиқни сақлаш муассасаларига тўловлар;
➖ барча турдаги коммунал хизматлар учун тўловлар;
➖ Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ундириладиган суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш учун тўловлар;
➖ E-auksion электрон савдо платформаси ва K-Savdo автоматлаштирилган ахборот тизимига тўловлар;
➖ авиация, темирйўл ва жамоат транспортининг бошқа турларида саёҳат қилишда чипталар сотиб олиш учун тўловлар.
Келажакда ушбу рўйхатга қўшимча тўлов турлари киритилиши ҳам мумкин.
Усманов Бобур Масудович ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Б.Усманов бунгача Президент Администрацияси, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Адлия вазирлиги ва бошқа тузилмаларда турли лавозимларда ишлаб келган.
Бенефициарлари офшорда рўйхатдан ўтган норезидентлар ҳам Ўзбекистонда банк сотиб олиши ва банк очиши мумкин бўлади
Амалдаги “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга кўра, (офшор зоналар) давлат ёки ҳудудда рўйхатдан ўтган норезидентлар, иштирокчилар (акциядорлар) ва якуний бенефициар эгалари банкнинг таъсисчилари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас.
Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, лекин бу чеклов офшордаги айрим тоифалар учун бекор қилиниши мумкин экан.
Бунинг учун ўша офшор норезидентлар хорижий давлатлар ва халқаро институтлар томонидан тан олинган банк эгалари бўлса кифоя. Қанақадир бошқа мезонлар очилмаган.
Қизиқ тарафи, аввал-бошда таклиф этилган Қонунга ўзгартиришлар лойиҳасида фақат устав капитали энг кам миқдори оширилиши билан боғлиқ масала ўрин олганди.
Қуйи палатада қишда лойиҳа биринчи ўқишда кўриб чиқилгандаям банк очишда ва акциядор бўлишда офшорларга рухсат бериш хақида сўз очилмаган.
Бугун республиканинг кўплаб ҳудудларида кечагидан 10-15 даража паст салқин ҳаво кутилади.
Жойларда кучли шамоллар, чанг тўзонлари кўтарилиши сақланади. Ёғинлар жуда ҳам нотекис тақсимотга эга.
Бир бирига яқин қўшни ҳудудларда икки хил ёғингарчилик, бирида кучли ёғиб, бирида умуман ёғмаслиги мумкин.
Ҳарорат кундуз куни +20 +25 даражагача кўтарилади.
Тошкентда ҳам вақти-вақти билан ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Манба
Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, "инсон шаъни ва қадр-қиммати камситилишига олиб келувчи маълумотлар тарқатганлик ҳолати бўйича" прокуратура органларига шикоят аризаси юборилган.
Читать полностью…Корзинкада нархлар қуламоқда
Барра мол гўшти, товуқ гўшти, хурмо, банан ва бошқа кўплаб маҳсулотларга жуда ҳам унумли нархлар амал қилмоқда:
— Товуқ лаҳми — килоси 38 990 сўм;
— Мол тўш гўшти — килоси 59 990 сўм;
— Банан — килоси 21 490 сўм;
— “Заҳеди Датес” хурмолари — килоси 23 990 сўм;
Барча маҳсулотлар рўйхати билан каталогда танишишингиз мумкин.
*Нархлар 2023 йил 13 апрелдан 30 апрелгача амал қилади.
Товарлар хариди учун Корзинка мобиль иловасидаги банк картангиз орқали тўлаб 3,3%гача кешбекнинг эгасига айланишингиз мумкин.
App | Telegram | Facebook | Insta | Web | Реклама
Айтишларича, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.
Читать полностью…2025 йил 1 январга қадар юқори маркали цемент, арраланадиган ёғоч, фанера, тахтадан ясалган опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божининг “0” ставкаси қўлланилиши белгиланмоқда - президент фармони
Читать полностью…Президентнинг “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди.
Унга кўра:
➖банкларга ипотека кредитларини расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахсларга ҳам ажратишга рухсат этилди. Бунда, ушбу фуқароларнинг тўлов қобилияти уларнинг банк картасидаги айланмаси, ижара, коммунал ва бошқа харажатларини ҳисобга олиш орқали аниқланади;
➖ банкларга дастлабки бадал миқдори, имтиёзли давр муддати ва бошқа кўрсаткичлардан келиб чиқиб, кредитлар бўйича табақалаштирилган фоиз ставкаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилди. Бунда, дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаро арзонроқ кредит олиш имконига эга;
➖қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун 18 ойгача муддатга 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.
➖пудрат ташкилотларига қурилаётган уй-жойларни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар битта қават учун кредит олиш ҳуқуқи берилди. (Ҳозирги кунга қадар уй томи ёпилганидан кейин уни гаровга қўйиш ва кредит олиш мумкин эди;)
➖банклар ўз ҳисобидан берадиган кредитларини давлат томонидан қайта молиялаштириш амалиётини давом эттирилади.
Бунда, қуриб битказилмаган уйни сотиб олиш учун фуқаро банкдан 24-26 фоиздан кредит олади ва уй битгунига қадар (1-2 йил давомида) тўловларни ушбу фоиздан амалга оширади. Уй битганидан кейин ушбу кредит давлат томонидан қайта молиялаштирилиб, 18 фоизлик кредитга айланади.
Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған томонидан совға қилинган "Togg" бренди остидаги электромобиль рулига ўтириб, уни ҳайдаб кўрди.
Манба
Сизга пул керакми? Унда биз Сизга ОНЛАЙН МИКРОҚАРЗНИ таклиф қиламиз
📲 Hamkor иловаси ёрдамида атиги бир неча дақиқада микроқарзни расмийлаштиришингиз мумкин.
Шартлари эса жуда ҳам қулай:
✅ Миқдори — 50 000 000 сўмгача;
✅ Муддати — 36 ойгача;
✅ Фоиз ставкаси — 27,99 % дан бошлаб.
Ҳозироқ Hamkor иловасини юклаб олинг ва мақсадларингизга осонлик билан эришинг!
Батафсил маълумот: bit.ly/reg_tg_uz
Телефон: 1256 ☎️
Реклама
Президент аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид қонунни имзолади. Бу ҳақда Саида Мирзиёева маълум қилди.
«Мен ушбу ғалаба билан фахрланаман ва унда иштирок этган барчадан миннатдорман! Олдинда ушбу моддалар ишлаши ва жамият ўзгариши учун қийин ва узоқ йўл турибди.
Мен барча давлат органлари, фуқаролик жамиятлари, фаоллар ва медиа — барча-барчани бу жараёнга қўшилиб, зўравонликка қарши курашнинг ягона механизмига айланишга чақираман. Зўравонлик — жиноят. Зўравонлик — бизнинг маданиятимиз эмас», — деб ёзади Саида Мирзиёева.
Хусанов Нозим Бахтиёрович Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Читать полностью…Энди чет элда ишлаб чиқарилган товарларга ҳам истеъмол кредити берилиши мумкин
Президент томонидан имзоланган Қонун билан “Истеъмол кредити тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш киритилди
Унга кўра:
Молиявий истеъмол кредитидан фойдаланишда шартнома товарни (хизматни) истеъмолчи томонидан сотиб олишга доир шартнома кучга киргунига қадар ёки кучга кирганидан кейин тузилиши мумкин.
Молиявий истеъмол кредити бериш истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчининг ёки реализация қилувчи субъектнинг (юридик ва жисмоний шахснинг) банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Молиявий истеъмол кредитининг нақд пулда берилишига йўл қўйилмайди.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
P.S.: Шундай қилиб, истеъмол кредити ҳисобидан харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлишига оид чекловлар олиб ташланди.
Ижтимоий соҳадаги тизимли муаммоларни ҳал қилиш учун қўшимча маблағ ажратилади
"Ташаббусли бюджет" жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида таълим, соғлиқни сақлаш, спорт муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш ҳамда бошқа йўналишлар бўйича ҳар бири 1,5 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган лойиҳалар таҳлили ўтказилиб, 2024 йил учун буджет сўровида уларни таъмирлаш, жиҳозлаш ва харид қилиш харажатларини рўйхатга киритиш кўзда тутилади.
Натижада республикадаги 164 та мактаб, 30 та боғча ва 32 та тиббиёт муассасаларида таъмирлаш, жиҳозлаш ва бошқа лойиҳаларда белгиланган ишларни амалга ошириш учун 304,6 млрд. сўм қўшимча маблағ ажратилади.