davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

82228

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot

Подписаться на канал

davletovuz

❗️Президент топшириғи билан "Ташаббусли бюджет" жараёнининг 2023 йил биринчи мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн. сўм маблағ ажратилади.

Читать полностью…

davletovuz

"SQB Insurance" суғурта компанияси “Барқарор” прогноз рейтингига эга бўлди

5 апрель санасида "Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги "SQB Insurance" суғурта компанияси акциядорлик жамиятига суғурталовчининг молиявий барқарорлиги бўйича "BB-" даражадаги "Барқарор" прогнозли рейтинг берди.

"Fitch Ratings" рейтинг агентлиги томонидан берилган “BB-” халқаро рейтинги Компанияга бизнесни кенгайтириш, суғурта хизматлари экспортини ошириш, халқаро қайта суғурталаш бозорига кириш ҳамда янги мижозларни жалб қилишда янги имкониятларни очади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Умрзоқов:

“Дренаж тизимини ўргандим. Ўзимиздан ҳам айб қидирайлик, 20-30 фоиз дренажларни фуқароларнинг ўзи уй қуриш жараёнида ёпиб юборган. Биз бу нарсаларни ўрганиб, аниқлаб бўлдик. Ҳозир мазкур тизимни энди қандай тиклаймиз, қонунбузилишига йўл қўйган инсонларга қандай чора кўрилади? Бу – давлат мулки.

Нимага сув тошди? Биринчидан, асфальт бўлиб ётибди, сув шимилмади. Одамлар уй қуряпти, қурмаса ҳам тўсқинлик бўлаётганини ёзади. Шароит қилиб берилишини талаб қилишади. Лекин аҳолимиз қурилиш маданиятига риоя қилган ҳолда қуриши керак-ку, ернинг остидан ўтган нарсаларни ёпиб ташлаши керакмас-ку. Бу борада тадбиркорларнинг ҳам, аҳолининг ҳам сонини аниқлаб, маълум қиламиз”.

P.S.: Барча давлат хизматчилари учун олтин қоида - бу халқни айбламаслик, давлат ўз вазифасини уддалай олмаганида одамларни айбдор қилмаслик бўлиши керак. Одамларни айбдор деб биладиган амалдорнинг ё дунёқараши нотўғри, ё амали. Халқ айбдор эмас. Балки давлат ўзининг функциясини бажара олмаётганида, давлатсизликда. Янги ҳокимимиздан ҳам шуни сўраб қолган бўлар эдик.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов 74 ёшида вафот этибди.

Читать полностью…

davletovuz

Zamin Education лойиҳаси доирасида «Замин» фонди ва «Digital Generation Uzbekistan» ННМ «Рақамли Авлод Қизлари – 2023» республика инклюзив IТ-оромгоҳини ўтказди.

Тадбирда 72 нафар қиз иштирок этди. Улар беш кун давомида график ва рақамли дизайн, веб-дастурлаш бўйича билимларини оширдилар ва танлов дастурларида қатнашдилар. Сўнг ўз лойиҳаларини танловга тақдим этдилар.

Танловнинг «Digital Art» йўналишидаги ғолиблар орасида 46-сон ихтисослаштирилган мактабдан Усмонова Малика ҳам бор.

Читать полностью…

davletovuz

Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети (UDEA) "Тижорат банкларини бошқариш" мутахассислиги бўйича магистратура босқичига 2023-2024-ўқув йили учун кузги қабул жараёнлари бошланганини эълон қилади.

Ушбу дастур ҳозирда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамда банк соҳасида муваффақиятли карьера қурмоқчи бўлган мутахассислар учун ажойиб имкониятдир, чунки "UDEA"да иккита таълим шакли мавжуд: кундузги ва сиртқи.

Эслатма: ҳужжатлар udea.uz сайти орқали онлайн тарзда қабул қилинади.

Барча дастурлар ва ҳужжат топшириш шартлари билан udea.uz сайтида танишишингиз мумкин.
Батафсил маълумот: 78-888-08-00

UDEA: Telegram | Instagram | Facebook

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Халқ байрам қиляпти

“Ташаббусли бюджет” ғолиблари байрамни бошлаб юборишди.

Читать полностью…

davletovuz

❗️“Ташаббусли бюджет”нинг ғолиб лойиҳалари эълон қилинди. Рўйхат.

Лойиҳанинг биринчи мавсумида “Open Budjet” портали орқали 33 680 та ташаббус учун 16 млн.дан ортиқ овоз берилди. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 1 666 та лойиҳа ғолиб деб топилди.

Читать полностью…

davletovuz

Сенат аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунни маъқуллади. Қонун билан қуйидаги жиноятлар учун жазо чоралари оғирлаштирилмоқда:

Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш (115-модда);

➖ таклиф этилмоқда: 60 млн сўмгача жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; (малда: 15 млн сўмгача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари).

Шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-модда);

таклиф: 1-қисми 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш, 3-қисми оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилдан 8 йилгача қамоқ озодликдан маҳрум қилиш; (амалда: 1-қисми 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; 2-қисми 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш).

16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш (128-модда);

таклиф: 1-қисми 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш; 3-қисми 8-йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади; (амалда: 1-қисми 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 3 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш; 3-қисми 5-йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш).

16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш (129-модда);

таклиф: 1-қисми 2 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 3 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш. 3-қисми – агар ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади; (амалда: 1-қисми 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; 2-қисми 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш)

Читать полностью…

davletovuz

Президент фармони билан 37 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда товарларни импорт қилишда 2024 йилнинг 1 январига қадар “ноль” ставкадаги бож қўлланилиши ортидан супермаркетларда озиқ-овқат нархлари пасаймоқда. "Макро" ва "Корзинка" супермаркетлари тармоғи раҳбарлари ҳам бу борада мурожаат билан чиқишган.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк изоҳи:

Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига янги киритилган ўзгартиришларда юқорида таъкидланган операцияларни аниқлаш учун операцияларни амалга оширилиши даврийлиги ва миқдорига тегишли чегаралар киритилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, ушбу янги қоидалар жисмоний шахсларнинг омонатларини электрон ҳамёнларига ёки банк карталарига қайтарилиши, шунингдек, товар ва хизматлар учун тўловлар, хусусан, ипотека кредити ёки автокредит бўйича бошланғич бадал тўлови билан боғлиқ операцияларга татбиқ этилмайди.

Яъни шубҳали операцияларни аниқлашда омонат ва кредит ҳисобварақлари орқали амалга оширилган операциялар ҳисобга олинмайди ва махсус ваколатли давлат органига тақдим этилмайди.

Читать полностью…

davletovuz

“Trastbank”дан янги “Яшил молиялаштириш” кредити

Хонадонингизда ёки корхонангизда электр энергияси харажатларини камайтиришни ва экологик тоза энергия манбаига эга бўлишни истайсизми? Унда “Trastbank”нинг “Яшил молиялаштириш” кредитидан фойдаланинг!

Жисмоний шахсларга қуввати 5 квт гача бўлган энергия тежамкор қуёш панелларини сотиб олиш ва ўрнатиш учун:
– Муддати: 5 йил;
– Миқдори: базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача;
– Йиллик фоиз ставкаси: 22%

Юридик шахслар учун:
– Муддати: 5 йил;
– Имтиёзли даври: 1йил;
– Миқдори: лойиҳа суммасидан келиб чиқиб;
– Кредит валютаси: миллий ва хорижий валютада;
– Йиллик фоиз ставкаси: Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 баробар миқдорида, хорижий валютада – 10 %.

Алоқа маркази: 1287
Телеграм :
@trustbankuz
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

➖2025 йилга қадар ёғоч, фанера, ёғочли опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божини бекор қилиш;

юқори маркали цемент бўйича божхона божи имтиёзини яна 1 йилга узайтириш;

➖ пудрат ташкилотларига қурилаётган уйни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар бир қавати учун кредит олиш ҳуқуқини бериш;

➖ банклар берадиган кредитларни давлат томонидан қайта молиялаш амалиётини давом эттириш;

➖ қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартибини такомиллаштириш;

➖ аҳолига ўз уйини энергия тежамкор материаллардан фойдаланиб таъмирлашига 10 йилга 16,5 фоиздан 80 миллион сўмгача кредит беришга қарор қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Президент Шавкат Мирзиёв Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Фарғона ва Тошкент вилояти ҳокимларининг қурилиш бўйича ўринбосарлари, Марказий банкнинг вилоят бўлинмалари раҳбарларига “ҳайфсан эълон қилди.

Читать полностью…

davletovuz

Хорижда муваффақиятга эришган ватандошларимиз ҳақида ҳикоя қилувчи O’zbekistonlik фильмининг ҳозиргача намойиш этилган иккита эпизоди YouTube платформасининг ўзида бир миллиондан ортиқ марта кўрилган. Бу биргина YouTube орқали тўпланган томошабин ҳақидаги рақамлар.

Шундан ҳам билиш мумкинки, хориждаги ватандошларимиз босиб ўтган йўли ҳақидаги ҳикоя кўпчилик учун қизиқ. Худди шундай ўз муваффақият йўлини ҳикоя қилиб бериш истагида бўлган бошқа ватандошларимиз ҳам бор. Энди уларда ҳам бу имконият мавжуд. Лойиҳа ижодкорлари барча хорижда муваффақиятга эришганларни бир майдонда тўплайдиган Uzbekistan’s club платформасини ишга туширди.

Uzbekistan’s club расмий сайти орқали барча хориждаги ўзбекистонликлар рўйхатдан ўтиши, ўзи ҳақидаги маълумотларни қолдириши ва шу орқали Ўзбекистондаги энг катта интеллектуал хаб аъзосига айланиши мумкин бўлади.

Платформага ҳавола: https://uzbekistans.club/

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент вилоятининг маъмурий маркази бўлмиш Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев шаҳар кенгашининг қарори билан ўтган ҳафта лавозимидан озод этилган. Айни вақтда унинг ўрнига вазифасини бажарувчи қўйилган. 

У бундан олдин уй-жой коммунал хўжалик вазири лавозимида ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳоким ўринбосари қўлга олинди

Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокимининг инвестиция саноат ва савдо йўналиши бўйича ўринбосари
ҳимоя ҳудудидаги ер майдонини амалдаги тартибни бузган ҳолда сотиб олиб беришни эвазига 5,3 млн. сўм олган вақтида қўлга олинган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Арқадағнинг онаси 86 ёшида вафот этибди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда 200 та автобус фойдаланишга топширилар экан.

Читать полностью…

davletovuz

“Ташаббусли бюджет”да жон куйдириб ютган одамлар ишнинг сифатини ҳам назорат қилади, масъулиятини оширади.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

4 апрель куни президентнинг «Аҳолини сифатли истеъмол товарлари билан таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра, истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик кучайтирилади.

Белгиланишича, бундай жиноятлар учун фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима қўлланилади.

Аввал таъкидланганидек, ноқонуний тамаки маҳсулотлари мамлакат бозорининг 21,7%ини ташкил этмоқда ва бу вазиятга чек қўйишда юқоридаги қарор қадам бўлиши мумкин.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Президент раислигида 5 апрел куни янги уй-жойлар қурилиши ва 2023 йилги ипотека дастури бўйича устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда бир нечта муҳим масалалар кўтарилди, хусусан, эндиликда расмий даромади етарли бўлмаган аҳоли ҳам ипотека кредит олиш имкониятига эга бўлиши таъкидланди. Уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллари ҳисобга олинади.

Ҳозирча InfinBANK Ўзбекистонда бу амалиётни қўллаётган биринчи банк бўлиб қолмоқда. 1 майдан бошқа банкларда ҳам юқоридаги топшириқ ижроси босқичма-босқич таъминланади.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент марказидаги Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Алоқабанк» маъмурий бинолари электрон аукционда Black Gold Industry компанияси томонидан 387 млрд сўмга сотиб олинди.

«Алоқабанк» аукциондан бир кун аввал ушбу компанияга 15 йил муддатга 14 фоиз ставкада 390 млрд сўм кредит берган.

Тадбиркорлик субъектлари реестри маълумотларига кўра, Black Gold Industry News 2022 йил 31 январда Самарқандда рўйхатдан ўтган. Устав капитали 8 млн сўм бўлган корхонанинг асосий фаолияти тоғ-кон саноатидир. Ягона таъсисчиси ва раҳбари Зиёдулло Илёсиддин ўғли Жалоловдир.

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Hamkorbank'дан навбатдаги «Oмадли харид» акцияси

Бу сафар ғолибларга энг сўнгги русумдаги 5 та iPhone 14 PRO смартфонларидан бири ёки Шарм-эл-Шейхга 2 кишилик саёҳат туҳфа қилинади.

Бунинг учун Hamkorbank Visa картасини БЕПУЛ расмийлаштириш, ундан 10 АҚШ доллари ёки 100 минг сўмдан кам бўлмаган маблағга харидни амалга ошириш керак бўлади.

Акция 2023 йилнинг 3-сентябргача давом этади. Акция 5-босқични ўз ичига олади ва омадли иштирокчилар ҳар ойда аниқлаб борилади.

Батафсил маълумот | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Нукус ва Тошкент шаҳарларида, вилоятлар ва туманларнинг марказларида, шунингдек шаҳарлар ҳудудларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 60 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.

Энди тезликни соатига 60 кмдан оширсангиз, жаримага тортиласиз.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентнинг дренаж тизими яхшиланади

Кеча Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган мажлисда ёғингарчилик шаҳарларнинг дренаж тизими ёмон аҳволга келиб қолганини яққол кўрсатаётгани таъкидланди.

Қурилиш вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлигига икки ҳафта муддатда ушбу масаланинг ечими бўйича дастур қабул қилиш ва амалга ошириш топширилди.

Читать полностью…

davletovuz

1 майдан бошлаб:

қурилиш бошланишидан олдин танланган ер участкаларида муҳандислик-геологик экспертиза ўтказиш мажбурий бўлади;

кўприк, тоннел, кўп қаватли бинолар каби сейсмик хавфсизлик талаблари юқори бўлган бино-иншоотларни қуриш фақат Қурилиш-пудрат ташкилотлари электрон рейтингида “А” ва “Б” тоифага эга бўлган корхоналар томонидан амалга оширилади.

Читать полностью…

davletovuz

❗️1 майдан бошлаб расмий даромади етарли бўлмаган аҳолига ҳам ипотека кредити олиш имкони яратилади. Бунда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашда банк картасидаги айланма, ижара, коммунал ва бошқа харажатларга тўланган пуллари ҳам ҳисобга олинади;

Дастлабки бадални кўпроқ тўлаган фуқаролар банкдан арзонроқ кредит олиш имкониятига эга бўлади;

Читать полностью…

davletovuz

🌳 Тадбиркорлик субъектлари учун Ипотека-банкдан “Яшил” кредит

Электр энергиясини ишлаб чиқариш имконини берувчи энергия тежовчи қурилмаларни харид қилиш вақти келди!

Йиллик фоиз ставкаси – 23,99 фоиз;
Кредит муддати – 60 ойгача;
Имтиёзли давр – 12 ойгача.

☀️ Қуёш панеллари ва замонавий энергия тежамкор технологиялардан фойдаланинг.

👌 Батафсил
📨 Telegram | 🖼 Instagram
👨 Facebook | 😉 Linkedin
👍 Youtube | 👌 Реклама

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Қош қўяман деб, кўз чиқариш: онлайн омонатчилар энди шубҳалими?

Иқтисодчи Отабек Бакиров ёзишича, тижорат банкларида ички назорат қоидаларига киритилган ва кечадан кучга кирган ўзгартиришларга кўра, тижорат банкларидаги 165 миллион сўмдан ортиқ онлайн омонат эгаларининг омонатлар ҳамёнларга ёки картага қайтарилишида бир банкдан иккинчисига ўтказишдаги операциялари энди шубҳали дея кўрилади ва ваколатли давлат органи бўлган Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментига берилади.

Ҳарқалай, қоидаларнинг 49-бандига киритилган дастлабки иккита хатбоши шундай хулосалар чиқаришга ҳуқуқий асос беради.

Нафақат онлайн омонатчилар, масалан, ипотека кредити ёки автокредит учун дастлабки бадални карточкасига йиғиб тўламоқчи бўлганлар ҳам энди Департаментдан повестка ёки қўнғироқ бўлишидан хавотирга тушишлари лозим бўлади.

Мен тушунаман, товар ё тижорий характерга айланиб кетган ўтказмаларга қарши курашишмоқчи бўлинаётганини. Лекин бу мисолда қош қўяман, кўз чиқариб қўйилган. Битта кўз эмас, икки кўз ҳам ўйиб олинган.

49-бандга киритилган иккита хатбоши зудлик билан таҳрир қилиниши ёки бўлмаса, янги қоидаларнинг бир мижознинг бир банк ва турли банклардаги ўз карталари ва электрон ҳамёнлари ўртасидаги ўтказмаларга татбиқ этилмаслиги тўғрисидаги қўшимча киритилиш зарур. Зудлик билан. Акс ҳолда банк тизимидан энди энди рақамли маданиятни шакллантираётган омонатчилар ура-сол қочишни бошлайди, бу бир (Айниқса, омонат портфели тўлиқ онлайн ҳисобланган Анорбанк ва кечагина инвесторларидан 28 миллион доллар жалб қилган ТБС банкдагиларнинг аҳволини тасаввур этаверинг). Энг оддий банк операциялари бўйича ҳам банклардан банкларга қоп-қоп пул кўтариб юриш, яъни нақдлашиш бошланади. Бу икки.

Дарвоқе, мазкур чекловлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солиш таъсирини баҳолаш экспертизасидан ўтганми? Экспертизадан ўтган бўлса, уни қандай ўтказиб юборишган?

Читать полностью…
Подписаться на канал