Хидайходжаев Жахонгир Исамутдинович Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди.
Шу вақтга қадар Ташқи ишлар вазирлиги тизимида турли лавозимларда ишлаган.
Кескин ёмғирли мавсум давом этади
Ўзгидромет 5-7 апрель кунлари республиканинг кўплаб ҳудуддарида кескин кўринишда ёғинлар бўлиши ҳақида огоҳлантириш хабари ишлаб чиқди.
Огоҳлантириш хабарига кўра, 5-7 апрель кунлари Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент ва водий вилоятларида кучли ёғингарчиликлар кузатлиши мумкин.
Ёғинлар халқ тилида айтадиган бўлсак, "полоса" кўринишда бўлиб, жуда ҳам яқин ҳудудларда турли тақсимотга эга.
Республиканинг 9 вилояти тоғ ва тоғ олди туманларида сел келиш хавфи сақланади.
Корзинкадаги харидингиз қоғоз чекидан воз кечиш орқали табиатга бефарқ эмаслигингизни кўрсатинг!
Эндиликда Корзинка мобил иловасида кассада қоғоз чекни чоп этишни ўчириб қўйиш функцияси бор. Бунинг учун иловани сўнгги версиясигача янгилаш ва Корзинка карта созламаларида “Чекни қабул қилиш” тугмачасини ўчириб қўйиш кифоя. Электрон чекингиз мобил илованинг Корзинка карта тарихида сақланади.
Мобил иловадаги маҳсулотларга банк картаси билан тўлаганингизда чек ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда Солиқ иловасига юборилади ва сизга кешбек ҳисобланади. Агар сиз товарларга нақд пулда тўлаётган бўлсангиз, электрон чекдаги фискал кодни кўчириб олинг ва уни Солиқ иловасига киритинг.
Ушбу функция мобил иловадаги Корзинка картангиз ёрдамида амалга оширилган харидларга тааллуқли. Батафсил маълумот бу ерда.
Корзинка мобил иловасини юклаб олинг ва Корзинка Плюс карта дастури аъзосига айланинг!
App | Telegram | Facebook | Insta | Web| Реклама
Хоразмдаги педофиллар иши юзасидан
Бугун Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 27 декабрдаги ажримини А. М. ва А. Қ. га оид қисмини бекор қилиб, ишни янгитдан апелляция инстанцияси судида кўриш учун юбориш тўғрисидаги Хоразм вилоят прокуратурасининг кассация тартибидаги протести келиб тушди.
Ушбу протест Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида жорий йилнинг 6 апрель куни Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилиши маълум қилинади.
31 март куни Ўзбекистон Республикаси Инвестиция институтлари миллий уюшмаси (NAII) томонидан 2022 йил якунлари бўйича "Ўзбекистон капитал бозорида энг яхши" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тақдирлаш маросимида 2022 йилда "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖ "Энг яхши корпоратив бошқарув" номинациясида ғолиб деб топилди.
Манба
Туронбанкдан янги автокредит пакетлари
🔹"Расмий даромадсиз" янги ва ҳайдалган автолар учун:
➖Кредит муддати: 4 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 36%дан
➖Кредит миқдори: 900 млн. сўмгача
➖Кредитни ҳисоблаш
🔹"Расмий даромад билан" янги ва ҳайдалган автолар учун:
➖Кредит муддати: 5 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 10%дан
➖Кредит миқдори: 900 млн. сўмгача
➖Кредитни ҳисоблаш
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️
🔹"Расмий даромадсиз" янги ва ҳайдалган электромобиллар учун:
➖Кредит муддати: 4 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 36%дан
➖Кредит миқдори: 600 млн. сўмгача
➖Кредитни ҳисоблаш
🔹"Расмий даромад билан" янги ва ҳайдалган электромобиллар учун:
➖Кредит муддати: 4 йилгача
➖Бошланғич тўлов: 20%дан
➖Кредит миқдори: 600 млн. сўмгача
➖Кредитни ҳисоблаш
Қисқа рақам: 1220
Сайт|Телеграм|Facebook|Instagram|YouTube|Реклама
Азиза Умарова ёзаяпти:
Болаларни васийликка олиш масаласида халқаро стандартларга бирмунча яқинлашиш мақсадида мутахассислар фикри келтирилади:
➖Зудлик билан ягона ёндашувга эга бўлган ижтимоий ҳимоя бўйича алоҳида муассаса яратиш лозим (ёки ҳеч бўлмаганда ҳозирги Бандлик, камбағалликни қисқартириш вазирлиги қошида агентлик сифатида. Вазирлик номини "Бандлик, камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя" деб номлаган ҳолда).
➖Мазкур орган барча институционал, оилавий ҳимоя шаклларини халқаро стандартларга мувофиқ назоратини ўз зиммасига олиши, болалар ҳуқуқлари ҳимоясини амалга ошириши даркор. Ходимлар иихтимоий-гуманитар йўналиш, соҳа вакиллари бўлиши зарур.
➖Республикада, вилоятда, туманда зарур штатга эга бўлган Ижтимоий хизматлар жорий этиш лозим ҳамда уларнинг таркиби ҳозиргидай куч ишлатар соҳа вакилларидан иборат бўлмаслиги керак.
➖Мазкур Ижтимоий хизматлар ҳамжамиятлар даражасида фаолият юритиш зарур. Муассасалар ёпилишида пул маблағлари болалар жойлаштирилган оилаларга ўтказилиши керак.
➖Меҳрибонлик уйларини ёпишдан аввал болаларни қарамоғига оладиган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тармоғини яратиш мақсадга мувофиқ эди. Бу эса амалга оширилмади.
Адлия вазирлиги расмий муносабати
…Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда қайд этилган вазирлик ҳудудий бошқармаси раҳбарининг на қонунларга, на ахлоқ ва қадриятларга мос келмайдиган ҳаракатлари бизни чуқур ларзага солди. Ушбу жиноий ҳаракат ҳақидаги бизга маълум бўлган вақтидаёқ у лавозимидан озод этилган. Унга нисбатан тегишли суд ҳукми чиқарилиб, жиноий жавобгарликка тортилган.
Қонунчиликка кўра судлар ўз фаолиятини давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларидан мустақил равишда олиб боради, ўз ҳукм-қарорларини мустақил равишда чиқаради. Шу сабабли Адлия вазирлиги собиқ ходимга нисбатан суд ҳукмини шарҳлаш ваколатига эга эмас…
Манба
Бугундан Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманлар марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилди.
Читать полностью…Автомобилингизни янгилашни ният қилаяпсиз, лекин кутишга вақтингиз йўқ
Автомобилинингиз учун харидор изламанг, @olamavto_uz сизга ўзаро манфаатли trade-in хизматини таклиф этади. Энди сиз эски автомобилингизни янгисигиа алмаштиришингиз мумкин ва бу учун атиги 1 соат вақтингиз кетади!
Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга келинг:
Элбек кўчаси, 61/3
Ёки ушбу рақамга қўнғироқ қилинг: +99871 202 13 12
Батафсил
реклама
Апрель ойи бироз илиқ ва қуруқроқ бўлиши прогноз қилинмоқда.
Апрель ойида ўртача ҳаво ҳарорати меъёр атрофида, баъзи жойларда ўртача йиллик қийматлардан бироз юқори бўлади. Апрель ойида ёғингарчилик кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.
Ой қуруқ ва илиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг биринчи ўн кунлиги бошларида ҳаво ҳарорати бироз пасаяди.
Биринчи ўн кунлик охирларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда ва ҳаво ҳарорати яна кўтарила бошлайди.
Ўзгидрометнинг дастлабки прогнозига кўра, апрель ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари +7 +12 даражадан +12 +17 даражагача, кундуз кунлари +20 +25 даражадан +27 +32 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
InfinGREEN - InfinBANKдан янги маҳсулот!
Кредит асосида қуёш панеллари — бу электр харажатларини камайтириш имкониятини ҳақиқатга айлантиради!
Қуёш панелларининг афзалликлари:
— экологик жиҳатдан — панеллар атмосферани ифлослантирмайди;
— автономлик — энергия бепул, электр нархининг ошиши сизга таъсир қилмайди;
— самарадорлик — электр энергияси харажатларини тежайсиз;
— ишлатишнинг қулайлиги — махсус рухсат талаб қилинмайди.
Жисмоний шахслар учун кредит шартлари:
— кредит 50 миллион сўмгача;
— муддати — 5 йил;
— фоиз ставкаси — 23,99%.
Юридик шахслар учун кредит шартлари:
— кредит 1 миллиард сўмгача;
— муддати — 5 йил (имтиёзли давр 6 ойгача);
— фоиз ставкаси — 23,99%.
📲+998712025080
Батафсил маълумот
реклама
1 майдан базавий ҳисоблаш миқдори 300 минг сўмдан 330 минг сўмга, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 920 минг сўмдан 980 минг сўмга оширилди.
Читать полностью…"Semurg Insurance" компанияси энг йирик халқаро қайта суғурталовчи компания Swiss Re ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида Тошкентда AgroInsurance 2023 II халқаро конференциясини ташкил қилди.
Swiss Re компаниясининг махсус меҳмони ўз нутқида суғурта нафақат мамлакатимизда, балки бутун дунёда Агро саноатини йўқ қилиши мумкин бўлган ҳалокатли иқлим ўзгаришларига қарши курашда асосий воситага айланаётганини таъкидлади.
Semurg Insurance компаниясининг Swiss Re компанияси билан ҳамкорлиги натижасида зарарларнинг тўлиқ қопланиши кафолатланади.
Телефон: 1251
Батафсил маълумот: http://bit.ly/3M7G78W
Реклама
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Сергелида аёл 3 нафар фарзанди билан ўзини 9-қаватдан пастга ташлагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Хабар асосида Бош прокуратура ҳамда Тошкент шаҳар прокуратура раҳбарияти бошчилигидаги тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, текшириш ҳаракатлари олиб борилди.
Аниқланишича, 3 апрель куни соат 19.20 ларда Сергели тумани 8-мавзедаги кўп қаватли уйида яшаб келган аёл (1996 й.т.) икки нафар ўғли ва бир нафар қизини қасддан ўлдириш мақсадида, 9-қаватдан бирин кетин деразадан ташлаб юбориб, сўнгра ўзи ҳам ойнадан сакраб ўз жонига қасд қилган.
Оқибатда барчаси ҳодиса жойида вафот этишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш) ва 103 (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Олинган маълумотларга кўра, марҳума аёл Тошкент вилояти Зангиота туманида турмуш ўртоғи билан истиқомат қилган хонадонда 2022 йил октябрь ойида ёнғин содир бўлганлиги сабабли 3 нафар фарзандлари билан бирга онасининг Сергели 8-мавзесидаги уйига келиб, улар билан бирга бирга истиқомат қилиб келган ҳамда ушбу ҳолатлар унинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатган.
Шунингдек, марҳуманинг турмуш ўртоғи ҳозирда "Умра" зиёрати мақсадида Саудия Арабистонда эканлиги аниқланган.
Тергов гуруҳи томонидан ушбу фожеанинг барча эҳтимолий сабабларини синчковлик билан текшириш мақсадида қатор тергов тахминлари ишлаб чиқилган.
Хусусан, оилавий келишмовчилик, марҳумада кузатилган руҳий ўзгаришларга олиб келган сабаблар, ўз-ўзини ўлдириш даражасига келтириш ва бошқа тахминларнинг барчаси дастлабки тергов жараёнида батафсил текширилади.
Бош прокуратура
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораевнинг мажлисда рўзадор фермерларни сув ичишга мажбурлагани ҳақидаги хабарлар ортидан Бош прокуратурага мурожаат қилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га хат келиб тушганини тасдиқлаб, ҳозирда ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Ҳар куни нимадир бор.
31 март куни чақирилган мажлис тафсилотларидан хабардор манбанинг Kun.uz мухбирига айтишича, ҳоким йиғилиш иштирокчилари – қишлоқ хўжалиги ходимлари, миробларга ҳозир иш пайти экани, рўзани 60 ёшдан кейин тутиш кераклиги ҳақида айтиб бақирган.
«Рўзадорларга бирин-кетин сув ичириларкан, бошқалар ҳам ўз хоҳиши билан сув ичишни бошлаган. Ҳокимдан шу қадар қўрқишадики, бошқа рўзадорлар ҳам рўза эмасмиз, дея сув ича бошлашди. Бирорта гапирадиган бўлмади. Чунки ҳамма ҳокимдан қўрқади. Бу ҳоким – шер. Неча йилдан бери қимирламаяпти», – дейди манба.
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов воқеа вилоят ҳокимлиги ҳузурида тузилган тезкор ишчи гуруҳ томонидан ўрганилаётганини билдирди.
Хоразмда яна:
Султанов Ғайратжон Пўлатович Урганч тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Ғайратжон Султонов шу вақтга қадар Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ахмедов Шухрат Курвондурдиевич Тупроққалъа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунгача у Хоразм вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Назаров Жаҳонгир Бахромович Боғот тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Давлат активларини бошқариш агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эгамов Бобурбек Давлатназарович Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУК директори ўринбосари вазифасида ишлаб келган.
Кечадан бери ўзимга келолмайман. Хоразм вилоятида вояга етмаган, айни пайтда давлат қарамоғида бўлган уч нафар қиз бир гуруҳ амалдорлар томонидан жинсий зўравонликка учраган.
Маълум бўлишича, оилавий меҳрибонлик уйи раҳбари ўз васийлигидаги 3 нафар қизни танлаб олиб, 10 ой давомида (2021 йил май – 2022 йил февраль) моддий рағбат эвазига турли эркаклар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган. Норасида қизлар 15, 16, 17 ёш. Болалар калтакланган, руҳан тазйиққа учраган.
Бундай кабиҳликка қўл урган оилавий меҳрибонлик уйи раҳбари, вилоят адлия бошқармаси, туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқларига нисбатан жиноий иш очилган. Оилавий болалар меҳрибонлик уйи мудирасига 5 (беш) йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва фавқулодда вазиятлар бўйича туман бошқарма бошлиғига 1,5 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Бу вақт давомида уларга 22:00 дан 06:00 гача уйдан чиқиш тақиқланади.
Ижтимоий тармоқларда жиноятчилар орасида бошқа амалдорлар ҳам бўлгани, улар сувдан қуруқ чиққани айтилмоқда.
Корзинка #InsonQadriUchun ташаббуси остида маҳсулотларни арзонлаштиради
Энг керакли ва муҳим бўлган 231дан ортиқ маҳсулотлар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишингиз ва уларни Корзинка супермаркетларидан харид қилишингиз мумкин.
Файзга тўла муборак Рамазон ойи тинчлик-осойишталик, эзгулик ва савобларга тўла ўтсин. Корзинка сиз ва яқинларингизга хотиржамлик ва ҳаловат, ишларингизда эса барака тилайди!
#InsonQadriUchun
App | Telegram | Facebook | Insta | Web| Реклама
Иқтисодчи Ботир Қобилов Openbudget ҳақида: “Ўзбекистонликлар ўз солиқлари тақсимланишида, маҳаллий сайловларда ва фуқаролик жамияти қуришга қизиқиш билдирмайдилар, биз бошқачамиз, биз унга ва бунга тайёр эмасмиз” мазмунидаги шаблон гапларни баъзида эшитамиз. Шу гаплар тўғри эмаслигига далилни айнан "Ташаббусли бюджет” лойиҳаси кўрсатиб бермоқда десам ҳам бўлади. Бироз бўлса ҳам фуқаролик жамияти пайдо бўлаётгани, фуқаролар ўз солиқлари тақсимотида фаоллашиб бораётганлари фақат ва фақат яхши эмасми?
Кўчада ўқитувчилар овоз олиш учун “ялиниб” юришлари қанчалик тўғри деган ўринли савол берилиши мумкин. Агар шундай бўлса муаммо бу ерда Openbudget'да эмас, балки аксинча, Openbudget бошқа муаммога ишора қиляпти холос, менимча. У ҳам бўлса ўша эски муаммо - жойларда мажбурий меҳнат, буйруқбозлик аломатлари”.
Отабек Бакиров ҳам "охирги 7 йилда жамоатчилик фикри ва унинг эркин танлови учун рўй берган, шахсан менинг назаримдаги, энг катта қадамдан воз кечмаслик, ортга қайтмаслик керак" деб ёзмоқда.
"Лойиҳада камчиликлар борми? Бор. Уларни оммабопликни ва қамровни йўқотмай туриб ислоҳ қилишда давом этиш керакми? Керак. Қанчалик ҳайратли туюлмасин, ечимлар лойиҳанинг янада кенгайишида. Халқ 8 триллионни эмас, 15 триллионни ҳам рационал тақсимлай олади", деб ёзган иқтисодчи блогер.
P.S. Тўғри, ҳозир Openbudget энг қизғин паллага кирган, лекин шу масала фақат негатив томондан мавзу қилиб олиб чиқилаётгани ачинарли. Чунки бу биз учун жуда керак тизим. Уни ёмонотлиқ қилишга, уни салбий бўёқлар билан кун тартибига олиб чиқишлар бизга фақат зиён келтиради.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп жиноят содир этганликда айбланмоқда. Нью-Йорк прокуратураси унга қарши иш очган. У Америкада жиноий иш очилган биринчи собиқ ёки амалдаги президентдир. Трамп яқин кунларда қўлга олиниши мумкин.
Жиноят тафсилотлари ҳали тўлиқ ошкор қилинмади. ОАВ ёзишича, у порно актрисага сукут сақлаши учун катта миқдорда пул берган бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ ва электр энергияси нархларини 2023 йилда ошириш режалаштирилмаган. Бу ҳақда иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов маълум қилди.
«Нархлар ошадими йўқми, аниқ айта олмайман. Катта эҳтимол билан ошмайди, Аҳоли (жисмоний шахслар — таҳр.) учун аниқ ошмайди. Лекин бу мазкур масалани муҳокама қилмаяпмиз дегани эмас. Турли вариантларни кўриб чиқяпмиз, жумладан, қандайдир ижтимоий нормаларни муҳокама қилиняпти», — деди вазир ўринбосари.
Унинг фикрича, газ ва электр энергияси кўп истеъмол қиладиган, совуқ қишда уйда футболкада юрадиган бой одамлар бозор нархида тўлаши керак.
«Бу адолатдан бўлади», — дея қўшимча қилди Султонов.
«Агар фуқаро ижтимоий рўйхатлардан бирида турса, маоши кам бўлса, икки хонали квартирада яшаса, электр энергияси ва газдан тежамкорлик билан фойдаланса, бундай одамларни рағбатлантириш керак. Бундай тарифлар аксарият мамлакатларда амал қилади. Биз бунга бир кун етиб борамиз», — деди Дилшод Султонов.
❗️Президент фармони билан 1 апрелдан пенсия ва нафақалар миқдори 7%га, 1 майдан меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари 7%га оширилмоқда.
Читать полностью…