2025 йил учун АҚШнинг миграция дастури — Green-card натижалари чиқди. Расмий сайтда текшириб кўриш мумкин: https://dvprogram.state.gov
Читать полностью…«Ўзатом» директори Азим Ахмедхаджаев Ўзбекистонда АЭС қурилиши бўйича:
«Ҳозир фақат гаплашяпмиз, умумий гаплар бўляпти, ҳеч қандай аниқ гап йўқ. Россия томони ҳам сал умумийроқ гапирмоқда. Лекин, умуман олганда, ҳозир ҳеч нарса йўқ. Фақат умумий гап. Улар билан фақат қайси йўналишларда қандай имкониятлар борлигини кўриб чиқяпмиз».
Манба
Раҳмат, йигитлар!
Қатарда футбол бўйича 23 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди. Унда Япония ёшлар терма жамоаси Ўзбекистон футболчилари устидан ғалаба қозонди. Учрашув 1:0 ҳисобида якунланди.
Эртага Тошкент вақти билан 21:00да dvprogram.state.gov сайтида грин-карта натижалари эълон қилинади.
Читать полностью…😊“Пойтахт Банк” янги ишчи ўринлари яратган тадбиркорлик субъектларига кредит фоиз ставкалари камайиб борувчи “Тараққиёт сари” янги кредит маҳсулотини жорий қилди.
➖ Муддати: 36 ой
➖ Миқдори: 5 млрд сўмгача
➖ Фоиз ставкаси қуйидагича:
⁃ 10-20 тагача янги ишчи ўрин учун – 25,0%
⁃ 21-30 тагача янги ишчи ўрин учун йиллик – 24,0%
⁃ 31 та ва ундан ортиқ янги ишчи ўрни учун – 22,9%
Имтиёзлар:
⁃ 6 ойгача имтиёзли давр;
⁃ Дебет айланма учун комиссия – 0%.
🚀 “Пойтахт Банк” билан ҳамкорлигингизни эртанги кунга қолдирманг!
Telegram ▪️ Facebook ▪️ Instagram ▪️ Web ▪️ Реклама
Италия Ўзбекистон билан туризм ва логистика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирмоқда
Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Италиянинг “Arsenale Group” Бош директори Паоло Барлетта билан учрашув ўтказди. Учрашувда Италия томони туризм ва логистика соҳасида яқин ҳамкорлик қилиш бўйича катта қизиқиш билдирган.
Президент топшириғи билан Тошкентда ЮНЕСКО томонидан “Жаҳон Хотираси” рўйхатига киритилган Усмон мусҳафи (Тошкент Қуръони) қадимий қўлёзмасини консервация ва реставрация қилиш ишлари режалаштирилган.
Бу ҳақида Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева маълум қилган.
Салоҳиддин Бахтиярович Ботиров Марказий банкнинг Жиззах вилояти бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланибди. У "Агробанк" АТБ Жиззах вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Читать полностью…Bank.uz жамоаси «JET» медиа лойиҳасини ишга туширди
JET — пул билан боғлиқ турли ҳаётий масалаларни қамраб олувчи янги авлод медиа лойиҳаси бўлиб, асосчиларнинг сўзларига кўра, лойиҳадан кўзланган мақсад — одамларга пулни тежаш, кўпайтириш ва самарали сарфлашга ёрдам беришдир.
Медиа лойиҳа шахсий молия, инвестициялар, автомобиллар ва кўчмас мулк, саёҳат, соғлиқ ва бошқа кўплаб мавзуларни қамраб олади.
Лойиҳа асосчилари ўқувчиларга пул масалаларини яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган кўплаб фойдали калкуляторлар, «чек-лист» ва тестларни яратишни режалаштирмоқда.
JET билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин 👉 jet.uz
Сайт - Телегам - Реклама
Эндиликда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади - Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…Бу кимнинг автомобили? Балки Сизникидир?
Payme орқали пул ўтказиб, автомобил ҳамда бошқа кўплаб қимматбаҳо совринлар ўйинида қатнашинг!
Ўйиннинг биринчи босқичи 10-май куни бўлиб ўтади. Ўйин шартларини бажарган ҳар бир фойдаланувчи iPhone, PlayStation, телевизор ҳамда бошқа кўплаб совринларни ютиб олиш имкониятини қўлга киритади!
Шунингдек, омадли чипталар бош соврин — BYD Han учун бўлиб ўтадиган учинчи ўйинда ҳам иштирок этади. Эҳтимол, бу айнан сизнинг мукофотингиздир! Имкониятни қўлдан бой берманг — омад тилаймиз!
Реклама
Кўп квартирали уйларда умумий мол-мулкни сақлаш, ундан фойдаланиш ва уни таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйга туташ ер участкасини ободонлаштириш учун мажбурий бадаллар ёки тўловларнинг энг кам миқдорлари белгиланди.
Тўловлар бинодаги қаватлар сонига, лифт бор ёки йўқлигига боғлиқ.
Жумладан, Тошкент шаҳрида:
➖икки қаватли уйлар учун тариф 1 кв метр учун 1147−1149 сўм;
➖3 қаватли бинолар учун 1303−1305 сўм;
➖4 қаватли бинолар учун 1514−1518 сўм;
➖лифтсиз 5 қаватли бинолар учун 1512−1514 сўм;
➖лифтли 6 қаватли бинолар учун 1110 сўм;
➖7 қаватли бинолар учун 1703−1709 сўм;
➖8 қаватли учун 1701−1707 сўм;
➖9 қаватли учун 1700−1706 сўм;
➖10 қаватдан бошланган бинолар учун эса 1828−1830 сўмни ташкил этади.
Ипотека-банк навбатдаги сўмдаги еврооблигaцияларни жойлаштирди
Жорий йилнинг 25 апрель куни Ипотека-банкнинг 1,4 триллион сўм миқдоридаги 3 йиллик еврооблигaциялари йилига 20,5 фоиз купон ставкаси билан халқаро Вена фонд биржасига муваффақиятли жойлаштирилган. Бу ҳақида банк матбуот хизмати маълум қилмоқда.
Битим ташкилотчиси JP Morgan бўлиб, аксарият инвесторлар Венгрия халқаро банки ҳисобланувчи ОТП банкнинг 2023 йилда Ипотека-банк капиталининг асосий улушини қўлга киритишини ижобий қарши олган.
Ипотека-банк томонидан 3 йил аввал, 2021 йил апрель ойида ҳам 785 миллиард сўмлик еврооблигaциялар чиқарилган эди.
Батафсил.
“…Бу «азизлар» мактаб кўрмаганлар, ҳукмронлик қонунларини эшитмаганлар, маъмурий идоранинг одоб ва қоидаларини билмайдилар.
Миллат қандай юксалади, мамлакат қайси йўл билан бойийди, давлатнинг хазинаси қандай тўлади каби масалалар хаёлларига ҳам келмайди.
«Маълум бир мансабдор ҳокимнинг халқ олдидаги вазифаси нимадан иборат, халқнинг ҳокимга нисбатан ҳуқуқининг даражаси қанчалик» каби фикрларни ҳеч қачон эшитмаганлар.
Бироқ, бирон-бир вилоятнинг ҳокимлигига тайинланишса, ўша ер ҳуқуматини дўзах оловининг бароти ёки босқинчилик манбаи деб биладилар. Натижада улар ўзларига қарашли барча кишилари ва дўстлари билан бало лашкари мисоли у ерга қўниб, бадбахт аҳолидан нафслари истагунча мол-ҳол оладилар ва подшоҳнинг хазинаси...га ҳам инсофлари етгунча топширадилар. Ҳеч ким улардан бу дарёсимон ғоратгарчилик ва томчисимон топшириш сабабини суриштирмайди…”
Абдурауф Фитрат, “Ҳинд сайёҳининг қиссаси”дан.
Бугун, 1 май куни Тошкент шаҳрининг барча туман давлат хизматлари марказларида интернет тармоғида кузатилган носозлик сабабли туман давлат хизматлари марказларида хизмат кўрсатишда вақтинчалик узилишлар бўлади – Адлия вазирлиги
Читать полностью…🔹Туронбанк Тошкентнинг 7 та тумандаги маҳаллаларда замонавий кутубхоналарни ташкил этибди
➖Хусусан, Шайхонтоҳур, Учтепа, Яшнобод, Юнусобод, Миробод, Мирзо Улуғбек ва Чилонзор туманларидаги МФЙлар қошида кутубхоналар очилиб, Туронбанк уларни умумий ҳисобда 3000 донага яқин турли жанрлардаги будиий, илмий, миллий ва жаҳон адабиётлари ҳамда компьютерлар билан тўлдирибди.
➖Энг муҳими ҳар бир маҳалладаги кутубхонага 2 нафаргача банд бўлмаган фуқаролар ишга қабул қилинган.
▪️Туронбанк ташкил этган кутубхоналарни ТВдан ҳам кўп кўрсатишяпти. Хоҳловчилар учун: Sevimli TV|Yoshlar TV
➖Батафсил маълумот ва тўлиқ фотосессия банк расмий сайтида! - www.turonbank.uz
▪️Қизиқ тарафи негадир Туронбанк баъзиларга ўхшаб кутубхоналардан пиар инструмент сифатида фойдаланмабди.
Реклама
Ўзбекистон Италия билан ҳамкорликда “The Samarkand express” сайёҳлик поездини ишга туширади.
Читать полностью…Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси қошида «Аёллар медиа клуби» ташкил этилди
Бугун Жаҳон матбуот эркинлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан «Миллий медиа маҳсулот яратишда аёллар сиймоси» мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди.
Конференция давомида ЎзММБ Бошқарув раиси, профессор Шерзодхон Қудратхўжа «Аёллар медиа клуби» тузишни таклиф этди ва бу таклиф конференцияга ташриф буюрган иштирокчилар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Клубнинг асосий вазифаси миллий медиа маҳсулотларда аёллар сиймосини яратиш юзасидан нодавлат телерадиоканаллар учун таклифлар ишлаб чиқиш ҳисобланади. Бу орқали Клуб мамлакатимизнинг гендер тенглик соҳасидаги сиёсатига муносиб хисса қўшишига умид билдирилди.
Аёллар медиа клуби раиси этиб Мактабгача таълим агентлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева, Клуб котиби Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети проректори – Нозима Муратова тайинланди.
🏦 Асакабанк кўмагида ташкил этилган кутубхоналардаги маънавий дурдоналар маҳалла фуқаролари онги ва қалбига маърифат зиёсини улашмоқда
Бугун халқимизга хос миллий қадрият қайта тикланиб, китобхонлик зиёси бутун маҳаллалар бўйлаб ёйилмоқда. Тижорат банклари кўмагида ташкил этилаётган маҳалла кутубхонаси лойиҳаси доирасида мамлакатимиз йирик банкларидан бири Асакабанк фаол иштирок этмоқда.
Асакабанк бириктирилган Тошкент шаҳридаги«Оқ тепа», «Зафаробод», «Дамариқ» ва «Ракат» маҳаллаларда 500 дан зиёд китоб фондига эга бўлган кутубхоналар ташкил этилди. Ушбу маърифат масканларида барча ёшдаги маҳалла аҳли қизиқишига мос ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари жамланган бўлиб, бугунги кунда ушбу кутубхоналар одамлар билан гавжум.
Ушбу кутубхоналардаги китоб жавонларини тўлдириб турган маънавий дурдоналар аллақачон маҳалла ёшларини онги ва қалбига маърифат зиёсини улашишни бошлаган.
Асакабанк Матбуот маркази
Реклама
Жорий йилнинг июн ойи охиригача Тошкент-Андижон пуллик йўл қурилиши лойиҳасининг техник-иқтисодий ишлари якунланади. Лойиҳанинг умумий узунлиги 314 км бўлиб, унинг қиймати 4,65 млрд долларни ташкил қилади. Бу ҳақда Тошкент халқаро инвестиция форумидаги тадбирда транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев маълум қилди.
Читать полностью…My.gov.uz муҳим янгиликни эълон қилди
Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин.
My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.
Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлгангача), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади.
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган.
Ушбу хизматдан фойдаланиш тартиби ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олинг.
Видео
Реклама
Yandex Go Ўзбекистонда электромобиллар учун махсус тарифни ишга туширади. Дастлабки босқичда Yandex Go хизматига 1000 дан ортиқ шундай автомобилларни улаш режалаштирилган.
Компания вакилларининг таъкидлашича, электромобиллар юқори даражадаги қулайликка эга — замонавий, шовқинсиз ишлайди. Шунингдек, улар фойдаланишда тежамкор, ёқилғи сарфи ва харажатлари паст, бу ҳайдовчилар учун фойдали. Шаҳар муҳити учун электромобиллардан, жумладан таксида фойдаланиш шаҳардаги шовқинни ва чиқиндиларни камайтиришга ёрдам беради
Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан Ўзбекистоннинг йирик банкларидан бири бўлган “Асакабанк”ни хусусийлаштириш бўйича битим имзоланди - Шавкат Мирзиёев
Читать полностью…Жорий йилнинг 3,4,5 май кунлари Самарқанд - Тошкент - Самарқанд йўналишида қўшимча “Афросиёб” тезюрар поездлари қатнови йўлга қўйилади.
Читать полностью…Шуҳрат Қурбонов ёзмоқда:
“Майли, обналчиларнинг лоббиси дейишса ҳам, нимага P2P (картадан картага ўтказма) ларни бундай тарзда назорат қилиш ёмонлиги ҳақида бир ёзай.
Биринчидан, P2P ўзи ёмон нарса эмас, бу иккита одам ўртасидаги ҳисоб-китобларни осонлаштирувчи замонавий бир имконият. Яъни олдин оиламиздагиларга, яқинларимизга банкоматга бориб нақд пул ечиб берадиган бўлсак – ҳозир картасига ўтказиб қўя қоляпмиз. Бу албатта яхши. Бундан ташқари олдин ота-оналар талаба болаларига ёки болалар ота-онасига пулни «пятак»ка чиқиб такси орқали нақд шаклида бериб юборишарди. Ҳозир эса картасига ўтказади қўяди. Яхши эмасми?!
Иккинчидан, нимага ҳамма шуни назорат қилайлик демоқда? Сабаб сифатида – тадбиркорлар ўз маҳсулотини касса ёки терминал орқали ўтказмасдан P2P қилиб қабул қилиб даромадларини яширяпти, солиқдан қочяпти деб тушунтиришмоқда. Бу қанчалик рост? Тўғри, шунақа жойлар кам эмас – мисол Малика, Ўрикзор, Абу Сахий каби бозорларда кўп бўлади, баъзида дўкончичилар ҳам сўрашади. Лекин P2P ўтказиб чек олмайдиган одам, нақд пул тўлаб ҳам чек олмаслиги мумкинку, тўғрими – демак нақд пул қабул қилиш ҳам даромадни яширишга, солиқдан кочишга ёрдам бераркан. Лекин P2Pни нақд пулга нисбатан битта плюси бор – бу нақдсиз рақамли тўлов бўлиб, қонуний эҳтиёж туғилганда бу тўлов занжирини аниқласа булади. Нақдда бундай имконият йўқ.
Майли, чекладик ҳам дейлик, солиққа маълумот берадиган ҳам қилдик, кейин нима бўлади, тадбиркор, «вой, энди иложимиз йўқ, солиққа тушарканмиз, жарима тўларканмиз, бу ёғига терминал орқали қабул қиламиз» дейдими? Сиз шунга ишонасизми? Менимча, «ака, мана бу бурчакда банкомат бор, шундан пул ечиб келсангиз, ман сизга 1% (5%,10%) чегирма қилиб бераман» деса керак. Ёки, «ака беринг ўзим пул ечиб келаман» деб ўзи ғирр этиб югуриб бориб ечиб келади. Бунақаси олдин хам бўлган, ўзимга ҳам неччи марта шундай таклиф қилишган.
Муаммо картадан картага ўтказмадами? Менимча, йўқ, сотувчилар картага ўтказиб беринг дейишига сабаб аслида бошқа жойда бўлиши керак. Ўтказма бу бор-йўғи оқибат. Шу сабабни йўқотиш устида ишланса – ўзи камаяди бу нарса. Ёки бошқа йўли бор – Қозоғистонда 3 ой давомида 100 ва ундан ортиқ ҳар хил одамдан картадан картага ўтказма келиб тушса – бундай тушумлар тадбиркорлик ҳисобланиб, пул қабул қилган одамлар солиққа тортилади. Яъни ёппасига ҳамма маълумот берилмайди, фақат шундай кўп тўловлар қабул қилган одамлар тўғрисида маълумот берилади. Менимча, шу тўғрироқ йўл.
Нима бўлганда ҳам, ўзи нақдсиз тўловларни ривожлантирамиз деб қийналиб юрган бир вақтда, филни идиш-товоқ дўконига (слон в посудной лавке) қўйвормасак бўлди.
Буларнинг барчаси ИМҲО”.
THE TRAVEL TIME'дан сўнгги дақиқали турлар дайжестини олинг
🇦🇪 Дубай - 380$ дан
🇪🇬 Миср - 370$ дан
🇬🇪 Грузия - 300$ дан
Таътилингизни узоқ вақт эсда қоларли қилиш учун бизнинг хизматларимиздан фойдаланинг.
☎️ +998 (98) 155-44-99
☎️ +998 (98) 155-44-99
☎️ +998 (97) 595-44-99
☎️ +998 (95) 535 44 99
✍️ @the_travel_time
✍️ @thetravel_time
✍️ @thetraveltime_g
✍️ @the_traveltime
Telegram |Instagram |Facebook | Реклама
Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосари пора билан қўлга тушди.
Аниқланишича, у танишлари орқали суднинг иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбдор шахсга нисбатан жазо қўлланилишида енгиллик қилиб беришни айтиб, алдов йўли билан ишончни суиистеъмол қилиб, келишилган 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168 (фирибгарлик) (қизиқ - изоҳ биздан) ва 28,211 (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Манба
Тайинловлар
Акмал Мирзаев Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у Сардоба тумани ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.
Қурбон Турсунов Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Бунгача у Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.
Ўткирбек Маъмуров Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ҳокими лавозимига тайинлади. Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Фурқатбек Бўтахонов Андижон вилоятининг Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига тайинлади. Бунгача у ушбу туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.