davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилади

“Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

Читать полностью…

davletovuz

Нотўғри сигнал

Ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган яширин иқтисодиётга қарши курашиш чоралари (ҳозирча лойиҳа кўринишида) ижобий таклифлар билан бир қаторда, баҳсталаб, Солиқ қўмитасига яна мутлақ ва назоратсиз ваколатларни тақдим этиш хавфини оширган. Энг ёмони, ушбу идора имкон бўлдики, ўзига қўшимча ваколат ва инструмент олишга интиляпти. Эртага кеч бўлади, бугун ўйлаш керак.

Битта нарсани унутмаслик керакки, ҳозирги бюджет тақчиллигини юзага келтирганлар одамлар, кичик ва ўрта тадбиркорлар эмас, балки ҳисобдорлигини унутган ҳукуматнинг палапартиш сарф-харажати, монополия, йирик бизнес олаётган имтиёзу субсидиялар оқибатидир (Мабодо муаммо шунда бўлса). Шунинг учун ҳам икки оёқ бир этикка тиқилган пайт қора халқнинг чўнтагига қўл тиқишга уриниш адолатсизликдан бошқа нарса эмас.

Жисмоний шахслар ўртасида P2P пул ўтказмалари устидан назорат ўрнатишга уриниш яна кун тартибига чиқаётгани хавотирлидир. Ваҳоланки, худди шундай уриниш ўтган йили янги Конституциянинг “41, 65–67-моддалари талабларидан келиб чиқиб, шунингдек, мулкий ҳуқуқларнинг ишончли ҳимоясини таъминлаш, ушбу ҳуқуқларни чеклаётган омилларни бартараф этиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик мақсадида” бекор қилинган эди. Ëки Президент тадбиркорлар билан учрашувда “Tax Gap” деган балони бекор қилган ҳолатни эслашнинг ўзи кифоя.

Ҳукумат тайёрлаган яширин иқтисодиётга қарши курашиш дастурида ҳам яна шундай казусларни яратадиган чоралар илгари суриляптики, эртага тадбиркорларни, оддий одамларни қийнашга замин яратилиши мумкин. Назоратсиз, тадбиркорни, оддий одамларни “ямлаб ютишга” тайёр турган конторага қўшимча ваколат бериб, афсусланиб юргандан кўра ҳозироқ етти марта ўйлаб, бир марта кесган яхши. Энергетика ва коммунал хизматлар нархлари ошиб, шундоқ ҳам стрессда турган тадбиркорларни, одамларни, қўпол ўхшатиш бўлса ҳам, қатағон қилиш нотўғри қадам ва нотўғри сигналдир. Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик.

Читать полностью…

davletovuz

Яширин иқтисодиётга қарши чоралар доирасида қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда солиқ базасини ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдорлардан келиб чиқиб аниқлаш режалаштирилмоқда.

Яъни уй-жой сотиш учун солиқ солинадиган база ҳар бир квадрат метр учун белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмас.

Читать полностью…

davletovuz

2024 йил май ойидан ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 648 минг сўмни ташкил этди.

Читать полностью…

davletovuz

Ислом тараққиёт банки томонидан ташкил этилган халқаро форумда InFinBank вакиллари ҳам қатнашмоқда

Ар-Риёд шаҳрида 2500 дан ортиқ молий соҳаси вакиллари қатнашаётган Ислом тараққиёт банкининг йиллик анжуман йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда InFinBank бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Бахтиёржон Джураев Ислом инвестициялар ва экспорт кредитларини суғурталаш корпорацияси (ICIEC), Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси (ICD) ва Халқаро ислом савдони молиялаштириш корпорацияси (ITFC) вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Музокаралар вақтида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро ўсиш ва ривожланишнинг янги йўлларини ўрганишга қаратилган кенг кўламли мавзулар муҳокама қилинди. Шунингдек, ICIEC билан савдони молиялаштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва бу йўналишда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилган.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида 2024 йил 1 июлдан бошлаб чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида жисмоний шахслар томонидан
тўловлар мобиль иловалар (нақдсиз) ва пластик карта орқали амалга оширилганда 1 фоиз миқдорида кэшбек қайтаришни ҳамда тўловлар нақд пулда амалга оширилганда кэшбек қайтариш тартибини бекор қилишни режалаштирмоқда.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик бўйича тақдимот билан танишди.

Читать полностью…

davletovuz

Андижон вилоят ҳокимлиги биноси қурилиши бошланди. Маъмурий бино Янги Андижонда барпо этилади.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг ёзишича, янги бино “инвестиция маблағлари асосида” 4 гектар ер майдонида барпо этилади.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди.

Читать полностью…

davletovuz

Лангар қишлоғи

Манба

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида навбатдаги режаларини тайёрлаган. Жамоатчилик учун эълон қилинмаган мазкур лойиҳа мутасадди идоралар ўртасида келишувга чиқарилган, яқинда тадбиркорлар иштирокида муҳокама ҳам қилинган. Айтиш керакки, улар орасида ҳақиқатда яширин иқтисодиёт кўламини камайтиришга доир муҳим қоидалар акс этмоқда.

2024 йил 1 майдан бошлаб:

➖қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда солиқ базасини аниқлашда ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдорлардан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда;

➖уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотуви фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади. Бунда жисмоний шахслар томонидан мазкур олди-сотди шартномаларини банк маълумотлари асосида, юридик шахслар томонидан эса электрон ҳисобварақ-фактура орқали нақд пулсиз ҳисобкитобларнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда нотариал расмийлаштирилади.

2024 йил 1 июлга қадар:

шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосланган қурилиш объекти учун қурилиш материаллари ва сарф-харажатларининг чекланган ўртача миқдорини қатъий белгилаш тизими жорий этилади.

➖“POS” терминаллар ўрнатиш харажатлари фойда ва айланмадан олинадиган солиқ базасидан чегирилади.

➖“POS” терминаллар орқали амалга оширилган товар айланмаларига нисбатан фойда ва айланмадан олинадиган солиқ ставкалари 5 фоизга камайтирилади.

Шунингдек:

➖улгуржи савдо тўлиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тартибига ўтказилади;

➖юридик шахс томонидан устав жамғармаси оширилган (янгидан шакллантирилган) тақдирда, мазкур операциялар бўйича товар моддий бойликларнинг манбаси юзасидан маълумотларни мажбурий равишда 10 кун ичида солиқ органларининг ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби ўрнатилади.

➖молия йили давомида жорий молия йили учун бюджет даромадларини камайтирувчи, солиқ ва божхона имтиёзларини беришни ва солиқсиз тўловлардан бюджетга ажратмаларни камайтиришни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш қатъиян тақиқланади.

❗️Айни пайтда яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилигини янада қийинлаштириш, солиқ хизмати ваколатларини кенгайтириш ҳамда нақд пул муомаласининг яна ортишига олиб келадиган, яъни яширин иқтисодиётнинг кенгайишига туртки берадиган шубҳали таклифлар ҳам бор.

2024 йил 1 июлдан:

➖солиқ органларига солиқ тўловчининг ҳудудига кириш ва бинони кўздан кечириш ваколати берилиши мумкин. Истиснолари ҳам хавотирли.

➖Солиқ қўмитаси Марказий банк билан товар ва хизматлар учун тўловлар жисмоний шахсларнинг пластик карталари (Р2Р) орқали амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Р2Р операцияларида муайян чегарадан ошган транзакциялар бўйича ўзаро маълумот алмашинуви юзасидан меморандум имзолаши шартлиги кўрсатилмоқда. Бу биринчи марта кўтарилмаяпти. Яқин-яқинда ҳам жиддий эътирозга сабаб бўлган эди.

➖айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш тартибини бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бу амалиёт яқиндагина кучга киритилган эди.

➖барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан йирик солиқ тўловчилари учун қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси ўрнини қоплаб беришни мурожаат қилинган кундан бошлаб 60 кундан 75 кун ичида амалга ошириш (тезлаштирилган тартиб ва тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги бундан мустасно).

Ҳужжат лойиҳаси чиндан ҳам тадбиркорлар ва фуқаролар учун принципиал тартиб-таомилларни кўзда тутади. Ҳужжат лойиҳаси очиқ муҳокамага қўйилиши, бизнес ва экспертлар ҳамжамияти билан яхшилаб элакдан ўтказилиши, иқтисодиёт равнақига халақит берадиган қисмлари якуний ҳужжатга киритилмаслиги лозим. Умуман, тўсатдан қарорлар пайдо бўлиб қолиш амалиётига барҳам бериш зарур.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат 7 та йирик компаниядаги давлат улушларини халқаро бозорда сотишни режалаштирмоқда.

Биринчи бўлиб, Самарқанд автомобиль заводининг 75,2% улуши 2024 йил 1 июлига қадар савдога чиқарилиши керак.

Бундан ташқари, гигант компаниялар Навоий КМК АЖ
Олмалиқ КМК АЖ
Ўзбекгидроэнерго АЖ
Ўзбектелеком АЖ акцияларининг 5 фоизгача қисми бирламчи (IPO) ёки иккиламчи (SPO) оммавий таклиф воситалари орқали халқаро фонд бозорларига чиқарилади.

Читать полностью…

davletovuz

Дэвид Кэмерон Мўғулистондан Лондонга қайтишда Тошкентда тўхтаб ўтибди.

Читать полностью…

davletovuz

2025 йил 1 январдан интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади - президент фармони

Читать полностью…

davletovuz

Валломат.

Ҳокимларни халқ сайлаши керак. Бутун дунёда шунақа.

Читать полностью…

davletovuz

Умид қиламизки, ҳужжат ушбу ҳолатида қабул қилинмайди. Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат кенгаши бу масалани чуқур ўрганиб, муҳокама қилиб, жамоатчилик ва бизнес вакилларини эшитган ҳолда оптимал ечимга келинади.

Читать полностью…

davletovuz

Боғча пули 1 июндан 20%га, янги йилдан яна 10%га ошади

Ҳукумат қарори билан 2024 йил 1 июндан ва 2025 йил 1 январдан бошлаб амал қиладиган давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари тасдиқланган.

Давлат боғчалари тўлови 1 июндан ўртача 20%га, янги йилдан эса яна 10%га қимматламоқда.

Охирги марта боғча пули 3 йил аввал, 2021 йил 1 майда 15%га оширилганди.

Читать полностью…

davletovuz

My.gov.uz портали янги қулайлик ҳақида хабар берди

Ягона порталда энди сиз энг талабгир бўлган «Руҳий касалликлар» ёки «Наркология» диспансерларидан маълумотномаларни ҳеч қандай ариза тўлдирмасдан олишингиз мумкин.

Жараён жуда оддий экан! My.gov.uz орқали керакли хизматни танлаб, тўловни амалга ошириш кифоя. Қолган ишни my.gov.uz нинг ўзи бажаради. Автоматик равишда аризангизни тўлдиради ва барча керакли текширувларни амалга оширади.

Bақтингизни беҳуда сарфламанг ва my.gov.uz қулайликларидан бугуноқ фойдаланинг!

Видео | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида яна қуйидаги чораларни таклиф этмоқда:

➖товар ва хизматларнинг умумий қиймати уч минг АҚШ долларидан ошганда тўловларни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга ошириш;

➖барча бюджет ташкилотлари (шу жумладан қуролли кучлар), олий таълим муассасалари ҳамда йирик солиқ тўловчилар ишчи ходимларига ойлик иш ҳақини 100 фоиз миқдорда банк пластик карталари орқали бериш;

➖онлайн давлат хизматлари ва тўловлари, жисмоний шахслар ўртасидаги ўтказмалар, шахсий маблағларни бошқариш ва онлаи‌н савдо хизматларини у‌з ичига олган “WeChat” ва “Kaspi” тизимларининг у‌хшаши бу‌лган технологик ечимни яратиш.

Эслатиб ўтиш керакки, мазкур таклифлар лойиҳа бўлиб, улар ўзгариши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Индонезияни мағлубиятга учратиб, Осиё кубоги (U-23) финалига йўл олди ва Париж олимпиадаси йўлланмасини ҳам қўлга киритди.

Ўзбекистон спорти тарихида ҳали бирорта терма жамоа олимпиада йўлланмасини қўлга киритмаганди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкентда яшил ҳудудда Туркиянинг Ellipse Garden Darhan турар-жой мажмуаси сотуви бошланди

26 апрель куни ушбу турар-жой мажмуасининг очилиши маросими бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда меҳмонлар ва бўлажак хонадон соҳибларига мажмуасининг ўзига хосликлари, имкониятлари ва устунликлари ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Ellipse шаклидаги блоклар визуал жиҳатдан хонадонларга ўзгача гўзаллик бағишлайди. Лойиҳалаш ва қурилиш ишлари, электр монтажи, механик-йиғув ишлари, қайта тикланувчан энергия йўналишларини қурилиш секторида ярим асрлик тажрибага эга «Коç Construction» компанияси амалга оширади.

Турар-жой мажмуасининг 20.000 кв.м қисми мутлақо яшил ҳудуд бўлган ландшафт дизайнига. Хонадон сотиб олиб, бир вақтнинг ўзида сиз массаж, туз ва фитнес заллари, кинозал ва мусиқа хонаси, кафе, сауна, бассейн ва бошқа кўплаб кўнгилочар масканларга кириш имконияти мавжуд. Бундан ташқари ТЖМда 900 та машинага мўлжалланган автотураргоҳ ҳам бўлади.

Мажмуа сотув офиси телефон рақами: (+998) 88-800-77-77
Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Асака кўчаси, 52
Компания сайти: https://ellipsegarden.uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

UzIMEI’даги давлат улуши хусусийлаштирилади

UzIMEI операторига эгалик қиладиган Information Technology Center МЧЖдаги 49% давлат улуши ҳам сотилади.

Қолган 51% улуши Delta Telecom International компаниясига тегишли.

Читать полностью…

davletovuz

NBU'да бизнес учун бепул ҳисоб рақамини очинг

✅ Xавфсизлик ва махфийлик
✅ Тез ва сифатли хизмат кўрсатиш
✅ Кенг турдаги хизматлар
✅ iBank'га бепул уланиш ва ҳисоб рақамини бошқариш учун мобил илова

Тафсилотлар сайтда: sme.nbu.uz

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ёшлар ишлари агентлиги ва Халқ банки қўллаб-қувватлаётган Mutolaa лойиҳаси Жавлон Жовлиевнинг "Қўрқма" романи асосида қизиқарли ҳужжатли фильм тақдим этибди.

Визуал инструментлар, замонавий технологиялар орқали муҳим маълумотларга эътиборни жалб қилиш муҳим.

Албатта кўринг:
https://www.youtube.com/watch?v=PYNopQErSuQ&t=588s

Читать полностью…

davletovuz

Туронбанк тадбиркорлар учун кредит фоизларини пасайтирмоқда!

➖Бу имтиёздан фойдаланиш учун янги иш ўринларини ташкил этишнинг ўзи кифоя.

☑️Кичик ва ўрта бизнес вакиллари учун:

20 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратса:

▪️Миллий валютада – 2 фоизгача
▪️Хорижий валютада – 1 фоизгача

☑️Йирик тадбиркорлар учун:

25 тадан кам бўлмаган янги иш ўрни яратса:

▪️Миллий валютада – 4 фоизгача
▪️Хорижий валютада – 2 фоизгача

☑️Кредитнинг максимал миқдори:

▪️Миллий валютада – 10 млрд. сўм
▪️Хорижий валютада – 1 млн. АҚШ доллари

☑️Кредит муддати:

▪️Айланма маблағларни тўлдириш – 18 ойгача
▪️Асосий восита сотиб олиш – 36 ойгача

➖Шунингдек, Туронбанк мавжуд банк тарифларига ҳам чегирмалар бермоқда.

▪️25 тадан кам бўлган янги иш ўрни яратса - 50%дан 100%гача чегирма

➖Батафсил маълумот: www.turonbank.uz
➖Алоқа маркази: 1220

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Савдо Ўзбекистонда аҳоли энг кўп банд бўлган секторлардан бири ҳисобланади. Нафақат тадбиркорлик, халққа хизмат кўрсатадиган барча соҳалар, шу жумладан давлат ишхоналарида ҳам савдо сирларини билиш ас қотади, яхшироқ хизмат кўрсатилади.

«Asaxiy Books» нашриёти «Халқ банки» билан ҳамкорликда шу муҳим соҳа учун машҳур китобни ўзбек тилига таржима қилибди. Гранд Кардоннинг «Савдо санъати» китоби айнан сотувни ўргатади.

Тадбиркорлар, уларнинг ходимлари, хизмат соҳасидаги ҳаммага тавсия қилинади.

Китобни харид қилиш: asaxiy.uz/u/savdosanati

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

💙🧳Карьера куни - меҳнат ярмаркаси

Жорий йилнинг 18 апрель куни, Тошкент шаҳридаги Вебстер университетида Карьера куни - меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Мазкур тадбирда 100 га яқин давлат ва хусусий корхоналар иштирок этишди.

Ўтказилган меҳнат ярмаркасининг асосий мақсади университет битирувчи ёшларининг бандлигини таъминлаш ва улар учун стажировкаларни ташкил этишдан иборат.

💬Telegram | 🌐 Instagram
🌐 Facebook | 🌐 LinkedIn
Реклама

Читать полностью…

davletovuz

25-26 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар божхона хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 78-йиғилиши бўлиб ўтди.

Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон божхона хизматлари раҳбарлари ҳамдўстлик доирасида божхона соҳасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишди.

Батафсил

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Олий таълим ва фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг май ойи давомида пойтахтда мактаб битирувчилари ва талаба ёшлар иштирокида “Тошкент битирувчи ва талаба-ёшлар лойиҳаси” кенг кўламли битирувчи ва талаба ёшлар тадбири ўтказишни режалаштирмоқда.

Лойиҳа доирасида уларнинг ўзлари қизиққан соҳада таълим олишлари учун тегишли ОТМларга йўналтириш, иш излаётган ёки хорижда таълим олмоқчи бўлган ёшларга зарур шарт-шароитларни яратиб беришга алоҳида урғу берилади.

Шу мақсадда турли тадбирлар, ОТМларда интерактив тадбирлар, компания ва бизнес вакиллари билан учрашувлар, маҳорат дарслари ўтказиш режалаштирилган.

Лойиҳа иштирок этиш учун ушбу ботда рўйхатдан ўтиш талаб этилади: /channel/talaba_bitiruvchi_bot

Читать полностью…

davletovuz

MKBANK'дан валюта омонатлари бозорида энг юқори фоизли омонат — йиллик 9 фоизлик даромад келтирувчи “Стимул” омонати

"Стимул" омонати шартлари ўзгарди! Эдиликда сиз MKBANK'даги жамғармангиздан энг юқори даромадни олишингиз, бунинг устига, унинг қулай шартларидан фойдаланишингиз мумкин!

🔗 Йиллик фоиз ставкаси — 9 %;
💸Минимал миқдор — 100 $;
🗓 Омонат муддати — 24 ойгача.

Энг муҳими, сиз омонат фоизини ҳар ойда ёки охирида жамлаб олишингиз мумкин!

📌 Унутманг, “Стимул” омонатида қўшимча тўлов қилиш имконияти ҳам мавжуд.

Шошилинг, акция 2024 йил 1 июлга қадар давом этади.

Маълумот учун, MKBANK сўмда ҳам йиллик 25 фоиздан омонат таклиф қилмоқда.

Батафсил |Реклама

Читать полностью…
Подписаться на канал