davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътили 21 мартдан бошланади

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 2024 йил 21 март кунидан бошланади ва 27 март куни (7 календарь кун)га қадар давом этади.

Дарслари 2024 йил 28 март кунидан бошланади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент-Хива йўналишига қўйиладиган тезюрар поезд учун Жанубий Кореянинг “Hyundai Rotem” компаниясидан юқори тезликдаги электропоезд олиб келиниши мўлжалланган. 7 вагонга эга электропоезд 351 та ўриндиққа эга бўлади. Соатига 250 километр тезликда ҳаракатлана олади.

Читать полностью…

davletovuz

Яқинда АҚШ Қирғизистон фуқаролари учун туристик визалар муддатини 5 йилдан 10 йилга узайтиргани ҳақида хабар берилган эди. Иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов Қозоғистон ёки Қирғизистон фуқароларидан фарқли ўлароқ ўзбекистонликларга узоғи билан бир йиллик виза берилишини оғриқ билан эслатмоқда. Унинг ёзишича, бу Американинг эмас, кўпроқ Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамасининг муаммоси ёки ҳаракатсизлиги оқибатидир.

Гап шундаки, АҚШ қонунчилигида “сиздан угина, биздан бугина” (reciprocity) талаби мавжуд. Яъни модомики Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун 10 йиллик виза бермас экан, Америка ҳам Ўзбекистон фуқаролари учун ўн йиллик виза тартибини жорий қилолмайди.

Иқтисодчининг ёзишича, бугунги кунда бир йиллик АҚШ туристик визасини олган ўзбекистонлик 180 кун ушбу мамлакатда бўлиб туриши, бир неча марта ташриф буюриши мумкин. Аммо Ўзбекистон АҚШ фуқароларига туристик визани атиги 30 кунлик муддат билан беради. Мабодо америкалик талаба Ўзбекистонда ўқимоқчи бўлса, бир йиллик виза олиши мумкин. Ўзбекистонлик талаба ҳам, докторант ҳам бир йилдан ортиқ муддатга виза ололмайди. Тўрт йил ўқиса, ҳар йили визасини янгилаши зарур бўлади. Хуллас, саломга яраша алик.

Ваҳоланки, Қозоғистон америкаликлар учун визасиз режим жорий қилган. Агар америкаликнинг таълим ёки бизнес мақсади бўлса, унга 10 йиллик виза берилади. Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун 10 йиллик таълим ва бизнес визаларини беришни жорий қилса, бундан ўзимизнинг қоракўзлар ҳам ютади. Пули, вақти тежалади.

Чиндан ҳам, Ўзбекистон Американи олабўжи кўришни тўхтатиб (агар муаммо шунда бўлса), АҚШ фуқаролари учун виза режимини бекор қилиши ва 10 йиллик визалар беришни бошлаши учун аллақачон фурсат етиб келган. Чунки бундан фақат ва фақат Ўзбекистон фуқаролари ютади. Ташқи ишлар вазирлигимиз, Америкадаги элчихонамизнинг асосий миссияларидан бири ҳам аслида ўзбекистонликлар учун қулай виза режимига эришиш бўлиши керак. Ўзбекларнинг қозоқ ёки қирғизлардан кам жойи йўқ. Американинг олдида ҳам.

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Россияда ташландиқ сифатида расмийлаштирилган ўзбекистонлик бола иши ўрганилмоқда

2022 йилда туғилган бола Россиядаги васийлик органида 1 ойдан бери сақланаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда унинг бувиси хабар берган. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан фуқаронинг вояга етмаган набирасини унинг васийлигига ўтказиш учун зарур ҳужжатлар Россиянинг васийлик ва ҳомийлик органларига юборилди.

Читать полностью…

davletovuz

Бир нечта манбалар Британия қироли Карл III 75 ёшида вафот этгани ҳақида ёзмоқда. Хабар расман тасдиқланмаган.

Читать полностью…

davletovuz

"Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари Сардор Тажиевнинг ваколати муддатидан олдин тугатилган.

Чирчиқ шаҳри собиқ ҳокими Даврон Ҳидоятов "Ўзавтосаноат" акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланган.

Читать полностью…

davletovuz

Бош вазир Абдулла Арипов Бўстонлиқда ҳашарда.

Читать полностью…

davletovuz

Жорий йилнинг дастлабки 2 ой якунлари бўйича макроиқтисодий кўрсаткичлар натижаларидан ўтган йилга нисбатан кескин ўсиш кузатилганини кўриш мумкин.

Хусусан, ўтган йилнинг январь-февраль ойларига нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 16,4%га, қурилиш ишлари 18,5%га, бозор хизматлари 16,7%га, чакана савдо айланмаси салкам 10%га ўсибди. Экспортда ҳам деярли 15% ўсиш кузатилибди.

Бундай кескин ўсиш бу йил ўтган йилнинг қишидагидан фарқли ўлароқ энергия тизими нисбатан барқарор бўлганлиги ҳам таъсир этган бўлса керак.

Читать полностью…

davletovuz

“Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил биринчи мавсуми учун овоз бериш жараёнига старт берилди. Овоз бериш босқичи 4 апрель соат 23:59га қадар давом этади.

Овоз бериш усуллари:

➖ “Очиқ бюджет” порталининг веб-саҳифаси;
➖порталнинг
мобил иловаси;
➖Telegram’даги расмий бот орқали.

Читать полностью…

davletovuz

Бекзот Мардонович Мавлонов Президентнинг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Алишер Қаюмов Ўзбекистоннинг Сингапурдаги элчиси этиб тайинланди.

54 ёшли дипломат Сингапурга тайинланишидан олдин Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.

Читать полностью…

davletovuz

Польшанинг LOT Polish Airlines авиакомпанияси Варшава - Тошкент - Варшава йўналишида доимий авиақатновларни йўлга қўйди.

Авиакомпания ҳафтасига уч марта - душанба, пайшанба ва шанба кунлари парвозни амалга оширишни режалаштирган.

Читать полностью…

davletovuz

Бугун Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюради.

Читать полностью…

davletovuz

Доллар курси 12600 сўмдан ошди

Тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 610 сўмгача кўтарилди.

Читать полностью…

davletovuz

«Қўйлиқ» деҳқон бозори фаолияти тугатилди

«Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ («Қўйлиқ» бозори) фаолияти расман тугатилди. Бу ҳақда акциядорлар қарори қабул қилинган.

Компания ижроия органининг акциядорларга ахборот беришича, жамиятнинг ҳудудида тадбиркорлар фаолияти 2024 йил 5 январдан тўхтатилган.

«Ўтган икки ой давомида бозор фаолиятини қай тартибда давом эттириш, таъмирлаш, реконструкция қилиш бўйича бирор бир расмий ёки норасмий маълумотлар бугунги кунда мавжуд эмаслиги, айни пайтда ер солиғи, мулк солиғи ҳисобланиши давом этаётганлиги, модомики ҳолат давом этса, компаниянинг молиявий аҳволи қийинлашиб қолиши кутилиши сабабли жамиятни юридик шахс сифатида ихтиёрий тугатиш мақсадга мувофиқ деб топилган», дейилади акциядорлар қарорида.

«Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори» расмий сайти 1 март куни эълон қилган хабарга кўра, тугатилаётган бозор бўйича мурожаатлар икки ой давомида қабул қилинади.

Акциядорлик жамияти расмий сайтига кўра, бозорда Тошкент шаҳар ҳокимлиги улуши 93.2%ни, эркин савдо ва меҳнат жамоаси улуши эса 6.8%ни ташкил қилади.

2024 йил январида Тошкент шаҳри ҳокимлиги Қўйлиқ бозорида реконструкция ишлари бошланиши ҳақида хабар берган эди.

«Бозорга келтирилаётган маҳсулотлар бозор ҳудудига сиғмай, атрофидаги ҳудудларда, шу жумладан Чирчиқ канали бўйида тартибсиз савдо амалга оширилмоқда, автомобил йўлларнинг тирбандлигига асосий сабаб бўлмоқда ва аҳолига жиддий ноқулайликлар яратмоқда», дейилганди хабарда.

Реконструкция даврида тадбиркорларга фаолиятини «Food City», «Тошкент индекс» ва бошқа савдо мажмуаларида давом эттириш таклиф қилинган эди.

Читать полностью…

davletovuz

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги раҳбарияти Қорақалпоғистон Республикасига хизмат сафари давомида оилавий меҳрибонлик уйидан бирига бориб, бу ерда тарбияланаётган болалар ва уларни асраб олган оила билан суҳбатлашибди.

Бугун бундай оилалар сони юздан ортиқ. Меҳрибонлик уйлари тугатилиб, уларнинг ўрнида оилавий меҳрибонлик уйлари ташкил этилиб, давлат томонидан бу масала алоҳида назоратга олинган.

Читать полностью…

davletovuz

BYD электр автомобилларнинг тартибсиз импортини чеклаш бўйича ҳукуматга мурожаат билан чиққан

BYD компанияси электромобилларнинг “маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мослаштирилмагани ҳамда расмий кафолатга эга бўлмагани учун тартибсиз импортни чеклаш” бўйича ҳукуматга мурожаат билан чиққан. Бу ҳақда президентнинг “Ўзбекистон Республикасида электромобиль ва гибрид автомобиллар ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги инвестиция шартномасини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида қайд этилган.

Шу муносабат билан Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирликлари ҳамда "Ўзавтосаноат" компаниясига 2024 йил 1 июлга қадар BYD бренди остидаги электромобил ва гибрид автомобиллари импортини тартибга солиш бўйича Инвестор [BYD] талабини амалга ошириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган.

Бунда масъуллар қонунчилик ҳужжатлари, жумладан, рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти принципларидан келиб чиқиб таклифларни тайёрлаши керак бўлади.

Читать полностью…

davletovuz

Учта уюшма раислари ўзгарди

«Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси Ф. Бобоев ўз аризасига кўра лавозимидан озод этилди ва раис вазифасини вақтинча бажарувчи этиб раис ўринбосари Ф.Нурмухамедов тайинланди.

Шунингдек, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси бўлиб ишлаган И.Хайдаров ҳам ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилди ва унинг ўрнига раиснинг биринчи ўринбосари М.Султанов тайинланди.

Бундан ташқари, «Гул етиштирувчилар уюшмаси» раиси А.Мусабоев ҳам ўз аризасига кўра лавозимидан озод қилинди. Хабар берилишича, Мусабоевнинг ўрнига вақтинча раис вазифасини бажариш Ш.Нуритдинов зиммасига юклатилган.

Читать полностью…

davletovuz

Хабар фейк бўлиб чиқди.

Читать полностью…

davletovuz

20-22 март кунлари мамлакат ҳудудида ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади - Ўзгидромет

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни президент сайловидаги қозонган ғалабаси билан табриклади.

Читать полностью…

davletovuz

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш ишлари 2025-2026 йилларда амалга оширилади - президент қарори

Ушбу тадбир 2022 йилда режа қилинганди, аммо пандемия туфайли кейинга қолдирилган.

Читать полностью…

davletovuz

1Fit иловасидан Рамазон ойи учун ажойиб туҳфа.

🌙 Муборак Рамазон ойида 1 йиллик абонементни харид қилинг, ва яна 1 ойлик машғулотларга эга бўлинг.

Иловада 30 дан ортиқ спорт турлари жамланган: сузиш ва фитнесдан тортиб, от спорти ва боксгача. Сиз ҳар куни янги машғулотларни синаб кўришингиз мумкин. Бунинг учун алоҳида тўлаш шарт эмас: 1 та обуна барча спорт турлари учун амал қилади!

Қулайлиги, абонементни, муддатли тўлов асосида харид қилса бўлади.

Иловани юклаб олинг ва 200дан ортиқ спорт залларида шуғулланинг.

*Абонемент Тошкент ва Самарқанд шахарларида амал қилади.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 4 кун дам олишади.

21 март – пайшанба (Наврўз байрами);

22 март – жума (барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни);

23 март – шанба (6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни);

24 март – якшанба (одатий дам олиш куни).

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент эрта тонгдан.

Расмлар ижтимоий тармоқлардан олинди.

Читать полностью…

davletovuz

Payme жамоаси #AyolTadbirkorligiTarafida лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги турли корхоналарга эга бўлган тадбиркор аёлларни уларга қарашли муассасаларнинг кириш эшикларини махсус стикерлар билан безаган ҳолда қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, Payme барча ишбилармон аёллар учун эксклюзив сувенир маҳсулотлар — нафис рангли футболкалар, функционал шопперлар ва мотивацион ёзувли стикерларни ишлаб чиқди. Стикерлар учун иллюстрациялар моҳир рассом Аббос Шарифзода томонидан яратилди.

Payme компанияси бизнес соҳасидаги аёлларни қўллаб-қувватлаш орқали ҳар бир аёл ўзини намоён қилиш ва ўз бизнесида ривожланиш имкониятига эга бўлган кучли жамиятни шакллантиришга ўз ҳиссасини қўшиш ниятида.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Читать полностью…

davletovuz

АТТО транспорт картасининг виртуал версиясидан фойдаланувчилар сони ортиб бормоқда

Жамоат транспортидан фойдаланиш учун мўлжалланган АТТО компаниясининг траспорт карталарининг виртуал версиясидан фойдаланувчи йўловчилар сони кескин ортган.

Бунга сабаб сифатида виртуал картанинг нисбатан қулайлиги кўрсатилмоқда. Жумладан, виртуал карталарни очиш бепул, картадан чекланмаган муддатда фойдаланиш мумкин, картада алмашиш тарифлари ҳам мавжуд. Шунингдек виртуал картада оддий картада бор барча имтиёзлар мавжуд.
Виртуал картани очиш учун:
АТТО мобил иловасини юклаб олинг
— Бепул виртуал транспорт картасини яратинг
— QR тўлов бўлимида керакли транспорт турини (автобус ёки метро) танланг
— Автобусларда тўлаш учун валидаторларда QR кодни сканерлашингиз / Метрода тўлаш учун эса метро станциясини белгилашингиз ва QR кодни сканерлаш орқали виртуал карта ёрдамида тўловни тез ва осон амалга оширишингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Президентнинг “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони

Читать полностью…

davletovuz

Тимур Раҳмонов Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси этиб тайинланди.

46 ёшли дипломат 2021-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги бош консули лавозимида ишлаган.

Читать полностью…
Подписаться на канал