davletovuz | Неотсортированное

Telegram-канал davletovuz - davletovuz

80666

Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklamabot

Подписаться на канал

davletovuz

Ташқи ишлар вазирлигининг янги биноси

(Эски Иқтисодиёт вазирлиги биноси)

Читать полностью…

davletovuz

Одам ҳаётининг қадри амалда бўлиши керак. Бировнинг жигари, дилбанди, кўз қорачиғининг ҳаёти бунақа хотима топмаслиги лозим. Қуруқ гаплардан, палапартиш қарорлардан, мантиқсиз чора-тадбирлардан кўра амалий ишларга, ақлли жамиятлар эришган тажрибалар асосида самарали чораларни қўллашнинг вақти аллақачон келган. Ҳар йили авариялар оқибатида ҳалок бўлганларнинг статистикасини айтиб, "оҳ-воҳ" қилгандан кўра битта ишни охиригача етказайлик, ҳеч қурса йўлларда одамларнинг ўлишини, майиб-мажруҳ бўлишини камайтирайлик.

Аввало, йўл инфраструктураси, айниқса, шаҳарларда машиналарнинг учиб юриши учун эмас, балки одамларнинг, пиёдаларнинг, йўловчиларнинг ҳаёти учун хавфсиз бўлиши керак. Бир полосадан ортиқ йўл борки, у ерда тартибга солинмаган пиёдалар йўлаги бўлмаслиги керак. Бу дегани одамларнинг табиий инстинктига қарши эмас, яъни иккита чиновник айтган жойда эмас, балки одамлар доимо ўтадиган жойда, светофорли бўлиши лозим. Светофор ва унинг харажати бир тирик қолган одамнинг ҳаётидан азиз эмас. ИИВнинг шундоқ ҳам 100 млрдлаб сарфлаб қуёш панеллари олиб ётибди, машиналар олиб ётибди. Харажатида маъно бўлсин, одамлар ўлимдан асраш деган мақсад бўлсин. Инфраструктура бу билан тугамайди, албатта. Машиналар тезлигини оширишга имкон бермайдиган табиий тўсиқлар кўпайиши лозим. Бу ерда велосипедни қайта кашф қилиш керак эмас, озгина гугллаб кўрса ҳам самарали ечимларни топиш, кўриш мумкин.

Иккинчиси, жазо муқаррар ва қаттиқ бўлиши керак. Яқинда бировнинг ёш қизини қизилда ўтиб уриб юборган ва ўлдирган ҳайдовчи нечадир йил манзил-колонияда ўташ шарти билан қамалди, лекин ҳайдовчилик ҳуқуқидан бор-йўғи икки йилга маҳрум этилди, холос. Бу адолатдан эмас. Бу на ҳайдовчини, на жамиятни тарбиялайди. Жазо адолатли, жамиятни тарбиялайдиган бўлиши керак. Керак бўлса, қонунларни ўзгартириш керак. Жамиятда машиналиларга симпатияни тўхтатиш керак. Жазо тарбиялайди, жазонинг муқаррарлиги тарбиялайди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг қиммат ва самараси номаълум тарғибот тадбирлари эмас. Ҳукумат машинали одамлардан қўрқишни тўхатиши керак. Улар электорат эмас. Демократик жамият бўлганда ҳам майли эди.

Учинчиси, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва инфраструктурани яхшилаш ваколати турли ташкилотларда тарқоқ бўлиб ётибди. Маҳаллий ҳокимлар (феодаллар) ҳаммаси машинада юради, улар саллани олиб кел деса каллани олиб келади. Йўлларда хавфсизлик тишсиз, пулсиз ва ваколатсиз ташкилотлар томонидан таъминланмайди. Бу борада бошқарув ислоҳ қилиниши керак. Назаримда, йилига 2000 дан ортиқ одам ўлаётган бир шароитда амалдаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини тўлиқ тарқатиб юборса ҳам ҳеч нарса ўзгармайди. Балки ҳеч қурса шу ерда Грузияни тажрибасини қўллаб кўрармиз.

Тўртинчиси, йўлларда хавфсизликни таъминлаш комплекс ҳал қилинадиган масала. Бу вилоятлараро қатновда жамоат транспортининг улушини кенгайтириш, темир йўл ва авиациянинг кўлами ва доступнийлигини ошириш, йўлларни хавфсиз қуриш, шаҳар йўлларини трассага айлантирмаслик, пиёда ва велосипедда ҳаракатланишни рағбатлантириш, бунга инфраструктурани тайёрлаш, пулли парковка тизимини жорий қилиш ва ҳоказо. Яна қайтарамиз, ғилдиракни қайта кашф қилиш керак эмас. Инсоният бу борада жуда катта тажриба тўплаган. Халқаро ташкилотлар юзлаб тадқиқотлар қилган. Озгина қунт қилиш, сиёсий ирода кўрсатиш керак, холос.

Читать полностью…

davletovuz

Фарзандингизнинг ёзги таътилини унутилмас бўлишини истайсизми? Унда сиз учун таклиф бор.

17 августдан 28 августгача Японияда ёзги лагерь

Тур ўз ичига олади:
- Кёто ва Осакада 10 кунлик дастур;
- Интенсив япон тили курси;
- Тошкент-Кансаи-Тошкент йўналишида авиабилет;
- Саёҳат давомида транспорт хизмати;
- Виза ва суғурта хизмати;
- Таржимон ва гид хизмати;
Нархи: 3000$

12дан 18 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.

Қабул 4 августгача давом этади.
@reiwa_uz  | ☎️: +99897 718 28 69

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги раҳбари О.Саидовга ҳайфсан берилди.

Шунингдек, Жиззах, Сурхондарё  ва Хоразм вилоятлари ЙҲХБ бошлиқлари лавозимидан озод қилинди.

«48 фоиз аварияларнинг сабаби йўл инфратузилмасидаги камчиликлар ҳисобланади», деди президент.

Читать полностью…

davletovuz

Корзинкада мева-сабзавотлар учун акция давом этади!

30 июлга қадар cупермаркет расталаридан хилма-хил мева ва сабзавотларни акция нархларда харид қилинг.

Иссиқ кунларда табиий маҳсулотлар истеъмоли соғлом турмуш гаровидир.

Нархлар амал қилиш муддати: 2023 йил 30 июлгача.

Korzinka Plus kartangizdan foydalanib, 200 000 so‘mdan boshlab xaridlar qiling va BYD Song Plus yutib oling

App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама

Читать полностью…

davletovuz

❗️Ўзбекистонда аҳолининг барча тезкор ва шошилинч хизматларга мурожаатларини оператив ҳал қилиш мақсадида ягона “112” тезкор рақами ва диспетчерлик тизими ишга туширилади.

Ушбу тизим 2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида, 1 июлга қадар водий вилоятларида, келаси йил якунига қадар эса барча туман ва шаҳарларда ишга туширилиши шарт.

Читать полностью…

davletovuz

❗️Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Б.Валиев, ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ш.Раҳмоновга, маҳаллада профилактика инспекторлари ишини лозим даражада ташкил қилмагани учун, ички ишлар вазирининг ушбу соҳага масъул ўринбосари Б.Абдуллаевга ҳайфсан эълон қилинди ва уч ой синов муддати тайинланди

Барча вилоят прокурорлари ва ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ўзига тегишли хулоса қилмаса, йил якуни билан барчаси лавозимидан озод этилиши қайд этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев:

Нима иш қилиш кераклигини билмаган айрим профилактика инспекторлари эса боғчаларга бориб, 3-4 ёшли болакайларга “оқ-қорани фарқлаш” бўйича маъруза ўқиш билан банд.

Читать полностью…

davletovuz

Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов:

Олтин захиралари ҳақида

Биз олтинни жаҳон бозори нархида, олтин бизга қабул қилинган кундаги курсда сотиб оламиз. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига олтиндан маблағлар ўтказиш биз томондан амалга оширилмайди. Яъни олтинни сотувчи Навоий кон металлургия комбинати ёки Олмалиқ кон металлургия комбинати белгиланган тартибда ўзидаги солиқларни тўлайди. Алоҳида жамғармага ажратиш бўйича норматив ҳужжат йўқ, сизга расмий равишда айтаман. Олтинни сотган 2 та комбинатимиз 100 фоиз олтин қийматини биздан олади. Валюта захираларимизнинг 65-68 фоизи олтинда. Яъни нарх кўтарилса, захиралар кўпаяди, тушса, тушади.

Бюджет дефицити ҳақида

Бошқа йилларга нисбатан биринчи ярим йилликда буджет харажатларида маълум ўсиш кузатилмоқда. Бу, биринчи навбатда, газ импортининг ошиши билан қисман боғлиқ. Газнинг жаҳон нархлари билан маҳаллий нархи ўртасидаги бу фарқ буджет ҳисобидан тўланган.

Пул ўтказмалари ҳақида

Трансчегаравий пул ўтказмалар ҳажми ўзининг фундаментал тренди доирасида ўсиб бормоқда. Йил бошидан 5,2 млрд долларлик ўтказмалар келиб тушди.  

Миллий валюта курси

Аксарият давлатларда умумий ва базавий инфляция йил охиригача юқори даражаларда сақланиб қолиши прогноз қилинмоқда. Айрим асосий ҳамкорларимиз бўлган давлатлар миллий валюта курсларига бўлаётган босимни сақланиб қолаётганлиги ҳам, ўз навбатида, миллий иқтисодиётга маълум даражада таъсир кўрсатиши мумкин.

Читать полностью…

davletovuz

Азизбек Икрамов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди

У бунга қадар ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Читать полностью…

davletovuz

Фарғона вилоят ҳокимининг қурилиш ҳамда инвестиция бўйича ўринбосарлари, Бағдод, Қува ва Бувайда туманлари ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

Фарғона шаҳри ҳокими ва сектор раҳбарларининг лавозими 3 ой синов муддати билан ўз вазифасини бажарувчи даражасига туширилди.

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев Олтиариқда.

Читать полностью…

davletovuz

InfinBank мижоз таассуроти рейтингида юқори ўринни қўлга киритди

Senteo inc консалтинг фирмаси 15 нафар сирли мижозни 135 та банк филиалларига йил давомида ташриф буюришини таъминлаган ва уларга бешта: бренд, коммуникация, қамраб олиш, таклиф ва маданият йўналишларида баҳо қўйиб чиққан.

Умумий берилган баҳолар натижасига кўра InfinBank Ўзбекистондаги "CEI 2022-2023" рейтингида совринли иккинчи ўринни қўлга киритди.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Чилонзор туманидаги Арнасой, Яшнобод туманидаги Султонали Машхадий ҳамда Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчалари гастрономик туризм кўчаларига айлантирилади.

Бундан ташқари, ҳар бир туманда камида иккита туну кун ишлайдиган савдо ва кўнгилочар масканлар ишга туширилади.

Анҳор канали бўйлаб Чилонзор ва Юнусобод туманлари тўсиқсиз велосипед ва пиёдалар йўлаги билан боғланади — президент фармони

Читать полностью…

davletovuz

Текин сув бўлмайди

Тошкент шаҳрида 2024 йил 1 январдан оқар сув, жумладан техник сув ресурсларидан тўлов асосида фойдаланилади.

Президент қарори

Читать полностью…

davletovuz

❗️Фарғонада ёнғин оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Фарғона шаҳар “Машъал” МФЙ Сайилгоҳ кўчасидаги 4 қавватли бинонинг ер тўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлиши оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

Президент топшириғига асосан содир бўлган воқеани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Бош вазир ўринбосари А.Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилган ва Фарғона вилоятига жўнаб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Читать полностью…

davletovuz

Қорақалпоғистондаги ҳужжатсиз уй-жойларга “амнистия” эълон қилинди

Президент фармонига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқароларнинг ҳуқуқ белгиловчи ҳужжатларсиз қурилган уй-жойлари жойлашган ер участкасига ижара ҳуқуқи, унда жойлашган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи эътироф этилади.

Жумладан, бунинг учун фуқаро ушбу уй-жойдан 2018 йил 1 майгача бўлган даврдан бошлаб ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз фойдаланган бўлиши, ушбу ҳолат космик суратларни қайта ишлаш орқали ҳамда сўнгги 5 йил учун ер солиғи ва мол-мулк солиғи тўланганлиги билан тасдиқланган бўлиши лозим.

Ҳуқуқларни эътироф этиш халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг қарорлари билан тасдиқланадиган уй-жойлар рўйхатига мувофиқ Жўқорғи Кенгес қарори билан расмийлаштирилади.

Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан қарорлар қабул қилиш ҳамда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишнинг охирги муддати – 2024 йил 1 август ҳисобланади;

Читать полностью…

davletovuz

Энди йўлдаги дислокация тушунчасидан воз кечилиб, барча йўл-патруль хизмати ходимлари учун маҳаллаларни қамраб олувчи жавобгарлик ҳудуди белгилаб қўйилади - президент

Читать полностью…

davletovuz

Шавкат Мирзиёев яқинда Фарғонада 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилганини тилга олиб, бу ҳолат вазият қанчалик оғирлигини кўрсатиб турганлигини айтди.

Читать полностью…

davletovuz

Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари И.Ибрагимов лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Ички ишлар вазирининг ўринбосари Нажмиддин Тўрахожаев лавозимидан озод қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

❗️Сергели, Янгиҳаёт, Шайхонтоҳур, Ғиждувон, Когон, Тупроққалъа, Тахтакўпир, Томди, Яккабоғ, Олтинсой, Зафаробод, Боёвут, Гулистон, Мингбулоқ, Олтинкўл туманлари ички ишлар бошлиқлари;

Андижон, Бандихон, Бувайда, Нарпай, Юнусобод туманлари прокурорлари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Ҳокимлар учун Tracker

Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимларига 16 та Tracker автомобили харид қилинади. Бунинг учун 4 млрд сўм ажратилган.

Читать полностью…

davletovuz

Mobiuz янги ва амалдаги корпоратив мижозлар учун Corporate Xotirjam тариф режалари туркумини тақдим этмоқда.

У ойлик абонент тўлови 40 минг сўмдан 100 минг сўмгача бўлган 4 та тарифни ўз ичига олган. Тарифларда чексиз ижтимоий тармоқлар ва Ўзбекистон бўйича чексиз дақиқалар, 15 000 МБдан 100 000 МБгача интернет ҳамда смс-тўпламлар киради.

Корхоналар, бизнес вакиллари ва давлат ташкилотлари учун Mobiuzда кўплаб ноёб хизматлар ва қулай таклифлар мавжуд.

Батафсил маълумотни https://corp.mobi.uz/uz/ веб-сайтидан, 0990 ёки 97 1300909 рақамларидан олиш мумкин.

Реклама

Читать полностью…

davletovuz

Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи М.Жўраев лавозимидан озод этилди.

Читать полностью…

davletovuz

Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Уринбоев, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи А.Тиллаволдиев, Риштон тумани ҳокими С.Солиев, Марғилон шаҳар ҳокими А.Зиявитдинов ва солиқ бошлиғи Т.Хусанов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Читать полностью…

davletovuz

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси олдидаги энг хавфли пиёдалар ўтиш йўлида яқиндагина йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди. Шаҳар мутасаддилари 20 полосали йўлга светофор ўрнатиб, уни тартибга келтириш ўрнига шунчаки «зебралар»ни қора рангга бўяб, пиёдалар ўтишини тақиқлайдиган белги ўрнатибди.

Мабодо у ердан пиёда ўтса ва машина уриб кетса, пиёдани айбдор қилиш осон бўлибди. Битта тугмали светофор одамларнинг ҳаёти, соғлиғи ва соғлом ақлдан устун келибди.

Ҳатто кеча қабул қилинган Тошкент шаҳрини 2030 йилгача ривожлантириш дастурида ҳам Vision Zero (ЙТҲ оқибатида ўлим ҳолатларини нолга тушириш) принципи асосида йўлларда хавфсизликни таъминлаш чоралари кўзда тутилган эди.

Читать полностью…

davletovuz

2023 йил 1 августдан алкоголь ва тамаки маҳсулотлари учун янги намунадаги акциз маркалари жорий қилинади.

Ишлаб чиқарувчилар ва импортёрлар эски намунадаги акциз марказидан 5 ойгача фойдаланишлари, маҳсулотлар қолдиғини реализация қилишлари мумкин.

Улгуржи ва чакана савдо тармоқларида эса ушбу муддатдан сўнг 12 ой ўтгач, эски намунадаги акциз маркали маҳсулотлар маркаланмаган ҳисобланади.

Читать полностью…

davletovuz

Uzbekistan Airports компанияси Рақобат қўмитасининг аэропорт ҳудудида ягона такси хизмати бўйича важларига эътироз билдириб, Олий судга кассация тартибида мурожаат қилишини маълум қилибди.

Читать полностью…

davletovuz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пул ишламоқчи

Президент фармони билан Тошкент шаҳрида давлат ва тадбиркорлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик асосида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва шаҳар инфратузилмасини яхшилаш тартиби 2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади. Бунинг учун “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти ташкил этилди. Унинг устав капитали эса босқичма-босқич 1 триллион сўм миқдорида шакллантирилади.

Компания муниципал мулкларни бошқаради, ижара ёки бошқарувга беради, давлат шериги сифатида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида иштирок этади.

Компания молиявий ҳисоботи 2025 йилдан бошлаб ҳар йили 1 августга қадар Тошкент шаҳри ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Компания томонидан янгидан яратилган активларни сотишдан тушган тушумлар ҳамда давлат-ҳусусий шериклик лойиҳаларидан олинган даромадлар Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.

Читать полностью…
Подписаться на канал