Xabar.uz сайти мамлакатдаги ноқонуний тамаки бозорини ўрганишда қандай технологиялар қўлланилиши, контрабандани аниқлаш ва унинг ҳажмини таҳлил қилишда мутахассислар қандай услублардан фойдаланиши каби саволлар билан соҳа мутахассиси Санжар Мирзалиевдан интервью олибди.
Интервьюда қайд этилишича, Ўзбекистонда тамаки контрабандаси ҳақида қизиқарли маълумотлар берилган, масалан, Тошкент шаҳрида ноқонуний тамаки маҳсулотларининг улуши 17%, Фарғона водийсида 40% атрофида экан.
Бундан ташқари, 2023 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда тамаки саноатидан келиши мумкин бўлган 440 млрд сўм тушум келиб тушмаган.
Корзинка Plus картангиз борми?
Унда 27-28 июл кунлари мол гўшти асортиментларини Корзинка Plus картангиздан фойдаланиб 12% чегирма нархда харид қилсангиз бўлади.
Корзинкадан барра гўштларни: майин биқин гўштидан тортиб, селли қовурға гўштигача топасиз.
Нархлар шу йилнинг 27 июлдан 28 июлгача амал қилади.
Реклама
❗️Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.
Афтидан, туризм соҳаси Маданият вазирлигидан ажратилмоқда.
“Трастбанк”дан тадбиркорлар учун махсус акция.
“Трастбанк” тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги қулайликларни тақдим этмоқда. Унга кўра шу йилнинг 1 июлидан 30 сентябригача “Трастбанк”да ҳисобварақ очган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорларга 90 кун давомида бир неча хизматлар мутлақо БЕПУЛ амалга оширилади.
Булар:
- мижоз ҳисобварағидан пул маблағларини ўтказиш.
- интерактив хизматлар бўйича ҳисобварақ юритиш хизматлари
Тадбиркорлигингизни янада ривожлантириш учун акцияда иштирок этинг.
👉 Батафсил маълумот👈
Саволлар борми? Қўнғироқ қилинг! Телефон: 1287
Реклама
Мелибаев Содир Адилович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Читать полностью…Рақобат қўмитаси: аэропорт ҳудудида бошқа такси хизматлари ҳам ишлашга ҳақли
Рақобат қўмитаси “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятига аэропортга кириш ҳудудига кириш-чиқишга битта такси хизматига рухсат берганини ноқонуний деб топган ҳамда лицензияга эга бошқа такси хизматлари ҳам ўша ерда ишлашга ҳақли эканлигини таъкидлаган. Бундан ташқари, такси хизмати нархларини қатъий белгилаш ва уни ўзгартиришда аэропорт маъмурияти билан келишиш талаби ҳам рақобат қонунчилигига зидлигини билдирган.
Аэропорт маъмурияти йўловчилар келиш терминали ёнидаги махсус йўлнинг биринчи қаторида бошқа такси хизматлари мавжудлиги тўғрисида ҳам истеъмолчиларни хабардор қилиши шарт. Шунингдек, аэропорт ҳудудига яқин жойлардаги автотураргоҳлар учун тўлов миқдори қайта кўриб чиқилиши лозим.
Диспетчерлик хизмати хабари:
«Яшнабадском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях
Яшнобод туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди
❗️❗️❗️
Алмазарском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях
Олмазор туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди
❗️❗️❗️
Мирабадском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях
Миробод туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди
❗️❗️❗️
Яккасарайском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях
Яккасарой туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди
❗️❗️❗️
Шайхонтохурском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях
Шайхонтохур туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди
❗️❗️❗️
Чилонзарском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях
Чилонзор туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди
❗️❗️❗️
Сергелийском районе отключения электро энергии из за перегруза на линиях
Сергели туманида электро энергияси таъминотида кувват ошганлиги сабабли ограниченияга учирилди»
Фарғона вилояти Норин-Фарғона ирригация тизимидаги Катта Андижон канали қирғоғида ўсиб турган бир минг 213 туп дарахт жорий йилнинг январь-февраль ойларида “Бағдодмахсуссувпудрат” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар томонидан қасддан кесиб ташланиб, ўсимлик дунёсига 4,6 млрд. сўм зарар етказилган - Бош прокуратура
Читать полностью…Бизга маълум қилишларича, Сурхондарё вилоятида туманлараро ўрнатилган ЙПХ постлари олиб ташланган.
➡️ @shokirjonov
Бошланғич 25% тўлов билан квартира харид қилинг ва қолганини фоизсиз муддатли тўлов билан амалга оширинг.
Уйларнинг майдони: 51м²дан (1 хона) 113 м²гача (4 хона)
Бўлиб тўлаш муддати: 12—36 ой
Хонадонлар: таъмирсиз
Хоналар: бўлинган
Шифт баландлиги: 3,30 метр
Уй деворлари ғиштдан
2025 йил 4-чорагида орзуингиздаги уйга кўчиб ўтинг.
Локация
+998 55-500-60-06
Манзил: Тошкент ш, Яшнобод тумани
Реклама
Ван И яна Хитой ташқи ишлар вазири
Ван И яна Хитой ташқи ишлар вазири этиб тайинланди. Синьхуанинг ёзишича, у саккиз ой олдин тайинланган ҳамда бир ойдан бери жамоатчиликка кўриниш бермаётган Цинь Ган ўрнини эгаллаган.
Ван И 2013 йилдан 2022 йилнинг декабрига қадар Хитой ташқи ишлар маҳкамасига раҳбарлик қилиб келганди.
Цинь Ганнинг бир ойдан бери жамоатчиликка кўринмаслиги ортидан турли мишмишлар тарқади. Терговга жалб қилингани, ишқий муносабатлари ҳақида версиялар пайдо бўлди. Хитой расмийлари эса унинг "соғлиғи туфайли" кўринмаётганини маълум қилган эди.
Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи натижалари эълон қилинди.
Натижаларни қуйидаги ҳаволалар орқали текшириш мумкин:
1️⃣ Агентлик сайтида:https://portal.piima.uz/page/ps1
2️⃣ Cambridge Assessment International Education ташкилотининг расмий веб-сайтида:
cambridgeinternational.org/presidential-schools-pre-selection-results-July-2023/
Халқ банки, Ипотека-банк ҳамда Туронбанк Юнистрим халқаро пул ўтказиш тизими билан ишлашни вақтинча тўхтатганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тизим эгаси Юнистрим банки АҚШнинг блокловчи санкциясига тушган эди.
Тизим Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ўтказишда етакчилардан бири.
Умид Рустамович Шадиев Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Бунгача Умид Шадиев Ўзбекистон Республикасининг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили лавозимида ишлаган.
Тайинловлар:
Абатбай Данияров Нукус шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар у Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эргашев Дилмурод Бекмурадович Навоий шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти капитал қурилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Султанов Бахрам Бегдуллаевич Қонликўл тумани ҳокими этиб тайинланди У тайинловга қадар “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ департамент директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Давлетов Анвар Кенжаевич Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Янгиариқ тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимида фаолият юритган.
Тошкент — 2030
Тошкент шаҳрида 2030 йилга қадар мактабларда ўқувчи ўринлари сонини ҳозирги 330 мингдан 430 мингтага, жамоат транспортидан фойдаланиш кўрсаткичини ҳозирги 30%дан 60%га, яшил зоналарни ҳозирги 900 гектардан 5000 гектарга чиқариш режалаштирилмоқда. Ҳавога чиқарилаётган зарарли газлар миқдори ҳозирги 300 минг тоннадан 150 минг тоннага камайиши керак. Бу президент фармонида кўзда тутилган. 2030 йилга бориб, Тошкент яшаш учун қулай бўлган шаҳарлар рейтингида 50-ўринни эгаллаши керак бўлади (Economist Intelligence Unit). Ҳозир 157-ўриндамиз.
Тошкент шаҳри еттита туманининг айрим ҳудудларида электр энергиясига вақтинчалик чекловлар ўрнатилди. Унга кўра, Яшнобод, Олмазор, Миробод, Яккасарой, Шайхонтоҳур, Чилонзор ва Сергели туманларининг баъзи ҳудудларида юклама сабаб вақтинча чекловлар киритилди.
"Чекловлар айни пайтда об-ҳавонинг кескин исиши натижасида электр энергиясида юқори истеъмол кузатилаётгани сабабли электр узатиш линиялари, подстанциялар ҳамда тақсимлаш қурилмаларида вужудга келиши мумкин бўлган йирик авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ўрнатилган", дейилади хабарда.
Қайд этилишича, тақсимлаш пунктлари совиши билан қайта тармоққа уланади.
TBC Bank омонат бозорида яна бир янгиликка қўл урибди. Агар банкнинг мобил иловаси орқали 24 ойлик муддатга 25%лик омонат расмийлаштирилса, ўша заҳотиёқ 3%лик кешбэк қайтариб берилар экан.
Маълум қилинишича, омонат учун энг кам миқдор 100 минг сўмни ташкил қилади.
Денов тумани мактабгача таълим бўлими ходимлари томонидан жами 11,3 млрд. сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний ўзлаштирилган.
Жумладан, мактабгача таълим ташкилотларида 2022-2023 йилларда ишламаган 141 нафар фуқаро номига 4,8 млрд. сўм иш ҳақи ҳисобланиб, ноқонуний ўзлаштирилган.
Ҳисоб палатаси
Шу йилнинг 27-30 июль кунлари республиканинг 8 вилояти тоғолди ва тоғ ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди.
Читать полностью…Коронавирус ҳеч қаерга кетгани йўқ
Ижтимоий тармоқларда аҳоли ўртасида коронавирус яна фаоллашиб қолгани ёзилмоқда.
Барча, айниқса, риск гуруҳига кирувчилар ўзларини эҳтиёт қилгани маъқул.
Президентнинг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотига жуда оз вақт қолди
Учрашувга ҳозирлик кўраётган Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги томонидан Савдо-саноат палатаси ва Бизнес-омбудсман билан ҳамкорликда Call-марказ ҳамда таҳлилий штаб фаолияти иш бошлади.
1094 қисқа рақами ёки @taklif2023bot га мурожаат қилиб, ўз таклиф ва ташаббусларингизни билдиринг, операторлар ⏱ 24/7 режимида қўнғироқларингизни қабул қилади.
Бундан ташқари, Савдо-саноат палатаси бизнес юритишда дуч келинаётган тизимли муаммоларни аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказмоқда. Унинг натижалари асосида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
Ичимлик суви нархлари қарийб икки бараварга оширилмоқда
Ҳудудларда ичимлик суви ва оқова сув нархларини ошириш бошланган. Бу борада халқ депутатлари вилоятлар кенгашларининг қарорлари қабул қилинмоқда. Хусусан, халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг 25 июлдаги қарорига кўра, ичимлик суви нархи 950 сўмдан 1700 сўмга оширилиши кўрсатилган. Янгиланган тарифлар 20 августдан кучга кириши белгиланган.
Сурхондарё вилоятида эса 1150 сўмдан 2140 сўмга, Қашқадарё вилоятида эса 1000 сўмдан 2000 сўмга оширилмоқда.
Нарзулло Обломурадов Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимига тайинланган.
Читать полностью…Энди музқаймоқларни истаганча истеъмол қилинг
Музқаймоқ нархлари 45%гача арзонлаштирилган суперакция билан ёзни мароқли ўтказинг. Korzinka дан бутун музқаймоқлар ассортиментини чегирмада топасиз.
Энг яқин Korzinka га киринг, музқаймоқлар харид қилинг ва ўрмон меваларию резаворлар, сутли шоколад-у майин қаймоқли таъмлардан баҳраманд бўлинг.
Акция шу йилнинг 24 июлидан 30 июлигача давом этади.
Ҳаволадан ўтиб, барча таклифлар билан танишинг.
App | Telegram-bot | Facebook | Insta | Web | Реклама
Украина Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия қўшинлари сафига кўнгилли сифатида мажбуран сафарбар этилаётгани тўғрисида чоп этилган маълумот юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги элчихонаси мазкур давлат Ташқи ишлар вазирлигига тегишли сўров юборди.
Ушбу масала дипломатик ваколатхона томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, Украина томонидан юқоридаги маълумот тасдиқланган тақдирда, фуқароларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича керакли барча чора-тадбирлар кўрилади.
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси
Сурхондарё вилоятида туманлар орасида яна ЙПХ постлари пайдо бўлган. Kun.uz мухбири вилоят ҳудуди бўйлаб бундай постларнинг камида еттитаси ишлаётганини тасдиқлаган.
Ҳудудлар, айниқса, туманлар ўртасидаги назорат постларининг тугатилиши президентнинг сиёсий қарори эди. Бу эскича ишлашга, одамларни кучишлатарлар бўлар-бўлмасга қийнашига, бир давлат ичида халқнинг эмин-эркин ҳаракатланишига тўсиқларни бартараф этишга қаратилган сиёсий ирода эди. Ҳатто бу янгиланган конституция руҳига ҳам зиддир.
Европага ўхшаган минтақаларда ҳатто давлатлар ўртасида чегараларни ҳеч қанақа тўсиқсиз кесиб ўтиш мумкин бўлган бир шароитда Сурхондарё беклиги назорат пунктларини ҳаётга қайтараётгани президентнинг сиёсий қарорига қарши қадам ташлаши, деб баҳоланиши керак.
На ғалла, на пахта бунга асос бўла олади. Минбарларда айтилаётганидек пахта, ғалла аллақачон ҳокимиятлар қарамоғидан чиқарилган. Кун иссиқлиги, авариялар кўпайгани ҳақидаги важлар ҳам асоссиз, ўзбошимча ва феодалча ёндашувдан бошқа нарса эмас.